Курс иши мавзу: Билишда субъект ва объект муаммоси


Ижтимоий билишда субъект ва объектнинг ўзига хос хусусиятларини намоён бўлиши



Download 104,62 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi104,62 Kb.
#231723
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Namuna yyy

2.2 Ижтимоий билишда субъект ва объектнинг ўзига хос хусусиятларини намоён бўлиши
Ижтимоий билишда обект ва субект диалектикаси илмий билиш шаклларидан бирини ижтимоий билиш ташкил қилади. Хўш, ижтимоий билиш ва унинг ўзига хос томонлари нималардан иборат? Фалсафий билимлар ижтимоий билишни тўлалигича қамраб оладими? Ижтимоий билишда фалсафанинг ўрни қандай? Ушбу саволларга жавоб бериш тақозо этилади. Маълумки, ўтмишда мутафаккирлар жамият ривожланиши ва унинг қонуниятларини ўрганиш муаммолари билан қизиқиб келганлар. ХИХ асрнинг бошларига қадар уларнинг қарашлари жамиятни фақат назарий жиҳатдан изоҳлашдангина иборат бўлган. Кейинчалик, фан ва техника, ишлаб чиқариш усуллари ва саноатнинг кенг ривожланиши натижасида жамият ва унинг тузилмалари ривожланишининг қонуниятларини ҳар тарафлама ўрганиш давр талабига айланди. Жамият ривожланиши қонуниятларига оид масалалар асосан ижтимоий-гуманитар фанларга дахлдор бўлиб, бу фалсафа фани олдида турган вазифаларни ҳам белгилаб олиш имконини беради. Ижтимоий билиш – жамиятни билиш демакдир. Ижтимоий билиш билишнинг бошқа шакллари – табиатни билиш, инсон тафаккурини ёки коинотни билишдан фарқ қилиб, ўзига хос мураккаб жараёндир. Жамият табиатнинг бир қисми, тараққиётнинг олий маҳсулидир. Жамият ривожланиши ва тараққиёти табиат тарихий тараққиётининг бевосита давомидир. Табиат ривожланиши қонунлари билан ижтимоий тараққиёт қонунлари ўртасида кўпгина умумий томонлар мавжуд. Шу билан бирга, жамият ва табиат қонунлари ўртасида ҳам тафовут бор. Жамият ҳам табиат каби обектив, ўз тузилиши ва тараққиёт қонунларига эга бўлган ижтимоий организмдир. Жамият қонунлари ўз хусусияти ва моҳиятига кўра, табиат қонунларидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади:
1) табиат қонунлари оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг, стихияли кучларнинг ўзаро таъсири шаклида намоён бўлса, ижтимоий тараққиёт қонунлари онгли шахслар – кишиларнинг фаолияти орқали намоён бўлади;
2) табиатда шароитнинг ўзгариши билан янги қонунларнинг келиб чиқиши одатда, миллион ёки миллиард йиллар давомида амалга ошса, жамият қонунлари жамият шароитининг ўзгариши билан тез ўзгаради;
3) табиат янги қонунларининг кашф қилиниши ва қўлланилиши анча текис амалга ошади ва бевосита ижтимоий ларзаларга олиб келмайди9.
Ижтимоий тараққиёт қонунлари эса аксинча, кишиларнинг ижтимоий муносабатлари ва манфаатларига таъсир қилади. Табиат ва жамият қонунларининг ушбу фарқли томонларидан табиат қонунлари обектив, жамият қонунлари эса субектив деган хулоса қилиш керак эмас. Жамият қонунлари ҳам табиат қонунлари сингари кишиларнинг иродаси ва онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, маълум шароитда кишилар бу қонунларни билишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин. Лекин бу қонунларни улар бекор ёки йўқ қила олмайдилар. Шу боис, жамият қонунлари кишилар онги, фаолияти билан боғлиқ бўлишига қарамай улар ҳам обективдир. Жамият қонунлари маълум тараққиёт босқичига алоқадор бўлиб, жамият ўзгариши билан эски қонунлар янги қонунларга ўз ўрнини бўшатиб беради. Жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, ҳаётнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларида намоён бўлаётган зиддиятларни чуқур ва атрофлича англаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш, жамиятни илмий асосда бошқариш, инсонларнинг бахт-саодати, истиқболи учун зарур барча нарсаларни яратиб беришнинг асосий омилларидандир.
Шунингдек , ижтимоий билиш ўзига хос жиҳатлари билан билишнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади.
Улар қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, ижтимоий жараёнларнинг (ижтимоий билиш обектининг) ўзгарувчан характерда эканлиги;
иккинчидан, ижтимоий билиш обектининг билиш субектига фаол таъсир этиши;
учинчидан, ижтимоий фалсафа тарафдан ўрганиладиган обектив қонуниятларсиз, барча давлатлар, халқлар, мамлакатлар тарихига тааллуқли умумий ривожланиш қонунларини аниқлашнинг мушкуллиги;
тўртинчидан, кишилар ўртасида давом этаётган чексиз ижтимоий муносабатлар ичидан муҳимларини номуҳимларидан ажра билиш, акс ҳолда кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги;
бешинчидан, ижтимоий билишнинг маълум маънода жами ят тузумига боғлиқлиги;
олтинчидан, ижтимоий ҳодиса ва ҳолатларнинг жамият ривожланишининг маълум босқичида юзага келиши;
еттинчидан, ижтимий билиш ижтимоий ривожланишнинг обектив йўналишларига асосланган ҳолда, жамиятнинг келажагини ҳам ўзида акс эттириши билан фарқ қилади.
Ижтимоий билишнинг обекти кенг маънода бир бутун жамият бўлиб ҳисобланади. Илмий фалсафа ва фалсафада жамият тушунчасининг ўзи ҳам кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода бу тушунча табиатдан ажралиб чиққан моддий дунёнинг таркибий қисми, ўз-ўзидан ривожланиб турадиган кишилар ҳаётий фаолиятининг мажмуини ифодалайди. Тор маънода эса у кишилик тарихининг муайян босқичи ёки ижтимоий тузумнинг аниқ турини англатади. Жамият – табиат тадрижий тараққиётининг муайян босқичида вужудга келган, онгли фаолиятга эга бўлиб, ўз фаолиятини бирон-бир мақсадни амалга ошириш учун қаратган кишиларнинг ижтимоий муносабатларидан иборат мураккаб тизимдир. Табиат тараққиётининг олий маҳсули бўлган жамиятни кишиларнинг фаолияти яратади, шу билан бирга одамнинг ўзи ҳам тарихнинг, ижтимоий- иқтисодий муносабатларнинг маҳсулидир. Кишилик жамияти ишлаб чиқариш фаолияти асосида вужудга келган. Ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўзаро ижтимоий алоқа ва муносабатда бўладилар. Бу алоқа ва муносабат барча ижтимоий муносабат (сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, мафкуравий ва бошқаларнинг асосини ташкил қилади. Жамиятнинг тузилиши, таркиби жуда кўп элементлардан ташкил топган. Ижтимоий билишда бу элементларнинг энг муҳимлари унинг обекти ва субектидир. Ижтимоий билиш жараёни мана шу обект ва субектнинг ўзаро таъсири ва муносабатлари асосида юзага келади. Ижтимоий билишнинг обекти – кенг маънода бир бутун жамият, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, умумий тараққиёти қонунлари ва асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Тор маънода эса – жамиятнинг муайян босқичидаги ижтимоий-иқтисодий тизим, унга хос ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари, уларнинг шароити, ривожланиш ва ўзгариш қонунлари, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий муносабатлар, жамиятда содир бўлаётган аниқ воқеа ва ҳодисалардир. Жамият бир вақтнинг ўзида ижтимоий билишнинг ҳам субекти, ҳам обекти сифатида намоён бўлиши мумкин. Ижтимоий билишнинг субекти, кенг маънода, кишилар ва инсоният, яъни бир бутун жамиятдир. Тор маънода эса, ижтимоий билишнинг субекти маълум ижтимоий-иқтисодий босқичдаги аниқ шахс, кишилар, ижтимоий гуруҳлар, синфлар, ижтимоий қатламлар, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, муайян жамоа ва бошқа шу кабилардир. Таъкидлаш жоизки, жамиятда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар ўз-ўзидан ижтимоий билишнинг обекти бўлавермайди, балки улар кишиларнинг билиш фаолияти доирасига кирган чоғда ижтимоий билишнинг обектига айланади. Субект тўғрисида ҳам шуни айтиш мумкин. Шахслар, ижтимоий гуруҳлар, синфлар, сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва жамоалар ўз-ўзидан ижтимоий билишнинг субекти бўла олмайди. Улар ўз қарашларини бирор ижтимоий воқеа ёки ҳодисага йўналтирган пайтдагина, ижтимоий билишнинг субекти бўла оладилар. Ижтимоий билишнинг обекти, улар ўртасидаги алоқадорлик ҳар доим муайян тарихий шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий билишнинг мураккаб томони шундаки, у ижтимоий жараёнларни билишнинг субектига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади, чунки ижтимоий билишнинг субекти бўлган инсон ижтимоий гуруҳлар манфаатларига маълум даражада таъсир этади. Ижтимоий билиш жамиятда ҳукмрон бўлган мафкурага ҳам боғлиқдир. Масалан, ўрта асрларда диннинг ҳукмронлиги, шунингдек, собиқ Иттифоқ даврида коммунистик партиянинг ҳукмронлиги фалсафа ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий фанларни ўзига бўйсундирганлигини кўрсатиш мумкин. Билиш ижтимоий субъектлараро фаолият системаси бўлган умумий ҳодисадир, унинг доирасида субъект фаолиятини аниқ усуллари ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди ва ушбу умумийликнинг муҳим элементи сифатида намоён бўлади10.
Жамиятдаги ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни умумлаштириш ва улардан назарий хулосалар чиқаришда алоҳида ижтимоий гуруҳлар ва маълум синфлар манфаатларидан эмас, балки бир бутун жамият манфаатларидан келиб чиқиш керак. жамиятни билишнинг яна бир ўзига хос томони шундаки, у билишнинг субекти бўлган алоҳида шахслар, кишилар, ижтимоий гуруҳлар, синфлар, ижтимоий қатламлар, сиёсий партия ва ҳаракатлар жамиятнинг ҳозирги ҳолатини билишга асосланган бўлиб, жамият ривожининг кейинги истиқболларини ҳам башорат қилади. Жамиятнинг сотсиологик тушунчаси. Фалсафа фанининг жамиятни ўрганувчи бошқа фанлардан фарқини англашдан олдин, жамият-нинг сотсиологик тушунчасини билиб олишимиз зарур. Жамият ўзини ўзи бир маромда бошқариш, ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали кишиларнинг барча асосий эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди, ижтимоий алоқалар воситасида ўз фаолиятини тизимли ташкил этади. Бунда жамият ва шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар ҳамда уларнинг фарқли ва ўхшаш томонларини қайд этиш лозим
Хулоса
Инсон билишининг табиатини «субъект-объект»лар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш асосида тўғри тушуниш мумкин. Бунда доимо субъектнинг фаоллиги муҳим роль ўйнайди. Билишда субъектнинг бу фаоллиги унинг муайян мақсадга қаратилган амалий-ижтимоий билиш фаолиятида намоён бўлади. Чунки инсон борлиқни фақат билиб олиш учунгина ўрганмайди, балки у борлиқва унинг қонунларини билиб олиши билан табиатга ва жамиятга ҳамда ўзига фаол таъсир кўрсатиб, табиатни, жамиятни ва ўзини ўзгартириб боради. Бу инсон билишининг амалиёт билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади. Билиш фаолиятининг қадриятларга асосланган шаклларини киритиб ва ижтимоий матнларда одатдаги субъектни муаллиф ва қаҳрамон билан алмаштиришни таклиф қилиб, Бахтин ижтимоий билим учун «субъект – объект» гносеологик қарши-қаршиликдаги оппозитсиясидаги субъектнинг маъноси ва аҳамиятини сезиларли даражада ўзгартирди. Шу боис у объект билан тенг муносабатларга қўйилган субъектнинг ўзи ҳам қандайдир «моддийлик» касб этувчи ва ўзига хослик – онглилик, маънони тушуниш ва қадриятлар тизимини йўқотувчи «симметрия» хавфини бартараф этди.
Жамиятнинг ижтимоий-гуманитар билиш объекти сифатидаги муҳим хусусияти шундаки, унинг мазмуни ва таркибига онгли ва фаол билиш субъекти ўрганилаётган ижтимоий борлиқ ва «инсон дунёси»нинг муҳим элементи сифатида киради. Демак, тадқиқотчи алоҳида борлиқ - инсон онгининг мазмуни, маънолар ва мазмунлар соҳаси билан иш кўради, бу эса табиий фанларда мавжуд бўлмаган махсус методологик усулларни талаб қилади. Айни ҳолда объектни ўрганиш доим субъектнинг ҳаракатларида муҳим аҳамият касб этувчи муайян қадриятлар, мўлжаллар ва манфаатлар нуқтаи назаридан амалга оширилади. Бундан ижтимоий-гуманитар билишнинг нафақат объекти, балки субъектини ҳам кўрсатиш лозим, деган хулоса келиб чиқади. Аслида, ижтимоий билиш ижтимоий жиҳатдан шаклланган ва манфаатдор субъект томонидан амалга оширилади, у мазкур субъектнинг дунёқараши билан белгиланади.
Субъект объектга қадрият сифатида ёндашиши муқаррар бўлган ижтимоий ва гуманитар билишда бошқача объектив вазият юзага келиши назарда тутилади: объектни нафақат билиш, балки бир вақтнинг ўзида ва ҳатто биринчи навбатда унга баҳо бериш амалга оширилади. Баҳо беришнинг киритилиши объект «ўз ҳолича» субъектни қизиқтирмаслигини англатади; у субъектни фақат мақсадга мос келган ва субъектнинг маънавий ёки моддий эҳтиёжларини қондирган ҳолда қизиқтиради. Қадриятни белгилаш объектни айрим андозалар (идеал, эталон, меъёр) билан таққослаш ва бу андозага мувофиқлик даражасини аниқлаш тарзида амалга оширилади. Андозалар у ёки бу маданиятда шаклланади, «естафета» (анъана) тарзида авлоддан авлодга ўтади, субъект уни таълим жараёнида ва кундалик ҳаётда аниқлайди.
Шундай қилиб, субъект объектга қадрият сифатида ёндашишдан бошқа мақсадни кўзлайди, табиий фанларда одатда эътибордан соқит этишга ҳаракат қилинадиган омиллар эса бу эрда объектив зарур хусусият касб этади. Субъект-объект муносабатларининг бу типида билиш иккинчи ўринга тушади, бироқ амалда унинг натижалари баҳо бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Баҳо бериш, мақсадлар ва идеалларни танлаш амалларида субъектнинг хоҳиш-иродаси, танлаш борасидаги фаоллиги, мойилликлари ва мўлжаллари намоён бўладики, улар интуитив, ирратсионал ва бошқа омилларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Натижада қадриятларга асосланган муносабат билишга қарама-қарши, умуман объектив ҳаққоний билишга ёт муносабат сифатида намоён бўлади ва тегишли равишда бундай баҳолар ижтимоий-гуманитар билишга нисбатан татбиқ этилади. Бироқ субъект-объект муносабати «нейтрал» ва қадриятларга асосланган типларининг бундай фарқланиши мавҳумлаштиргандагина мумкиндир, ҳақиқий билиш жараёнида эса муносабатларнинг иккала типи ҳам узвий бўлиб, нафақат ижтимоий-гуманитар билишда, балки табиий-илмий билишда ҳам муайян даражада мавжуддир.

Download 104,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish