Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида


Астикага мансуб фалсафий таълимотлар



Download 1,49 Mb.
bet48/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Астикага мансуб фалсафий таълимотлар
Йога ва йогинлар. “Йога” санскрит сўзи бўлиб, мувофиқлаштириш, бирлаштириш, бошқариш деган маъноларга эга. Техник термин сифатида ишлатилганда азоб-уқубатдан қутулиш системасини англатади. Йоганинг бир қанча тури мавжуд:
Биринчиси жияна-йога ёки билиш эгаси бўлиб, унга мувофиқ озод бўлиш учун атманнинг мавжудлигини, оламнинг иллюзия эканлигини тушуниб етиш кифоя.

    1. Раджа-йога ёки “шоҳона йога” ўз ички оламига чуқур кириб бориш техникасини ишлаб чиққан.

    2. Карма-йога зарурий, муносиб амални ўргатади.

Карма йоганинг моҳияти дунё ишларидан воз кечиб, бутун эътиборни атман-брахманга қаратиш, уни севишдан иборат, яъни унда худога муҳаббат тарғиб қилинади. Худони севиш-бу турмуш тарзи.
Йогада билим “кўникиш, ҳалоллик, бировга зарар етказмаслик, чидам, самимийлик, устозни улуғлаш, ўзини тута билиш, мустаҳкам иродалик, ҳиссиёт манбаларидан юз ўгириш, такаббурликдан ҳолилик демакдир, айни пайтда, туғилиш касаллик, қарилик, ўлимнинг кулфат эканини тушуниш, дунё неъматларидан воз кечиш, хотинга, ўғилга, уйга боғланиб қолмаслик, фикрда доимо мувозанатда бўлиш демакдир”99.
Йога машқларини бажаришдан мақсад ақлдан воз кечиш, маъно-мазмунсиз эхтиросга шўнғиш.
Веданта ведалар ва упанишадлар авторитетига таянгани ҳолда, уларни ривожлантиради, тизимлаштиради ва якунлайди (Веданта сўзининг маъноси -“ведалар якуни” эканлиги бунга ишора қилади). Веданта кенг маънода Брахман ва Атман ҳақидаги таълимотлар, диний-фалсафий мактаблар мажмуасидир. Мазкур фалсафий система брахманизм ўрнига келган ва ҳозирга қадар мавжуд. Индуизм учун ғоявий асос бўлиб ҳисобланади. Веданта худони олам яратувчиси деб қабул қилади. Унда олий ҳақиқат деганда худони кишиларнинг ғайритабиий равишда англаши, ўзи учун кашф қилиши, борлиқнинг ва инсон ҳаётининг моҳиятини тушуниши назарда тутилади. Ведантада инсон маънавий оламида Атман-Брахман сиймоси устуворлиги, жоннинг тана ўлганидан кейин ҳам яшаши тан олинади.
Мимансада, Ведантадан фарқли ўлароқ, худонинг олам яратувчиси эканлиги инкор қилинади, лекин дхарма, карма, қайта туғилиш, бошқа оламлар ва ғайри – табиий нарсаларнинг мавжудлиги эътироф этилади ҳамда уларнинг сабаби муқаддас ва абадий ведаларда деб тушунтирилади. Ведалар муқаддас китоблардир, уларнинг инсон томонидан яратилганлигини исботлаб бўлмайди, шунинг учун уларни мангу деб қабул қилиш зарур100.
Мимансада билишнинг олти воситаси фарқ қилинади: идрок, хулосалаш, далиллаш, аналогия, фараз ва фактнинг (ҳодисанинг) йўқлиги. Идрок - носоз бўлмаган ҳиссий органларнинг объектлар билан тўқнашиши натижасида ҳосил бўладиган билим. Хулосалаш Атманга хос бўлиб, унда билим предмет хусусиятидан ақл ёрдамида келтириб чиқарилади. Далиллаш мангу ведалардан ҳосил қилинадиган билим. Аналогия кам ўрганилган предмет тўғрисида уни шунга ўхшаш, лекин яхши ўрганилган нарса билан қиёслаш ёрдамида билим олиш усулидир. Фаразда тушуниб бўлмайдиган ҳодиса мавжудлиги тахмин қилинадиган нарса ёрдамида тушунтирилади (масалан, тўлишиб кетаётган одамнинг кундуз куни ҳеч нарса емаганини кузатишади ва семиришининг сабабини фақат кечаси тўйиб овқатланса керак, деган фараз асосида тушунтиришади). Агар мана шу бешта билим воситаси мавжуд предметларни билишга ожизлик қилса, унда олтинчиси-фактнинг йўқлиги қайд этилади (масалан, стол устида турган нарсани одам пайқамай қолганда ана шу ҳолат рўй беради)101.
Миманса ведалардаги сўзларнинг абадийлигини мутлоқлаштиради, яъни уларни ведалар сингари мангу деб ҳисоблайди ҳамда улар мавжудлигини илоҳий сабаб билан боғламайди. Худо, гарчи у мавжуд бўлганида ҳам, танасиздир ва шу сабабли у веда сўзларини айта олмайди102.
Ньяя фалсафий системасида ҳам билиш масаласи устувордир. Унда инсон ҳаётининг маъно – мазмунини билиш муҳимлиги таъкидланади ва ана шундан келиб чиқиб, мақсад белгиланади. У билишнинг манба ва шаклларини, айниқса, билиш объектини мантиқий исботлаш қоидалари асосида тадқиқ этишдан иборат. Ньяяда уни амалга ошириш учун зарур бўлган 16та категория (таттва) алоҳида ажратиб кўрсатилади: “ 1) билиш воситалари, 2) тўғри билиш объектлари (прамея), 3) шубҳа (саншая), 4) мотив (прайоджана), 5) мисол (дриштанта), 6) ҳолат (сиддханта), 7) силлогизм қисмлари (аваява), 8) тахмин, фараз (тарка), 9) ишонч (нирная), 10) дискуссия (вада), 11) баҳс (джалпа), 12) ёпишиб олмоқ, баҳона қидирмоқ (витанда), 13) сохта далил (хетвабхаса), 14) бузиб кўрсатиш (чхала), 15) моҳиятга дахлдор эмас эътироз (джати), 16) ҳал қилувчи далил (ниграхастхана) – ана шундай рўйхат”103.
Вайшешикада (вишеша-ўзига хослик) оламдаги хилма-хиллик, индивидуалликнинг асосини кўриб, ҳис қилиб бўлмайдиган атомлардан қидириб топиш зарурлиги уқтирилади. Бу таълимотга мувофиқ, ҳақиқий ўзига хослик, индивидуаллик ҳис этиб бўлмайдиган атомларда кўринади. Вайшешикада теология масалалари кўрилмайди. Илк бор бу таълимот Канаданинг “Вайшешика сутра”сида системали тарзда баён қилинган. Вайшешика таълимотининг ўзагини 6та категория ҳосил қилади: субстанция (дравья), сифат, ҳатти- ҳаракат, умумийлик (саманья), ўзига хослик (вишеша) ва мансублик (самавая). Булар онтологик характерга эга ва ана шуниси билан ньяя категорияларидан (улар асосан мантиқий категориялардир) фарқ қилади ҳамда вайшешиканинг борлиқ муаммоларини муҳокама этишидан далолат беради. Хусусан, биринчи учта категория макон ва замонда мавжуд бўлган табиат предметларини, кейинги учтаси улардан ташқарида ўз ҳолича мавжуд бўлган жисмсиз нарсаларни ифодалайди. Бошқа бир муносабатда Вайшешикада барча объектлар икки турга-мавжуд ва мавжуд эмасларга ажратилади. Бунда юқорида қайд этилган олти категория мавжуд бўлган объектларга нисбатан қўлланилади.
Субстанцияни тавсифлар экан, унинг тўққиз тури фарқланади: ер, сув, олов, ҳаво, эфир, вақт, фазо, жон ва ақл. Сифатнинг 24 тури санаб ўтилади: тана орқали ҳис этиш, таъм, ранг, ҳид, товуш, миқдор, бўлиниш ва қўшилиш, аниқлик, узоқлик ва яқинлик ҳамда билиш, лаззатланиш ва азобланиш, ҳоҳиш, фазилат ва иллат, таассурот, нафрат, ҳайрат, оғирлик, оқувчанлик ва тезлик каби қобилиятлар. Ҳаракатланишнинг 5та тури: кўтарилиш, туширилиш, сиқиш, кенгайш ва умумий ҳаракат.
Умумийлик икки турда-юқори ва қуйида намоён бўлади. Бунда борлиқ юқори умумийлик, субстанциаллик ва бошқалар қуйи умумийликдан иборат. Ўзига хослик яккаликда кўринади ҳамда мангу субстанцияларда мавжуд деб таърифланади. Борлиқ-умумийликнинг олий тури. Мансубликнинг моҳияти шундаки, унда икки ўзаро чамбарчас боғланган нарсалардан бирининг мадад берувчи, иккинчисининг мадад олувчи эканлигини билиб олишга имкон беради. (Масалан, бутун ва қисм, мато ва ип)104.
Вайшешикада билишнинг икки тури: ҳиссий билиш ва хулосалаш фарқланади.
Санкхья Қадимги Ҳиндистонда илк бор шаклланган фалсафий системалар (даршанлар)дан бири бўлиб ҳисобланади. “Санкхья” сўзи санскрит тилидан олинган бўлиб, ўзбек тилига ўгирилганда “ҳисобловчи”, “санаб чиқувчи” деган маънони беради. Бундай ном берилишига сабаб шундаки, мазкур таълимот ўз олдига борлиқни унинг асосий объектлари ва уларни билиш воситаларини тўғри англаш, тушунишни мақсад қилиб қўйган. Санкхьянинг асосчиси машҳур ҳинд донишманди Копиладир.
Санкхья дуалистик таълимот деб баҳоланиб, унга бир қанча ёндашишлар мавжуд. Хусусан, классик санкхья, теистик санкхья ва материалистик санкхьялар фарқ қилинади105.
Санкхья дуализми унда борлиқнинг иккита бошланғич асоси-табиат ва руҳнинг ўзаро уйғун ҳолда мавжудлигини таъкидлашда кўринади. Пракрити-бу табиат, табиийлик. Пуруша эса инсон зоти ибтидоси, аниқроғи инсон жони, руҳи бўлиб, у аллақандай дунёвий руҳ сифатида талқин этилади. (бу ведалардаги пуруша эмас).
Санкхьяда табиат, ёки материянинг мавжудлиги 24 категория орқали кўрсатилади. Саттва, раджас ва тамас учта сифат бўлиб, уларнинг белгилари хотиржамлик, лаззат ва азобда намоён бўлади. Бу учта сифатдан онг (буддхи) пайдо бўлиб, у буюк (махат) деб ҳам аталади. Ундан ўз-ўзини англаш (ахамкара) вужудга келади; ўз навбатида, ундан яна ўн олти сифат келиб чиқади. Улар тери сезгиси (спарша), таъм (расана), кўриш (чакшу), ҳид (гхрана) ва эшитиш (шротра) аъзолари бўлиб, билиш воситалари ҳисобланади. Шунингдек, бешта ҳаракат аъзоси: ажратиб чиқариш, туғдириш, нутқ, қўллар ва оёқлар, ақл ҳамда бешта танматралар мавжуд. Танматра нозик, идрок этимайдиган бешта бошланғич элемент (бхута) бўлиб, улар мос идрок турларининг асосини ташкил этади. Шакл (рупа)дан – ёруғлик, таъмдан-сув, ҳиддан-ер, товушдан-макон, тери сезгисидан-ҳаво келиб чақади; шунга ўхшаш бешта танматрадан бешта бошланғич элемент вужудга келади.
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, упанишадларда таъкидланган ҳиссиёт ва ташқи стихиялар мувофиқлиги санкхьяда дағал, моддий бошланғич элементлар (бхута) ваи нозик моҳиятлар (танматр)ни тушунтириш учун қўлланилади. Шундай қилиб, қайд этилган йигирма тўрт категория материяни тавсифлаш билан боғлиқ. Йигирма бешинчи категория – пуруша фаол бўлмаган, гунсиз, лаззатланувчи ва ҳиссий мушоҳада этувчи, мангу онг билан бирга бўлган дунёвий руҳни ифода этади106.
Санкхьяда материя ва онг, табиат ва руҳ ўртасидаги алоқа қадимги ҳинд ривоятидаги кўр ва чўлоқ муносабатига қиёс қилинади: кўр чўлоқни опичлайди, чўлоқ эса унга йўл кўрсатади. Бунинг маъноси шундаки, пуруша (соф руҳ) ўз ҳолича ҳаракатлана олмайди, фаол эмас; у пракрити (материя) фаоллиги туфайли ҳаракатга келади. Пуруша билими ёрдамида пракрити таъсиридан озод бўлади. Санкхья билишнинг учта воситасини тан олади: идрок, хулосалаш, ва гувоҳлик бериш.
Юқорида билдирилган фикрлар даршанларга мифологиянинг кучли таъсири бўлганини тасдиқлайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish