Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet78/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Аристотелнинг билиш назарияси унинг онтологияси-борлиқ ҳақидаги таълимотига таянади. Ўз моҳиятига кўра у фан назариясидан иборат. Аристотель илмий билимни санъатдан ҳам, тажрибадан ҳам, ўй-фикрдан ҳам фарқ қилади. Билимдан фарқли ўлароқ, санъат предмети буюмларни (ёки асарларни) ишлаб чиқаради. Демак у амалиёт ва ишлаб чиқариш соҳаси; билим сфераси предметни мушоҳада қилиш, ҳис этиш, назария, ақл билан кўришдан ташкил топади. Илмий билим предметига кўра борлиқ тўғрисидаги билимдир. Шунга қарамай, барибир фаннинг санъат билан умумийлиги бир–ҳар иккаласи таълим орқали узатилади. Шунинг учун ҳам санъат тажрибага нисбатан кўпроқ билим ҳисобланади, у чин мулоҳазалар билан бирга келади.
Билимнинг оддий тажрибадан ва санъатдан фарқи шундаки, у ҳар иккаласи уун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Лекин, билимдан фарқли ўлароқ, тажрибанинг предмети фактлар бўлиб ҳисобланади. (якка фактлар назарда тутилади). Тажрибанинг асоси – сезгилар, хотира ва одатларда. Бироқ, билим сезгилар билан бир ҳил эмас. Тўғри, ҳар қандай билим сезгилардан бошланади. Бу тезисни Аристотель билиш назарияси учун асосий деб билади. Агар предметга мос келадиган сезги бўлмаса, унда унга мос келадиган ишончли билим ҳам йўқ. Тажриба сезгилар билан тақозаланганлиги учун ақл бевосита сезиш предметини билишга муваффақ бўлади; яккада бевосита–умумийни жинсни, Каллинда (одам исми)–“инсон”ни топади. Лекин, бу яккада умумийни топиш билимдан фарқ қилади: сезгилар фазо ва вақтнинг ўзгаришига боғлиқ, илмий билиш – боғлиқ эмас. Билим ўй-фикрдан ҳам фарқ қилади. Ўй-фикр эҳтимолий асосларга суянади. Тўғри билимнинг чинлиги унга етарли асос бўлгандагина тасдиқланади. Чинлиги асослангандан кейин билимни рад этиб бўлмайди. Ўй-фикрга қарши бошқа ўй-фикр билдирилиши мумкин. Ўй-фикр “тебраниб” туради, илмий билим эса- мустаҳкам.
Аристотель фикрча, билимдан олдин билиш предмети мавжуд. Бу томондан олиб қаралганда, билим билан сезгилар ўртасида фарқ йўқ. Бу маънода улар ўртасидаги муносабат қайтмас жараён деб қабул қилинади. Агар билим пайдо бўлган деб олинса, унда предмет ва билим ажралмас яхлитлик деб ҳисобланади. Аристотель фикрича, предмет уни билгунга қадар билимнинг мумкинлик тарзидаги предмети бўлиб ҳисобланади. Билиб олингандан кейин у ҳақиқий предметга айланади. Шу маънода билиш жинс эгалловчидир, яъни махсус жинснинг борлиқ усулидир.
Илмий билимнинг асосий хусусиятлари:

  1. Исботланганлик – энг умумийлик ва зарурийлик;

  2. Тушунтириш қобилияти

  3. Бирликнинг бўйсуниш босқичлари билан бирлиги.

Аристотель фикрича, фан-исботлай оладиган борлиқ тури. Исбот фақат умумийга тегишли. Масалан, Ойнинг тутилиши такрорланиб туради, у бир хил шарт шароитда содир бўлади. Ҳар бир алоҳида олинган ҳолат ой тутилишининг хусусий ҳоли бўлиб ҳисобланади.
Илмий билим мазмунининг зарурийлиги ва қўлланилишининг энг умумийлиги билан ажралиб туради. Бу хусусияти илмий билимнинг тушунтириш қобилиятига эга бўлишини тақозолайди.
Илмий билимлар вазифалари: 1) бирорта ҳолатни қайд этиш; 2) сабабини аниқлаш; 3) фактнинг моҳиятини тадқиқ этиш. 4) билим факт мавжуд бўладиган ёки бўлмайдиган ҳолатларни ўрганиш.
Билим олиш жараёни бизларга маълум бир муносабатда бўлган нарсалардан (яъни субъект–объект муносабатининг ўрнатилишидан) бошланади, яъни бизлар учун биринчи бўлган тушунчадан, ўз-ўзича биринчи бўлган тушунчага ўтишдан иборат бўлади.
Аристотель фанларни назарий ва амалий илмларга ажратади.
Жон ҳақидаги таълимоти. Аристотель нафақат мантиқ илми, балки психологиянинг ҳам асосчисидир. Бунга у “Жон ҳақида” асарини бағишлаган. Унда жоннинг табиати, идрок ва хотира масалалари ёритилган. Аристотель жонда инсон танасининг олий фаолиятини кўради. Бу унинг борлиғи, “энтелехияси”, амалга ошишидир. Жон ва тана узвий боғланган. Бироқ бу алоқадорлик барча руҳий функцияларга ҳам тегишли эмас. Инсон жонида шундй бир қисм борки, у пайдо бўлмайди ҳам, йўқолмайди ҳам. Бу қисм–ақл. Ақл инсонга ташқаридан келади. Ана шунинг учун ҳам ақл, танадан фарқли ўлароқ, бузилмайди, ҳалок бўлмайди; унинг мавжудлиги инсон фаолияти билан белгиланмайди. Ақлдан бошқа барча нарсалар (қуйи поғонадагилар) яъни жоннинг “ўсимлик” ва “ҳайвон”га тегишли қисмлар тана сингари ҳалок бўлади. Мазкур қараш жоннинг абадийлиги ҳақидаги анъанавий таълимотлардан бир оз фарқ қилади. Кейинчалик схоластикада Аристотелнинг жон ҳақидаги таълимотига хос бўлган ноаниқлик, етишмовчилик, хусусан унинг жоннинг фаол қисми бўлган ақл моҳияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларни қандай тушуниш керак деган савол атрофида қизғин баҳслар бўлди.
Аристотелнинг идрок ҳақидаги қарашлари, ҳам худди шундай баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Идрок, унинг фикрича, идрок этиладиган предмет хосса билан идрок этадиган аъзо хоссаси ўртасида тафовут пайдо бўлганда юзага келади. Масалан, агар предмет ҳам, орган ҳам бир хил ҳароратга эга бўлса, идрок юзага чиқмаслиги мумкин. Аристотел идрок предметининг объективлиги ва мустақиллигини таъкидлагани ҳолда, унинг мавжудлигининг пассив ҳарактерга эгалигини инкор этади. Идрок этиладиган предмет худди идрокимизга қараб ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринади. Аристотел фикрига кўра, энг қисқа масофада турган предмет тери сезгиси орқали идрок этилади. Узоқроқ масофада жойлашган предметлар эса инсондан фазовий муҳит орқали ажралган. Масалан, товуш эшитиш аъзосига етиб келгунча, шу муҳит орқали ўтади; ана шунинг учун ҳам товуш бу аъзога шу товушни келтириб чиқарган зардобдан кейин етиб келади. Бундан ташқари, бу товуш муҳит билан аралашиб кетади; агар масофа жуда узоқ бўлса, уни ажратиш қийин бўлади. Ўз табиатига кўра ҳиссий идрок-жисм эмас, у муҳит орқали содир бўладиган ҳаракатдан иборат. Идроклар ичида кўриш сезгиси алоҳида ўрин тутади. Нур алохида табиатга эга борлиқдир. Унинг ҳаракати, келтириб чиқарган ўзгаришлари дарров идрок этилади.
Хотира, эслаш аввал мавжуд бўлган тасаввурларни қайта тиклашдан иборат. Уни идрок этилган предметлар билан бир тартибда бўлган ўхшаш предметларни идрок этиш вужудга келтиради.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish