Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet35/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Этик идеал. Инсон ҳаётининг хақиқий мақсади – хузур-халоват эмас, балки фаровонликдир. Фароғат-бўш вақтдадир.
Жамият ва давлат тўғрисидаги қарашлари. Аристотель фикрича, комил инсон – мукаммал фуқаро бўлиши учун давлат ҳам мукаммал бўлиши керак
Давлат тузилишининг 6 та шакли мавжуд:
Монархия – унда давлат раҳбарининг “Ўзи қонун”.
Полития (республика)–унда ҳокимият кўпчиликнинг қўлида бўлади. Лекин кўпчиликнинг бирдан бир фазилати – ҳарбий фазилат.
Тиранияни (Золим шох ҳукмронлиги)ни Аристотель қаттиқ қоралаган.
Олигархия (озчилик кўпчилик устидан ҳукмронлик қилади).
Демократияда хокимият демогоглар қўлида бўлиб улар халқни бошига битган балодир.
Аристократия.
Учтаси–монархия, аристократия, полития давлат бошқарувининг яхши шаклларидир. Қолган учтаси–тирания, олигархия, демократия давлат бошқарувининг ёмон шакллари бўлиб ҳисобланади.
Таянч тушунчалар
Платоннинг ғоялар тўғрисидаги таълимотига эътирозлар, субстанция, материя, шакл, фазо, вақт, геоцентрик қарашлари, ҳаракат, тўртта сабаб тўғрисидаги таълимот, дастлабки ҳаракатланувчи куч, атомизмга муносабати, Аристотель диалектикаси, ахлоқий идеал, полития.


6. ЭЛЛИН - РУМО ДАВРИДА АНТИК ФАЛСАФА
6.1 ЭПИКУРЕИЗМ

  1. Эпикур. Физика

Эпикур томонидан физик назариянинг танлаб олиниши амалий мақсад, яъни айнан одамларни худо ва охират олдидаги қўрқувлардан озод қилиш ва уларга қалб осойишталигига эришишда ёрдам бериш ҳисобланган. Худоларнинг мавжудлигини инкор қилмаган ҳолда у худолар инсонларнинг ишларига аралашмаслигини кўрсатишни, ва инсон худоларни раҳмини келтириши ва улардан гуноҳларини кечиришини сўрамаслиги мумкин-лигини, ва турли ширк одатларни жиддий қабул қилмасликлари лозимлигини кўрсатишга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, умрбоқийликни инкор қилган ҳолда у инсонни ўлимдан қўрқиш ҳиссидан халос қилишга умид қилган. Ўлим оддийгина сўниш, ҳис қилиш ва қандайдир ҳиссиётларнинг тўлиқ йўқолиши бўлса, бизни охиратда кутадиган фикрлар ва жазолар йўқ бўлса, ўлимдан нима учун қўрқиш даркор? “Ўлимнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки парчаланиб кетган нарса ҳеч нимани ҳис қилмайди, ҳис қилмайдиган нарсанинг эса бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ”.

  1. Ушбу хулосаларга кўра Эпикур Демокрит тизимини танлаб олди (гарчи уни бирмунча ўзгартирган бўлса-да), чунки у унинг мақсадга эришишига энг мувофиқ бўлган. Ахир айнан у атомларнинг механик ҳаракати билан барча нарсаларни тушунтирмаганми, ва шу йўсинда худонинг иштирокни умуман инкор қилмаганми, ва у эмасми руҳ ҳам тана каби атомлардан ташкил топганлигига ишонтирган ҳолда умрбоқийликни инкор қилиш учун қулай бўлган фикрларни таклиф қилган. Эпикурий физикасининг ушбу амалий мақсадини айниқса, ажойиб бадиий тилда ёзилган «De Rerum Natura» китобида аниқ кузатиш мумкин. Ҳеч нимадан ҳеч нима ҳосил бўлмайди, ҳеч нима ҳеч нимага айланади, дея эълон қилган Эпикур, ва бу билан у кекса космологларнинг фикрини такрорлаган. “Ва авваламбор биз шуни тан олишимиз керакки, ҳеч нима мавжуд бўлмаган нарсадан ҳосил бўлмайди, чунки агар шундай бўлганида ҳеч қандай уруғга ҳожат қолмасдан барча нарса барча нарсадан ҳосил бўлаверар эди. Ва агар йўқолаётган нарса мавжуд бўлмаган нарсага парчаланганда барча нарса аллақачон йўқ бўлиб кетган бўлар эди, чунки парчаланишдан ҳосил бўлган нарса мавжуд бўлмас эди”.

  2. Ушбу сатрларни Лукрецийнинг фикрлари билан таққослаб кўрамиз: Мен исботлаб берганимдек, нарсалар ҳеч нимадан пайдо бўла олмайди, ва туғилгандан сўнг улар ҳеч нимага айлана олмайди. Бизнинг тажрибамизнинг модда(жисм)лари аввал мавжуд бўлган моддий моҳиятлардан – атомлардан ташкил топади, - ва ушбу моддаларнинг ўлими, уларнинг ташкил этувчи моҳиятларга парчаланишидан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, дунёдаги жамики нарсаларни ташкил этувчи Коинотнинг дастлабки элементлари Атомлар ва Бўшлиқдир. “Коинот ягона умумий сифатида жисмни ташкил этади: бизнинг ҳис қилиш органларимиз ҳар бир муайян ҳолатда бизга жисмлар ҳақиқатан ҳам мавжудлигини билдиради; бизнинг ҳиссиётларимизнинг гувоҳлиги эса аввал айтганимдек, бизнинг тўғридан-тўғри қабул қилинмайдиган барча нарсалар ҳақидаги мулоҳазаларимизнинг мезони бўлиши зарур. Бундан ташқари, агар биз бўшлиқ деб номалаган нарсамиз мавжуд бўлмаганда эди, жисмлар қаерда ва нима оралиғида ҳаракатланишини билмаган бўлар эди – шу билан бирга уларнинг ҳаракатланиши аниқдир (ҳиссиётларимизга кўра). Шуни қўшимча қилишимиз зарурки, қабул қилишга асосланган ушбу фикрсиз атрибут ёки жисм ва бўшлиқнинг тасодифий хусусияти бўлиши мумкин бўлган, барча мавжудотларга хос бўлган ҳеч қандай умумий хусусиятга эришиш мумкин эмас”.

  3. Атомлар катталиги, шакли ва оғирлигига кўра фарқ қилади (эпикурчилар улардан аввалги ўтган атомчилар нима дейишларига қарамасдан атомлар оғирликка эга деб ҳисоблайдилар), улар ажралмас ва уларнинг миқдори ҳам чексиз. Аввал улар вертикал бўйлаб пастга қараб ҳаракатланган ҳолда бўшлиқда ёки бўп кенгликда “жала” бўлиб ёғилади. Лукрецийнинг таъкидлашича атомлар бўшлиқда чанг зарралари қуёш нурида ҳаракатлангани каби ҳаракатланади, бундан келиб чиқиши мумкинки, эпикурчилар атомлар бир-бирига параллел бўлган тўғри чизиқлар бўйлаб ҳаракат қилади, деб ўйламаганлар, чунки агар шундай ҳолат юзага келганида эди, улар орасидаги тўқнашув фақатгина Илоҳий аралашув туфайлигина содир бўлиши мумкин эди. Дунё қандай вужудга келганини изоҳлаш учун Эпикур атомларнинг бир-бири билан тўқнашиши мумкинлигини қабул қилишга мажбур бўлган; бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида у эркинлик (ихтиёри ўзида бўлиш) қай тарзда пайдо бўлганига изоҳ беришга интилган (эпикурчилар бунга қаттиқ ишонганлар). Шу сабабли у алоҳида атомлар ғайриихтиёрий равишда қийшиқ чизиқ бўйлаб ёки тўғри чизиқдан оғишган ҳолда ҳаракатлана бошлайди, дея таъкидлаган. Худди шу каби атомларнинг дастлабки тўқнашувлари содир бўлган, ва барча нарсалар бир-биридан бўш кенгликлар билан ажратилган ва у туфайли сон-саноқсиз дунёлар (intermundia) ҳосил бўлиши натижасида айланма ҳаракатларни юзага келтирган ҳолда барча нарсалар аралашиб кетди. Инсон қалби шунингдек текис ва юмалоқ атомлардан ташкил топган, бироқ ҳайвонлардан фарқли равишда улар юракда жойлашган ҳамда қўрқув ва қувончнинг намоён бўлиши билан тасдиқланувчи рационал ибтидога эга. Иррационал қисм, ҳаёт тамойили бутун тана бўйлаб сочилиб кетган. Ўлим ҳолати содир бўлиши билан қалб атомлари бир-биридан ажралиб кетади ҳамда қабул қилиш жараёни тўхтайди: ўлим – бу қабул қилишнинг мавжд эмаслиги. Эпикурчилар стоикларнинг антропомарказий телеологиясини тўлиқ инкор қилдилар ва уларнинг теодициялари билан умумий ҳеч нимага эга бўлмасликка интилганлар. Инсон азият чекадиган ёвузлик Коинотнинг Илоҳ томонидан бошқарилиши ғояси билан умуман мос келмайди. Гўзал ва бахтиёр худолар дунёлараро маконда (untermundia) мавжуд бўладилар; уларнинг одамлар билан, улар нима еб нима ичишлари ҳамда грек тилида сўзлашишлари билан умуман ишлари йўқ!

Худоларнинг ҳокимияти ва уларнинг сокин маскани кўриниб турибди,
У ерда на қутурган шамоллар, на булутлардан шиддат билан ёғаётган ёмғирлар мавжуд, Оппоқ қор ёғиб уларни безор қилмайди, булутларсиз соф само уларни ўраб турибди ва уларга қараб кулиб турибди.

  1. Худолар одам кўриниши ва ўхшаши каби яратилган, чунки улар ҳам, гарчи ўта майда бўлсин атомлардан ташкил топган – ва гарчи эфирли ёки квазитаналарга эга бўлсалар ҳамки улар ҳам икки жинсга ажралган, ташқи кўринишидан улар одамларга ўхшайди, худди биз каби нафас оладилар ва овқатланадилар. Худолар эпикурга нафақат ўзининг тўлиқ хотиржамликнинг этик идеали тимсоли сифатида ифодалаш учун керак бўлган. Эпикурнинг фикричаодамларнинг худоларга ишониши фақатгина улар объектив равишда мавжуд эканлиги ҳақидаги тахминлар ёрдамидагина тушунтириб берилиши мумкин эди. Образлар бизга худолар томонидан йўналтирилади, айниқса тушда, бироқ бизнинг мулоҳазакорлигимиз бизга худолар мавжуд ва барча жиҳатларига кўра улар инсонларга ўхшашлигини англатиб туради: улар қандай бахтиёр ҳаётда яшаётганлари ҳақидаги билимларни эса бизга фақатгина Онг тақдим қилади. Одамлар худоларни уларнинг устунлиги учун улуғлаши мумкин ва уларга илтижо қилишнинг одатий маросимларида иштирок этишлари мумкин, бироқ улардан қўрқиш ҳамда қурбонликлар қилиб уларнинг марҳаматига эришишга интилиш умуман нотўғри ва ноўрин. Ҳақиқий художўйлик адолатли ўйлардан иборат.

Йўқ, диёнатлилик – бу барчанинг олдида бошига рўмол ўраган ёки бирор нарса кийган ҳолда барча меҳроблар олдида тиз чўкишдан иборат эмас. Ёки юзингни ерга босиб кафтларингни кенг ёйган ҳолда худоларнинг бутхоналарида дуо қилганинг билан, ёки ҳайвонларнинг қони билан меҳробларни ювганинг билан, ёки ваъда устига ваъда берганинг билан диёнатли бўлиб қолмайсан, диёнатлилик – бу қалбнинг тўлиқ осойишталигидадир.

  1. Шу сабабли донишманд инсон ўлимдан қўрқмайди – чунки ўлим – бу оддийгина сўниш демакдир – бу худоларга тегишли эмас, чунки улар инсон муаммолари билан умуман қизиқмайдилар, ва шу сабабли улар жазолашларидан қўрқмаса ҳам бўлади. Бу ерда биз Вергилийнинг машҳур сатрларини ёдга олишимиз мумкин:

Нарсаларнинг асосини англаган инсонлар, қўрқув ва Қисматдан қўрқмаганлар, ибодатларга бўйин эгамаганлар, ва очкўз ва дахшатли Ахеронтни ҳам тиз чўктирганлар чинакамига бахтлидирлар. 65
Эпикур фикрича, агар ўлим ва само ҳодисалари инсонни даҳшатга солмаганда эди, унда табиатни ўрганишга эҳтиёжни сезмаган бўлар эди. “Ўлимнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки биз яшаганда, у йўқ бўлади, ўлим келганда эса, биз йўқ бўламиз”. Фалсафага амалий таълим сифатида қараш инсонни бахт-саодатга етаклайди, қўрқинчликлардан озод этади.
Ҳақиқат, ишончлилик ва умуман, фикрнинг борлиққа муносабати масаласида Демокрит ва Эпикур қарашлари қарама-қаршидир. Хусусан, Демокрит аниқ фанларга интилган, фалсафадан эса қониқиш ҳосил қилмаган бўлса, Эпикур фалсафани мутлоқлаштиради; Демокрит борлиқда зарурият ҳукмронлик қилади деса, Эпикур тасодиф мавжуд деб билади. Демокрит ҳодисаларни тушунтиришда кўп фикрлик тарафдори бўлса, Эпикур унда якка фикр, якдиллик тарафдори.
Шундай қилиб, Эпикур фалсафасининг мақсади соф ақлий мушоҳада юритиш, соф назария эмас, балки одамларни маърифатли қилишдир. Бироқ бу маърифатчилик Демокритнинг табиат тўғрисидаги таълимотига суяниши, табиатда ғайри-табиий кучларнинг мавжудлигини инкор этишга, табиатни унинг ўзидан келиб чиқиб, табиий бошланғич асосларга таяниб тушунтириши лозим.
Эпикур атомнинг энг кичик, минимал қисмлари мавжудлигини таъкидлайди ва бу билан физикафий бўлинмаслик ва математик бўлинмасликни фарқ қилади.
Атомларнинг муҳим хусусияти - ҳаракатда бўлиши. Атомлар бўшлиқда бир ҳил тезликда абадий ҳаракат қилишади. Бу жараёнда баъзи атомлар бир биридан узоқда бўлади, бошқалари бир бири билан қўшилиб, титроқ, тебранувчи ҳаракат қилишади. Ҳаракатни Демокрит қатъий детерминистик руҳда талқин қилиб, тасодифни инкор этган бўлса, (“Одамлар ўз мулоҳазаларидаги чорасизликни ёпиш учун тасодиф номини ўйлаб топишган”), Эпикур аксинча тасодифни объектив ҳодиса сифатида талқин этади ва бундан этикада ирода эркинлигини асослашда фойдаланади. Этикада бу принцип ирода эркинлиги сифатида талқин қилинади. Эпикур табиатни ўрганишнинг ишончли методини аналогия деб билади. Бу метод предмет тўғрисида бир эмас, бир нечта (кўп) хил тушунтириш эҳтимоли борлигини кўрсатади.
Мураккаб ҳодисаларга бир ҳил изоҳ бериш мумкин эмас. Эпикур бундай ҳодисаларга битта, ягона талқин бериш оломоннинг бошини қотиришни ҳоҳлаганларга ярашади дейди.
Эпикур этикаси асосида қуйидаги фикр ётади: инсон учун биринчи ва туғма неъмат, бахтли ҳаётнинг боши ва охири-роҳатланишдир. Роҳатланишни у салбий белги–азобланишнинг йўқлиги деб тушунади. “Роҳатланиш, лаззат олиш деганда биз бузуқ ният билан амалга ошириладиган амалларни тушунмаймиз. Шунингдек, фақат ҳиссий лаззатланишни ҳам назарда тутмаймиз. Бунда биз тана азоби ва жоннинг безовта бўлишидан халос бўлишини тушунамиз”66.
Лукреций Кар Эпикур атомистик материализми ва ахлоқий таълимотнинг ўзига хос изоҳловчиси ва тарғиботчиси. У Рим шароитида одамларнинг эришиши қийин бўлган тинчлик, осойишталикка етаклайдиган фалсафани яратишни мақсад қилиб қўяди. Лукреций фикрича, инсон бахт-саодатининг энг катта душмани дўзах азоби, инсоннинг ҳаётига аралашишидан қўрқишдир. Ўзининг поэмасида айнан ана шу душманлар билан курашиш вазифасини қўяди. Мутафаккир фикрича, бу қўрқинчларни енгиб бўлади. Ўлим қўрқинчи, худолардан қўрқиш инсоннинг оламдаги ўз ўрнини, табиатга ва худоларга бўлган муносабатини билмаганлиги натижасидир. Бу қўрқинчлар билим, фалсафа, маърифат билан енгиб ўтилади. Фалсафа худоларнинг инсон ҳаётига, нариги дунёдаги мавжудлигига таъсир кўрсата олмаслигини асослаш зарур.
Лукрецийнинг ҳодисаларни тушунтиришда натурализм ва материализм принципига зид келмайдиган ҳар қандай гипотезани қабул қилиш мумкин деган фикри асло гипотезаларни солиштириш, уларнинг тўғрисини танлаш кераклигини инкор қилишни англатмайди. Лукреций прагматист ҳам, агностик ҳам эмас, албатта. У яшаган даврда илм-фан ҳолати рақобатдош гипотезалардан бирортасига устунлик бериш, асослаш учун етарли қонунларга, фактларга эга эмас эди. Лекин ҳақиқатни англаш учун Лукреций мунтазам равишда ўз замонаси илму фани, фалсафа даражасидан четга чиқишга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун ҳам ўз поэмасида шу давр фалсафасини, хусусан, табиат, инсон, ахлоқ тўғрисидаги таълимотларини баён қилади. Бунда поэманинг табиат тўғрисидаги қисмнинг яхши ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ана шунинг учун бўлса керак Лукреций асарини атомистик материализмнинг поэтик энциклопедияси деб аташади67.
Асарда борлиқнинг физикавий элементлари, уларнинг ҳаракати, материалистик космология ва космогония, маданият тарихи, материалистик антропология ва психология баён қилинган.
Лукрецийнинг айниқса 2та ғоясини инсонни уни эзадиган шарпалардан озод этишда мухим деб ҳисоблашади: 1) жонни ўлиши тўғрисидаги фикр; 2) худоларнинг инсонлар ҳаётига таъсир этиш қобилиятига эга эмаслиги ҳақидаги фикр.
38-боб- Эпикур
Ишратпарастлик

  1. Ишратпарастлик мактабининг асосчиси Эпикур эрамиздан аввалги 341 йилда Самос оролида туғилган. Самосда у платоник Памфилий устозлигида, сўнгра Теосда унга катта таъсир кўрсатган Демокритнинг издоши Навсифан устозлигида улар орасидаги кейинги ихтилофларга қарамасдан таълим олган. 18 ёшида Эпикур Афинага ҳарбий хизматни ўтади, ва сўнгра Колофонда ўзини ўқишга бағишлади. Эрамиздан аввалги 310 йилда у Метиленда – сўнгра нисбатан кечроқ Лампаскда дарс берган, - эрамиздан аввалги 307-306 йилларда ўз мактабига асос солган Афинага кўчиб ўтди. Ушбу мактаб Эпикурнинг шахсий боғида жойлашган бўлиб, Диоген Лаэртский маълум қилишича, файласуф ўзининг боғини ҳам ўз ўқувчиларига қолдирди. Ўз мактабларининг жойлашган ўрнига кўра эпикурчилар “боғлардан чиққан файласуфлар” номига эга бўлдилар. Эпикур ҳаёт давридаёқ унга худога қарагандек каби қаралган, ва бу каби муносабат албатта, эпикурчилар фалсафанинг бошқа маактаблари файласуфларига нисбатан кўпроқ даражада ўз устозларининг собитқадам қарашларига содиқ бўлганлар. Асосий таълимотларни ўқувчилар ёддлаши шарт бўлган.

Эпикур сермаҳсул муаллиф бўлган (Диоген Лаэртскийнинг сўзларига кўра у 300дан ортиқ асарлар яратган), бироқ унинг асарларининг кўп қисми йўқолиб кетган. Бироқ Диоген бизга уч нафар дидактик хат қолдирган, улардан Геродот ва Менекейга ёзилганлари ҳақиқий ҳисобланади, бироқ Пифоклга ёзилгани, тахмин қилинишича Эпикурнинг асаридан унинг ўқувчиси томонидан кўчириб олинган парча ҳисобланади. Шунингдек, унинг асосий “Табиат ҳақида” асарининг парчалари ҳам сақлаб қолинган. Улар эпикурчи Псионинг кутубхонасидан топилган (тахминларга кўра бу эрамиздан аввалги 58 йилда консул лавозимини эгаллаган Л.Писо бўлиши мумкин). Эпикурдан сўнг мактабни Мителенлик Гермарх бошқарди, унинг ўрнини эса Полистрат эгаллади. Гермарх ва Полиэнлар билан бир қаторда Метродор Лампсакский ҳам бевосита Эпикурнинг ўқувчиси бўлган. Цицерон Федрнинг (Афинада эрамиздан аввалги 78-70 йилларда схоларх бўлган) Римда, эрамиздан аввалги 90 йилларда ўқиган маърузаларини тинглаган. Бироқ мактабнинг энг машҳур ўқувчиси эпикур фалсафасини ўзининг «De Rerum Natura» (“Нарсалар табиати ҳақида”) асарида баён қилган лотин шоири Т.Лукрецкий Кар бўлган. Ушбу фалсафанинг асосий мақсади одамларни худолар ва ўлим олдидаги қўрқувдан ҳалос қилиш ва уларга қалб осойишталигига эришишга ёрдам бериш бўлган.
Каноника
Эпикурни диалектика ҳам, мантиқ ҳам, қизиқтирмаган. Мантиқдаги унинг эътиборини тортган ягона муаммо, ҳақиқат мезони билан боғлиқ бўлган муаммо бўлган. Диалектика эса фақатгина у физикага хизмат қилганлиги сабаблигина уни қизиқтирган, физика эса фақтагина этикага хизмат қилганлиги туфайли унинг эътиборига сазовор бўлган. Шу сабабли Эпикур барча илмий изланишларни рад қилган ҳолда ва математикани ҳаёт билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли бефойда фан деб эълон қилган ҳолда этикага стоикларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратган. (Метродор шундай деб айтган: “Гомер асарларидан бир қаторини ҳам ўқимаганинг ва Гектор ким – троялик ёки грек бўлганлигини билмаганинг учун қайғуришнинг ҳожати йўқ”). Эпикур томонидан математиканинг қабул қилинмаганлининг сабабларидан бири, у ҳиссий билимлар билан мустаҳкамланмайди, чунки реал ҳаётда геометрик нуқталар, чизиқлар ва юзалар мавжуд эмас. Шундай қилиб, ҳиссий билимлар қандай бўлмасин билимларнинг асосидир. “Агар сиз ўз ҳиссиётларингизга ишонмасангиз, у ҳолда сизда ўзингиз ёлғон деб ҳисоблаган ҳиссиётларни қиёслаб кўриш учун мезон бўлмайди”.

  1. Лукреций ўзига ҳиссиётдан кўра кўпроқ нима аниқ бўлиши мумкин деган саволни беради. Биз ҳиссий кечинмалар ҳақида мулоҳаза қиладиган Онгнинг ўзи тўлиқ ҳиссиётларга асосланган, ва агар улар ҳақиқий бўлмаса, у ҳолда Онгнинг чиқарган хулосалари ҳам худди шу кабидир.

  2. Бундан ташқари, эпикурчилар астрономик масалаларда, масалан, биз тўлиқ аниқликка эга бўла олмаслигимизни айтиб ўтганлар, чунки биз ушбу ҳолатни ҳақиқий деб айтишимиз мумкин, бошқалар эса бунинг аксини, яъни “самовий жисмлар турли сабаблар таъсири остида юзага келади”, деган фикрни исбот қилишга ҳаракат қиладилар.

  3. Шуни ёдда сақлаш зарурки, грекларда замонавий илмий ускуналар бўлмаган ва уларнинг илмий хулосалари асосан аниқ кузатувларга асосланмаган фаразларга асосланган.

Эпикурнинг мантиғи, ёки каноника (қонуниятлар) билимларнинг меъёрларини ёки қонунлариниҳамда ҳақиқат мезонларини ўрганади. Ҳақиқатнинг асосий мезони Қабул қилиш ҳисобланади, бу ҳолатда биз аниқ (мавжуд) нимагадир эга бўламиз. У объектларнинг образлари ҳис қилиш органларига кириб борганида мавжуд бўлади (Демокрит ва Эмпедоклни солиштириб кўрамиз), ва бу ҳолат доимо ҳақиқий бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қабул қилиш тушунчаси остида эпикурчилар доимо образли тасаввурларни назарда тутганлар, яъни бу образларни қабул қилишда ҳосил бўладиган тасаввурлардир. Ушбу образлар узлуксиз оқим бўлиб айнан бир объектдан келиб турса ва бизнинг ҳис қилиш органларимизга кириб борса, биз ушбу сўзнинг тор маъносида қабул қиламиз; бироқ алоҳида образлар тана тешиклари орқали кириб келса, улар аралашиб кетади ва фантастик манзара ва кўринишлар, масалан, кентавр образи юзага келиши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам биз “тасаввур”гна эга бўламиз, ва тасаввурларнинг ҳар иккиси ҳам объектив манбалар асосида пайдо бўлганлиги сабабли улар ҳақиқий ҳисобланади. У ҳолда қандай иқлиб хатоликлар юзага келади? Фақатгина мулоҳазалар туфайли. Масалан, агар биз аниқ ўхшашлик мавжуд бўлмаса-да, образ аниқ ташқи объектга мос келади, деган хулосага келсак, ёки шу каби фикр юритсак, биз хато қилган бўламиз. (Қийинчилик, албатта образ ташқи объектга мосми ёки йўқми, ва ушбу мувофиқлик тўлиқми ёки қисманми эканлигини қандай аниқлаш мумкинлигидан иборат бўлади; бироқ бу масалада эпикурчилар бизга ёрдам бермайдилар). Шундай қилиб, биринчи мезон Қабул қилиш. Иккинчи мезон – бу эпикурчилар фикрига кўра оддийгина хотирада “сақлаб қолиш”ни акса эттирувчи Тушунчадир. Бизда объект, масалан, инсон ҳақидаги тасаввур ҳосил бўлганидан сўнг, “инсон” сўзига дуч келганда бизнинг хотирамизда муайян инсон ёки унинг умумлаштирилган образи вужудга келади. Тушунчалар доимо ҳақиқий бўлади. Фақатгина фикрлар ёки мулоҳазалар ёлғон бўлиши мумкин. Агар фикр ёки мулоҳаза келажакда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар билан боғлиқ бўлса, уларни тажриба тасдиқлаши мумкин, агар у бизнинг қабул қилиш тажрибамизга бўйсунмайдиган яширин объект бўлса (масалан, атомлар), у ҳолда улар ҳеч бўлмаганда тажрибага қарши бўлмасликлари лозим. Бироқ яна бир, учинчи мезон, яъни айнан бизнинг хулқимизни белгилаб берувчи Ҳиссиётлар ҳам мавжуд. Шундай қилиб, лаззатланиш ҳисси биз афзал билган нарсаларнинг мезони, оғриқ ҳисси эса биз қочишимиз лозим бўлган нарсалар мезонидир. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда Эпикур “ҳақиқатнинг мезонлари Қабул қилиш, Тушунчалар ва Ҳиссиётлардан иборат”, деган хулосага келган. 68



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish