Прометей ва Пандора. Прометей титан (улкан) Иапетнинг ўғли одамларга оловни совға қилади. Уни Прометей Зевсдан ўғирлаб олган. Зевс Прометейни жазолаган, одамлардан оловни тортиб ола олмаган. Бу ерда тараққиёт, прогрессни орқага қайтмаслиги тўғрисида фикр бор. Зевс фақат мувозанатни сақлаш учунгина ёвузликни келтириши мумкин. У одамлардан нафратланади. Зевс бошқа худоларга аёлни яратишни буюради. Бу биринчи аёлнинг исми Пандора (яъни барча томондан иқтидорли). У-гўзал, аммо “унинг қалби алдоқчи, иккиюзлама”. Ундан ашаддий аёллар тарқаган. Қизиққон бўлган Пандора азоб-уқубатлар солинган идишнинг қопқоғини очганда, улар чиқиб кета бошлайди. Қопқоғини ёпишга уриниб, аранг битттаси-“умид”ни ушлаб қолишга муваффақ бўлади. Ана шунинг учун ҳам яхши келажакка бўлган умид инсонларга сон-саноқсиз кулфатлар, азоб-уқубатларни енгишга ёрдам беради, бу ишда уларни қўллаб-қувватлайди.
Антик давр этикасини Гесиоднинг “Асарлар ва кунлар” поэмасидан бошланади, деб айтса бўлади. Гомер қаҳрамони ахлоқсиз, унда фақат битта фазилат–қаҳрамонлик ва битта иллат–қўрқоқлик бор. Одиссей восита танлашда қийналмайди. Виждон таъналарини у тушунмайди. У-айёр. Бу айёрликни Одиссей бобоси Автолик–алдоқчи ва ўғридан мерос қилиб олган. Қейинчалик, эр. авв. V асрда Одиссей Софоклнинг “Филоктет” пьесасида-“тугал ярамас” кўринишида тасвирланади. Бу мазкур даврга келиб, эллинларда ахлоқий онгнинг ривожлана борганлигидан далолат беради. Хусусан, у Гесиоддан бошланади. Айни ўша Гесиод: “Инсон яхши нима-ю, ёмон нима эканлигини билади, ана шуниси билан у ҳайвондан фарқ қилади”, -деган тезисни илгари суради. Унинг фикрича, мавжуд оламда содир бўлаётган воқеалар инсон табиатига ҳам, Зевс қонунига ҳам зиддир. Лекин у мазкур зиддиятни ҳал этиш йўлини кўрсата олмайди.
Гесиод адолатли давлат образини яратади. Унинг яратган ахлоқ кодексини қуйидагича ифодалаш мумкин: “барча ҳолларда меъёрни сақла ва ишларингни ўз вақтида қил ... мусофирларни, етимларни, қариган чоғида отангни хафа қилма, укангнинг хотини билан ишқ можаросида бўлма”.
“Теогония” мифологик поэма. Бу поэманинг 115-қаторида Муз гапи билан “Энг аввал нима вужудга келган?”,деган савол қўйиб, унга худоларнинг генологик дарахти ёрдамида оламнинг космогоник манзарасини чизиш орқали жавоб беради. Бу савол-жавобнинг дунёқараш характерига эътибор қаратиш зарур, унда оламнинг ибтидоси, бошланғич асоси, яъни субстанцияси ҳақида мулоҳаза юритилади. Гесиод саволига “Биринчи бўлиб оламда хаос вужудга келган”,-деган жавоб беришган. Бироқ бу тартибсизлик маъносидаги хаос эмас, шуълаланиш маъносидаги хаосдир. Қадимги грек сўзи ҳисобланган “хаос”–“хайно” феълидан келиб чиққан бўлиб, “очилиш” маъносини беради. Бу оламнинг дастлабки шаклсиз ҳолати, осмон ва ер оралиғидаги шуъладир. Гесиод бу ерда субстация ғоясига яқин келади. Унинг фикрича, олам пайдо бўлгандан кейин, яъни шаклга, кўринишга эга бўлгандан кейин хаос унинг асосига айланади.
Бундай фикр-мулоҳазалар, албатта, Гесиоднинг кўпроқ мифология доирасида қолганидан далолат беради. Ҳақиқатдан ҳам, космагоник жараён – бу хаосдан кейин қатор худоларнинг изчил тарзда пайдо бўлишидан иборат. Бунда хаос теогониянинг биринчи босқичини ташкил этади.
Теогониянинг иккинчи босқичида “кенг яғринли Гея”, “ғира-ширали Тартар”, “ажойиб Эрос”, “қора Нюкта-тун”, “хўмрайган Эрек–қороғулик, зимистонлик” тушунчалари орқали ифода қилинадиган кучлар гавдаланади.
Учинчи босқичида Гея–ер, Уран–осмонни, Нилеф ва Понт шовқинли ва ҳосилсиз денгизни яратади.
Тўртинчи босқичида Гея эрос қонунига мувофиқ Уран билан бирлашиб, титанларни, киклонларни, гекатонхейрларни яратади. Уларнинг барчаси дахшатли мавжудотлардир: гекатонхейрлар (юз қўлли ва эллик бошли), киклонлар–бир кўзлилар, титанлар ва титанидлар–стихияларни гавдалантирувчилар. Ер–Гея азоб-уқубат чекади, ўн саккиз боласи билан овора, эрини (Уранни) кўрарга кўзи йўқ. Шу тариқа дастлабки космик конфликт келиб чиқади. Гея болаларни отасига қарши қўяди, Уран – осмонни “қўрқинчли фикрларга эгаликда” айблайди.
Мана шу космик хиёнат таъсирида Нюкта-тун бир ўзи алдамчилик, қарилик, ўлим, қайғу, толиқтирадиган, тинкани қуритадиган меҳнат, очлик, унутиш, аёвсиз жажалллар, оғир кечувчи судлар, қонунбузарлик ва бошқаларни дунёга келтиради.
Бешинчи авлод худолари тўртинчилар билан уришадилар. Бу урушда ҳал қилувчи ролни Зевс ўйнайди. Гекатонхейрларни озод қилади. Улар Зевсга ўз куроллари–чақмоқ ва момақалдироқни беришади. Шундан бошлаб Зевс-момақолдироқ худоси. Фақатгина шу Зевс ғалабасидан кейингина олам Гомер эпосида тасвирланган кўринишга эга бўлади.
Худоларнинг олтинчи авлоди. Зевснинг биринчи авлоди никоҳида унинг ўгай синглиси бўлган, иккинчи никоҳи титанида Фемида-қонун, ҳуқуқ тимсоли. Ундан олти қиз кўрган. Учинчи хотини-океанида Евринома, ундан учта фарзанд бўлган. Тўртинчи хотини-синглиси Деметра, ундан Персефона туғилган, уни Аид ўғирлаган. Бешинчи хотини-титанида синглиси Миемосина тўққизтасини дунёга келтирган. Олтинчи хотини ўгай синглиси Ёз. Гесиод мулоҳозалари фалсафий мушоҳадага яқин туради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Гомерда ҳам, Гесиодда ҳам дунёқарашнинг асосий масаласи–олам ва инсон муносабати масаласи мифологик кўринишда–инсон ва борлиқ ҳодисаларини гавдалантирувчи худолар муносабати масаласи тарзида муҳокама этилган.
Орфей-антик мифологиянинг учинчи (аввалгилари Гомер ва Гесиод мифологиялари) туридан иборат. Орфей-санъат тимсоли. У мусиқа шеър кашфиётчиси–Апполонга (қуёш худоси) ён босган. Апполон ва Дионис-демос худоси антиподлар бўлишган. Биринчиси–меъёрни, иккинчиси-меъёрсизликни; Апполон тарафдори, баъзи фаразларга қараганда, ҳатто учинчи ўғли бўлган Орфей Дионис қурбони бўлган. Орфикага оид адабиётлар, шу жумладан “орфик генлар” антик замондаёқ йўқ бўлиб кетган.
Орфиклар–Орфей асос солган диний таълимот тарафдорларидир. Дин сифатида орфизм олимпия динига қарши турган. У мифологик дунёқараш тизими сифатида катта дунёқараш асосига эга. Орфиклар бошланғич асос деб нимани билганлар, деган саволга қадимги файласуфлар турлича жавоб беришган. Хусусан, баъзилар тунни, бошқалари Ерни, учинчилари осмонни ва ҳоказо. Лекин эҳтимоллик даражаси юқорироқ бўлган фикр шуки, орфиклар бошланғич асос деб сувни ҳисоблаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |