Курс иши мавзу: Билишда субъект ва объект муаммоси



Download 104,62 Kb.
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi104,62 Kb.
#231723
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Namuna yyy

«Субъект» тушунчаси. Айтиш мумкинки, бу тушунча инсон томонидан қўлга киритиладиган билим билан таққосланган ҳолда «онг» тушунчасини конкретлаштиради. «Субъект» «онг»нинг ўзи эмас, лекин шу вақтнинг ўзида, одатий бўлган «индивид онги»дан бутунлай бошқа нарса ҳам эмас.
«Билиш субъекти»нинг ўзига хослиги нимада? Ушбу тушунчага умумий таъриф қуйидагича: субъект мақсадга мувофиқ фаоллик, инсон — амалий фаолиятининг баҳолаши ва билишининг руҳий-психологик жиҳатини ифодалайдиган тушунчадир1.
Субъект, аввало, индивиддир. Айнан у онг, сезги, идрок, туйғу, образлар орқали акс эттириш, энг умумий абстраксиялар соҳиби, амалиёт жараёнида реал, ўзгарувчан моддий куч бўлиб ҳаракатланади. Бироқ, субъект фақат индивидуал эмас, балки у коллектив, сотсиал гуруҳ, синф, умуман жамият ҳамдир. Жамият миқёсида турли экспериментал тартиб-қоидалар, приборлар, компютерлар ва бошқалар гарчанд ўз-ўзича бўлмаса-да, субъект тизимининг бир қисми, элементи ҳисобланади. Индивид ёки олимлар ҳамжамияти даражасида приборларнинг ўзи субъектлар фаолиятининг воситалари, шароитлари ҳисобланади. Шу маънода жамият универсал субъект ҳисобланади, чунки унда бошқа барча даражадаги субъектлар, авлодларнинг ҳаёти жамланган, жамиятдан ташқарида ҳеч қандай билиш йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Айни пайтда, жамият субъект сифатида ўзининг билиш имкониятларини индивидуал субъектларнинг билиш фаолияти орқали амалга оширади.
Объект тушунчаси субъектга қарама-қарши бўлган, субъектнинг амалий, баҳоловчи ва билиш фаолияти йўналтирилган нарса, воқеа, ҳодиса ва бошқаларни ифодалайди. Шу маънода, Кантнинг «нарса ўзида»си фақат объект эмас. Объект бўла олмайдиган кўпгина моддий тизимлар бор. Бошқача айтганда, «объект» ва «объектив реаллик» мос келадиган тушунчалар эмас. Электрон ХIХ асрнинг охиригача, гарчи, объектив реалликнинг қисми бўлса-да, лекин билиш объекти эмас эди. «Субъект» ва «объект» тушунчаларида нисбийлик моменти мавжуд: агар бир пайтда бир хил нарса объект бўлса, бошқа шароитда эса субъект бўлиши мумкин ва аксинча. Компютер жамиятнинг бир қисми сифатида субъектнинг элементи бўлиши билан бирга, индивидларни ўрганишда объект ҳисобланади. А. талаба билиш субъектидир ва айни В. талаба учун у билиш объекти бўлиши мумкин. Л.Феербах айтганидек, «мен» ўзи учун субъектдир, бошқалар учун эса объект, яъни хулоса шуки, «мен» субъект ҳам, объект ҳам бўлиши мумкин.
Моддий ҳодисалар билан бирга маънавий ҳодисалар ҳам объект бўлиши мумкин, масалан, индивид онги унинг психикаси учун билиш объектидир.
Ҳар бир киши ўз-ўзини, ўз хулқ-атвори, ҳислари, сезги ва фикрларини билиш объекти қилишга қодир. Бундай ҳолларда индивид сифатидаги субъект тушунчаси фаол тафаккур сифатидаги субъект, соф «мен»гача торайиши мумкин. Бундай ҳолларда субъект мақсадга йўналтирилган фаолликнинг манбаи сифатида майдонга чиқади. Умумий тарзда «объект» ва «субъект» тушунчаларининг мазмуни ана шундан иборат. Бу тушунчалар турли ва, айни пайтда, бир бирига ўта олиши маъносида ўзаро боғлиқ ҳамдир. Уларнинг ўзаро фарқли қирралари мутлақ қарама-қарши эмас.
Гносеологияда объект, деганда воқеликнинг истаган қисмини эмас, балки субъект эътибори қаратилган фрагменти тушунилади. У субъект фаолиятига жалб қилинади ва субъектнинг назарий ёки амалий фаолиятининг предметига айланади. Бу фаолиятда фаол томон субъект бўлганлиги учун, у маълум маънода, «объектни вужудга келтиради» ёки, аниқроғи, предметни ўз фаолиятининг объектига айлантиради. Тор гносеологик маънода субъектсиз объект бўлмагани ёки, аниқроғи субъектсиз объект тушунарсиз бўлгани сингари унинг акси ҳам тўғридир. Яъни, объектсиз субъект ҳам йўқ, зеро субъектнинг ҳар қандай фаолияти ҳамма вақт предметлидир. Субъект ва объект терминларида билиш – субъект томонидан объектни фаол ўзлаштириш жараёни эканлиги ифодаланган, пайдо бўладиган билим эса бу жараённинг натижасидир. Ўзаро алоқадорлик мобайнида объект сингари субъект фаолияти ҳам ўзгаради, амалий фаолият эволюсияси жараёнида инсон ва жамият прогресси содир бўлади2.

Download 104,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish