Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet76/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

4 та сабаб тўғрисидаги таълимот. Аристотель ўзидан аввалги мутафаккирлар таълимотларини таҳлил қилгани ҳолда, уларда 4 та сабаб тўғрисидаги мулоҳазаларнинг мавжудлигини қайд этади. Улар:

  1. “метерия”, яъни тушунчанинг амалга ошиши;

  2. “шакл”- материянинг “имконият” ҳолида мавжудлигидан воқеликка айланаётганида қабул қиладиган тушунчаси;

  3. Ҳаракат сабаби;

  4. Мақсад – ҳатти ҳаракат билан тақозаланадиган сабаб.

Масалан, уй қурилаётганида материя-ғиштлар, шакл-уйнинг ўзи, ҳаракат сабаби, архитектор фаолияти, мақсад-уйнинг бирор нарсага мўлжаллаб қурилиши.
Дастлабки ҳаракатлантирувчи куч. Дунё, Аристотель фикрича, абадий мавжуд, демак ундаги ҳаракат ҳам мангу. Бу ҳолат ҳаракатлантирувчи куч тўғрисида масалани қўйилишига олиб келади. Бу куч–Худо. Биринчи двигателсиз ҳеч қандай кучнинг пайдо бўлиши мумкин эмас.
Аристотелнинг борлиқ тўғрисидаги таълимоти унинг физикавий таълимоти ва космологиясида акс этади. Хусусан идеалистик асос ҳар икаласида намоён бўлган. Олим сифатида Аристотель қадимги грек физикаси, шу жумладан, Эмпедокл физикаси, айниқса унинг 4 та сабаб тўғрисидаги таълимотига суянган ҳолда ўз физикасини яратган. Анаксагорнинг оламдаги мақсадга мувофиқлик тўғрисидаги тасаввурларга қарши чиққан ҳолда, унинг табиатдаги ўзгаришларни механистик тарзда тушунтириши, хусусан Қуёш ва Ойнинг тутилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини эътироф этган.
Ҳаракат тўғрисидаги таълимотида Аристотель моддийлик ва ҳаракатчанликнинг бирлигини таъкидлайди. Унингча, моддий предмет ҳаракатда бўлади ва, ўз навбатида, ҳаракатланувчи нарса моддий предметдан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас. Аристотель “ҳаракатланувчи тушунчасини махсус тадқиқ этади. Унинг фикрича, бу тушунчанинг негизини 2 та нарса ташкил этади: 1) ҳаракат тўғрисидаги тушунча 2) ҳаракатда бўлган нарса ҳақидаги тушунча. Ўзигача бўлган тасаввурлардан келиб чиқиб, ҳаракатнинг 4 та турини фарқлайди: 1) катталашиш ва кичрайиш; 2) сифатий ўзгариш; 3) пайдо бўлиш ва йўқолиш; 4) фазода ўрин алмашиш кўринишидаги ҳаракат. Буларнинг орасида қайси бири асосий деган саволга фазодаги ҳаракат, унга ҳеч бир ҳаракат турини келтириб тақиб бўлмайди, деб жавоб беради. Уни қуйидагича тушунтиради: предмет катталашганда, кенгайганда унга қандайдир бир бошқа модда яқинлашиб келади ва у билан бирлашиб кетади. Худди шунингдек, предмет кичрайганда ундан қандайдир бир қисмини ташкил этувчи модда узоқлашади ва бошқа бир предмет моддасига айланади. Демак катталашиш ва кичрайиш предметининг фазода ҳаракатланишини тақазо этади. Худди шу ҳол Аристотель таъкидлашича, сифатий ўзгаришда ҳам, яъни бошқа нарсага айланишда ҳам кузатилади. Агар предметда сифат ўзгариши содир бўлса, бунинг сабаби ўзгарувчи предметнинг бошқа предмет билан бирлашиши натижасидир, чунки ўзгаришни ана шу предмет келтириб чиқаради. Бирикишнинг шарти эса предметларнинг фазода яқинлашишни бўлиб ҳисобланади. Фазодаги ҳаракат пайдо бўлиш ва йўқолишнинг ҳам шарти бўлиб ҳисобланади. Пайдо бўлиш ва йўқолиш “шакл”нинг йўқ бўлишини англатмайди, у абадий мавжуд. Сифатий ўзгаришда предметнинг тасодифий хоссалари ўзгаради, пайдо бўлиш ва йўқолишда эса жинс ва тур белгилари ўзгаради. Фазодаги ҳаракат мангу, узлуксиз бўлгани учун ҳам бошқа турларга қарагнда устун туради.
Жисмнинг фазодаги ҳаракати 3 турли бўлади: 1) Айланма, 2) тўғри чизиқли ва 3) 1 ва 2 ҳаракатнинг қўшилиши.
Бунда тўғри чизиқли ҳаракат узлуксиз бўлиши мумкин эмас. Олам шар шаклидадир, унинг радиуси эса чекли, охирига эга.
Айланма ҳаракат бошқа турларга қараганда анча мукаммал, чунки у мангу ва узлуксиздир. Иккинчидан, яхлитлик айланма ҳаракатда ҳаракатсизлигича қолади. Олам айнан ана шундайдир: у ўз марказида абадий ҳаракат қилади, лекин бунда оламни марказидан бошқа қисми ҳаракатда бўлади. Уинчидан айланма ҳаракат текис ҳаракат бўлиб ҳисобланади.
Аристотель физикаси, асос эътибори билан миқдорий асосга эмас, сифатий асосга таянади. У бир физик ҳодисаларнинг бошқа ҳодисаларга ўзгаришини эътироф этади. Левкипп ва Демокрит қарашларига қараганда бу анча асосли. Улар сифатли ўзгаришларни тан олмаганлар.
Аристотель фикрича, ниманинг ҳаракатланиши тўғрисида масала ҳам муҳимдир. Унингча, элементлар ҳаракатидаги фарқлар уларнинг шакллари ўртасидаги фарқлар билан белгиланмайди. Уларнинг ҳаракати ўртасидаги тафовутлар эгаллаб турган жойларига боғлиқ. Аристотелнинг таъкидлашича, агар жисм ўзига хос бўлган жойда турган бўлса, ҳаракатсиз бўлади. Агар табиатан эгаллаши керак бўлган жойда турмаса, у ҳаракатда бўлади, чунки ўзининг табиий жойини эгаллашга интилади. Мисол келтиради: Ер оламнинг марказида тургани учун (ўз жойида тургани учун) ҳаракатда бўлмайди. Агар тупроқ уйимини тепага қараб отсак, у ҳаракатда бўлади, яъни пастга, ўз жойига интилади.
Аристотель атомистларнинг қатор фикрларини инкор этади.
Атомистларнинг атомлар шакллари сонсиз деган фикри хато, чунки ундай бўлса, уларга хос хусусиятларнинг ҳам сони чексиз бўлар эди. Тажриба шуни кўрсатадики, ҳаракатлар кўп эмас, демак жисмларда учрайдиган шакллар сони ҳам чекли.
Атомистлар атомларни ўзгармас деб ҳисоблайдилар. Бу хато. Чунки предметлар ўзаро таъсирда бўлиши учун атомларда ҳам ўзгаришлар бўлиб туриши керак.
Атомлар ўз-ўзидан ҳаракатланади деган фикр хато, атом бундай тасаввур қилинса, унда 2 та элемент: ҳаракатлантирувчи ва ҳаракатланувчи фарқ қилиниши керак. Бу эса атом бўлинмайди деган фикрга зид.
Атомистлар фикрича, атомлар оғирликка эга, шунинг учун улар дастлаб пастга қараб туша бошлаган. Бунда атом тезлиги унинг оғирлигига, оғирлик эса миқдорга боғлиқ бўлган. Тушаётганда оғирроқ бўлган атомлар енгил атомлар билан тўқнашиб, уларни баландга кўтарган. Шу тариқа уйирмали ҳаракат вужудга келган ва у, ўз навбатида, дунёни вужудга келтирган. Бу гипотеза, Аристотель фикрича, бўш фазонинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Бўшлиқнинг маркази бўлмагани учун, унинг тепаси ҳам, пасти ҳам бўлмайди, демак атомлар пастга қараб ҳаракатлана олмайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish