Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet2/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Дунёқараш, мифология, дин, илмий билим, олд фалсафа, парафалсафа, фалсафа, қадимги дунё фалсафаси.
2-мавзу. ҚАДИМГИ МИСР ВА БОБИЛДА ДУНЁ ҲАҚИДА ДАСТЛАБКИ ИЛМИЙ ТАСАВВУРЛАР ВА ОЛД ФАЛСАФАНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Қадимги Бобилдаги давлатчилик.
Қадимги Бобил ҳоқонлиги (1894-1595) ўз юқори чўққисига Хаммурапи (1792-1750) даврида эришди. У иккинчи минг йилнинг ўрталарида хеттлар ва касситлар томонидан яксон қилинди. Кассит династияси (1518-1202) тарихи кам ўрганилган. Эрамизгача VII-асрда Месопотамиянинг тоғолди қисмида ассурияликлар дастлабки йирик Яқин Шарқ давлатини барпо этиб, унинг ҳудуди Эрондан Мисргача бўлган жойларни қамраб олган эди.
Бобилнинг иккинчи гуллаб-яшнаши Янги Бобил ҳақонлигига тўғри келади (612-538). У форсийлар томонидан яксон қилинган. Қадимги Бобил- “бронза даври” маданиятининг типик намунаси. Манбалар тошдаги ёзувлар, қотган лойдаги ёзувлар бўлиб, улар ассурия-бобил (аккад) тилида битилган. Ассурия хукмдори Ашшурбанипал кутубхонасида 30 мингдан кўпроқ лой жадваллар мавжуд бўлган. Матнларда иш хужжатлари, қоидалар, тарихий маълумотлар, тиббий рецептлар, луғатлар, математик масалалар, худолар шарафига бағишланган битиклар қайд этилган. Уларда қадимги илмий ва дунёқараш мазмунига эга маълумотлар ҳам ўз аксини топган.
Илм куртаклари. Қадимги Бобил ҳоқонлиги даврига оид кўп математик масалалар мавжуд. Улар орасида кўпайтириш жадвали, квадрат ва куб сонлар, ҳисоблаш позицион системаси бор. Шумер ва аккад-бобилда олтмишлик ҳисоб системаси ўйлаб топилган. Эрамизгача иккинчи минг йилликда Бобил олимларига квадрат диоганалининг томонларга муносабати, айлананинг радиусга муносабати маълум бўлган. Улар квадрат ва куб тенгламаларга мос келувчи масалаларни ечишган.
Илмий билимлар билан узвий боғлиқ ҳолда рационал тафаккур кўникмалари ҳосил бўла боради, фалсафий дунёқараш элементлари шакллана бошлайди. Лекин Бобилда фалсафа пайдо бўлган эмас.
Шумер мифологияси Қадимги Шарқ маданиятининг юксак наъмунаси бўлиб, унда Абзу қамишзор батқоқли ўрмон образи яратилган ва тавсифланган.
Гильгамеш ҳақида эртак. Гильгамеш эпоси Қадимги Шарқ адабиётининг буюк поэтик асаридир. Гильгамеш ҳақидаги қўшиқ лой жадвалида тўрт хил тилда-шумер, аккад, хуррит ва хет тилларида битилган. Унга 3,5 минг йил бўлган. Гильгамеш эпоси-бадий мифологик дунёқараш намунаси. Гильгамеш эпосида ўлим ва ҳаёт мавзуси муҳокама этилади, инсон борлиғининг гўзаллиги ва, айни пайтда, фожиалилиги намоён бўлади. Худоларнинг абадийлиги олдида инсон умрининг чегаралилиги таъкидланади. Ўлимга маҳкумлигини англаган Гильгамеш фаоллигини йўқотмасдан, ўз шаҳрини ободонлаштиради. Шу тариқа инсоннинг абадийлиги унинг ишида, ижодида эканлиги кўрсатилади.
Қадимги Миср фани, мифологияси ва олд фалсафаси. Манбалар: папирусдаги иероглиф матнлар; улар гарчи лой сингари мустаҳкам бўлмасада, Мисрнинг қурғоқ иқлимида яхши сақланади. Қадимги Миср қўлёзмалари ҳозиргача топилмоқда. Улар орасида “Пирамидалар матнлари”, “Саркофаглар ҳақидаги матн”, “Ўликлар китоби”, “№ 10188 сонли Британия папируси”, Лондон, Москва ва Берлин математик папируслари ва бошқалар бор.
Илм-фан куртаклари. Қадимги Миср фани ривожи пирамидалар мисолида кўзга яққол ташланади. Уларнинг энг улкани Хеопс пирамидаси бўлиб, унинг баландлиги 146 метрдир. У 2,5 млн оҳак ва гранит тошларидан (блокларидан) қурилган бўлиб, ҳар бири 2,5 тоннадан 54 тоннагача оғирликка эга. Бу пирамида 20 йил давомида 30 минг кишининг меҳнати билан қурилган. Пирамидалар қурилишида мисрликларга 1000000 сони маълум бўлган.
Шунингдек, 36 оригинал математик қўлёзма сақланган. Улардан 16 таси эрамизгача бир мингинчи йилдан аввал ёзилган Мисрлик астрономлар осмонни кузатишган, у амалий аҳамиятга эга бўлган. Масалан, Нил дарёсининг ҳар йилда тошиши Миср осмонида энг ярқин юлдуз-Сириуснинг пайдо бўлишига тўғри келган. Мисрлик олимлар эклиптика–Қуёшнинг юлдузлар тўпламидаги кўринишидан келиб чиқиб, уни 12 қисмга бўлишган ва улар йиғиндиси Зодиакни, яъни “хайвонлар доираси”ни ҳосил қилади, деб ҳисоблашган. Эклиптикадаги ҳар бир юлдузлар туркумига қандайдир бир ҳайвон номи берилган. 1,5 минг йил давомида Миср олимлари 373 марта Қуёш, 832 марта Ой тутилишини кузатишган.
Қадимги Миср календари 12 ойдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 30 кун бўлган. Йил бошида ҳеч бир ойга кирмайдиган бешта муқаддас кун бўлган. Кейинчалик қуёш-ой календари яратилди. Ой календарини қуёш календарига мослаштириш учун ҳар 25 йилда 13-ой қўшилган. Сутка вақти сув ва қуёш соатлари билан ўлчанган.
Қадимги Бобилда ҳам, Қадимги Мисрда ҳам илм билан шуғулланиш коҳинларнинг иши деб саналган.
Қадимги Миср мифологияси.
Исида ва Осирис. Иштар ва Таммузе тўғрисидаги Бобил мифига Исида ва Осирис ҳақидаги қадимги Миср мифи тўғри келади. Осирис ҳам ҳаётни, ҳам ўлимни ўзида гавдалантиради. УНилнинг, бутун тирик Мисрнинг тимсоли.
Фалсафа элементлари. Бобилда ҳам, Мисрда ҳам фалсафа вужудга келмаган, лекин унинг элементлари бўлган. “Хўжайиннинг ўз қули билан гаплашиши”, “Арфист қўшиғи”, “Хафсаласи пирнинг ўз жони билан баҳси”да эътиқод билан ҳеч қандай ихтилоф йўқ, лекин социоантропоморфизм дунёқарашига шубҳа, скептицизм ва пессимизм мавжуд. Бу диний-мифологик дунёқарашнинг инқирозга юз тута бошлаганлигидан далолат беради.
Саис Мисри. Қадимги Миср Эллада маданиятига катта таъсир кўрсатади. Биринчи минг йилликнинг ўрталарида (эрамизга қадар) Миср ва Эллада узвий боғлиқ эди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish