Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet50/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Конфуций издошлари.
Мэн-цзи-Конфуций неварасининг шогирди. 372-289 йилларда яшаган. Унинг янгича қараши шундаки, осмон иродасининг халқ иродасида акс этишини таъкидлайди. Ирода (ихтиёр эркинлиги)- бу энг асосийси: “Иродани мустахкамланг ва цига хаосни олиб кирманг”. Инсон туғилишига кўра-бағрикенг. “Инсон табиатан эзгуликка интилади”. Бир хил одамлар ақлини, бошқалари-мускулини ўйнатади. Ақлини ишга солган одам бошқаларни бошқаради”110.
Сюнь-цзи ”Мен айтаман, ҳар бир инсон фойда орттириш инстикти билан туғилади. Фойда кўриш ва риёкорликка интилиш – инсоннинг туғма сифатлари”111.
Моизм таълимоти: асосчиси Мо-цзи, Конфуций вафот этган йили туғилган ва эр.қад.400 йилда ўлган.
Осмон ва унинг иродаси. Осмон-давлат бошқарувчиси учун намуна. “Осмон катта ҳоқонликнинг кичик хоқонликга хужум қилишини, кучлининг кучсизни, айёр кишининг содда дилни, таниқли одамнинг таниқли эмасни талон-тарож қилинишини хохламайди”112. Конфуциячилардан фарқли ўлароқ, моистлар тақдирнинг аввалдан белгилаб қўйилишини инкор этадилар ва осмон ҳеч нарсани аввалдан белгилаб қўймайди, деб таъкидлайдилар.
Меҳр-муҳаббат деганда, Мо-цзи, Конфуцийдан фарқли ўлароқ, яқинларга меҳрибонлик кўрсатишни эмас, балки узоқ қариндошларга ҳурмат кўрсатишни ёқлайди. Унингча, халқ- буюк қадрият.
Моистлар бошқарувнинг янги воситаларини қўллаш зарурлигини айтишади: давлат раҳбарлари донишмандларни, олиму фузалоларни ҳурмат қилиши, бошқарув ишларига лаёқати бўлган кишиларни жалб қилиш керак. Қонун-бошқарувнинг ёрдамчи воситаси, қонунлар осмон иродаси билан мувофиқлаштирилиши керак, яъни ялпи умумий меҳр-муҳаббатга хизмат қилиши зарур.
Халқ билими-ҳақиқат мезони.
“Даодецзин” (“Дао ва де ҳақидаги китоб”) даосизм оламининг объектив манзарасини аниқлашга хизмат килади. Асосий категориялари : борлик, ноборлик, шакл, якка, тўплам ва бошқалар. Даосизмнинг асосчиси Лао-Цзидир. У Конфуцийнинг катта замондоши.
“Дао”-ялпи умумий дунёқараш мазмунига эга тушунча. “Дао-бошланғич асос, оламнинг энг умумий қонуни”. “Дао-барча нарсаларнинг онаси”,”унга кўра, унинг туфайли барча мавжуд нарсалар туғилади”. Дао-мангу , уни ҳеч нарса яратган эмас, у барча нарсаларда мавжуд . У, ҳатто, худога нисбатан ҳам бирламчи .
Даонинг иккиланганлиги: икки хил дао: номсиз дао (доимий) ва номга эга дао мавжуд. “Даога қараб ҳеч нарсани кўрмайман ва кўриш учун уни номсиз деб атайман” У шаклсиз шакл, мавжудотсиз образ. У ноборлиққа қайтади. Дао зиддиятли хусусиятларга эга: Дао жисмсиз-лекин унинг ичида ва қоронғуликда нозик заррачалар яшириниб ётибди. “Дао бўм-бўш”, “ҳеч нима”-”дао... бепоён, чексиз”, “борлиқ ва ноборлиқ бир-бирини келтириб чиқаради”, “оламда барча нарсалар борлиқда туғилади, борлиқ эса ноборлиқда туғилади”113.
Даосизм системасида оламнинг тузилиши қуйдагича тасвирланади: ноборлиқ-бирламчи. Айнан ана шу номсиз “дао” номга шунинг учун ҳам эга эмаски, агар номи бўлса, борлиққа айланади. Ноборлиқ борлиқни яратади. Борлиқ-номга эга. “Дао”, унинг физикавий аналоги осмон ва ер.
Ноборлиқ-барча нарсалар субстанцияси, улар доимо ноборлиққа қайтиб туришади. Қайтиш-нарсалар дунёсидаги ягона доимий: (дунёда)турли-туман нарса кўп, лекин барчаси бошланғич асосга қайтишади. Бошланғич асосга қайтиш сокинлик, сокинлик деб моҳиятга қайтишга айтилади. Моҳиятга қайтиш доимий дейилади.
“Барча мавжудотлар инь ва янни ўзида гавдалантиради, ци билан тўлдирилади ва гармонияни ҳосил қилади”. “Дао ва “дэ” хақида” китобида қуйдагилар битилган: “Дао (нарсаларни) яратади (туғади), дэ уларни озиқлантиради”114.
Иккита “дао”га билимнинг икки тури мос келади. Даосизм гносеологияси онтологияга бўйсиндирилган. Номсиз дао билими мистикага бой, чунки у жим туришдан иборат, ахир билган киши ҳеч нарса демайди-ку! (фақат эҳтирослардан озод бўлган кишиларгина даонинг ажойиб сирини кўра олади, эҳтиросга эга киши эса, даони фақат охирги шаклида кўради). Охирги шаклдаги дао-бу номга эга даога бевосита таянадиган нарсалар дунёси.
Билишнинг икки тури ўзаро боғлиқ (осмон тагида бошланғич асос бор ва у осмон ости онасидир. Агар онани билишга эришилса унинг болаларини ҳам билиш мумкин бўлади ва, аксинча, болалари маълум бўлса, унда қайтадан уларнинг онасини эслаш мумкин. Бу-энг юқори билим.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish