Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet66/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Иккинчи исбот: ҳеч бир нарса ўз ҳолича вужудга келмайди ва мавжуд бўлмайди, у фақат бошқа нарсага нисбатангина вужудга келади ва мавжуд. Ана шунинг учун ҳам шамол ўз ҳолича совуқми ёки йўқми деган савол, худди шамол мавжудми деган савол сингари, маъносиздир. Чунки у бир киши учун шамол, бошқаси учун у эмас, биттасини чайқалтиради, бошқаси уни сезмайди.
Бундай мулоҳазалардан Платон хулосага келади: Протагор сезгиларнинг субъективлиги тўғрисидаги фикрида ҳақ. Бироқ уларнинг барчаси чиндир деган фикрида ҳақ эмас. Ҳақиқатан ҳам, сезгилар ҳамма вақт ҳам чин бўлавермайди.
Мезон ҳақидаги Протагор фикрига муносабат турличадир. Баъзан Протагорда ҳақиқат мезони тўғрисида фикр борми, деган савол қўйилади. Хусусан, бу саволга Секст-Эмпирик йўқ деб жавоб беради. Платон фикрича эса, Протагор ҳеч бир киши ёлғон фикр билдирмайди, бироқ муайян фикр чин бўлмаган тақдирда ҳам, яхши деб қабул қилиниши мумкин, деган. Доно кишининг фикри оддий кишиларнинг фикрига қараганда яхшироқ. Протагор бу ерда Демокрит позициясига ўтади. Маълумки, Демокрит “барча нарсанинг мезони-донишманд”, деган.
Лекин масаланинг моҳияти бунда эмас. Протагор фикрича, “бош мезон-фойда кўриш”. Бу ерда биз Протагорнинг гносоелогик релятивизмдан ахлоқий релятивизмга ўтишини кузатамиз. Протагор фикрича, эзгулик ва ёвузликни фарқлашнинг қатъий мезони йўқ. Худди объектив тарзда иссиқ ёки совуқ бўлмагани каби, объектив тарзда эзгулик ва ёвузлик ҳам йўқ. Улар нисбийдир. Ниманинг яхши ёки ёмонлигини аниқлашда, ўзингиз учун ёки баъзан давлат учун фойдалилиги нуқтаи назаридан келиб чиқишингиз зарур.
Протагор фикрича яхши ахлоқий фазилатларни, масалан, адолатлилик, мардлик, мулоҳазалилик, меҳрибонликни таълим-тарбия, яхшиликка интилиш йўли билан эгаллаш мумкин.
Фазилатли бўлиш қобиляти барчага хос, лекин, у туғилишда берилган эмас. Протагор айтишича, жиноятчини жазолаш фақат унда яхши фазилатларни тарбиялаш учун амалга оширилгандагина маънога эга бўлади. Чунки бунда ёвузликнинг олдини олиш учун жазоланади.
Дин ҳақида гапирар экан, Протагор худоларнинг борлигини ҳам, йўқлигини ҳам, қандай кўринишга эга эканлигини ҳам билмаймиз, буни билиш учун инсон умри етмайди, дейди. Лекин, унингча худога ишонмагандан кўра, ишонган яхшироқ.
Софистлар катта мактабининг яна бир ёрқин вакили Горгий бўлиб, у 100 йилдан ортиқ умр кўрган, бунинг сабабини лаззатлардан ўзини тийишда деб тушунтирган.
Асарлари: “Еленага шон-шарафлар”, “Полемед”, “Табиат ҳақида ёхуд ноборлиқ ҳақида”. Кейингиси асосий асари бўлиб, унда Горгий тафаккур, нутқ ва борлиқни бир-биридан ажратган ҳолда тасаввур қилади.
Протагор ионияликлар анъанасини давом эттириб, релятивизмни асослаган бўлса (ҳиссиётдан келиб чиқиб билишни тушунтирса), Горгий (эр.авв.483-374й.) релятивизмни итальянча анъанага таяниб ривожлантирган. Хусусан, у билимлар чинлигини, нисбийлигини ақлий мушоҳада жараёнида инсон дуч келадиган муаммолар, зиддиятлар билан боғлаб тушунтирган. Бундай ҳолат, унингча, фалсафий категориялар даражасида (борлиқ ва ноборлиқ, борлиқ ва тафаккур, бирлик ва кўплик, тафаккур ва сўз ва ш.к.) содир бўлади. Протагор барча нарса ҳақиқат(чунки ҳар бир киши учун ҳақиқат алоҳида) деган бўлса, Горгий “барчаси хато” дейди. Горгий элейчиларнинг ноборлиқ, ҳаракат ва кўплик (тўплам) тушунчаларини танқид қилар экан, қуйидагиларни исботлашга уринади: 1) ҳеч бир нарса мавжуд эмас; 2) мавжуд нарса бўлган тақдирда ҳам уни билиб бўлмайди; 3) билиш мумкин бўлган тақдирда ҳам уни ифодалаб ва тушунтириб бўлмайди.
Горгий фалсафани аниқ фанлардан юқори қўйган.
Файласуф фикрича, ахлоқий қадриятлар ва ҳуқуқий нормалар-шартлидир, улар-инсонлар яратган сунъий қурилмалар бўлиб, ҳамма вақт ҳам табиий ҳолатга мос келавермайди.
Гиппий табиатшунослик масалалари билан кўпроқ қизиққан. Астрономимия, геометрия, мусиқа билан шуғулланган. Эгри чизиқнинг геометрик таърифини берган. Кетма-кет айтилган 50 сўзни ёдда сақлаб қола олган. Табиат қонунларини жамият қонунларига қарама-қарши қўяди. У айтади: “Қонун инсонлар устидан ҳукмронлик қилгани ҳолда, кўп нарсага мажбур қилади, бу эса табиатга зиддир” (Платон диалоги бўйича). Ота-оналарни ҳурмат қилиш зарур деб ҳисоблаган. Унингча, яшашдан асосий мақсад авторкия-ўзидан қониқиш ҳосил қилиш. Гиппийнинг асосий ахлоқий идеали ана шу.
Продик тил масаласи бўйича кўпроқ шуғулланган. У фалсафа билан шуғулланишидан аввал сўзларни тўғри ишлатишни ўрганиш керак, сўз санъатининг моҳиятини эса фақат ўзим топганман, очганман деб айтади, ва буни ўзининг буюк хизматларидан бири деб ҳисоблайди.
Продик нутқ узун ҳам, қисқа ҳам бўлиши керак эмас, у меъерида бўлиши лозим деб ҳисоблаган.
Файласуф фикрича, инсонларда яхши яшашга интилиш, нозу-неъматлар мавжудлиги худолар тўғрисидаги тасаввурларни яратишга олиб келган. Продик, гарчи пулнинг, лаззатланишнинг қули бўлса-да, ахлоқдан сўз юритишдан чарчамаган. Унингча, эҳтирослар ҳоҳиш ва ақлсизлик ўртасида мавжуд, чунки эҳтирос- иккиланган ҳоҳиш, ақлсизлик эса, иккиланган эҳтирос.
Продик ёзади: “Нарсалардан фойдаланаётган кишилар қандай бўлса, нарсаларнинг ўзи ҳам худди шундай”143.
Антифонт. Асарлари: “Ҳақиқат”, “Келишув ҳақида”. Унингча, табиат қонунлари ва қонун талаблари қарама-қарши. Барча азоб-уқубатлар манбаи қонунларнинг инсон табиатига зид амалларни бажаришига мажбур қилишидадир. Бундан у қуйидагича хулосага келади: инсон иккиюзламачи бўлиши керак, у ўзини табиат қонунига ҳам, жамият қонунига ҳам бўйсунаётгандек қилиб кўрсатиши керак.
Антифонт давлатнинг шартнома асосида келиб чиқиши назариясининг бошида туради. Қулчиликнинг келиб чиқиш сабабини жамиятда ўрнатилган тартибнинг натижасида деб билади. Аслида эса, унинг фикрича, инсонлар табиатан тенг бўлиб, туғилган, эҳтиёжлари ҳам бир хил. Айтишларига қараганда, Антифонт ўз қулларини озодликка чиқариб юборган, ўзи эса қул аёл билан никоҳга кирган. Бунинг учун уни телбаликда айблашиб, фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилишган.
Кичик софистлар Vаср охири-IVаср бошларида фаолият кўрсатган.
Алкидам–Горгий шогирди, Антифонтнинг инсонлар тенглиги тўғрисидаги қарашларни ривожлантирган, қулчиликнинг табийликка зидлигини таъкидлаган. Агар Антифонт эллинлар ва варварларни табиатан тенг деган бўлса, Алкидам, қуллар умуман бўлиши керак эмас, деган. Буни асослашда у нафақат табиатга, балки худога ҳам мурожат қилади ва худо барчани озод, эркин қилиб яратган, табиат ҳеч кимни қул қилиб яратмаган, деб таъкидлайди..
Трансимах.У, Цицерон фикрича, прозаик нутқни тўғри тузишни ихтиро қилган. У тарихга аниқ, нозик фикрловчи, топқир, ҳоҳлаган нарсасини гапира оладиган, ўз фикрини ҳам қисқа, ҳам узун қилиб қура оладиган нотиқ сифатида кирган.
Критий.(460-403) 30та тиранларнинг ичида энг зўри бўлган. Афинанинг Пелопоннес урушидаги мағлубиятидан кейин спартакликлар Афинада демократияни бекор қилишни талаб қилганлар. Шу сабабли, 13 кишидан иборат комиссия тузилади ва у янги антидемократик Конститутция тузишга жалб қилинади. Унга Критий бошчилик қилади. Лекин халқ тиранларга қарши чиқади, Афинада демократияни тиклашади.
Критий динни ижтимоий фойдали ўй-фикр деб ҳисоблайди.
“Сизиф” трагедиясида таъкидлашича, дастлаб қонунлар бўлмаган ва шу сабабли инсонлар бир-бирини эзишган. Кейин қонунлар ўрнатилган бўлиб, улар қонунбузарларни жазолашни назарда тутган. Бунинг натижасида, одамлар яширин тарзда ёвузлик қилишга ўтган. Ана шундай бир вазиятда аллақандай доно ёмонликни жиловлаш учун худони ўйлаб топган. Худони барча нарсани кўриб, билиб туради, айбига биноан ҳар бир кишини жазолайди.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish