Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet77/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Геоцентрик система. Аристотелнинг борлиқ тўғрисидаги таълимоти геоцентрик қарашдан иборат. У оламнинг марказида ҳаракатсиз Ернинг мажудлигини эътироф этишни тақозолайди. Бу қараш Аристотелгача математик ва астрономлар томонидан узоқ вақт давомида шакллантирилган. Улардан бири Кичик Осиёдаги Книдалик Евдокс ҳисобланади. У Пифагорчи Архит ҳамда Платон шогирди бўлган. Платон пифагорчилардан ёритгичларнинг мукаммал эканлиги, айлана бўйлаб текис ҳаракат қилиши тўғрисидаги тасаввурларни ўзлаштирган. Планеталар ҳаракатига нотекислик хос. Бу Ойга, Қуёшга тегишли эмас. Планеталар аввал “тўғри” ҳаракат билан ҳаракатланади, яъни Қуёш ва Ой ҳаракатланган тарафга қараб ҳаракатланади, лекин кейинчалик маълум бир пайтда ҳаракатдан тўхтайди, (уларни ўраб олган, юлдузлар орасида) ва тескарига қараб айлана бошлашади. Ундан кейин яна “тўхташ” содир бўлади ва яна тескари йўналишда ҳаракатланади. бунинг натижасида блдузлар чимашган осмонда турли ўлчамга эга бўлишади.
Бу аномолияларга ўхшаб кўринадиган планеталар ҳаракатидаги холат пифагорчиларнинг ёригичлар ҳаракатининг мукаммаллиги тўғрисидаги тасаввурга зид эди ва уни тушунтиришни тақоза этарди. Буни тушунтириш вазифасини Платон қўяди: у планеталар ҳаракатидаги “аномолиялар”ни текис айланма ҳаракатларни қўшиш орқали чиқариб ташлашни таклиф этади.
Платон қўйган саволга Евдокс биринчи бўлиб жавоб беришга уринади. У ўқ атрофида бири иккинчисига муайян бурчак остида энгашган ҳолда айланадиган концентрик сфералар мавжудлиги тўғрисида гипотезани илгари суради. Бу гипотезани Калипп анча мукаммаллаштиради: у Қуёш, Ой, планеталар ҳар бири учун, бири иккинчисини давом эттирадиган кўп сфералар мавжудлигини (масалан, ой учун турли хил ўқ атрофида айланадиган беш, сферанинг мавжудлигини таъкидлайди; устози Евдокс уни учта деб айтган эди). Бу сфераларнинг борлиқда реал мавжудлик ёки йўқлик эканлигини Евдокс ва Калипплар ўйлаб кўришмаган, улар буни математик, геометрик методлар ёрдамида келтириб чиқаришган.
Аристотель илк бор бу сфераларни реал тарзда мавжуд деб ҳисоблайди. Уларни бири иккинчисининг ичига жойлаштирилган шарлар тарзида тасаввур қилиб, уларни бири иккинчисига ҳаракат бағишлайди деб ҳисоблайди. Уларнинг барчаси реал тарзда ҳаракатланади, барчаси кристалл сингари тиниқ. Уларнинг энг четкиси – ҳаракатсиз юлдузлар сфераси.
Айнан ана шунга оламнинг ҳаракатсиз дастлабки ҳаракатлантирувчи куч тегиб туради; бунинг оқибатида ҳаракатсиз юлдузлар биринчи ҳаракатлантирувчи кучга айланиб қолишади. Четки сфера билан марказда жойлашган ҳаракатсиз Ер ўртасида концентрик тартибда планеталар, Қуёш, Ой сфералари жойлашади. Ёритгичлар ва планеталар бу сфераларга маҳкамланган ва улар билан бирга ҳар бир планетага хос тезликда ҳаракатланишади. Аристотелнинг бу космологик системасини тез орада Эритосфен, Гиппарх, Пталомейлар қуришган геоцентрик система сиқиб чиқарди. Айни пайтда Аристотелнинг бошқа космологик қарашларининг таъсири кучли бўлди. Хусусан, бу оламни иккига: Ерга (тўрт элементи билан бирга: тупроқ, сув, ҳаво, олов) ва осмонга (бешинчи элемент- эфирга) ажратди. Эфирдан осмон жисмлари ва осмоннинг ўзи пайдо бўлади. Бу абадий мавжуд ва мукаммал бўлган жисмлар соҳаси. Бунда осмон жисмларининг энг мукаммал бўлиб ҳисобланган ҳаракатсиз юлдузлар бор. Улар ясалган модда – эфир. Улар Ердан шунчалик узоқда жойлашганки, 4 та Ер элементи уларга таъсир кўрсата олмайди. Планета Қуёш ва Ой ҳам эфирдан ташкил топган, бироқ улар, ҳаракатсиз ёритгичлар, юлдузлардан фарқли ўлароқ, Ернинг 4 та элементи таъсирида бўлади.
Ерда мавжуд предметлар 4 та ер элементидан ташкил топади: тупроқ, сув, ҳаво, оловдан. Улар Ерда жойлашган бўлиб, тўхтовсиз ўзгариш, алмашиш, пайдо бўлиш ва ҳалокатга учраш соҳасини ташкил этишади. Элементларнинг орасида оғирроғи ҳисобланган Ер (тупроқ) оламнинг марказини эгаллайди. У шарсимон шаклга эга, буни ой тутилганда Ой дискига қараб силжийдиган Ер соясининг думалоқ шаклда бўлиши тасдиқлайди. Ер шари сув билан ўралган, сув қатлами устида ҳаво қатлами жойлашган. Енгилроқ бўлган элемент–олов бўлиб, у Ер ва Ой оралиғидаги маконда ўрнашган ҳамда бешинчи элемент эфир чегараси билан кесишади.
Аристотель фикрича, фақат оламдаги жисмларгина эмас, балки ҳаракатлар ҳам 2 та турга бўлинади: мукаммал (айлана бўйлаб текис ҳаракат) ва номукаммал (яъни, тўғри чизиқли ҳаракат) ҳаракатлар. Мукаммал ҳаракатнинг соф намунаси бу ҳаракатсиз юлдузлар сферасининг Ер атрофида айланиши.
Унчалик мукаммал бўлмаган ҳаракатлар намунаси-бу планеталарнинг нотекис ва қисман оғишган ҳаракати. Планетар ҳаракатнинг мураккаблиги ва чалкашлиги уларга ер элементларининг таъсири билан тақозаланган.
Ҳаракатнинг номукаммал шакли–бу юқоридан пастга қараб, ёки Ер марказига қараб бўлган ҳаракат. Бундан Аристотель, Ер фақат оламнинг марказини эгаллабгина қолмай, ундан ташқари яна унда ҳаракатсиз бўлади ҳам, деб хулоса чиқаради. Агар Ер ҳаракатга келган тақдирда ҳам, қайтадан тўхтаб қолган бўлар эди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish