Протагор фалсафий таълимоти Демокрит, Гераклит, Парменид ва Эмпедокл таълимотларининг релятивизм руҳида қайта ишланиши натижасидир.
Онтологиясида Протагор материянинг ўзгарувчанлиги ва идрокнинг нисбийлигини таъкидлаган. Атомистларнинг борлиқ ва ноборлиқнинг бирдай реаллиги тўғрисидаги фикрини ривожлантириб, ҳар бир фикрга унга зид бўлган фикрни топиш ва қарама-қарши қўйиш мумкинлигини асослаган ва тариқа релятивизмга ён босган.
Протагорнинг бош тезиси: “Инсон-барча барча нарсаларнинг мезони, мавжуд бўлган нарсаларнинг ҳам, мавжуд бўлмаган нарсаларнинг ҳам”.
Горгий
Уни кўпроқ Зенон диалектикаси скептицизми қизиқтирган ва у “Ноборлиқ ёхуд Табиат ҳақида” китобини ёзган. Унда Горгий элейликлар диалектикасидан бошқача хулоса чиқарган. Унингча, 1)ҳеч бир нарса мавжуд эмас, чунки мавжуд бўлганда ё мангу бўларди, ё нимадандир пайдо бўлган бўларди. Бироқ у ҳеч нимадан пайдо бўлмаган бўларди, на Борлиқдан, на ноборлиқдан ҳеч нарса пайдо бўлмайди. Умангу ҳам бўла олмайди, чунки мангу бўлганда чексиз бўлиши керак. Чексизликнинг бўлиши қуйидаги сабабга кўра мумкин эмас. У бошқа нарсада ҳам, ўзида ҳам бўла олмайди, ана шунинг учун ҳам ҳеч қаерда бўлши мумкин эмас; 2) агар нимадир мавжуд бўлганда уни одамлар билган бўларди. Зеро, агар борлиқ тўғрисида блим бўлса, унда ўйлаган нарсаси мавжуд, ноборлиқ тўғрисида эса ўйлаш мумкин эмас. Буҳолда хато бўлиши мумкин эмас, бу эса пуч; 3) агар одамлар борлиқ тўғрисида билганларида ҳам, бу билимни бошқаларга бериб бўлмас хди, ахир белгилар ўзлари ифода қилаётган предметлардан фарқ қилади-ку.Бошқа кишиларга бу дунёнинг ранг-баранглиги ҳақида гапиришимиз мумкин, ахир бизнинг қулоғимиз рангни эмас, товушни эшитади-ку. Ва икки киши, агар улар бир-бирига бутунлай ўхшамаса, қандай қилиб борлиқ тўғрисида бир хил тасаввурга эга бўлиши мумкин? Баъзилар мазкур ғаройиб ғоялар Горгийнинг фалсафий нигилизми ифодаси деб жиддий ҳисоблашган, бошқалари уни ҳазил де ўйлашган, аниқроғи, улар фикрича, буюк нотиқ риторика ёхуд сўз ўйинининг қандай қилиб ҳатто пуч фаразни одамларга тўғрига ўхшаш қилиб жаранглашини кўрсатмоқчи бўлган.
Горгий риторикани ишонтириш санъати деб ҳисоблайди. Ўзининг нутқларида ишонтириш усулларидан атайлаб эзгу мақсадлар йўлида ҳам, ёвузлик йўлида ҳам фойдаланган, бу усулларни ўз ўйинларини яхшилаши учун актёрларга ҳа ўргатган.Шу муносабат билан Горгий қутқарувчи алдоқ усулларини ишлаб чиққан ва уларни “зарарига қараганда кўпроқ фойда келтирадиган алдоқ фожиасидир; унга берилиш- бефарқ қолишдан кўра, артистлик идрокига бўлган қобилиятни намойиш этиш демакдир”, деган.45
Горгий фалсафани аниқ фанлардан юқори қўйган.
Файласуф фикрича, ахлоқий қадриятлар ва ҳуқуқий нормалар-шартлидир, улар-инсонлар яратган сунъий қурилмалар бўлиб, ҳамма вақт ҳам табиий ҳолатга мос келавермайди.
Гиппий табиатшунослик масалалари билан кўпроқ қизиққан. Астрономимия, геометрия, мусиқа билан шуғулланган. Эгри чизиқнинг геометрик таърифини берган. Кетма-кет айтилган 50 сўзни ёдда сақлаб қола олган. Табиат қонунларини жамият қонунларига қарама-қарши қўяди. У айтади: “Қонун инсонлар устидан ҳукмронлик қилгани ҳолда, кўп нарсага мажбур қилади, бу эса табиатга зиддир” (Платон диалоги бўйича). Ота-оналарни ҳурмат қилиш зарур деб ҳисоблаган. Унингча, яшашдан асосий мақсад авторкия-ўзидан қониқиш ҳосил қилиш. Гиппийнинг асосий ахлоқий идеали ана шу.
Гиппий
Элислик Гиппий Протагорнинг кичик замондоши бўлган, у ўзининг қизиқишининг турли қирралиги билан ажралиб турган. Унинг олимпиада ғолиблиликлари рўйхати Олимпиадалар бўйича вақтнинг кейинги грек саноқ системаси асосини қурган (У илк бор тарихчи Тимей томонидан киритилган). Платоннинг “Протагор”ида Гиппийнинг , қонун – бу инсонлар учун тиран, чунки инсонларни ўз натурасига зид ишларни қилишга мажбур этади, деган фикри келтирилади. Бу фикрнинг маъноси шундаки, шаҳар-давлат қонуни кўпинча одамларга чеклашлар қўяди ва уларни жуда тор рамкада ҳаракат қилишга рухсат беради , бу эса табиий қонунларга зиддир. 46
Продик тил масаласи бўйича кўпроқ шуғулланган. У фалсафа билан шуғулланишидан аввал сўзларни тўғри ишлатишни ўрганиш керак, сўз санъатининг моҳиятини эса фақат ўзим топганман, очганман деб айтади, ва буни ўзининг буюк хизматларидан бири деб ҳисоблайди.
Продик
Продик диннинг келиб чиқиши назариясини яратиши билан қизиқиш уйғотади. Дастлаб одамлар Қуёшни, ойни, дарё, кўл, мева-чеваларни ва бошқаларни – бир сўз билан айтганда ўзлари учун фойдали бўлган, озуқа бўладиган нарсаларни илоҳийлаштиришган. Бунга мисол қилиб Мисрдаги Нил дарёсини келтиради. Протагор сингар, Продик ҳам лингвистик тадқиқотлар олиб борган, синонимлар тўғрисида рисола ёзган.Платоннинг “Теэтет”да ёзишича, Сократ ўқиб фикр, фикрлашга “ҳомиладор” бўла олмаган ёшларни Продик олдига жўнатган ва уларни Продик “наслсизликдан” халос этган.47
Do'stlaringiz bilan baham: |