ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ
БОРЛИҚ ВА РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ. БИЛИШ НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН
КУРС ИШИ
Мавзу: Билишда субъект ва объект муаммоси
Илмий раҳбар: ф.ф.д,проф Шермухамедова Н
Тошкент- 2016 йил
МУНДАРИЖА:
КИРИШ
|
….......................................................................................
|
3 - 5
|
|
|
|
I БОБ
|
Билишжараёнида субъект ва объектнинг намоён бўлиши
|
|
1.1.
|
Билишда субъект ва объектнинг ўрни. Субъект- объект муносабатлари.
|
6 - 12
|
1.2.
|
Гносеологияда субъект тушунчаси объект тушунчаси билан ўзаро боғлиқлиги
|
13 - 16
|
|
|
|
II БОБ
|
Субъект- объект муаммосининг ижтимоий билишда намоён бўлиши
|
|
2.1.
|
Билишда объект ва субъект ўрнининг турли талқинлари
|
17 - 25
|
2.2.
|
Ижтимоий билишда субъект ва объектнинг ўзига хос хусусиятларининг намоён бўлиши
|
26 - 30
|
ХУЛОСА. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
|
31-32
|
|
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ . . . . . . . . . . .
|
33
|
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Билишнинг фалсафий назариясига кўра, билиш моддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидаги муайян мақсадга қаратилган фаол акс этишидир. Инсон билишининг манбаи эса айни шу моддий ва маънавий борлиқ, уларни ташкил қилган предметлар,ҳодисачар ва жараёнлардир. Бу предметлар, ҳодисалар ва жараёнлар инсонга таъсир қилиб, унинг миясида акс этади. Улар моддий ва маънавий борлиқнинг ин сон миясидаги субъектив образлари, рамзлари ва белгиларидир, Бу жиҳатдан инсон билиши, аввало, моддий ва маънавий борлиқнинг хусусиятларига ва шу билан бирга, уларни фаол инъикос эттирувчи инсон мия механизмининг ривожланган даражасига боғлиқдир. Инсон ўз миясида фақат табиий ва ижтимоий борлиқни, уларнинг қонуниятларинигина акс эттирибқолмасдан, балки ўзининг маънавий-руҳий ва инсоний борлиғини ҳам инъикос эттиради.
Инсон билиши ўз моҳиятига кўра ижтимоий бўлиб,у инсон ижтимоий фаолиятининг бир шакли сифатида табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётининг қонунларини инсон томонидан ўзлаштиришнинг реал жараёни тарзида, субъект ва объектнинг ўзаро муносабатида вужудга келади.
Билиш жараёни бугунги кунда муҳим ва тезкор ривожланиш босқичида турибди. Билиш жараёнини таркибий қисми бу аввало, аниқлаб олишимиз зарур бўлган субъект ва объектни билишдан бошланади. Билиш жараёни ривожланиш қонуниятларининг шакллари, ҳақиқатнинг тагига этиш имкониятлари нуқтаи назаридан ўрганилади. Унинг ҳар хил моделлари, ёндашувлари мавжуд. моделлар замирида дунёнинг инсон онгида акс этиш тамойиллари: Демокритда – образлар (ейдослар), Янги давр файласуфларида – сенсор сигналлари, Берклида – субъектнинг сезгилари ётади. Лейбнитс билишни илоҳийлаштирилган ғоянинг инсон туғма тушунчаларига таъсири деб ҳисоблаган. Гегел таклиф қилган моделнинг замирида мутлақ ғояни англаш ётади. Мах, Авенариус ва бошқа субъектив идеалистларда (ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари) билиш жараёни – бу сезгиларнинг бўш ва тежамли алоқасини амалга оширишдир. Немис классик фалсафаси вакиллар билиш билан боғлиқ қарашларида субъект-объект муносабатларини асосий омил сифатида эътироф этишган. Аммо, Кант фикрига кўра, шундай бир субъект борки, унинг учун билим даражаси мавжуд эмас. Унинг билими доимо тўлиқ ва ҳақиқийдир. Бу субъект – Худо. Гарчи Кант диний эътиқод манфаатларини кўзлаб билимни чегаралаб қўйган бўлса-да, у айни вақтда ахлоқнинг эътиқоддан мустақил эканлигини таъкидлашга ҳаракат қилади. Ахлоқ динга эмас, балки аксинча, ҳар қандай дин ахлоққа асосланмоғи керак, деган хулосага келади.
Фан инсон фаолиятида фақат унинг моддий тузилишини фарқлайди ва ҳамма нарсани шу тузилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Қадимги афсонада подшо Мидас нимага қўл теккизмасин, ҳаммаси олтинга айланганидек, фан ҳам нимага мурожаат этмасин, ҳамма нарса унинг учун объектив қонунларга кўра яшайдиган, фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган предметдир.
Шу эрда дарҳол савол туғилади: хўш, бу ҳолда фаолият субъектининг мақсадлари, ҳолатлари, билимлари нима бўлади? Буларнинг барчаси фаолият субъектларининг унсурлари ҳисобланади, бироқ фан бу унсурларни ҳам ўрганишга қодир, чунки унинг учун амалда мавжуд ҳодисаларни тадқиқ қилишга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Бу саволларга қуйидагича жавоб бериш мумкин: ҳа, фан инсон ҳаёти ва онгининг ҳар қандай ҳодисаларини ўрганиши мумкин, у фаолиятни ҳам, инсон руҳиятини ҳам, маданиятни ҳам тадқиқ қилишга қодир, бироқ фақат бир нуқтаи назардан – объектив қонунларга бўйсунадиган алоҳида предметлар сифатида. Фан фаолиятнинг субъектлар таркибини ҳам ўрганади, бироқ бунда уларга алоҳида объект сифатида ёндашади. Хуллас, фан одамлар дунёсидаги ҳамма нарсалар ва ҳодисаларни фақат алоҳида нуқтаи назардан ўрганиши мумкин. Моддийликнинг бу алоҳида ёндашуви фаннинг чексизлигини ҳам, чекланганлигини ҳам ифода этади, чунки инсон фаол ва онгли мавжудот сифатида хоҳиш-ирода эркинлигига эга бўлади, у фаолиятнинг нафақат объекти, балки субъекти ҳамдир. Фан чегаралари ҳақидаги бу фикрда ҳеч қандай антиссиентизм мавжуд эмас. Бу фан дунёни, бутун маданиятни билишнинг барча шаклларига эга бўла олмаслиги ҳақидаги шак-шубҳасиз далилни қайд этиш, холос. Фан диққат майдонидан ўрин олмаган нарсалар ва ҳодисаларни дунёни маънавий идрок этишнинг бошқа шакллари – санъат, дин, ахлоқ, фалсафа тадқиқ этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |