Таянч тушунчалар
Қулдорлик демократияси, софистика, илк софистлар мактаби, софистларнинг кичик ва катта гуруҳи, “Инсон-барча нарсаларнинг меъёри”.
Сократ фалсафаси
13-боб. Сократ
Платоннинг айтишига қараганда, Сократ эр. авв. З99-йилда вафот этган, бу пайтда файласуф 70 ёки ундан сал каттароқ ёшда бўлган, демак у эр. авв. 470-йил атрогфида туғилган. Отасини тош ўймакори бўлган дейишади. Сократ ўзига тўқ оилада туғилган, чунки у армияда гоплит (оғир қуролли пиёда аскари ) бўлиб хизмат қилган, ҳарбий қуролларнинг тўла комплектини олиш учун яхшигина меросга эга бўлиши керак эди. Сократ ҳаётининг биринчи қисми Афинанинг гуллаб-яшнаган даврига тўғри келган. Ёшлигидан бошлаб бутун ҳаёти давомида Сократ унга ниманидир қилишни таъқиқлайдиган ёки нимадандир огоҳлантирадиган сирли “овозни” эшитиб турган ва буни унга белги берадиган деймон (демон) деб атаган. “Базм”да Платон Сократнинг узоқ вақт дунёдан “узилиб”, мушоҳадага берилиши тўғрисида гапиради. Профессор Тейлор Сократнинг бу ҳолатини экстаз ёки транс деб атайди.
Сократ ўттиз ёшга қараб кетганда у ионияликлар космологиясидан ҳафсаласи пир бўлиб, инсонни ўрганишга киришади. У ўзини қийнаган саволга жавобни бехосдан Анаксагорнинг, табиат қонунларинингва оламдаги тартиботнинг бирламчи сабаби Ақлдир, деган фикридан топади.Бундан қувониб кетган Сократ қандай қилиб Ақл борлиқдаги тартибланганликни яратганлигини билиш умидида Анаксагор таълимотини ўрганишга киришади. Лекин у Анаксагорнинг Ақл тушунчасини уюрмали ҳаракатни тушунтириш учун киритганини билгач, унга муносабати ўзгаради ва турли қарашлар ва ихтилофлар туфайли натурфалсафанинг боши берк кўчага кириб қолганини пайқайди, ундан юз ўгириб, бошқа тадқиқот предметига мурожаат қилади.48
Сократ муаммоси
Сократ муаммосининг моҳияти унинг таълимотининг мазмунини аниқ ўрнатишдан иборат. Уни ўрганиш манбалари – Ксенофонтнинг “Сократ ҳақида хотиралар” ва”Симпозиум”китоблари, Платон диалоглари, Аристотелнинг турли мулоҳазалари ва Аристофаннинг “Булут” асари бўлиб, уларда билдирилгантурлича фикрлар, баъзида бир-бирини инкор этувчи мулоҳазалар олдимизда турган вазифани ҳал этишни мураккаблаштиради. Карл Жоел, масалан, ўз фикрларини Аристотель мулоҳазалари асосида қургани ҳолда, Сократ аттик типдаги интеллектуал ва рационалист бўлган деб таъкидласа, Ксенофонт “Сократи” спартан типига мансуб бўлиб, тарихий шахс эмас.Жоел Фикрича, Ксенофонт Сократга дори белгиларини беерди ва бу билан унинг образини бузди. Деринг нинг таъкидлашича, Ксенофонт ,аксинча, Сократнинг ишончли образини тасвирлади. Аристотелнинг мулоҳазалари Кўҳна Академия аъзолари фикрларининг умумлашмасидан иборат бўлиб, Платон Сократдан ўз ғояларини ўтказиш мақсадида фойдаланди, деган фикрга олиб келиб тақайди 49
Сократнинг фалсафий таълимоти
1. Аристотелнинг таъкидлашича, фан Сократдан унинг икки янгилиги , хусусан “индуктив аргументлар ва универсал тушунчаларни киритиши” қаздор.
3. Бунинг маъносини қуйидаги мулоҳазалар очиб беради: “Сократда универсалийлар ёки тушунчалар буюмлардан алоҳида тазда мавжуд эмас; тадқиқотчиси унга алоҳида ҳолда мавжудликни бахш этиб, Ғоя деб ном берди”.Шундай қилиб, Сократ ўз олдига универсал тушунчаларни таърифлашни, яъни у ёки бу ғояни аниқ маъноли сўз шаклида ифодалаш вазифасини қўйди. Софистлар барча тушунчалар нисбий, универсал ҳақиқатлар йўқ дейишган бўлса, Сократ эса ,аксинча, универсал тушунчалар мавжудва ўзгаришга учрамайдилар: хусусий нарсалар бир-биридан фарқ қилиши мумкин, лекин тушунчалар қандай бўлса, шундайлигича қолади, деб таъкидлайди. Бу ҳояни қуйидаги мисолда тушунтирса бўлади. Аристотель инсонни “ақлга эга ҳайвон ” сифатида таърифлайди. Барча одамлар ўз қобилиятлари билан ажралиб туришади: Баъзилари каттароқ интеллект, бошқалари – кичикроқ интеллектга эга. Бир хил одамлар ўз ҳаётида ақлга таяниб иш қилсалар, бошқалари ўйлаб ўтирмасдан инстинктга ёки импульсга бўйсунадилар. Баъзи одамлар умуман ақлни ишлатмайдилар – бу ё ухлаётгани учун, “ақли пастлиги” учун.Лекин, шунга қарамасдан, ақлга эга барча ҳайвонлар – ақлдан эркин фойдалана олиши ёки органик дефектга чалиниши муҳим эмас – инсонлар ҳисобланади:уларда инсонлик белгиси гавдаланган бўлиб, уни ўзгартириб бўлмайди, у бара одамларга нисбатан ўз кукчини сақлаб қолади. Агар одам - “ақлга эга ҳайвон” бўлса, “ақлга эга ҳайвон” – бу инсон. Биз бу жойда умумий ва хусусий тушунчаларнинг аниқ мақоми ёки объектив референтини ҳамда тушунчаларнинг доимийхарактерини муҳокама эта олмаймиз. Баъзи мутафаккирлар универсал тушунчаларни соф субъектив ҳодиса деб ҳисоблашадилар, лекин агар улар реал фактларга таянмаганда биз уларни қандай шакллантиришимизни, қандай келтириб чиқаришимизни тасаввур этишимиз қийин. Кейинчалик универсалийларнинг объектиқ референцияси ва метафизик мақоми масаласига қайтамиз: ҳозирча универсал тушунчалар ёки таърифларқандайдир доимий ва ўзгармас бўлиб, шу хусусиятлари туфайли турли хил жузъийликлар орасида алоҳида ажралиб туришини таъкидлаш билан чекланиб турамиз. Ахир одамлар дафъатан йўқолиб қолса ҳам , инсоннинг “ақлга эга ҳайвон ” сифатидаг таърифи сақланиб қолади-ку. Яна биз “соф олтиндан” ташкил топган олтин бўлаги тўғрисида мазкур бўлакда гавдаланган эталон ёки универсал мезон борлигини назарда тутган ҳолда гапиришимиз мумкин. Худди шундай, чиройлилик эталонига баъзи буюмларнинг яқин, бошқаларининг – узоқроқ туришини назарда тутиб, бир хил буюмлар кўпроқ чиройли, бошқалари камроқ чиройли дейишимиз мумкин. Бунда эталон тажрибамиздаги иройли предметларга ўхшаб ўзгармасдан қолади, доимий бўлганиҳолда барча конкрет чиройли предметларни ўзига “бўйсундиради”. Албатта, биэ эталон моҳияти тўрисида биламиз деганимизда хатолашишимиз мумкин, лекин кўпроқ чиройли ва камроқ чиройли объектлар бор деб айтганимизда шундай эталон мавжудлигини назарда тутамиз.
Охирги мисолни келтирамиз. Математиклар чизиқ, айлана ва бошқа нарсалар тўғрисида гапиришади ва бу тушунчалар таърифларини беришади. Бироқ бизнинг тажрибамизда на идеал чизиқ, на идеал айлана бор – мавжуд чизиқлар ва айланалар яхши ҳолда фақат уларга яқинлашишдан иборат.Шундай қилиб, бизнинг кундалик тажрибамиздаги номукаммал, ўзгарувчан объектлар билан универсал тушунчалар ёки таърифлар орасида контраст мавжуд.Шунинг учун ҳам Сократ универсал тушунчаларга катта аҳамият берганлигини тушуниш осон. Ҳаётнинг ахлоқий тарафига диққатини жамлаган ҳолда у тушунчаларнинг софистлар релятивистик концепциялари денгизи тўфонида мустаҳкам туришини яхши тушунган.Софистлар релятивистик ахлоқга мувофиқ, адолат ҳақидаги тушунчалар, масалан, шаҳардан шаҳарга, жамиятдан жамиятга ўзгариб туради: Биз адолат мана бу, ана шу, ва бу таъриф барча давлатлар учун ҳақиқат деб айта олмаймиз; Афинада адолат бир хилда, Фракияда бутунлай бошқача. Лекин биз барча кишилар учун унда биз эталонга эга бўламиз ва ундан келиб чиқиш ва нафақат айрим кишиларнинг ҳатти- ҳаракатининг адолатли экани тўғрисида ҳукм чиқаришимиз, балки турли давлатларнинг ахлоқ кодексларининг адолатнинг умумий тушунчасига мос ёки мос эмаслиги тўғрисида мулоҳаза билдиришимиз мумкин.
Аристотель Сократни “индуктив аргументлар” ихтирочиси деб ҳисоблаш мумкин деб таъкидлайди. Бироқ “универсал тушунчаларни” Сократ уларнинг метафизик мақомини аниқлаш мақсадида тадқиқ этган дейиш хато бўлади; Сократ қарашларини Аристотель мантиқий терминларда иқодалаган, бундан Сократ индукция назариясини мантиқ нуқтаи назаридан ишлаб чиққан деган хулоса келиб чиқмайди.
Сократ методининг моҳияти нимада? У “диалектика” ёки суҳбат шаклига эга. Сократ бирорта киши билан муайян мавзуда, масалан ботирлик (жасурлик) ҳақида суҳбатлашар экан, унинг фикрини сасоллар бери орқали билишга уринади, мисоллар билан тушунтиришни талаб қилади. Суҳбатдоши янги фикр билдириши ёки мавжуд таърифни мукаммаллаштириб, барчани қаноатлантирадиган универсал тушунча шакллантирилишига қадар ёки ҳеч қандай натижага эриша олмагаслиги маълум бўлгунча суҳбат давом этган.
Демак, Сократ диалектикасининг моҳияти ноадекват таърифдан адекват таърифга ёки конкрет мисолларни кариб чиқишдан универсал тушунчани шакллантиришга ўтишдан иборат.Масалан суҳбатлардан бирида адолатсизлик табати муҳокама қилинади. Унинг мисоллари келтирилади: адаш, зарар етказиш, қулга айлантиришва бошқалар. Яна таъкидланадики, бундай ҳаракатлар фвқат дўстларга нисбатан қилингандагина адолатсизлик деб ҳисобланади. Шунда Сократ бундай мисол келтиради: Фараз қилайлик, умидсизланиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлганнинг қиличинидўсти ўғирлайди. Буни адолатсизлик деб айта оламизми? Йўқ, айта олмаймиз. Касал ўғлини тузатадиган дорини ўғлига алдаб ичишга мажбур қилган отанинг қилмиши ҳам адолатсизлик бўлмайди. Шундай қилиб, фақат дўстига зиён етказиладиган ҳаракатнигина адолатсизлик деб айтиш мумкинлиги маълум бўлди.
Бундай диалектика албатта Сократ жаҳолатда айблаган ёки манманлигига сезиларли зарба берган кишиларни ранжитган, улар устимиздан кулаяпти деб қабул қилишган. Сократ атрофида йиғилган ёшларни мутафаккирнинг “қарияларни бурчакка сиқиб қўя олиши қойил қолдирган. Сократ ўз методин “доялик санъати” нафақат онасининг касбига қиёс қилиб шундай деб атаган, балки бу билан бошқаларга тўғри ҳаракат қилиш учун зарур ҳақиқатга мустақил равишда эришишга интилишига ёрдам бериш учун ҳам шундай қилган. Шунинг учун Сократнинг тушунчалар таърифига катта аҳамият берганлигини тушуниш қийин эмас. Бу педантизм эмас, балки ниманинг чин, ниманинг хато эканлигини аниқ билиш инсонга ўз ҳаётини ростакамига бошқаришга ёрдам беришига чин дилдан ишонган. Сократ чин ғояларнинг аниқ ифодалар тарзида шаклланишини мавҳум мушоҳада юритиш масадида эмас, балки кундалик турмушда улардан фойдаланиш учун ҳоҳлаган. Унинг этика билан қизиқиши мана шундандир.
4.Сократнинг қизиқишлари этика сферасида ётишини айтиб ўтган эдим. Аристотель ҳечам иккиланмасдан “Сократ ахлоқий муаммолар билан шуғулланган”, деган эди.
7. Аристотелнинг яна бир гапи бор: “Сократ фозиллик нима эканлигини ўргандива биринчи бўлиб универсал тушунчалар масаласини қўйди”.
8. Аристотелнинг бу мулоҳазаси , шубҳасиз, Сократнинг Ксенофонт яратган образига таянади.
9. Аристофаннинг “Булут” комедисида яратган Сократ образи бизни ғулғулага солмаслиги керак. Сократ кекса файласуфлардан таълим олганва Анаксагор таълимоти таъсирида бўлган. “Булут”да унга софистлик белгиларининг тўнкалиши шундан бўлса керакки, у бошқа софистлар сингари диққат- эътиборини Субъектга, бошқача айтганда, инсонга қаратди. 50
Do'stlaringiz bilan baham: |