Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet72/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Платоннинг космологик таълимоти “Тимей” диалогида баён қилинган. Бу таълимот Пифагорнинг комологик қарашларига ҳамоҳанг. Платон фикрича, олам шар шаклидаги тирик мавжудот. Шунинг учун ҳам у жонга эга. Жон оламнинг бўлаги эмас, у дунёни ўраб олган бўлиб, 3 та бошланғич элементдан ташкил топган: “айният”, “тафовут” ва “моҳият”. Улар чекланган ва чегарасиз борлиқнинг, яъни моддий ва идеал борлиқнинг олий асосларидир. Улар мусиқа октави қонунлари бўйича тақсимланган ёритгичларини улар ҳаракатида ўзига жалб этиб турадиган айланадан иборат. Барча томонидан дунёвий жон билан ўраб олинган олам танаси (жисми) 4 та элементдан: ер, сув, олов ва ҳаводан ташкил топган. Бу элементлар сонлар қонунига мувофиқ пропорционал бирикмаларни ҳосил қиладилар.
“Айният” доираси ҳаракатсиз юлдузлар айланасини “ўзга”лар айланаси плонеталар айланасини ҳосил қилади.
Ер, сув, олов, ҳаво элементлари моддий бўлгани учун, геометрик жисмлар сингари текисликлар билан чегараланган. Ер шакликлар билан чегераланган. Ер шакли куб, сув, икосаэдр, олов- пирамида, ҳаво октаэдр шаклида. Осмон додекаэр сингари безанган. Дунёвий жон ҳаётини сон муносабатлари ва гармони бошқаради. Дунёвий жон фақат ҳаёт бўлибгина қолмай балки қобилиятига ҳам эга. Ўзининг айлана бўйлаб ҳаракатида моҳиятга эга нарсалар билан билан тўқнашар экан, ўз сўзи билан нималар ўхшаш, нималардан фарқ қилиши тўғрисида. Ушнингдек қаерда, қачон, қандай қилиб абадий борлиққа ва бошқа мавжудликка нисбатан яшаш ҳақида гувоҳлик беради. Бу гувоҳлик сўзи “айният”га нисбатан ҳам, “ўзга”га нисбатан ҳам бирдек ҳақиқат. Улар ҳиссий идрок этиладиган нарсаларга тегишли бўлганда қатъий ҳақиқий фикр ва эътиқод пайдо бўлади. Улар ақлли нарсаларга тегишли бўлганда фикр ва билим зарурий тарзда ўзининг такомилилига етади. Инсон жони олам жонига ўхшаш – бир хил гармония, ўхшаш, гирдоблар. Аввал у (инсон жони) юлдузда бўлган, бироқ унда танада бўлгани учун тартибга солинмаган инсон ҳаётининг мақсади–дастлабки табиатини тиклаш. Бу мақсадга осмоннинг айланиши ва гармонияни ўрганиш орқали эришилади. Бунинг қуроли бўлиб ҳисларимиз: кўриш элементи ва бошқалар хизмат қилади. Шу мақсадни ўзига эришиишига хизмат қиладиган ва у орқали гармонияга элтадиган. Нутқ қобилияти ва музикавий овоз ҳам хизмат қилади.
Гармония ҳаракатига жонининг айланма ҳаракати ўхшаш “Тимей”да инсон жонининг қушлар ва бошқа хайвонлар таналарига кўчиб ўтиши ҳақидаги фантастик қарашлар баён қилинади. Жон кирган хайвон тури инсоннинг ахлоқий сифатларига эга бўлади. Тозалангач, жон ўзининг юлдузига қайтади.
Платоннинг билиш назарияси унинг жон тўғрисидаги таълимоти билан узвий боғлиқ. Платон фикрича билиш ҳаммага ҳам тегишли бўлмаган қобилият “Фалсафа” “дорнишмандликни севиш” бўлиб , у ҳақиқат мақомига эга билимларни ҳосил қилган кишиларга ҳам, ҳеч нарсани билмайдиган кишиларга ҳам , тааллуқли эмас. Чин билимларга эга худо бўлиб, унда билимга интилишга эҳтиёж йўқ. Билимсиз кишилар жахолатда бўлиб улар ўз нодонликларини тушуниб етмайдиган ва шунинг учун ҳам билим олишга интилмайдилар.
Платон фикрича, файласуф - бу билимли ва билимсиз ўртасида турган, мукаммал бўлмаган билимдан мукаммал билимга интилувчи кишидир. Файласуф образини Платон ярим афсонавий тарзда “Базм” диалогида демак Эрос оброзида тасвирлайди. Билим тўғрисидаги қарашлари эса “Теэтет”, “Менон”, “Базм”, “Давлат” диалогларида акс этган.
Платон фикрича билим турлари борлиқ турларига мос келиши керак. У борлиқни тўғри тушуниши учун қадимги грек фалсафасида аниқ кўринишга эга бўлиб бораётган икки қарама-қарши концепция ўртасидаги зиддиятни: элейчиларнинг борлиқни ўзгармас, ҳаракатсиз деб билиши билан Гераклит (Протагор, Кратил давом эттиришган)нинг оламни ўзгарувчан, ҳаракатда деб тушуниши ўртасидаги зиддиятни ҳал этиш зарур деб ҳисоблайди.
Билим нима? деб савол қўйиб, унга жавоб беришда 3 та фикрнинг хатолигини кўрсатади: 1) билим–бу ҳиссий идрок; 2) билим–бу тўғри фикр, 3) билим–бу “маънога эга” тўғри фикр.
Протагор фикрини танқид қилиб барча нарсанинг “ўлчови” билимли инсон деган фикрни илгари суради. Унингча ҳиссий билим ўзгарувчан бўлиб, ундан олдин ўзгармас билим бўлиши керак.
Платон фикрича, билим “тўғри (чин) фикр” бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки бундай дейиш хато фикрнинг ҳам мавжудлигини тан олишни тақоза этади. Хато фикрловчи киши ўз фикрида доимо қолмайди, у хатосини тушуниши мумкин; бундан ташқари, хато фикрдан хато фикрни келтириб чиқариб бўлмайди. Демак, билим тўғри фикрдан ҳам иборат бўоиши мумкин эмас.
Шунингдек, Платон чин фикрнинг ўз холича билим бера олмаслигини, бунинг учун унга муайян аъно қўшилиши зарурлигини ҳам асослашга уринади. “Теэтетда” Платони билим ҳиссиёт ва ақлнинг бири киши натижасида ҳосил бўлади, ақл ҳиссий тажриба элементларини англайди деган хулоса қилишга яқинлашиб келади.
Билимнинг тўғри фикрдан юқори туришини “Теэтет”да Дедал ҳайкали мисолида тушунтиради. Ҳайкал бир бутун, яхлит ҳолида яхши, гўзал бўлиб туради. Вақт ўтиши билан унинг қисмлари ажралиб, сочилиб кетади, инсон жонидан узоқлаша бошлайди, ўз қадр-қимматини йўқота бошлайди. Унинг сабаби тўғрисида кимдир фикр юритиб, қайта боғлаб, аввалги ҳолатига келтирганда, яна ўз қадр-қимматига эга бўлади. Бу ҳайкални тиклаган кишининг шу ҳайкални қадрият сифатида эслаши натижасидир, деб таъкидлайди. Бундан билиш-бу жонга аввал бошданоқ солиб қўйилган ғояни унинг (жоннинг) эслашидан иборат деган мифологик хулоса келиб чиқади.
Платон билимнинг диалектик табиатини ҳам тушунтиришга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, “Непъмат” ғояси борлиқ ҳам, билим ҳам эмас, у ҳар иккаласини яратадиган бошланғис асосдир. Буни қуйидагича изоҳлайди: ҳиссиёт яратувчиси кўриш кучини (кўриш сезгисини ҳам, кўринишга эга бўлиш кучини ҳам) ҳосил қилади. Бироқ рангни кўриш учун бу иккита кучга, “жинс”га яни учинчи бир куч, “жинс”- ёруғлиқ қўшилиши керак. Ёруғлик эса Қуёшдан тарқалади. Қуёш, гарчи кўриш органи бўлмасада, кўриш сабабидан иборат.
Платон билишнинг 2 та турини: интеллектуал ва ҳиссий билимларни фарқлайди. Шунингдек, у тафаккурнинг ҳам икки турини ажратади: 1) интуитив тафаккур, яъни ҳиссиётдан ҳоли бўлган тафаккур (Кейинчалик Аристотел уни тафаккур ҳақидаги тафаккур деб айтади), 2) дискурсив тафаккур. Унинг ёрдамида ҳиссий предметлар, образлар билиб олинади. Бу ҳозирги фалсафада соф ақл ва ақл тушунчаларига мос келади.
Платон диалектикани борлиқ жинсларини, ғояларини ақл билан билиш жараёни сифатида тавсифлайди. Лекин унда диалектика мантиқ, гноеология, методология билан алмаштирилмайди. Диалектика Платон таълимотида онтологик мазмунига эга. Платон диалектикаси-бу, авваламбор, борлиқ тўғрисидаги, унинг жинслари ёки ғоялари хақидаги таълимотдир. Платон ғоялари тушунчаларгина эмас, балки борлиқ жинслари ҳамдир. Парменид изидан бориб, Платон ғояларни, абадий, туғилмайдиган ва ўлмайдиган, ўзгармайдиган ўз-ўзига ўхшаш, ҳаракатсиз, борлиғи бўйича нисбатсиз деб тушунади. Бу аслида, соф метафизик қараш. Лекин Платон “Софист” ва “Парменид” диалогларида бу қарашдан бирмунча чекинади ҳамда барча мавжудотларнинг олий жинслари-борлиқ, ҳаракат, сокинлик, айнанлик, ўзгарувчанликни шундай фикрлаш зарурки, уларнинг ҳар бири ҳам бор, ҳам йўқ, ҳам ўз-ўзига тенг, ҳам ўз-ўзига тенг эмас, ҳам ўзидан “ўзгага”, қарама қаршисига ўзгаради, деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ким билиш фаолиятини амалга ошираётган бўлса, у таъсир этаяпти, нима билиб олинаётган бўлса, у таъсирни сезяпти. (таъсирланаяпти). Таъсир этиш, азобланишлар, ўз навбатида, ўзгаришни тақазо этади, ўзгариш эса ҳаракатни тақозолайди. Бундан ташқари, мавжудотни билиш ақлнинг бўлишини тақоза этади, ақлни эса жонсиз тасаввур қилиб бўлмайди, жон тирик бўлгани учун ҳаракатга алоқадор. “Шунинг учун, - деб ёзади Платон –файласуф ва барча бошқа кишилар, агар улар билимни қадрлашса, борлиқни ҳаракатсиз деб қабул қилмаслиги зарур”. Бу масалани болалар сингари ечиш керак, яъни “барча нарсалар ҳаракатсиз бўлади, айни пайтда ҳаракатда ҳамдир” деб қабул қилиш керак. (Софист, 249 (С-Д). Худди шу диалогда Платон ҳаракат ва сокинлик бир-бирига сиғиша олмайди, лекин иккаласи ҳам мавжуд, ҳар иккаласи борлиқ билан сиғишади. Демак 3 та жинс мавжуд: борлиқ, ҳаракат, сокинлик. Буларнинг хар бири ўзига нисбатан олинганда айнан бир нарса, бошқасига нисбатан олинганда – “ўзга”. Ҳаракат ҳам ўзига нисбатан айнан, сокинликка нисбатан эса - “ўзга”.
Платон мавжудликнинг 5 та олий жинсини яккалик ва кўплик-тўплам категорияларининг диалектик алоқадорлиги орқали ҳам кўрсатади.
Хусусан, борлиқ ўз ҳолича олинса–якка, абадий, айнан, ўзгармас, ҳаракатсиз, агар у ўзининг “ўзгаси” орқали олиб қаралса–кўплик, ҳаракатда, ўзида тавофутини мужассамлантиради, азобланади. Ҳар бир жуфтликда (ҳаракат-сокинлик, айнанлик-тафовут, яккалик-кўплик) иккинчиси “ўзга” сифатида тавсифланади, яъни “ўзга”си борлиққа нисбатан ўзга, яъни бошқача борлиқ деб олиб қаралади. Демак, ўз табиатига кўра ҳамда тушунчасига биноан ўзида қарама-қарши ҳолатларни мужассамлаштиради. Бу хулоса, кейинчалик Гегел томонидан қабул қилинган ва ривожлантирилган.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish