Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet85/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Жисм–мавжудотнинг ягона жинси. Лекин кишилар ўй-фикрида жисмга турли хил қарашлар мавжуд. Бу қарашларнинг моҳияти категориялардир. Зеро, жисмни унинг хоссасига қарама-қарши қўядиган фикр субстанцияни ҳосил қилади. Муайян ҳоссага эга бўлган фикр сифатий квалификация категориясидан иборат. Ана шундай фикрда, тасаввурда жисм ва унинг ҳоссаси қўшилиб, бирликни ҳосил қилади. Масалан, “донишманд” тушунчаси ана шундайдир. Квалификациялашган (ихтисослашган) жисм ҳаракатда ёки осойишталикда деб ифодалайдиган фикр ўз атрибутлари (ҳаракат ёки осойишталик) тўғрисидаги тасаввурлар билан бирлашиб, сифати ёки ҳолати билан тавсифланадиган предметлар гуруҳини ҳосил қилади. Демак стоикларнинг категориялар тўғрисидаги таълимоти жисмларни улар фикр қилинадиган тасаввурлар бўйича таснифлашдан иборат. Бунда жисмлар ўз хоссалари ва муносабатлари билан ёки уларсиз фикр қилиниши мумкин. Нима бўлганда ҳам жисм барча категорияларнинг субстрати (гавдалантирувчиси), категориялар эса мавжудотнинг (борлиқнинг) жинслари деб фикр қилиниши керак.
Лекин барча нарсаларнинг олий жинси “мавжудот” эмас, балки “қандайдир бир нарса”дир. Мавжуд нарса “қандайдир бир нарса”нинг тури. “Мавжудот” ҳар доим моддий мавжудотдир. Бироқ “қандайдир бир нарса” жисмсиз ҳам бўлиши мумкин. “Мавжудот” бу–фақат таъсир этувчи ва таъсирланувчи нарсадир. Бироқ жисмгина таъсир этиш, ҳаракатда бўлиши мумкин. Айнан материя ҳар қандай мавжудликнинг ёки моҳиятнинг асосидир. Лекин, материя якка предметни бошқа предметлардан фарқ қилиб турадиган ҳолда яратиш учун яна куч ҳам зарур. Моддийликдан ташқари, таъсир этиш ва таъсирланиш қобилиятидан ташқари, жисмга уч ўлчамдаги кўлам (протяжение) ҳам хосдир.
Мавжудликнинг субстанциаллигидан фарқли ўлароқ ва материянинг субстанциаллик ибтидосига тегишли бўлмаган жисмсизлик – иккинчиси жисмли “қандайдир бир нарса”дир.
Стоиклар жисмсиз нарсаларнинг тўрт турини: фазо, вақт, бўшлиқ ва “соф” фикр предметларини фарқ қиладилар. Фазо – бу жисмий, моддий нарса билан тўлдирилиш қобилиятига эга “қандайдир бир нарса”дир, у чегараланган. Бундан фарқли ўлароқ, бўшлиқ чегараланмаган, яъни чексиздир. Стоикларда яхлит оламни ифодалайдиган сўз бўлмаган. Фазо ва бўшлиқ жисмнинг мавжудлиги билан бирга зоҳир бўладиган, ифодаланадиган нарсалардир. Стоиклар вақтни ҳаракат кўлами ёки дунёвий ҳаракат кўлами сифатида тавсифлашади. Фазо сингари, вақт ҳам ўлчамга, кўламга эга. Фазо ва вақт жисм билан биргаликда мавжуд. Бунда фазо борлиқнинг моддий жиҳати билан, вақт–фаолиятли жиҳати билан боғлиқ. Жисмларга фазо ва вақтдан ташқари яна соф фикр предметлари–“лекта” хосдир. Фазо ва вақт яққол тасаввур қилинадиган нарсалар бўлса, “лекта” – тушунчадир. Лекта–жинс тушунча бўлиб, барча мавжуд нарсаларга, уларнинг акциденцияларига тегишлидир.
Стоиклар фикрича, мавжудотлар жинслари бу–сифат ҳам, ҳолат ҳам, муносабат ҳам эмас, улар муайян сифатга, ҳолатга ва бошқа предметларга муносабатда бўлган предметлардир. Сифат, ҳолат ва муносабат оддий жинс тушунчалар соф фикр предметларидир.
Хосса” нарсанинг моҳиятига тегишли ва ўзининг давомийлиги ва ўзининг қаршилик кўрсатиш қобилиятидан қатъий назар, барча нарсаларга тааллуқлидир. У узоқ вақт яшаши мумкин, ташқи таъсирларга турлича қаршилик кўрсатиши мумкин. Бундан фарқли ўлароқ, ҳолат одатда, узоқ вақт яшай олмайди, лекин ташқи куч таъсирида узоқ яшаши мумкин.
Стоикларга кўра, сифатни жисм деб эътироф этадилар. Сифат “пневма” (нафас олиш)дан иборат, у предметнинг барча қисмларига киради. “Пневма” барча ҳоссалар субстрати, айнан ана шу сифатига кўра предмет шу ҳолида бўлади. Бироқ бу предметнинг асосий сифатиларига тааллуқли эмас. Борлиқнинг олий элементлари – ҳаво ва олов: улардан ҳаёт ва онг пайдо бўлади. Аксинча, сув ва ерпассив моддий элементлар, ҳаёт ва шаклни улар олов ҳаводан оладилар. Олов ва ҳавонинг олий элементлари ўзларига ва бошқа элементларга яхлитлик бахш этади; бунга қуйи элементлар қодир эмас.
Олам–ягона тирик мавжудот, у жон ва ана шу жон кирган предметлардан ташкил топади.
Ҳолатда бўлиш”–ҳаракат ёки осойишталикдан иборат, улар, ўз навбатида, муайян бир куч таъсири натижаларидир, бундай кучлар оламнинг барча жойларида мавжуд.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish