Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet73/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Ижтимоий сиёсий масалаларни Платон “Давлат” ва “Қонунлар” асарларида ишлаб чиққан. “Сиёсатчи” ва қисман, “Критон” диалогларидла ҳам жамият ва давлат масалалари тадқиқ этилган. “Сиёсатчи”да Платон барча фанларни мақадни белгиловчи ва назарий фанларга ажратади. Биринчисига давлат хизматчиси ҳам киритилган бўлиб, унинг предметини давлатнинг оли бошқарув (табиатига кўра подаси санъатига ўхшаш) ташкил этади.
Давлатчиликнинг шу даврдаги номукаммал шаклларидан аввал, Платон фикрича, жамиятнинг мукаммал шакллари мавжуд бўлган. У даврларда худолар, худди илоҳий подачилар сингари, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини бошқарган, турмуш кечириши учун зарур барча нарсалар бўлган, урушлар, босқинчиликлар, турли хил низолар бўлмаган. Одамлар бевосита ерда туғилишган, бўш вақтларини фалсафа илмини ўрганишга бағишлаганлар. Бу босқичда одамлар табиат билан курашишдан озод бўлганлар, уларни дўстлик ришталари боғлаб турган. Бироқ, Платон фикрича, бу тузумни ижтимоий тартиб намунаси деб ҳисоблаб бўлмайди: бунга яшашнинг моддий шарт шароитлари имкон бермайди: ўз – ўзини ҳимоя қилиш, табиат ва душман халқларга қарши туриш зарур бўлади. Ўтиб кетган олтин асрнинг қадр-қиммати шундаки, унга намуна сифатида қараб, ёвузликнинг нима эканлигини, оилавий муносабатлар, халқлар ўртасидаги курашлар, турли эҳтиёжларни келтириб чиқарадиган ва жамиятни тўғри қуришга халақит берадиган омилларни аниқлаш бўлади.
Давлатнинг идеал типига Платон унинг салбий типини қарама қарши қўяди. Кейингисида кишилар хулқ-атворини белгиловчи кучлар деб моддий эҳтиёжлар ва омиллар қаралади. Унинг замонидаги барча давлатлар салбий бўлган: “Қандай бўлишидан қатъий назар, давлатда бир-бирига душман бўлган иккита давлат мавжуд. Бири-бойлар давлати, иккинчиси – камбағаллар давлати (Давлат, IV , 422Е)”.
Давлатнинг салбий типи 4 та шаклда мавжуд: тимократия, олигархия, демократия, тирания. Буларнинг барчасида идеал давлат хусусиятлари у ёки бу даражада бузилган. Давлатнинг салбий типларида ҳамфикрлик ўрнида жанжал, мажбуриятларни адолатли тақсимлашга интиладиган ҳокимлар ва харбийлар-қўриқчилар ўрнида ҳеч бир мақсадсиз хокимиятга интилиш, моддий манфаатлардан воз кечиш ўрнида мол дунёга муккасидан кетиш мавжуд.
Тимократия–такаббурликка, шон-шухрат қозонишга асосланган давлат.
Олигархия, ундан кейин келган давлат типи бўлиб, унда жамиятни бир ҳовуч бойлар бошқаради. Бунда бойлар давлати билан камбағаллар давлатига ажралиш яққол сезилиб туради.
Демократия кўпчилик бошқарувчига асосланган, лекин унда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги қарама қаршилик янада кучаяди.
Тиранияда битта киши барчанинг устидан ҳукмронлик қилади.
Платон идеал давлат деганда олигархиядаги каби кўп бўлмаган бошқарувчилар томонидан бошқариладиган давлатни тушунади. Бу кишилар қатор яхши фазилатларга эга бўлади: 1) табиий кўникмаларга эга, иқтидорли; 2) кўп йиллик тайёргарликка эга.
Идеал давлат қурилишининг асосий принципи-адолат. У ҳар бир фуқаронинг жамиятда ўз ўрнини топишига, алоҳида мақомига эга бўлишига имкон беради. Адолат кишиларнинг бирдамликка чақиради, давлат яхлит ҳолатда бўлади, жамиятдаги барча ҳодисалар уйғунликда бўлади.
Идеал давлат: 1) ўз–ўзини қура олади ва ҳимояланиш қобилиятига эга; 2) барча фуқароларнинг моддий эҳтиёжларини қондира оладиган система шаклида мавжуд. 3) маънавият ва ижоднинг ривожланишига имкон беради.
Идеал давлатда меҳнат тақсимоти бўлиши керак, у кишиларнинг ҳар бир гуруҳининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, бурч ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Туғилган чақалоқ жонида “мис” ёки “темир” бўлса, у деҳқон ёки хунармандлар қаторига , жонида “олтин” ёки “кумуш” бўлса, бошқарувчилар ва харбийлар қаторига юборилиши керак.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish