Курс ишининг мақсад ва вазифалари: билишда субъект – объектнинг ўрнини аниқлаш, ижтимоий – гуманитар билиш ҳақида билимга эга бўлиш ва ижтимоий – гуманитар билишда субъект – объектнинг ўрнини аниқлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш.
Курс ишининг объекти: билиш жараёни бўлиб, билишнинг ўзига хослиги ва методларини ўрганишдан иборат.
Курс ишининг предмети: билишда субъект - объект муаммоси бўлиб, субектга ва объектга турли даврларда берилган таъриф, муносабат билиб олиш.
I БОБ. Билиш жараёнида субъект ва объектнинг намоён бўлиши
1.1 Билишда субъект ва объектнинг ўрни. Субъект- объект муносабатлари.
Фалсафага билим ва билиш характеристикаси учун қулай бўлган «субъект» ва «объект» тушунчалари киритилган. Умумфалсафий жиҳатдан «объект» тушунчаси ташқи олам, борлиқ, воқелик ва, хусусан, моддийликни ифодалайди, «субъект» эса инсонни, шахс, индивидни англатади, деган қарашга мутахассислар эътироз билдиришмайди. Аммо соф билиш жараёни таҳлил этилаётганида объект ва субъект муносабатлари ниҳоятда серқирра эканлиги кўзга ташланади. Хўш, инсон билишининг субъекти ва объекти нима? Уларнинг ўзаро муносабатлари қандай?
Умумий маънода айтганда, инсон билишнинг субъекти (соҳиби)ни, инсонни қуршаб турган борлиқэса билишнинг объектини ташкил этади. Лекин биз биламизки, абстракт инсон ҳам, абстракт борлиқҳам йўқ ва бўлмайди. Шу сабабли билишнинг субъектини борлиқдаги предмет ва ҳодисалар билан бевосита ёки бавосита муайян табиий ва ижтимоий муносабатларда бўлувчи, жамиятнинг аниқ босқичига хос, ижтимоий моҳиятга эга бўлган аниқ бир киши ёки кишилар гуруҳи ташкил қилади. Билишнинг объектини эса, субъектнинг билиш доирасига кирган, унинг билиши қаратилган борликдаги аниқ предметлар, ҳодиса ва жараёнлар ташкил этади. Билишнинг субъекти ва объекти билан бир қаторда, билишнинг предмети ҳам мавжуддир. Билишнинг предмети — бу билиш объектининг субъект билиши қаратилган, субъектнинг билиш фаолияти доирасигакирган томонлари, хусусиятлари ва муносабатларидир.
Билишнинг субъекти, объекти ва предмети ўзгармас, қотиб қолга нарсалар эмас, балки билиш жараёнида улар доимо ўзгариб боради. Шу билан бирга, айни бир вақтдаги ва айни бир макондаги субъект ва объект бошқа бир вақт ва бошқа бир маконда субъектва объект муносабатида бўлмаслиги мумкин. Инсоннинг билиши жараёнида субъект билиши зарур бўлган объектини билиб олгач, бу объект субъектнинг билиш доирасидан чиқарилади ва у энди билишнинг объекти бўлмай қолади. Инсоннинг билиши ана шу «субъект объект-предмет» муносабатлари асосида юзага келувчи ижтимоий-тарихий жараёндир. Инсон билишининг табиатини айни шу «субъект-объект-предмет»лар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш асосида тўғри тушуниш мумкин. Бунда доимо субъектнинг фаоллиги муҳим
роль ўйнайди. Билишда субъектнинг бу фаоллиги унинг муайян мақсадга қаратилган амалий-ижтимоий билиш фаолиятида намоён бўлади. Чунки инсон борлиқни фақат билиб олиш учунгина ўрганмайди, балки у борлиқва унинг қонунларини билиб олиши билан табиатга ва жамиятга ҳамда ўзига фаол таъсир кўрсатиб, табиатни, жамиятни ва ўзини ўзгартириб боради. Бу инсон билишининг амалиёт билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади. Аслида, инсон билиши унинг ҳаёти жараёнидаги амалий фаолияти асосида вужудга келади. Инсон ўз амалий ва назарий фаолияти жараёнида борлиқ ваунинг қонунларини ҳамда ўзини билиб боради. Табиатшуносликда борлиқ, объектив реаллик, моддий объектлар инсон бўлмаса ҳам яшайверади деган фикрга ҳеч ким эътироз билдирмаслиги мумкин. Билиш нуқтаи назаридан субъектсиз ҳеч қандай гносеологик жараён рўй бермайди. Билишда субъектнинг ўзи бир вақтда ҳам объект, ҳам субъект вазифасини бажариши мумкин бўлган тушунарсиз ҳолатлар кўплаб учрайди. Хўш субъект нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |