Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet32/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Ғоя, ғоялар дунёси, ғоялар тушунчалар сифатида, Платон диалектикаси, Платон диалоглари, Платоннинг ижтимоий қарашлари, идеал давлат, давлат типлари.
АРИСТОТЕЛЬ ФАЛСАФАСИ
Аристотель (384-322)
Аристотель Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимотига 4 та эътироз билдиради.
1-эътироз: Платон “ғоялари” предметлар тўғрисида ҳеч бир янги билим бермайди, чунки “ғоялар”- предематлар нусхалари, “ғоялар” мазмунида уларга мос ҳиссий предметлар мазмунидан ўзга нарса йўқ. Масалан, инсон “ғояси”нинг моҳиятида ҳар бир шахсда ўз ифодасини топадиган инсоннинг муҳим белгилари йиғиндиси тўғрисидаги маълумотдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
2-эътироз: Платон фикрича, ҳиссий олам предметлари “ғоялар”да иштирок этади. Бу, Аристотель назарида, Пифагорнинг ҳиссий предметлар сонларга тақлид қилиб яшайди деган фикрини такрорлашдан бошқа нарса эмас. Бундай фикр метафорадан фарқ қилмайди. Хусусан, “иштирок этади” деган фикр икки дунё: ғоялар ва ҳиссий предметлар дунёси ўртасидаги муносабатни тушунтиришга ожизлик қилади, чунки Платон “ғоялари” ҳиссий предметларнинг бевосита моҳиятини ташкил этмайди (яъни ундан алоҳида, мустақил мавжуд дунё ҳисобланади).
3-эътироз: Платоннинг “ғоялар”нинг ўзаро мантиқий муносабатлари тўғрисидаги фикрларига нисбатан билдирилган. Бу, бир томондан “ғоялар”нинг ўзлари ўртасидаги муносабатлар, бошқа томондан, “ғоялар” ва ҳиссий предметлар ўртасидаги муносабатдан иборат.
“Ғоялар” ўртасидаги муносабат – бу умумий муносабати. Бу муносабатда, Платон таълимотига кўра, умумий жузъийнинг моҳияти сифатида гавдаланади. Мазкур икки фикр: умумий ғояларнинг жузъий ғояларга бўлган муносабати ва ғояларнинг субстанциялиги тўғрисидаги фикрлар бир бирига зид. Хусусан, бир ғоя ҳам субстанция, ҳам субстанция эмас бўлиб қолади: умумий ғоя ўзига бўйсунадиган жузъий ғояга нисбатан субстанция ҳисобланади (яъни жузъий ғояда моҳиятан акс этади), айни пайтда у ўзига нисбатан умумийроқ бўлган ғояга бўлган муносабатида субстакция бўлмай қолади.
Платон, Аристотель фикрича, ғоялар дунёси билан ҳиссий предметлар соҳаси ўртасидаги муносабатни тушунтиришда ҳам адашади, зиддиятга йўл қўяди. Платонга мувофиқ, якка ҳиссий предметлар улар учун умумий бўлган белгиларга эга. Умумийни алоҳида реаллик сифатида талқин этиш билан, уни жуъзийликнинг таркибига киритиб қўяди. Бундан ташқари, ғоялар ва ҳиссий предметлар дунёси алоҳида реалликлар бўлгани учун, биринчиси иккинчисини акс эттиргани учун, яъни ҳар бир ғояга унга мо келувчи ҳиссий предмет бўлгани учун уларга умумий асос бўладиган янги “ғоялар”, яъни “ғоялар”нинг иккинчи дунёси бўлиши зарур. Ўз навбатида, биринчи ва иккинчи “ғоялар” дунёси учун умумий бўлган учинчи “ғоялар”дунёси бўлиши шар ва х. Шу тариқа ҳиссий предмедметлар устида кўтариладиган сон-саноқсиз ғоялар дунёси мавжудлиги тўғрисида хулосага келиш керак, бу эса хато.
Аристотелнинг Платонга бўлган бу эътирози “учинчи одам” деган ном олган. Бунга сабаб шуки, ҳиссий қабул қилинадиган инсон ва инсон “ғояси”дан (иккинчи инсон) ташқари улар устида турадиган ва уларни ўзида синтезлайдиган инсон “ғояси” яратилиши (учинчи инсон) зарур бўлади.
4-эътироз: “Ғоялар” назарияси ҳиссий предметлар дунёсини тушунтиришга қодир эмас, чунки предмет ҳоссаси ўзгаришда, ҳаракатда, пайдо бўлади ва йўқолади. “Ғоялар” дунёси алоҳида ёпиқ оламни ташкил этгани учун ҳиссий предметдаги ўзгаришларни тушунтира олмайди. Аристотель Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимотида мавжуд асосий қийинчиликни умумийни якка, алоҳидаликдан ажратиб қўйиш, уларнинг қарама-қаршилигини мутлоқлаштиришда кўради. Бунинг сабабини Сократ таълимотига мурожаат қилишида деб билади. Сократ умумийни яккадан ажратган эмас. Аристотель фикрича, “бир томондан умумийсиз билим олиб бўлмайди, лекин бошқа томондан, умумийни яккадан ажратиш ғоялар талқини билан боғлиқ қийинчиликлар сабаби ҳамдир.
“Метафизика”нинг 13-китобида Аристотель Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимоти танқидини кейинги вариантини беради. Бу танқид асосида сонларга абстракция сифатда қараш, яъни уни тушунча тарзида қабул қилиб, предметларнинг айрим белгиларини акс эттирувчи абстаркция деб тушунтириш ётади. Бундай абстракцияларнинг мавжудлиги Платон таълимотининг тўғрилигини тасдиқламайди. Умумий фикрлар фазавий миқдор ва сонлардан алоҳида тарзда мавжуд, улар айрим предметларга нисбатан эмас, балки айнан предметларнинг ўзларига тегишлидир. Аристотель фикрича, ҳеч бир сон Платон талқинидаги ғоя бўла олмайди ва аксинча ҳеч бир сон “ғоя” бўла олмайди.
Аристотель субстанция деганда ўз ҳолича мавжуд бўлган, бошқалар таркибида бўлмаган нарсани тушунади. Ана шунинг учун ҳам у умумийни субстанция деб ҳисобламайди. Чунки у предметлар синфига ҳос бўлмайди. Демак, субстанция якка борлиқдан иборат.
Аристотелнинг таъкидлашича, субстанция, яъни якка борлиқ “шакл” ва “материя” бирлигидан иборат. Билиш нуқтаи назаридан олиб қаралганда “шакл” – бу предмет ҳақидаги тушунча ёки предмет тўғрисидаги тушунчада кўрсатилган сифат.
Аристотель фикрича, билим предметнинг муҳим белгиларини акс эттирувчи тушунча билан боғлиқ. Агар тушунчалардан онгимиз соқит бўлса, унда билим предмети бўлмаган нарсагина қолади, холос. Билим чин бў бўлиши учун у фақат предмет тўғрисидаги тушунчагина бўлиб қолмай, балки билиш предмети ўзгармас, сақланиб қоладиган борлиқ бўлиш керак. Гарчи алоҳида мавжуд предметлар, уларда ўзгармас моҳият мавжуд бўлгани ҳолда, ўзгарувчан бўлсада, уларни билиш мумкин. Бундай билиш “шакл” тўғриида тушунча ёки тушунчани билиш демакдир. Демак, Аристотель “шакл”ида мангулик ва умумийлик бирлашади. “Шакл”нинг бундай тавсифи субстанцияни яъни ўзлигига эга якка борлиқни ўрганишни давом эттириш имкониятини беради. Аристотелнинг айтишича, бу “шакл” ҳар бир предмет учун бўлиб, у абадийдир: пайдо бўлмайди ҳам, йўқолмайди ҳам. Масалан, биз мис массасидан ҳайкал қурилаётганини, ҳайкал “шакл”ини олаётганини кузатаяпмиз. Бу “шакл”нинг илк бор кўриниш олаётганини билдирмайди. Бу кўриниш, чизғига мис массаси эга бўлаяпти, холос, бунда “шакл” ўз ҳолича пайдо бўлаётгани йўқ.
Аристотелнинг бу фикрларидан шундай хулоса чиқадики, “шакл”- умумий, реал тарзда мавжуд нарса – якка предмет. Шунинг учун ҳам “шакл” якка предмет “шакл”идан иборат бўлиши учун, мазкур “шакл”га яна нимадир қўшилиши керак. Бироқ “шакл”га муайян тушунча орқали ифодаланган нарса қўшилганда ҳам, у яна “шакл”дан иборат бўлганича қолади. Бундан Аристотель қуйидагича хулоса чиқради: “Шакл”га қўшиладиган элемент фақат “ноаниқ субстрат” ёки “ноаниқ материя” бўлсагина, субстанция элементи бўла олади. Бу шундай субстратки (материяки), унда умумий (шакл) илк бор бошқа борлиқ сифати бўлиб қолади. Аристотель ҳиссий дунёнинг айрим (алоҳида предметларида янги хусусиятларнинг пайдо бўлишини ёки уларда “материя”нинг ўзига “шакл”ни касб этиш механизмини ҳам тушунтиради.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish