Таянч тушунчалар
Каста, веда, веданга, упанишад, брахман, атман, пранлар, самсара, карма, пуруша, дхарма, бхагавадита, даршанлар, астика, настика, локаята, жайнизм, буддизм, нирвана, йога, йогинлар, веданта, миманса, ньяя, вайшишика, санкхья.
4- мавзу. ҚАДИМГИ ХИТОЙДА ФАЛСАФАНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ.
Қадимги Хитой тарихи олти даврга бўлинади, у эр.қадар 18-асрдан бошлаб эр.қадар 2-асргача бўлган вақтни қамраб олади (бронза ва темир асрлари). Темир қуроллар, хусусан паншаханинг яратилиши ишлаб чиқаришнинг ривожланишига имкон берган. Меҳнат тақсимотининг чуқурлашиши, товар-пул муносабатларининг шаклланиши (Хитойда дастлабки пул эр.қадар 524-йилда муомалага киритилган) ижтимоий табақалашувни кучайтирган. Хитойда ритуализм (маросимларни адо этиш) кучли мавқега эга бўлган. Маросимлар юқори ва қуйи табақаларни бир-бири билан боғловчи восита вазифасини ўтаган. Ритуаллар-тирикларнинг ўлганларга, руҳларга, табиат ҳодисаларига (масалан, буғдойга, ерга, осмонга) муносабатини акс эттирган. Ўтган аждодлар руҳига сиғиниш (манизм) кенг тарқалган. Қадимги Хитойликларда осмонга (тянь), “осмон ўғли”га (тянь-цзи) сиғиниш ҳам кучли бўлган. Шуни ҳам айтиш керакки, Қадимги Хитой мифологияси унчалик тараққий этмаган. Улар хаддан ташқари амалиётчилар бўлишган.
Фалсафадан олдинги қарашлар. Дастлабки мифларда олам бошланғич ҳолатида хаосдан иборатлиги, уларни тартибга келтирувчи қарама-қарши космик кучлар – осмон (Ян) ва Ер (Инь) кучларининг мавжудлиги, уларнинг енгил заррачаларидан Осмонни, оғирларидан Ерни яратиши тўғрисидаги фикрлар ўз ифодасини топган. Бошқа бир мифга кўра, хаосни тартибга келтирган ва олам структурасини шакллантирган куч ғайритабиий инсондир (Пань-Гу). Хусусан, у осмонни ер устига кўтаради. Дунёнинг тузилмаси ўлган Пань-Гу танаси қисмларидан, шамол ва булут унинг ухлашидан, мамақалдироқ унинг овозидан, Қуёш чап кўзидан, Ой ўнг кўзидан, оламдаги тўрт мамлакат унинг оёқ-қўлларидан, дарёлар қонидан, йўллар тоғайидан, тупроқ тана этидан, юлдузлар системаси бошидаги сочлари ва мўйловларидан, ўтлар, гуллар, дарахтлар тери ва танадаги туклардан, металлар ва тошлар тиш ва суякларидан, ёмғир ва шудринг тердан, чақмоқлар кўз ялтироғидан ташкил топган. Пань-Гу танасидаги паразитлардан одамлар пайдо бўлган ва шамол уларни турли жойларга тарқатиб юборган. Қадимги Хитой фалсафасигача бўлган фикрлар “Қўшиқлар китоби” (Ши-цзин), “Тарих китоби” (Шу-цзин), “Ўзгаришлар китоби” (И-цзин), “Урф-одатлар китоби” (Чунь-цю) биргаликда “Беш китоб” (У-цзин) ни ташкил этиб, у илмли Хитойликлар дунёқарашининг асосини ҳосил қилади.
“Шу-цзин”да зикр эти ладиган дунёнинг беш бошланғич асосига эътибор қаратайлик: сув, олов, дарахт, металл, ер. “Сувнинг (доимий табиати) хусусияти-ҳўллик ва пастга қараб оқиш, оловники-ёниш ва юқорига кўтарилиш, дарахтники-эгилиш ва тўғриланиш, металлники-(ташқи таъсирга) бўйсуниш ва ўзгариш, ернинг хусусияти эса шунда намоён бўладики, экин-текинларни қабуллайди ва ҳосил беради”107. Шунинг билан бирга табиатнинг бешта ҳодисаси-ёмғир, Қуёш шуъласи, иссиқ, совуқ, шамол алоҳида қайд этиладики, уларнинг ўз вақтида ва меъёрида бўлиши аҳолининг фаровонлигини таъминлайди. Табиатнинг бу ҳодисалари ижтимоий воқеалар, ахлоқ билан боғланади. Хусусан, улар бошқарувчининг, давлат раҳбарининг хулқ-атвори, мамлакатдаги ўрнатилган тартиб, бошчининг донолиги, эхтиёткорлиги, олдиндан кўра олиш қобилиятига боғлиқ.
“И-цзин” (Ўзгаришлар китоби) қадимги Хитойдаги афсонавий давлат бошлиғи-Фу-Си номи билан боғлиқ. У-хитой ёзуви асосчиси. Халқни балиқ овлашга ўргатган. Фу-Си от-аждарҳо белида расм кўради ва уни 8та триграммада акс эттиради. Ян ва Иньнинг учтадан қўшилиши айнан ана шу 8та триграммани келтириб чиқаради. Бунда уч Ян-осмоннинг, уч Инь – Ернинг ифодаси, рамзи бўлиб ҳисобланади. Орадаги олти триграмма осмон суви, осмон олови, момоқалдироқ, шамол, ердаги сув ва ҳавони билдиради. Ян ва Инь ялпи ва узилган чизиқлар билан кўрсатилади. Масалан, икки ялпи (бири иккинчисининг устига жойлаштирилган) чизиқ катта Ян-Қуёш ва иссиқ, икки узилган чизиқ-катта Инь-Ой ва совуқнинг рамзидир. Кичик Ян (ялпи чизиқ устидаги узилган чизиқ)-кундузги ёруғлик. Кичик Инь (узилган чизиқ устидаги ялпи чизиқ)-тун рамзи. Қуёшли Инь ва Ян уч марталаб 8та триграммани (Ба-Гуа) ҳосил қилади. “Осмон 5та бошланғич асосни яратади” деган фикр асосланади. Қадимги Хитойда фалсафагача бўлган фикрлар математика, астрономия, медицинага оид билим куртакларини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Хусусан, улар 30 000 гача санашни, қуёш ва ой тутулишини билишган, астрономик ҳодисаларни Ердаги цикллар билан боғлашган.
Хитой фалсафасининг ўзига хослиги. Хитойда фалсафа Хитой тарихидаги учинчи даврда-Чжо-Лего (алоҳида давлатлар) да пайдо бўлган. Кейинги даврда-Чжаньгода гуллаб яшнаган. Бу даврни Хитой фалсафасининг олтин даври деб аташади. Ҳақиқатдан ҳам бу пайтда олтита фалсафий мактаб шаклланган: конфуциячилик, моизм, қонун мактаби “фа-цзи” (легизм),
инь-ян мактаби (натурфайласуфлар), номлар мактаби “мин цзя”.
Буларнинг кўписида ҳаёт донишмандлиги билан боғлиқ амалий фалсафа, хусусан, одобнома, бошқарув масалалари устувор бўлган. Қадимги Хитой фалсафаси кам ҳолларда системага солинган. Бу қадимги Хитой фанининг ва мантиғининг кучсизлиги билан белгиланади.
Конфуциячилик. Бу мактаб, оқим Кун фу-цзи, Мэн-цзи ва сюнь-цзи номлари билан боғлиқ. Конфуций эр.қадар 551-470 йилларда яшаб, ижод этган. Унинг ватани-Лу хоқонлиги. Унинг уруғи таниқли (отаси-уездлардан бирининг хокими), аммо камбағал бўлган. Ёшлигида подачи, қоровул бўлган, 15 ёшдан бошлаб илм билан боғланган. 50 ёшида ўз мактабини яратган. Шогирдлари кўп бўлган, улар устозининг ва ўз фикрларини ёзиб боришган, натижада конфуциячиликнинг бош асари-“Лунь-Юй” (суҳбатлар ва мулоҳазалар) яратилган. Унда асосан ахлоқ-одобга оид масалалар мавжуд.
Осмон ва руҳлар. Осмон – олий куч. У ердаги адолатни кузатиб туради. “Ши-цзин” дан фарқли ўлароқ, осмон, Конфуций фикрича, абстракт ва шахссиз. Осмон-бу тақдир, рок, дао. Конфуций руҳлардан узоқроқ юришни, тирикларни ўликлардан юқорироқ қўйишни маслаҳат беради ва савол қўяди: Одамларга хизмат қилишни ўрганмасдан туриб, руҳларга хизмат қилиш мумкинми?
Конфуцийнинг диққат марказида кишиларнинг ўзаро муносабати, тарбия каби ижтимоий масалалар туради. Бироқ уларда бугунги ҳаёт эмас, ўтмиш муқаддаслаштирилади. Унингча, ҳозирги пайтда ахлоқни тушунадиган одамлар кам. Одамлар танилиш учун ўқишади, нафратларини намоён қилишади, жанжаллашишади, ўз хатоларини тузатишга қодир эмас. Конфуций замонни ёмонлар экан, эски даврдаги ахлоқни тиклаш зарур деб ҳисоблайди.
Асосий ахлоқий тушунчалари: “Бир-бирини қўллаш”, “Ўртачаси-олтин”, “Инсонни севиш” (бу тўғри йўлни-даони ташкил этади). Ўртача-олтин-бу одамлар хулқидаги ўзини тута олмаслик билан эҳтиёткорлик ўртаси, “инсонни севиш-бу ота-онага таъзим, катталарга ҳурмат”108. Конфуций ахлоқнинг олтин қоидасини яратган: “Ўзинг хохламаган нарсани бошқага раво кўрма”109. Конфуций ахлоқий нормаларга оғишмай амал қиладиган инсон образини яратади. У Цюнь-цзи (яхши эркак) дир. Конфуций уни қуйи инсонга қарама-қарши қўяди. Биринчиси, яъни Цюнь-цзи бурч ва қонунга амал қилади. Иккинчиси, Сяю-жень-яхши жойлашиш, манфаатни ўйлайди. Биринчиси-ўзига талабчан. Иккинчиси-бошқалардан талаб қилади. Биринчига катта ишларни ишониб топшириш мумкин. Иккинчига-йўқ. Биринчиси бошқалар учун ўзини қурбон қилади. Иккинчиси ўз-ўзини ўлдиради. Яхши эркак уч нарсадан қўрқади: осмон, улуғ одамлар, донишмандлар иродасидан қўрқади.
Бошқарув масаласига тўхталиб, агар раҳбар яхшиликка интилса, халқ ҳам яхшиликка интилади, дейди.
Ном (исм)ни тузатиш–Конфуцийнинг ўтмишни муқаддаслаш-тиришининг чўққиси, бу предметни унинг асл маъноси билан мослаштиришдир. (ўтмишдаги маъноси билан), хусусан, давлат арбоби-давлат арбоби, ота-ота, ўғил-ўғил бўлиб қолиши керак. Номни тузатишдан мақсад-ахлоқни тузатиш, яхши хулқ-атворни тиклаш.
Билиш-бу одамларнинг билим олиши йўлидаги ҳаракати демакдир. Билимга эга киши барчадан юқори туради. Ўқиш ақлий мушоҳада юритиш, фикрлаш билан тўлдирилиши керак: ўқиш ва фикрлай олмаслик - вақтни беҳуда кетказиш демакдир.
Конфуцийчиликдаги ижобийлик шундаки, у халқни бошқаришнинг асоси воситаси деб шахсий намуна кўрсатишни, ишонтиришни билади (зўрлашни эмас).
Do'stlaringiz bilan baham: |