Таянч тушунчалар
Атом, бўшлиқ, материя, борлиқнинг чексизлиги, чексиз дунёвий фазо, атомизм, математик атомизм, канон, билишнинг уч мезони, “Санъат-табиатга тақлид қилиш демакдир”.
ПЛАТОН ФАЛСАФАСИ
Платон инсон учун энг олий бахтнинг тавсифини “Филеб” асарида беради. Бу ерда олий инсоний бахтнинг шартлари сифатида қуйидагиларни кўрсатади: 1) “ғоянинг абадий, мангу табиатида иштирок этиш; 2) “Ғоя”нинг борлиқда гавдаланиши; 3) ақлнинг мавжудлиги ва билимга эгалик қилиш, шунингдек, тўғри фикрга эга бўлиш; 4) Баьзи фанлар саньат турларини эгаллаш 5) соф ҳиссий лаззатнинг баъзи турларидан; масалан, куйнинг тоза тони (жаранги) дан ёки тасвирдаги рангдан бахраманед бўлиш (Филеб). Гўзаллиик ўзгармас, ҳиссий идрок этиадиган нарсалар ўзгарувчандир. Гўзаллик ягона, ҳиссий идрок этиладиган жисмлар кўп! Гўзаллик муқаррар ва нисбатсиз ҳиссий идрок этиладиган нарсалар доимо у ёки бу шарт билан боғланган.
“Ғоя”лар ва хиссиз қабулланадиган дунё. Мавжуд хақиқий борлиққа ноборлиқ қарама қарши туради. Лекин “ғоялар ” ва материя тенг хуқуқли ва тенг кучли бошланғич асослар эмас. Ғоялар дунёси бирламчи. Айни пайтда Платон ноборлиқнинг ҳам зарурий тарзда мавжудлигини таъкидлайди. Ноборлиқ категорияси борлиқ категориясидан кейин келади. Материя ноборлиқ сифатида мавжуд бўлиши учун (у предмет ва ҳодисаларнинг фазода мавжуд бўлиш прикципи) фазосиз ғайрий табиий “ғояларнинг (унинг яхлитлиги, бўлинмаслиги, бирлиги ақл билан англанади) бўлиши зарур.
Ҳиссий идрок этиладиган дунё борлиқ ҳам, ноборлиқ ҳам эмас, у уларнинг оралиғидаги нарса. Ғоялар соҳаси билан нарсалар соҳаси ўртасида яна “дунёнинг жони” бор. Ғоялар дунёси фаол асос, эркаклик бўлса материя, Массив асос аёллик ҳиссий идрок қилинадиган дунё уларнинг ўртасида мавжуд бўўлган болалардир.
Ҳар бир ҳиссий идрок қилинувчи буюм ҳам ғояга , ҳам материяга дахлдор. Ғояга алоқадорлиги шундаки, унинг борлиғи билан боғлиқ бўлган хусусиятлари–мангулиги,ўзгармаслиги, айнанлиги ғоя билан белгиланади. У материяга шунинг учун алоқадорки, бир қанча хусусиятлари чексиз бўлинувчанлиги, “озиқлантирувчи” нинг ва буюмларни алоҳида мавжудлиги ноборлиқ томонидан белгиланади.
Ғоялар тушунчалар сифатида. Платонда “ғояни” ғоя қиладиган нарса бу унинг: 1) сабаб, яъни борлиқнинг, унинг хусусиятлари ва муносабатларининг манбаи: 2) яратувчининг унга қараб нарсалар дунёсини яратиши учун намуна эканлиги; 3) барча мавжуд нарсалар унга қараб интиладиган олий неъмат, мақсад эканлигидир.
Платоннинг ғоялар тўғрисидаги таълимотининг яна бир муҳим жиҳати бор: ғоянинг борлиққа мос келадиган тушунча, фикр сифатида мавжуд бўлиши тўғрисидаги мулоҳазаси бор. Шунингдек, Платон диалектикани мавжудот ҳақидаги фан деб ҳам атайди. Диалектика, Платон фикрича, фақат моҳиятлар соясини эмас, балки моҳиятларнинг ўзини ҳам мушоҳада қилишдан иборат.
Платон диалектикаси икки томонлама метод: 1) гипотеза орқали ғояга, яъни бошланғич асосга кўтарилиш; 2) бошланғич асосдан қуйига қараб бориш, яъни жинсларни турларга бўлиш.
Платоннинг диалектика тўғрисидаги мулоҳазаларига, бизнингча, унинг қуйидаги фикри якун ясайди: “... диалектика фанлар мундарижасининг энг юқорисида туради, бошқа ҳеч бир фан, адолат нуқтаи назаридан, ундан юқорида бўлиши мумкин эмас, барча фанлар у билан якунланиши лозим” (Давлат, 534'E)57.
Платоннинг космологик таълимоти “Тимей” диалогида баён қилинган. Бу таълимот Пифагорнинг комологик қарашларига ҳамоҳанг. Платон фикрича, олам шар шаклидаги тирик мавжудот. Шунинг учун ҳам у жонга эга. Жон оламнинг бўлаги эмас, у дунёни ўраб олган бўлиб, 3 та бошланғич элементдан ташкил топган: “айният”, “тафовут” ва “моҳият”. Улар чекланган ва чегарасиз борлиқнинг, яъни моддий ва идеал борлиқнинг олий асосларидир. Улар мусиқа октави қонунлари бўйича тақсимланган ёритгичларини улар ҳаракатида ўзига жалб этиб турадиган айланадан иборат. Барча томонидан дунёвий жон билан ўраб олинган олам танаси (жисми) 4 та элементдан: ер, сув, олов ва ҳаводан ташкил топган. Бу элементлар сонлар қонунига мувофиқ пропорционал бирикмаларни ҳосил қиладилар.
Платон
Дунёнинг буюк мутафаккирларидан Платон Афинада эр. авв. 428/427-йилда бўлса бўлса керак аристократик оилад таваллуд топган. Отаси Аристон, онаси-Периктиона. У Хармиданинг синглиси ва Критийнинг – эр.авв. 404-403-йилларда бошқарган олигархиянинг аъзлсининг жияни бўлган. Уни аввал Аристокл деб аташган, гавдали бўлгани учун кейинчалик Платон деган ном беришган дейишади (Диоген маълумоти бўйича). Кўп муаллифлар фикрича, Платоннинг демократияга салбий муносабатини аристократик тарбияси билан боғлаб тушунтириб бўлмайди; Платон қарашларига Сократнинг таъсири кучли бўлган.
Платон тугалланган фалсафий системани баён қиладиган китоб нашр этмаган; унинг фикри янги ғоялар пайдо бўлиши ва олдида турган муаммоларни ҳал этиши давомида ривожланиб борган.58
Do'stlaringiz bilan baham: |