Қўлёзма ҳуқуқида ҚУЧҚоров жавлон суюндик ўҒли миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили


Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг Ҳаракатлар стратегияси босқичи ва унинг субстанционал асослари



Download 1,23 Mb.
bet18/31
Sana30.05.2022
Hajmi1,23 Mb.
#621103
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
Ж Қўчқоров 06.05.2022

3.3. Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг Ҳаракатлар стратегияси босқичи ва унинг субстанционал асослари
Демократик ўзгаришлар инсонлар фаолияти ва унинг натижаларидир. Фаолият учун дастуриламал ғоялар муайян шахслар-юртбошилар ва олимлар томониданишлаб чиқилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг истиқлоли ва истиқболи И.А.Каримов, ўша давр олимлари ва давлатга оид муайян меҳнат жамоалари томонидан ишлаб чиқилган ва у “ўзбек модели” номини олган бўлса, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”1нинг ишлаб чиқилиши эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва дахлдор вазирлик ва қўмиталар ташаббуси ва ижодлари натижаларидир.
Мамлакатимизнинг “ўзбек модели” номли миллий ғоялари асосида мамлакатимизнинг маданий борлиғи, жумладан, иқтисодий борлиғи социалистик маданий борлиқнинг диалектик инкори сифатида шаклланди. Жумладан, ижтимоий мулкчилик монополиясига нисбатан хусусий мулкчилик тенденцияси шаклланди ва қарор топди. Агар “Ҳаракатлар стратегияси”га қадар “ўзбек модели” деб ном олган ислоҳотларни мамлакатимиздаги демократик ўзгаришларнинг биринчи босқичи бўлса, унинг диалектик вориси сифатида шаклланган ва амалга ошаётган …Ҳаракатлар стратегиясини мамлакатимиздаги демократик ўзгаришларнинг иккинчи босқичидир.
…Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатимизнинг истиқболини белгиловчи беш йиллик режадир. … Ҳаракатлар стратегияси беш йилга мўлжалланган демократик ўзгаришлар тўғрисидаги ғоялардир. Чунки кейинги йилларда бошқарув аппаратининг халқдан узоқлашиши юз берди, баъзи мансабдор кимсалар коррупцияга қўл урди. Демократик ўзгаришларнинг темпига халақит берувчи тўсиқлар ва муаммолар юзага келди. Жумладан, ишсизликнинг мавжудлиги, уй-жойларнинг етишмаслиги ва озиқ-овқат нархларининг бир қўлдан иккинчи ва учинчи қўлга ўтиб ошиши, дори-дармонларнинг қимматлилиги ва умуман, соғлиқни сақлашдаги муаммолар, баъзи жойларда адолатнинг бузилиши, сансоларлик, мансабдорларда эгоизм ва таъмагирликнинг кучайиши, илм-фан ва таълимдаги муаммолар, хуфёна иқтисодиёт кабилар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг1 қабул қилинишига олиб келди2.
Ҳаракатлар стратегиясида такомиллаштирилиши режалаштирилган бешта устувор йўналишлар қуйидагилар:
- давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари;
- қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устивор йўналишлари;
- иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор йўналишлари;
- ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари;
- хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат.
Ж..Яхшиликов ва Н.Е.Муҳаммадиевлар “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”3 – бу биринчидан, ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда тузилган, мақсад ва вазифалари аниқ кўрсатилган; иккинчидан, бажарилиши қатъий режа асосида тузилган, масъуллари белгиланган; учинчидан, бажарилиши моддий ва маънавий жиҳатдан таъминланган; тўртинчидан, бутун маъно-мазмуни ўзбек халқининг эҳтиёж ва манфаатларини тўла қондиришга қаратилган; бешинчидан, адолатпарварлик тамойилидан келиб чиққан ҳолда ватанпарварлик ғоялари руҳи билан суғорилган жаҳонда камдан-кам учрайдиган миллий аҳамиятга молик бўлган дастурдир”1 дейишган эдилар. Бу тадқиқотчилар сўзи билан айтганда, “Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” – “Ўзбек модели”нинг мантиқий давомидир2. Биз ушбу фикрларга қўшилган ҳолда Ҳаракатлар стратегияси миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасидаги мустақиллик йилларида шаклланган янги босқичдир деймиз. Ҳаракатлар стратегияси бугунги куннинг миллий ғоясидир. Бизнинг вазифамиз Ҳаракатлар стратегияси йўналишлари ҳар бир пунктининг маъно-мазмунини баён қилиш эмас, балки ундаги ғояларнинг амалга ошишининг натижаларини қандай аниқлаш масаласидир. Натижаларни аниқлашнинг турли усуллари мавжуд. Биз эса эътиборни уларни аниқлашнинг субстанционал қонуниятларига қаратишга ҳаракат қиламиз. Чунки бу ёндошув демократик миллий ғояларнинг амалга жорий қилиниши – демократик ўзгаришлар диалектикасининг туб негизларини кўрсатиб беради. Дарҳақиқат, барча ижтимоий ҳодисалар, жумладан, “давлатчилик тизими, ҳокимиятнинг мазмуни, фаолият шакллари жамиятнинг объектив қонуниятларига мувофиқ белгиланади. Бу қонуният жамият ҳаёти, ижтимоий бошқарув шаклларининг тобора янгиланиб, ривожланиб, илгарилаш йўлидан боришидир”3.
Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган биринчи, иккинчи устивор йўналишлар ва бешинчи йўналишлардаги хавфсизлик масалалари бевосита жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий ҳаётлари негизлари – жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятларига тегишлидир, уларни такомиллаштиришга мўлжаллангандир. Хусусан, 2017-2021 йилларда парламент назорати, сиёсий партияларнинг роли, иқтисодиётда давлат иштирокининг ихчамлашиши, очиқлик ва жамоатчилик бошқаруви кучайиши керак1. Шунингдек, суд тизими демократлашиши, фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, жиноятчиликка қарши кураш, юридик хизмат кабилар такомиллашиши кўзда тутилган.
Биз биринчи бобда жамият ядроси – маданий борлиқнинг тўртала таркибий қисмларига хос система ташкил этувчи қуйидаги олтита субстанционал элементлари – инсонлар, инсон эҳтиёж ва манфаатлари, уларни англаш – онг, эҳтиёжларни англаш негизида яратувчилик фаолияти, яратувчилик фаолияти натижалари ва ушбу натижалар (озиқ-овқат, кийим-кечак, норма, муассаса ва бошқалар)нинг ўзлаштирилиши (фойдаланишлар, истеъмол қилишлар, риоя қилишлар, ҳаётга татбиқ этишлар) мавжудликларини кўрсатган эдик. Нафақат бу, балки уларнинг бир-бирларини генетик равишда келтириб чиқаришларидан учта субстанционал қонунлар – маданий борлиқнинг субстанционал бир бутунлиги қонуни, маданий борлиқнинг субстанционал илгарилама доиравий айланиши қонуни ва эҳтиёжларнинг ошиб бориши қонуни келиб чиқишлари кўрсатилган эди.
Худди шу жамиятнинг система ташкил этувчи субстанционал элементлари ва қонунлари жамиятнинг сиёсий ҳаёт (баъзан “жамиятнинг сиёсий борлиғи”2 ҳам дейишади)нинг ядроси – жамиятнинг сиёсий маданиятида ўзига хос ҳолда намоён бўладилар3. Бу сиёсий тизимда инсон сиёсий мавжудот сифатида сиёсий маданият ва умуман сиёсий борлиқнинг субъекти, сиёсий эҳтиёжлар мотиве, сиёсий онг гносеологик асос4, сиёсий ижодкорлик сиёсий фаолиятнинг биринчи босқичи сифатида мавжудлик усулини сиёсий ижодкорлик натижалари5 (сиёсий билим ва норма, партия, давлат ҳокимиятлари кабилар) мавжудлик манбаи ва воситалари, сиёсий ижодкорлик натижаларининг реализация қилиниши сиёсий фаолиятнинг иккинчи босқичи сифатида навбатдаги мавжудлик усули функцияларини бажарадилар. Уларнинг бир-бирларини, яъни биринчи субстанционал элемент иккинчисини, иккинчиси учинчисини, учинчиси тўртинчисини1, тўртинчиси бешинчисини, бешинчиси олтинчисини келтириб чиқаришларидан ва олтинчиси иккинчиси – Инсонлар сиёсий эҳтиёжларига мос келиш - қондирилишидан жамият сиёсий маданиятининг бир бутунлиги қонуни келиб чиқади. Бу қонун асосида мамлакат сиёсий борлиғининг яхлитлиги таркиб топади. Инсонларнинг сиёсий эҳтиёжлари сиёсий тизимнинг такомиллашиб боришини тақозо этади. Бу ҳолатдан жамият сиёсий маданиятининг субстанционал илгарилама доиравий айланиши қонуни ва сиёсий эҳтиёжларнинг ошиб бориши қонунлари ҳам келиб чиқади. Бу учта субстанционал қонунлар умуман мамлакат сиёсий борлиғининг қонунларидир. Биринчи субстанционал қонун сиёсий ҳаётнинг механизмининг, иккинчи субстанционал қонун сиёсий ҳаётнинг такомиллашишининг манбаини ва учинчи қонун сиёсий ҳаётнинг йўналишининг субстанционал негизларини ташкил этади.
Агар сиёсий борлиқнинг олтинчи субстанционал элементи – сиёсий реализация иккинчи субстанционал элемент – сиёсий эҳтиёж ва манфаатларга мос келса, ушбу жамият сиёсий ҳаётининг бир бутунлиги қонуни асосида сиёсий ҳаётнинг нормал кечиши юз беради. Агар сиёсий реализация сиёсий эҳтиёж ва манфаатларга мос келмаса, сиёсий низолар келиб чиқади. Сиёсий эҳтиёжлар ҳам доимо ўсиб боради. Сиёсий тараққиёт сиёсий эҳтиёжларнинг ошиб бориши қонуни асосида амалга ошар экан2, бу йўналиш жамият ядроси – маданий борлиқ даражаси ва характерига боғлиқ ҳолда юз беради3. Бу қонуниятлар барча сиёсий ғоялар ва уларнинг реализацияси сингари, Ҳаракатлар стратегиясида режалаштирилган сиёсий-ғоявий дастуриламал талаблар ва уларнинг демократлаштириш йўлида ҳаётга татбиқини билишнинг субстанционал асослари ҳисобланадилар. “Миллий ғоя, - дейди И.А.Ахмедов, - жумладан, миллий сиёсий ғояларнинг сиёсий ҳаёт соҳасидаги мақсад ва вазифалари мамлакатимизнинг сиёсий ҳаёти соҳасидаги субстанционал қонунларига боғлиқ ҳолда шаклланиши лозим”1.
Жамият ядроси – маданий борлиққа хос система ташкил этувчи субстанционал қонуниятлар ҳуқуқий ҳаёт, яъни ҳуқуқий борлиқда ҳам худди шундай сиёсий борлиқдаги сингари ўзига хос кўринишда намоён бўладилар. Ҳуқуқий борлиқниг система ташкил этувчи субстанционал элементлари ва қонунлари ҳам Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ҳуқуқий ғоявий талаблар ва уларнинг демократлаштириш йўлида ҳаётга татбиқини билишнинг субстанционал асосларини ташкил этади. “Миллий ғоя, - дейди И.А.Ахмедов, - жумладан, миллий ҳуқуқий ғояларнинг ҳуқуқий ҳаёт соҳасидаги мақсад ва вазифалари мамлакатимизнинг ҳуқуқий ҳаёт соҳасидаги субстанционал қонунларига боғлиқ ҳолда шаклланиши лозим”2.
Жамиятнинг моддий ҳаёти негизини моддий маданият ташкил этар экан, у жамият ядроси – маданий борлиқнинг бошқа таркибий қисмлари ва умуман ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларига нисбатан моддий асос қонунини бажаради. Бу қонун жамиятнинг тўртта корреляцион-функционал қонунларидан биридир. Моддий маданият хожалик маданият ва экомаданиятлар бирлигидан ташкил топган. Хўжалик маданияти технологик ва иқтисодий маданиятларнинг диалектик бирлигидан иборат3. Хўжалик маданияти асосида хўжалик ҳаёти шаклланади.
Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор йўналишлари қисмида, биринчидан, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш1 кўзда тутилган. Иккинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш2 мақсад қилиб қўйилган. Учинчидан, Ҳаракатлар стратегияси бўйича қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш амалга оширилади. Тўртинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш3, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устивор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш ўз ифодасини топган. Бешинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий иқтисодий4 ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш5 ҳисобга олинган.
Ҳаракатлар стратегиясидаги республикамизнинг иқтисодий ҳаётига оид миллий иқтисодий ғоялар ўз онтологик ҳолат бўйича маънавий ҳаётнинг ўқ илдизи – ижтимоий онгнинг мафкура қисмида жойлашган. Аммо унинг амал қилиши мамлакатнинг хўжалиги ҳаётида юз беради. Шундай экан, бу технологик ва иқтисодий ғоялар ҳаётга татбиқ этилгач, жамиятнинг тўртта функционал қонунларидан бири – моддий маданиятнинг ижтимоий тараққиётда моддий асос қонунини бажариши тизимида қатнашади ва ўзига хос хўжалик ҳаётини шакллантиради.
Жамият мавжудлиги ва ривожланишининг асоси – маданий борлиқнинг корреляцион-функционал бир бутунлигининг система ташкил этувчи субстанционал элементлари ва қонунлари, бу қонунлар айни вақтда ижтимоий тараққиётнинг умумижтимоий қонунлари ҳамдир, жамиятнинг хўжалик ҳаёти соҳасида ҳам ўзига хос ҳолда намоён бўладилар1. Хўжалик маданияти хўжалик ҳаётининг асоси экан, бу тизимда хўжалик маданиятининг субстанционал бир бутунлиги, хўжалик маданияти субстанционал илгарилама доиравий айланиши қонуни ва хўжаликка оид эҳтиёжларнинг ошиб бориши қонуни амал қилади. “Бу субстанционал қонунлар мамлакат хўжалиги ҳаёти механизми, манбаи ва диалектик йўналишларини ташкил…”2 этар экан, “миллий ғоя, жумладан, миллий иқтисодий ғояларнинг иқтисодий ҳаёт соҳасидаги мақсад ва вазифалари мамлакатнинг хўжалик ҳаёти соҳасидаги субстанционал қонунларига боғлиқ ҳолда шаклланиши лозим”3.
Маълумки, 1859 йилдан бошлаб жамиятни тўртта сфера – моддий, социал, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий соҳаларга бўлиб ўрганиш бошланган4. Аммо бу ижтимоий ҳаёт соҳаларининг асос-негизларини маданий қисмлар ташкил этишлиги олдинги йиллардан бошлаб аниқланган5. Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи қисмида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари тўғрисида фикр юритилади. Бунда “ижтимоий соҳа” тушунчаси тор маънода, яъни социал соҳани ифодалаш мақсадида ишлатилган. Чунки, “ижтимоий” сўзи жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олади. Жамиятнинг социал соҳаси, инсон ва унинг бирликларини, уларнинг турмуш шароитларини, коммунал хўжаликни, соғлиқни сақлаш ва спортни, транспорт ва савдони, умумий овқатланиш1, демографик, посёлкавий, социал-синфий ва этник бўлинишлар кабиларни ўз ичига олади. Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишига киритилган таълим ва фан эса жамиятнинг маънавий ҳаётига хосдир. Аммо ҳокимликларда бошқаришда социал ва маънавий соҳалар бирлаштирилади.
Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантиришда, биринчидан, аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириш назарда тутилган. Бу ҳолат даромадларнинг истеъмолга мувофиқлиги орқали аниқланади. Мисол сифатида ишчи бугунги кун (2020 йил декабр)да 2 млн маош олсин дейлик. Унинг оиласида хотини, кекса ота ва онаси, 4 та ўқувчи фарзандлар мавжуд бўлсин. Гўштнинг 1 кг нархи 50000 сўм, олманинг 1 кг нархи 7-8 минг сўм, кийим-кечаклар ва коммунал хизмат фалон сўм дейлик. Баъзи хонадонлар бой, баъзилар ночор дейлик. Юқоридаги оила эса камбағал тоифага тушиб қолади. Хўш, бу ҳолатларда демократия тўғрисида оғиз кўпиртиришдан нима фойда?!
Ижтимоий соҳада, иккинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш2 назарда тутилган. Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳа бўйича, учинчидан, арзон уй-жойлар барпо этиш, транспорт, ижтимоий инфраструктура, ёшларга оид давлат сиёсати каби муаммоли масалалар қамраб олинган. Бу масалаларни аниқлаш жамият даражасидаги социал эҳтиёжларни ҳал қилиш орқали ҳал қилинади.
Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида берилган таълим ва фанни ривожлантириш, бешинчи йўналишида берилган диний бағрикенглик масалалари жамият маънавий ҳаётига тегишлидир. Илмий адабиётларда юқорида кўрсатилган умумижтимоий субстанционал қонунлар маънавий ҳаёт соҳаси ва унинг тармоқларида ҳам ўзига хос ҳолда намоён бўладилар. Бу масала дин мисолида ҳам баён этилган1. Демак, маънавий ҳаёт соҳасининг ҳар бир тармоғига оид субстанционал қонунлар ушбу соҳаларга оид муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини билишнинг асосий мезонлари ҳисобланадилар. “Миллий ғоя, - дейди И.Н.Ахмедов, - жумладан, миллий ахлоқий, миллий эстетик ва бошқа маънавий ҳаёт соҳаларини акс эттирувчи ғоялар ҳам мамлакатимиз маънавий ҳаётининг ҳар бир тармоқларига оид субстанционал қонунларга таянгандагина илмий тус олади ва шу соҳалардаги фаолият турлари учун гносеологик асос бўлиб хизмат қилади”2.
Умуман хулоса қилиб тадқиқотчилардан Б.И.Исмоилов сўзи билан айтганда, Ҳаракатлар стратегияси, ўз моҳият-эътиборига кўра, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш бўйича бешта устивор йўналишда аниқ муддатга мўлжалланган том маънодаги миллий стратегик ғоялар ҳисобланади3. Бу асосида ҳам ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида жонланиш юз берди, хусусан, ошкоралик кенгайди, коррупцияга қарши ҳаракат кучайди, қалбларга ҳалоллик туйғусини шакллантиришга эътибор кучайди. “Қуръони –Карим” тиловати бўйича мусобақаларнинг уюштирилиши, Имом-Бухорий сабоқларидан баҳраманд бўлишнинг бошланиши, “Ҳалоллик вакцинаси” соҳасидаги ишларнинг дебочаларидир. Давлатимиз раҳбари, Мухтарам Шавкат Мирамонович томонидан олиб брилган бу йирик дастурнинг мантиқий давоми сифатида бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо давом эттирилмоқда. Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда. Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг янги методологик асосидир!

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish