Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet58/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Эллинлар, эллада фалсафаси, иония фалсафаси, милет мактаби, сув-бошланғич асос, ҳаво-субстанция, апейрон, эсхатология, космогония, космология.


Гераклит фалсафаси
Гераклит (эр.авв. 504-501-йилда туғилган). Милет билан қўшни бўлган полис–Эфесда дунёга келган. У шоҳ-аскар уруғига мансуб. Унинг асарининг номи ҳам – “Табиат ҳақида”, бироқ мавзуси бойроқ, уч қисмдан ташкил топган: олам, давлат, худо ҳақида. Унинг асаридан 130 парча сақланган. Тушунарсиз тарзда баён қилинган. Бу ҳақида Суқрот ёзади: “Мен тушунган нарсаларим ўта зўр. Ўйлайманки, тушунмаган нарсаларим ҳам худди шундай. Айтиб қўйиш керакки, буни тушуниш учун делослик сувга тушувчи (водолаз) талаб қилинади”. Гераклит асарида метафора, қиёслашдан кенг фойдаланилган.
Бирламчи субстанция–генетик асосни Гераклит оловда деб билади. Қадимги греклар оловни модда деб тушунишган, унинг иссиқлик ва ёруғлик ажратиб чиқарувчи занглаш жараёнидан иборат эканлигини тушунишмаган. Бироқ унинг тўртта стихия ичида энг ҳаракатчани ва ўзгарувчани эканлигини яхши билишган. Оловнинг субстанционаллигини Гераклит олтин билан қиёс қилган ҳолда тушунтиради: “Худди олтин барча товарга, товарлар олтинга алмашингани каби, барча нарсалар оловга, олов барча нарсаларга алмашинади”120. Космик оловни Гераклит аланга билан солиштирадики, бу аланга барча кераксиз нарсаларни куйдириб юборади. Аланга барча жойда бир хил, бироқ чиқарадиган ҳиди турлича. Олов абадий ва илоҳийдир.
Космогониясида Гераклит барча нарсаларнинг оловдан пайдо бўлганлигини асослашга уринади. Космоснинг оловдан пайдо бўлишини унинг “пастга қараб ҳаракати” оловнинг “яратилмаслиги” билан ифодалайди. Гераклит космогонияси уч хил вариантда талқин этилади:
1)Климент фикри бўйича оловдан денгиз (сув), ундан оламни ҳосил қилувчи уруғ, ундан ер ҳам, осмон ҳам, улар орасида жойлашган барча нарсалар ҳам пайдо бўлади.
2)Плутархга кўра олов ҳавога, ҳаво сувга, сув ерга, ер оловга айланади.
Марк Антоний (эр.авв II аср) айтади: “Ернинг ўлими–сувнинг туғилиши, сувнинг ўлими – ҳавонинг туғилиши, ҳавонинг ўлими–оловнинг туғилиши ва аксинчадан иборат”121.
Эсхатология. Космос абадий эмас. “Пастга йўл” даврий равишда “юқорига йўл” билан ўрин алмашиб туради. Космос ёниб кетади. Бу даврий ёнғин фақат физик жараёнгина эмас, балки ақлий жараён ҳамдир. “олов ҳеч нарсани четлаб ўтмайди, барчани суд қилади”122. Дунёвий ёнғин дунёвий суд бўлади.
Гераклит–гилозоист. Унинг олови тирик бўлибгина қолмай, ақлли куч ҳамдир. Христиан теологи Климент Александрийский Гераклит асарларидан бир парчани келтиради: “Барча нарсалардан таркиб топган бу яхлитлик, Космос ҳеч бир Худо, ҳеч бир одам томонидан яратилган эмас. У тўла куч билан алангаланадиган ва тўла куч билан ўчадиган, доимо бўлган, бўладиган ва мангу тирик бўлиб қоладиган оловдир”123.
Логос (маъноли, ақлли сўз)–дунёнинг объектив қонуни. Бу тартиб ва меъёрнинг принципи. У оловнинг ўзидир: ҳиссиётимиз олов тарзида намоён бўлса, ақлда логос кўринишида бўлади. Логос тарзидаги олов ақлга эга ва илоҳий.
Психологияси. Жон қарама-қаршилар: ҳўллик ва олов бирлигидан иборат. Унда оловнинг улуши қанчалик кўп бўлса, жон шунчалик енгил. Шунинг учун ҳам “қуруқ бўлган жон”–доно ва энг яхши. Жоннинг қуруқ компоненти – бу унинг логоси.
Диалектика. Гераклит–стихияли материалист ва содда диалектик. Унинг фикрича, логос борлиқнинг диалектик қонуни. У “барча нарса оқиб, ўзгариб туради. Оламда ҳеч бир нарса такрорланмайди. Абадийлик– шашкани тасаввур қилувчи гўдак, ёш бола хоқонлиги”. Бир нарса турлича: денгиз суви ҳам тоза, ҳам ифлосланган: балиқлар учун ҳаёт манбаи, ичимлик суви. Одамлар учун–захарли ва ҳалокатли. Муҳим ўзгариш–бу қарама-қаршисига айланиш, қарама-қаршиларнинг моҳияти бирининг иккинчиси орқали аниқланишида. Масалан, соғлиқнинг қадр-қиммати касалга чалинганда билинади. Гераклит ёзади: “Кураш (қарама-қаршилар кураши) барча нарсанинг отаси, барча нарсалар устидан ҳукмрон кураш зарурият туфайли пайдо бўлади”124.
Гносеология. Гераклит ҳиссий ва рационал билишни ажратади. Ҳиссиёт, унинг фикрича, фойдадан ҳоли эмас, айниқса кўриш ва эшитиш жуда аҳамиятлидир. Лекин билишнинг олий мақсади – логосни англаш ва шу тариқа дунёнинг олий бирлигини англаш ҳамда олий донишмандликка эришиш. “Донишмандлик белгиси менга эмас, балки барча бир нарса (бирликда) деб биладиган логосдадир”125. Бироқ логосни билиш осон эмас, бунинг сабаблари кўп, хусусан табиат яширинишни яхши кўради. Бундан ташқари, “кўпчилик одамлар ҳайвонлар сингари керагидан ортиқча тўйиб кетган”. Шунингдек, ана шу кўпчиликнинг устозлари: Гомер ҳам, Гесиод ҳам, бошқа халқ куйчилари ҳам логосни билишга халақит беришади. Кўпчилик одамлар нимага тўқнаш келишаётганларини ҳам билишмайди. Кўп нарсани билиш ақлли бўлишга ўргатмайди. У оламнинг яхлит манзарасини ўрнатишга олиб келмайди, унга фақат логосни (барча бир нарса эканлигини) билиш орқалигина эришиш мумкин. Демак, Гераклит фикрича, логосни, донишмандликни дунёнинг бирлигини билиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Лекин одамлар табиатан ақллидир. “Фикрлаш барчага хос”, “Барчага ўзини билиш ва мулоҳаза юритиш қобилияти берилган”, “Логос барчада мавжуд”126.
Этикаси. Одамлар табиатан бир-бирига тенг. Бироқ улар амалда тенг эмас. Бу улар манфаатларининг тенг эмаслиги оқибатидир. Кўпчилик логос бўйича эмас, хохишлари бўйича яшайдилар. Бундай кишилар ҳаёти – “болалар ўйини”. Улар ўз хохишлари ҳукмронлиги остидадир. Одамлар эшаклар сингари сомонни олтиндан афзал кўрадилар. Вахоланки, бахт тана эҳтиёжини қондиришда эмас, балки ўй-фикр юритишда, “ҳақиқатни айтиш ва табиат қонунларига қулоқ солган ҳолда, уларга мос равишда хатти-ҳаракат қилишдадир”127.
Аристократизм. Гераклит фақат насли бўйичагина эмас, балки руҳи бўйича ҳам аристократдир. Унингча, энг муносиб одамлар бир нарсани – ўлувчи нарсаларни шон-шуҳратга эга деб биладилар. Бундай одамлар логосга мувофиқ тарзда ҳаёт кечирадилар ва улар озчиликни ташкил қиладилар. Ундай одамлар бебаҳо, улар “логос бўйича эмас, ўз ҳоҳишлари бўйича яшаётган ўн минглаб одамлар ўрнини босади”128. Гераклит битилган қонунлар тарафдори (у даврдаги аристократия мавжуд урф-одатларга таяниб иш тутган). “халқ қонун учун худди ўз уйини ҳимоя қилганидек курашиши керак”129. Унинг таъкидлашича, инсониятга тегишли қонунлар якка – илоҳиётдан озиқланади.
Мифология элементлари айниқса Гераклитнинг жон тўғрисидаги таълимотида кўп. Гераклит айтади: “Ўлим–биз уйғонгандан кейин кўрадиган нарсадир”, “инсон ўлаётганда тунда ўзи учун олов ёқади. Унинг кўзи ўчган бўлса-да, ўзи тирикдир”130. Гераклит таъкидлашича, Қуёш–тирик жон, унга адолат худоси Дикл ва унинг хизматкори Эрина қараб туради. Улар қуёшнинг меъёрдан чиқиб кетмаслигига қараб турадилар.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish