Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet69/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Зарурият ва тасодиф. Моддий бошланғич асос ва вақтнинг абадийлигидан атомистлар табиатдаги барча предметлар ва ҳодисаларнинг зарурийлигини келтириб чиқаришади. Аэций берган маълумотга кўра, Демокрит (балки Левкипп) ҳеч бир нарса “сабабсиз пайдо бўлмайди, бироқ барча нарсалар қандайдир асос ва заруриятга кўра вужудга келади”, деб таъкидлайди. Демокрит фикрига кўра зарурият физикавий маънога эга, у “материянинг қаршилиги, ҳаракати ва зарбаси”. У “гирдоб”ни барча нарсаланинг сабаби деб билади. Дунёдаги ҳамма ҳодисалар заруриятга бўйунади. Оламда сабабсиз пайдо бўладиган ҳеч нарса йўқ ва демак, тасодиф йўқ. Демокрит фикрича “Кишилар ўзининг мулоҳаза юрита билмасликларини яшириш учун тасодиф ўйлаб топишган.
Симплиций Демокритнинг тасодиф тўғрисидаги мулоҳазаларини қуйидаги мисолда тушунтиради; кал бош чол экин майдони бўйлаб юриб кетаётганда, унинг бошига тошбақа тушиб кетади ва калла суягини синдиради. Содир бўлган ҳол гўёки тасодифдек. Лекин аслида ундай эмас, зарурий, чунки бургут унинг бошини тош деб ўйлаб тошбақани ташлаб юборади. (тошбақа тошга урилганда косачалари синиб, гўшти ажралади, бургут уни ейиш учун шундай қилади). Бу - зарурият.
Демокрит тасодифни мақсадга мувофиқликка қарама қарши қўйиб тушунтиради. Унинг фирича, ҳар бир нарса тўғрисида у нима сабабдан пайдо бўлди, унинг сабаби нима деб савол қўйиш керак. Бунда қандай мақсадга кўра пайдо бўлди деб савол қўйиш ўринли эмас. Демак, Демокрит тасодифни сабабсиз нарса деб эмас, мақсадга мувофиқликнинг инкори деб тушунтиради.
Демокрит ёзади : “Бўшлиқ ва атомлар – материядир, ёки нарсалар сабабидир”149.
Космология ва космогония. Атомизмнинг янгилиги қуйидаги икки нарсада: 1) борлиқнинг чексизлиги ва 2) чексиз дунёвий фазода бир қатда ёнма – ён яшаётган дунёларнинг кўплиги ҳақидаги таълимотидир Левкипп ва Демокритнинг дунёнинг чексизлиги тўғрисидаги қарашлари бўш фазонинг чексизлиши ва атомларнинг чексиз миқдорда эканлигидан келиб чиқади.
Дунёлар сонининг чексизлигини улар қуйидагича тушунтиришади: чегарасизликдан ажралган ҳолда шаклига кўра турли хил жисмлар “буюк
бўшлиқда” ҳаракатлана бориб биргаликда ягона гирдобни (вихрь) келтириб чиқаради ва жисмлар унда бир бирига урилиб, парчаланиб, айланиб, ўхшашлари ўзаро қўшилиб, катталашиб муқим айланадиган жисмлар шаклига киришади. Шу тариқа юпқа, нозик қисмлар тепагачиқишади, оғирлари марказда бўлган шарсимон бирикмалар ҳосил қилишади. Шу тариқа Ер пайдо бўлади. Уйирмали ҳаракат давомида Ер юқори қобиғидан ажралган заррачалар муайян кўринишга эга жисмларни осмон ёритгичларини келтириб чиқаришади. Ерга энг яқин айлана Ой, энг узоқ турган айлана – Қуёш. Булар фақат бир дунёни пайдо қилишади, қолган дунёлар ҳам шу тариқа юзага чиқишади.
Математикадаги атомизм. Атом тўғрисидаги таълимотни Демокрит математика соҳасига ёйди. У математик жисмларни (шар, конус, пирамида) худди атомлар бир биридан бўшлиқда ажралиб тургани каби, бир бирига ёпишган тексиликлардан ташкил топган деб тушунтиради. Масалан, конус унинг асосига нисбатан кўп миқдордаги параллель айланалардан ташкил топиб, уларнинг радиуси конус юқори нуқтаси томон кичрайиб боради. Улар шунчалик ингичкаки, сезги органлари билан ҳис этиб бўлмайди.
Атомистик назарияга кўра жисмларнинг бўлиниши чексиз давом этмайди, унинг чегараси бор, бу атомдир. Бу фикри билан Демокрит Зенон опориясидаги зиддиятни бартараф этади.
Стереометрияда Демокрит асосий атомлар элемент деб Демокрит пирамидани ҳисоблайди. Барча жисмлар пирамидаларга ажралиши мумкин.
Левкипп ва Демокрит иррационал муносабатларни инкор қилишади. Барча математик предметлар жисмлар, юзалар, чизиқлар атомлардир, яъни бўлинмас бутун элементлардир. Ана шунинг учун ҳам иррационал муносабатларнинг бўлиши мумкин эмас.
Атомистлар ҳиссий ва ақлий билишни фарқ қиладилар. Атомларни фақат ҳиссиёт асосида билиб бўлмайди. Бунинг учун ҳиссиёт ақл томонидан чуқурлаштирилиши, тўлдирилиши зарур. Демак хиссиёт ва ақл қарама қарши эмас, ўзаро алоқададир.
Аристотел фикрича “Демокрит ақлни ҳақиқатни биладиган куч деб ҳисобламайди; уни жон билан алмаштириб юборади”150. Унинг Иррационал муносабатлар фақат ҳиссий билишгагина хосдир.
Демокрит фикрича, билишнинг икки тури мавжуд: хақиқий ва қоронғи. Қоронғи, бу кўриш, эшитиш, таъм, бадан ва ҳид сезгилари.
Демокритнинг мантиқий фикрлари “Конан”ларда (Канон – “мезон” , “қоида” ифаода этилган. Унда билишнинг уч мезони фарқланади: 1) ҳисий билишга оид, 2) тафаккур, 3) ҳоҳланган ва ҳоҳланмаганлар (унинг ёрдамида предметга яқинлашамиз ёки узоқлашамиз).
Психология. Жон ва нафас механик мувозанатда бўлади, ҳаёт ана шунга асосланади. Яъни ҳаётнинг ўлимга қаршилиги.
Худолар Демокрит бир томондан худолар тўғрисидаги тасаввурлапрга қарши чиқади, иккинчи томондан, уларнинг мавжудлигини тан олади. Унинг фикрича, ҳаво – барча оловли атомларини макони. Ҳаво фақат жойлашадиган ўрин эмас, у ҳаёт учун нафас олиш ва нафас чиқариш учун
зарур. Ҳаво оловли думалоқ атомланинг уйирмали ҳаракатидан ҳосил бўладиган образлар билан тўдиб тошган. Улар худолар бўлиб. Мустақил, узоқ яшайдиган, парчаланмайдиган хусусиятларга эга. Улар одамга ўхшамайди. Худоларнинг баъзилари яхшиликни келтиради, бошқалари ёмонликни. Ўз овозлари, кўринишлари билан худолар одамларга уларнинг келажаги тўғрисида огоҳлантиради.
Инсон ва маданият. Демокрит маданиятга ривожланиш мақомини беради. Маданият табиат ривожланиши давоми. Санъат–табиатга тақлид қилиш демакдир. Поэтик (ижодий) санъат учун “илҳом”, “ақлсизлик” манбадир.
Этика ва сиёсат. Демокрит этикасининг аксиомаси ва асоси: озод грек жамиятдан ажралган индивид эмас, балки шаҳар–давлат фуқаросидир, деган фикрдан иборат. Яхши бошқариладиган давлат - бу яхлит сақланиб турувчи давлат, у буюк таянч. Шунинг учун ҳам давлат манфаатлари якка кишилар манфатларидан юқори туради. Демократик полисдаги камбағаллик монархиядаги бойликдан афзал. Лекин демократия ҳамма вақт ҳам яхши ҳаётни кафолатламайди. “На саньатга, на донишмандликка уларни ўрганмасдан туриб, эришиб бўлади”. “Ҳаётнинг мақсади- руҳнинг, жоннинг яхши ўрнашиб олиши”.
Донишмандлик уч нарсани келтиради: яхши фикрлаш, яхши гапириш, яхши амаллар қилиш.
Хулқ атвор- ақл билан боғлиқ, у билан белгиланади. Эътиборга энг лойиқ сара – эхтиросга берилмаслик, вазминликдир. Доно одам ёвузликдан ҳам эзгуликни ажрата олади, агар у ана шунга лойиқ илмга эга бўлса. Мисол: чуқур ҳавза кўп муносабатда фойдали, лекин унда чўкиб кетиш хавфи бор, яъни у зиён. Айни пайтда ундан (зарардан) қутилиш воситаси бор, бу - сузишга ўрганиш.
Билим – “руҳнинг яхши ўрнашишига” халақит берадиган нарсаларни бартараф этувчи восита.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish