Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet22/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Гомеомериялар ҳақидаги таълимоти. Анаксагор Эмпедакл сингари элейчилар метафизикасига қарши чиқади. У кўплик ( тўплам)нинг ҳам, ҳаракатнинг ҳам мавжудлигини исботлайди. Лекин 4 та физикавий элемент ва 2 та ҳаракатлантирувчи кучни тан олган Эмпедоклдан фарқли ўлароқ, Анаксагор моддий элементларни сон саноқсиз, чексиз , ҳаракатлантирувчи кучни битта дейди. Анаксагор элементлари–бу модданинг сон саноқсиз зарарчалари. Аристотел “Метафизика” асаринг 1- китоби 3 бобида ёзади: “Клазомелик Анаксагор айтадики, бошланғич асос сон жихатидан чекланмаган: унинг сўзларига қараганда деярли барча предметлар бирлашиши ва ажралиши йўли билан вужудга келадилар ва йўқ бўладилар; акс ҳолда вужудга келмайдилар ҳам, йўқ бўлмайдилар ҳам, фақат абадий мавжуд бўлади”42.
Анаксагор элементлари, Аристотел фикрича бир-бирига ўхшаш элементларни, яьни улар шундай жисмларки бир бирига ва яхлит ҳолдаги жисмга ўхшаш. Мазкур уруғлардан ташқари Анаксагор ҳаракатлантирувчи кучнинг “ақл”нинг мавжудлигини таъкидлайди.
Симплицикий Анаксагорнинг таълимотини юқори баҳолайди: “Клазоменлик Анаксагор Анаксимен фалсафаси билан танишгани ҳолда , илк бор бошланғич асос тўғрисидаги тасаввурни тубдан ўзгартирди, яъни у етишмаётган сабабни (ҳаракатлантирувчи кучни н.ш.) тўлдирди ва жисмларни чексиз деб билди”.
Анаксагор таълимотининг оригиналлиги шундаки, у ўзидан аввалги файласуфларнинг бошланғич асос субстансия тўғрисидаги фикрларини юқори босқичга кўтарди. Хусусан, Милет мактаби вакиллари битта асосни: Фалес-сувни, Анаксимен–ҳавони бошланғич асос деган бўлсалар, Эмпедокл тўрттасини ер, сув, ҳаво, оловни субстанциал асос деб ҳисоблаган; бунда субстанция сони чекли, Анаксагор эса, илк бор элементлар “моддий” заррачаларининг чексизлиги тушунчасини киритди.
“Ақл”нинг ҳаракатга келтирувчи кучи таъсирида хаотик тарзда ҳаракатлантирадиган заррачаларни–“уруғларни” тартибга солади; аввал борлиқнинг муайян қисмлари, кейин бутун борлиқ ана шу асосда вужудга келади. Яъни “Ақл” ҳосил қиладиган борлиқ чексиз кенгайиб боради; ўз навбатида бошланғис асос–“уруғлар” ҳам чексиз бўлинади. Кўриб турибмизки, Анаксагор “уруғлари”-бу Левкипп, Демокрит ва Эпикурларнинг бўлинмас заррачалари.
Гомеомериялар тўғрисидаги таълимотнинг моҳиятини Анаксагорнинг қуйидаги формуласи ифодалайди: “Барча нарсалар барчада бор”, Бошқа фикри: “Барчада бутуннинг қисми бор”, нима кўп бўлса, у алоҳида предмет сифатида айнан ана шундай бўлиб кўринади”43.
Космологияси. Анаксагор фикрича, “Қуёш, Ой ва барча юлдузлар-ёпиб турувчи тошлардир. Юлдузлардан пастда Қуёш ва Ой билан бирга ҳаракатланадиган, лекин бизга кўринмайдиган жисмлар бор. Юлдузларнинг ҳароратини ердан узоқ бўлганлиги учун сезмаймиз”. Бу ерда юлдузлар ёруғлик ва иссиқлик тарқатади деган фикр янгиликдир.
Билиш ҳақидаги таълимотида Анаксагор юксак даражадаги ҳайвонлар ва одамларда сезгиларнинг вужудга келиши тўғрисидаги моҳиятига кўра механистик тасаввурни илгари суради. У физикадан физиология орқали билиш қарама қаршиликлар туфайли келибч чиқади. Масалан, биз предметни унга қарама қарши рангда бўлган предмет орқали кўрамиз, деб таъкидлайди.
Анаксагор билимда ақл фаолиятига юқори баҳо беради. Моддий эм. Заррчаларни (гомеомерилларни) биз бевосита эмас, яъни сезгилар орқали эмас, балки ақл ёрдамида мавжуд деб фараз қиламиз, дейди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish