Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet81/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Платоннинг ғоялар тўғрисидаги таълимотига эътирозлар, субстанция, материя, шакл, фазо, вақт, геоцентрик қарашлари, ҳаракат, тўртта сабаб тўғрисидаги таълимот, дастлабки ҳаракатланувчи куч, атомизмга муносабати, Аристотель диалектикаси, ахлоқий идеал, полития.


5 – БОБ ЭЛЛИН - РУМО ДАВРИДА АНТИК ФАЛСАФА
5.1 ЭПИКУРЕИЗМ
Эр.авв. 4 аср ўрталарига қадар Грецияда Платон таълмоти ҳукмрон бўлган бўлса, шу асрнинг 20-йилларига Аристотелнинг перипатетиклар мактаби таъсири кучли бўлган. Бу даврга келиб Демокрит материалистик мактабининг илм-фан ривожига таъсири бироз сусаяди. Эпикур материализми атомистик материализмнинг янги кўриниши сифатида шаклланди. Унинг аввалгисидан фарқи шундаки, Демокрит атомистикаси кўпроқ назарий характерга эга бўлса, Эпикур материализми амалиёт билан, инсон ҳаёти билан боғланган, яъни Демокритни кўпроқ Космос, олам тўғрисида назарий мушоҳада юритиш қизиқтирган бўлса, Эпикурни ана шу оламдаги инсон, унинг бахт-саодати масалаларини ўйлаш банд этган.
Эпикур эр.авв. 341 йилда туғилган. Унинг отаси Афиналик Неокл бўлиб, у оиласи билан Самос оролига кўчиб ўтган. Отаси сингари Эпикур ҳам ўз фаолиятини мактабда ўқитувчилик қилишдан бошлаган. Фалсафа билан Эпикур Демокрит асари билан танишгандан кейин шуғуллана бошлаган. Устозлари Навзифан (кейинчалик Эпикур тўғрисида ёмон гапирган) ва академик Панфил бўлган. 18 ёшида Афинага келган, лекин Аристотелнинг ҳам, Академия бошлиғи Ксенократнинг ҳам маърузаларини эшитишга муваффақ бўлмаган–Афинада Эпикур боғдаги мактабни ташкил этган бўлиб унинг дарвозасида “Меҳмон бу ерда яхши бўлади; бу ерда роҳат-фароғат – олий неъмат бор”, деган ёзув бўлган. “Эпикур боғи” деган сўз шундан келиб чиққан.
Асарлари: 37 китобдан ташкил топган “Табиат ҳақида” асари, “Геродотга хат” (унда Эпикурнинг физикавий таълимоти баён қилинади), “Астрономия, метереологияга оид мулоҳазалар”, “Менекийга хат” (этикага оид ўй-фикрлар) ва б.
Эпикур фалсафани мушоҳада юритиш, тадқиқотлар олиб бориш орқали азоб-уқубатдан ҳоли бахтли, озод ҳаётга етакловчи инсон фаолияти деб тушунган. Эпикур ёзади: “Инсоннинг азоб-уқубатини даволамайдиган файласуф сўзи бўм-бўшдир. Инсон танасидан касалликни қувиб чиқа олмаган тиббиётдан ҳеч қандай наф бўлмагани сингари, қалб касалини ҳайдаб юбора олмайдиган фалсафадан ҳам ҳеч қандай фойда йўқ”152. Менекейга ёзган хатида эса уқтиради: “Ҳеч ким ёшлигида фалсафа билан шуғулланишини ортга қолдирмасин, қарилигида эса фалсафа билан шуғулланишдан чарчамасин... Кимки фалсафа билан шуғулланишга вақт ўтиб кетди деса, у бахт-саодатга эришишга вақт етиб келгани йўқ ёки вақт ўтиб кетди, деган кишига ўхшайди”153.
Эпикур фикрича, агар ўлим ва само ҳодисалари инсонни даҳшатга солмаганда эди, унда табиатни ўрганишга эҳтиёжни сезмаган бўлар эди. “Ўлимнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки биз яшаганда, у йўқ бўлади, ўлим келганда эса, биз йўқ бўламиз”. Фалсафага амалий таълим сифатида қараш инсонни бахт-саодатга етаклайди, қўрқинчликлардан озод этади.
Ҳақиқат, ишончлилик ва умуман, фикрнинг борлиққа муносабати масаласида Демокрит ва Эпикур қарашлари қарама-қаршидир. Хусусан, Демокрит аниқ фанларга интилган, фалсафадан эса қониқиш ҳосил қилмаган бўлса, Эпикур фалсафани мутлоқлаштиради; Демокрит борлиқда зарурият ҳукмронлик қилади деса, Эпикур тасодиф мавжуд деб билади. Демокрит ҳодисаларни тушунтиришда кўп фикрлик тарафдори бўлса, Эпикур унда якка фикр, якдиллик тарафдори.
Шундай қилиб, Эпикур фалсафасининг мақсади соф ақлий мушоҳада юритиш, соф назария эмас, балки одамларни маърифатли қилишдир. Бироқ бу маърифатчилик Демокритнинг табиат тўғрисидаги таълимотига суяниши, табиатда ғайри-табиий кучларнинг мавжудлигини инкор этишга, табиатни унинг ўзидан келиб чиқиб, табиий бошланғич асосларга таяниб тушунтириши лозим.
Шуни ҳам айтиш керакки, Эпикур худолар мавжудлигини инкор этмаган, уларни оламларнинг (метакосмияларнинг) ораларидаги бўшлиқда яшашади, фароғотли ҳаёт кечиришади, ердаги ҳаётга, инсон мавжудлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб ҳисоблаган.
Эпикур фалсафани 3 қисмга бўлади: этика – бахт-саодат, унинг шарт-шароитлари, унга тўсиқ бўладиган омиллар тўғрисидаги таълимот; физика – этикадан аввал келиб, уни асослайдиган қисми. У оламнинг табиий бошланғич асослари, уларнинг алоқалари тўғрисидаги бахс юритиб, кишиларнинг қалбига қўрқинч соладиган нарсалардан, хусусан илоҳий кучларга ишониш, жоннинг ўлмаслиги, инсоннинг тақдири азалдан қочиб қутула олмаслиги тўғрисидаги фикрлардан озод этади. Агар этика ҳаётнинг мақсади тўғрисида таълимот бўлса, физика шу мақсадни оммалаштиришга хизмат қиладиган табиий элементлар ёки оламнинг асослари, табиат шарт-шароитлари тўғрисидаги илмдир. Учинчиси каноника (канон, қоида сўзидан олинган) бўлиб, у ҳақиқат мезонлари ва уларни билиш қоидалари тўғрисидаги билимдир. Бунга Эпикур алоҳида асар бағишлайди ва унда ҳақиқатнинг 3 та мезонини ажратиб тавсифлайди: 1) идрок, 2) тушуниш 3) хис туйғулар.
Идрокни Эпикур табиат предметларини ва фантазия образларини ҳиссий идрок этиш деб тушунган. Биринчи идрокда предметнинг хақиқий ўзи акс этади, иккинчисда эса ҳаёлда яратилган предметлар (улар ҳавода, бўшлиқда дайдиб юришади) образи ҳосил бўлади. Биринчи ҳолда ҳиссий органлар орқали ҳосил бўлади, иккинчисида предмет образи танага ўзи кириб келади, улар турли сезгиларнинг чувалашишидан ҳосил бўлиб, якка тасаввур (предмет тўғрисида, албатта) шаклида мавжуд. Тушунчалар ёки моҳиятдан умумий тасаввурлар якка тасаввурлар асосида ҳосил бўлади. Диоген Лаэртскийнинг айтишича, бу тушунчалар умумий тасаввурлар ташқаридан кўринган зоҳир бўлган предметларни эслаш шаклида талқин қилинади. Эпикур фикрича, тушунча ҳамда умумий тасаввурлар борлиқни акс эттиришади ва ҳақиқат бўлади. Ана шунинг учун ҳам ҳиссий идрок ва унга асосланган умумий тушунчалар чин билимлар мезонларидир. Хато фикр ҳиссий идрокка фикр томонидан қўшиладиган нарсалар ҳисобига ҳосил бўлади.
Эпикур физикаси асосини атомистик материализм ташкил этади. У Демокрит атомистик материализмидан анча фарқ қилиб, уни сезиларли даражада бойитади. Ўз атомизми учун Эпикур иккита хис этиб бўлмайдиган бошланғич фикрни, принципни қабул қилади:

  1. Мавжуд бўлмаган нарсадан ҳеч бир нарса пайдо бўлмайди

  2. Олам ҳозир қандай бўлса, аввал ҳам, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.

Эпикурнинг атомизми Демокритнинг атомистик таълиноти билан қуйидаги ўхшашлик ва тафовутларга эга.
Биринчидан, Эпикур Левкипп ва Демокритлар сингари борлиқ ва ноборлиқ (бўшлиқ)нинг мавжудлигини тан олади, бўшлиқни фазо деб тушунади. Жисмлар (борлиқ)нинг мавжудлигини сезгилар тасдиқлайди. Бўшлиқнинг мавжудлиги шу билан асосланадики, унингсиз соф ҳаракат содир бўлмайди. Жисмлар кичик жисмлар ёки уларни ҳосил қиладиган заррачалар, элеентлардан ташкил топади. Бироқ бу заррачалар фақат шакли ва миқдори билангина эмас, оғирлиги билан ҳам фарқ қилишади. Эпикурнинг бу фикри ҳозирги атомизмга жуда яқин туради. Демокрит сингари Эпикур ҳам атомларни чексиз бўлинмайдиган деб ҳисоблайди. Ёдингизда бўлса айнан ана шу фикр Зенон учун кўпликнинг мавжудлиги ҳамда ҳаракатни инкор этиш учун асос бўлиб хизмат қилган эди.
Эпикур атомнинг энг кичик, минимал қисмлари мавжудлигини таъкидлайди ва бу билан физикафий бўлинмаслик ва математик бўлинмасликни фарқ қилади.
Атомларнинг муҳим хусусияти - ҳаракатда бўлиши. Атомлар бўшлиқда бир ҳил тезликда абадий ҳаракат қилишади. Бу жараёнда баъзи атомлар бир биридан узоқда бўлади, бошқалари бир бири билан қўшилиб, титроқ, тебранувчи ҳаракат қилишади. Ҳаракатни Демокрит қатъий детерминистик руҳда талқин қилиб, тасодифни инкор этган бўлса, (“Одамлар ўз мулоҳазаларидаги чорасизликни ёпиш учун тасодиф номини ўйлаб топишган”), Эпикур аксинча тасодифни объектив ҳодиса сифатида талқин этади ва бундан этикада ирода эркинлигини асослашда фойдаланади. “Физикаларнинг тақдирга қул бўлишидан кўра худлар ҳақидаги афсоналарга ишонган яхшироқ” чунки улар ҳеч бўлмаганда, худоларга сиғиниш асосида уларнинг раҳм-шафқатига умид қиладилар, тақдири азал эса ўзида аёвсизликни, шафқатсизликни мужассамлаштиради. Этикада фатализмга ёки зарурият туфайли эрк (озодлик) принципини асослар экан, физикада унга тасдиқловчи асос-зарурият туфайли тўғри чизиқли ҳаракатда бўлган атомларнинг оғиши принципини ишлаб чиқади. Атомларнинг оғишини Эпикур уларнинг тўқнашишини асослаш учун киритади. Атомларнинг оғиши ўз- ўзидан, спонтан тарзда содир бўлади, деб таъкидлайди.
Этикада бу принцип ирода эркинлиги сифатида талқин қилинади. Бу принципга асосланиб, Эпикур ўз космологиясини қуради. Унингча, борлиқни ҳосил қилувчи оламлар чексиз, чунки уларни ташкил этувчи атомларнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Барча оламлар (дунёлар) вақти келиб турли ҳил тезликда парчаланиб кетади ва қайта ҳосил бўлади. Бундан жон ҳам истисно эмас. У ҳам нозик заррачалардан ташкил топган жисм, бу заррчалар бутун тана бўйлаб тарқалган ва шамолга жуда ҳам ўхшайди, тана ўлиши билан жон ҳам ҳалок бўлади.
Эпикур табиатни ўрганишнинг ишончли методини аналогия деб билади. Бу метод предмет тўғрисида бир эмас, бир нечта (кўп) хил тушунтириш эҳтимоли борлигини кўрсатади.
Мураккаб ҳодисаларга бир ҳил изоҳ бериш мумкин эмас. Эпикур бундай ҳодисаларга битта, ягона талқин бериш оломоннинг бошини қотиришни ҳоҳлаганларга ярашади дейди.
Эпикур этикаси асосида қуйидаги фикр ётади: инсон учун биринчи ва туғма неъмат, бахтли ҳаётнинг боши ва охири-роҳатланишдир. Роҳатланишни у салбий белги–азобланишнинг йўқлиги деб тушунади. “Роҳатланиш, лаззат олиш деганда биз бузуқ ният билан амалга ошириладиган амалларни тушунмаймиз. Шунингдек, фақат ҳиссий лаззатланишни ҳам назарда тутмаймиз. Бунда биз тана азоби ва жоннинг безовта бўлишидан халос бўлишини тушунамиз”154. Эпикур роҳатланишнинг иккита турини фарқлайди: тинчлик, осойишталик роҳати тананинг азоб уқубатдан фориғлиги, ҳаракат роҳати, деб билади.
Шунингдек, эс-хушни йиғиш, ақл билан иш кўришни ҳам Эпикур буюк фазилат деб билади. Барча яхши фазилатлар ақл билан иш кўрниш натижасидир: ақл билан иш кўрмай, ахлоқли ва адолатли бўлмай, яхши яшаш мумкин эмас ва аксинча. “Ақл–фаросатдан маҳрум ҳолда бахтли яшагандан, ақл–фаросат билан бадбахт бўлган аълороқдир”155.
Мана шундан келиб чиқиб, Эпикур роҳатланиш турларининг таснифини беради: у ҳоҳишларни табиий ва қуруқ (бўш) турларда бўлади. Ўз навбатида, табиийларни табиий ва зарурий ҳамда табиий, лекин зарурий эмас турларига ажратади.
Эпикур жоннинг қалбини азобланишини тананинг азобланишидан ёмонроқ деб билади. Эпикур этикасининг асосини индивидуализм ташкил этади. Унинг асосий талаби: билинмасдан яша, бу жоннинг осойишта яшашини англатади. Айни пайтда, Эпикур дўстликни ҳам рад этмайди, уни хавфсизликни таъминловчи омил деб изохлайди. Бундан кўриниб турибдики, Эпикур этик дунёқараши утилитаризмдан иборат. Бунга адолатнинг келишув, шартнома асосида пайдо бўлиши назарияси ҳам мос келади: “Табиатан келиб, чиқадиган адолат–бу фойдали нарса тўғрисида келишув бўлиб бундан кўзланадиган асосий мақсад-одамларнинг бир-бирига ёмонлик қилмаслиги, ёмонликка чидаш беришдир”156. Келишув шартнома натижаси бўлмиш адолат ўз мазмун-моҳиятига кўра одамлар ҳаётини ўзига хослиги, шахсий манфаатлари билан тақозаланган.
Эпикур тилининг пайдо бўлиши тўғрисида гапириб, дастлабки пайтда келишув принципини мавжудлиги керак эмас, фақат тараққиётнинг юқори босқичларидагина унга эҳтиёж пайдо бўлади , деб айтади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish