Қўлёзма ҳуқуқида ҚУЧҚоров жавлон суюндик ўҒли миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили



Download 1,23 Mb.
bet16/31
Sana30.05.2022
Hajmi1,23 Mb.
#621103
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
Ж Қўчқоров 06.05.2022

«…Ўзбекистон ССРнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон АССРга!
СССР вице-президенти ўртоқ Г.И.Янаевнинг СССР Президенти вазифасини бажаришга киришгани ҳақидаги Фармонига асосан, Совет раҳбариятининг СССРнинг айрим жойларида Фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги Баёнотига биноан, СССРда фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКЧП)нинг совет халқига мурожаати ва ўртоқ Г.Н.Янаевнинг давлат ва ҳукумат бошлиқларига, БМТнинг Бош котибига йўллаган Мурожаатлари муносабати билан ЎзССРнинг барча ҳудудида СССРда фавқулодда ҳолат қўмитаси фаолиятини якдиллик билан ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш топширилсин…
Ўзбекистон ССРнинг вице-президенти Ш.Мирсаидов
Ўзбекистон КП Марказий Қўмитаси котиби А.Ефимов
Тошкент шаҳри, 1991 йил 19 август1.
Бу тарихий далиллар, мустақиллик ғоялари ва унинг негизида юз берган демократик ўзгаришлар ўз-ўзидан юз берган эмас, изтиробли курашлар асосида амалга ошганлигини исботлайди.
Ўзбекистоннинг янги тарихидаги қуйидаги қатор фактларга эътибор берайлик. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Ҳиндистон сафаридан қайтиб, 1991 йил 19 август куни кечқурун қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтаи назарини қуйидагича маълум қилди: “Марказдан, ким бўлишидан қатъий назар, Қонунга хилоф кўрсатмаларни бажариш мумкин эмас”2. 1991 йил
20 августдаги Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлис Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнотни қабул қилди.
Шу куни Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг республика аҳолисига мурожаатида “Ўзбекистон жумҳурияти, унинг раҳбарияти қайта қуриш даврида ҳам ҳеч қачон бировнинг гапига кириб иш тутган эмас. Марказдан, бошқа баъзи бир жумҳуриятлардан қандай қарорлар чиқмасин, ваъдалар берилмасин, ҳар қандай чақириқлар, даъватлар, йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракатлар бўлмасин, биз ўзимиз танлаган йўлимиздан ва белгилаб олган мақсадимиздан қайтганимиз йўқ. Бу йўл бизнинг халқимиз тарихига, урф-одатларига, табиатимиз шарт-шароитларига, хуллас, халқимиз манфаатларига мос йўлдир”1, - деб қатъий таъкидлади. Шунингдек, у ҳарбий куч ишлатишни очиқ-ойдин қоралади. Ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги Фармонига биноан республика ҳудудида жойлашган СССР Ички Ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсиндирилди. Республика Ички Ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги, прокуратура, адлия органлари, ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий қисм ва қўшилмалари сиёсий партиядан бутунлай холи қилинди.2
Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат комитетининг ғайри конституциявий, ҳуқуққа қарши қарорлари ва бошқа кўрсатмалари ноқонуний деб эълон қилинди3.
Марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб борар эди. Марказ эса бошқарув қобилиятини йўқотди. Ана шу шароитда Ўзбекистон республикаси Президенти И.Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириб, Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилишни талаб қилди. Айни шу мақсад йўлида республика Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991 йил 31 августда ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Президент И.А.Каримов маърузаси тингланиб,
19-21 август кунлари Москва Фавқулодда ҳолат давлат комитети бутун-бутун халқларнинг озодлигини, жумҳуриятлар мустақиллигини яна кишанламоқчи бўлганликларини халққа рўйи-рост билдирилди. Шунингдек, у маърузасида “Бўлажак мустақил давлатлар … эркин, мустақил ват энг ҳуқуқли бўлиб қолишлари, ўзларининг миллий давлат тузиш, ташқи бозорга чиқиш, ўзи маъқул топган барча мамлакатлар билан халқаро муносабат ўрнатиш, дипломатик ва консуллик алоқалари масалаларини мустақил ҳал этишлари керак. Яна таъкидлаб айтаман, бу ҳеч кимнинг буйруғисиз ва аралашувисиз мустақил амалга оширилиши керак. Мана шу шароитга, сабабларга асосланиб, халқимиз хоҳиш-иродасини бажо келтириб, Олий Кенгаш диққатига фақат бир масалани қўймоқчиман: Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳақидаги Қонунни муҳокама этиш ва уни қабул қилишни таклиф этаман. Бу қонунда қадимий ва янгиланаётган диёримизда истиқомат қилаётган барча кишиларнинг хоҳиш-иродаси ўз ифодасини топган. Халқимизнинг бу эзгу хоҳиш-иродаси биз учун муқаддас”1лигини таъкидлайди.
Олий Кенгаш депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар. Сўнгра Республика Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот қабул қилинди. Ўзбекистон ССРнинг номи Ўзбекистон республикаси деб ўзгартирилди. Мустақиллик белгиланган кун 1 сентабр 1991 йилдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбек халқининг асрий орзуси рўёбга чиқди. Ушбу тарихий фактлар – қадамлар негизида Ўзбекистоннинг янги тарихи бошланди. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги 1991 йил 31 августдаги қонуни мустамлакачиликнинг тугаши ва айни вақтда Ўзбекистон халқи, хусусан ўзбек халқи истиқлолининг – мустақил Ўзбекистон цивилизациясининг бошланиши ҳамдир.
Ушбу Қонунга Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1991 йил
31 сентябрь қарори билан Конституциявий мақом берилди. Жумладан, унда шундай дейилади:
1. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” 1991 йил 31 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига конституциявий мақом берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси амалдаги Конституция моддалари “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонуннинг қоидаларига зид келган ҳолларда мазкур Қонунга амал қилинсин.
3. Конституция комиссияси тайёрланаётган “Республика Конституциясининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонуннинг қоидаларига амал қилинсин”1.
Олий Кенгаш 8-сессияси Ўзбекистон Республикаси 29 декабрда: “Сиз Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинишини маъқуллайсизми?” – мавзуида референдум ўтказишга қарор қабул қилди2. Умумхалқ референдумига 9 миллион 989 минг 707 киши қатнашди ёки сайлов рўйхатига киритилганларнинг 94,1 фоизи қатнашди. Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат деб эълон қилинишини ёқлаб 9 миллион 718 минг 155 киши ёки референдумда қатнашганларнинг 98,2 фоизи овоз берди3.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессиясида конституция лойиҳасига депутатлар томонидан 80 га яқин ўзгариш, қўшимча ва аниқликлар киритилди. Сессияда депутатлар якдиллик билан 6 бўлим, 128 моддадан иборат конституцияни қабул қилдилар.
Конституция айни вақтда муайян даражада миллий истиқлол мафкураси ҳамдир. Чунки у умумий манфаатларимизни акс эттиради. У ижтимоий ҳаётимиз соҳаларида фаолиятимизни тартибга солиш ва йўналтиришимизда ундан озиқланамиз. Конституция мамлакатимизда демократик фуқаролик жамияти, яъни ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг конституцион ҳуқуқий асосларини ташкил этади. “Унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ”1. Умуман олганда, конституция асосида мустақил республикамиз қонунчилигимиз такомиллашиб бормоқда, суверен, демократик, ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда2.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish