Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet65/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Протагор (эр.авв.481-413).Отаси бой одам бўлган. Ёшлигида ёғоч ташувчи бўлишни орзу қилган. Ривоятларга қараганда Протагор катта ёғочлар ўтинлар ўрамини қисқа арқонда ўраб, мувозанат сақлагани ҳолда белида кўтариб кетаётганини кўриб Демокрит қойил қолган. (Протагордан 10ёш кичик бўлган) Демокрит бу ишда геометрик ҳисоб-китоб борлигини кузатиб, Протагорнинг ақл-идроки ва эпчиллигига қойил қолган ва қуйидагиларни айтган: “Азиз йигит, сен барча нарсани яхши бажариш қобилиятига эга экансан, менга қўшилсанг бундан ҳам яхшироқ ишларни амалга оширасан”. Демокрит Протагорни фалсафа оламига олиб киради.
Протагор профессионал риторика ва эристика ўқитувчиси бўлган, сўз санъати ва баҳс юритиш санъати устаси бўлган. У биринчилар қаторида фалсафадан сабоқ бергани учун ҳақ олган. “Буюк Греция”да бўлган, ва умуман бутун Эллодани айланиб чиққан, Фурии шаҳри учун қанунларни ёзган. Афинада бўлганида Перикл топшириғи билан янги конституция лойиҳасини тайёрлаган. Лекин кўп ўтмасдан қўлга олиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Бунинг сабаби “Худолар ҳақида” асари бўлган. Охир-оқибатда Протагорни Афинадан чиқариб юборишган. Жанубий Италиядан Сицилияга кетиш йўлида Мессинг бўғозида сувга чўкиб ўлган. Протагор қаламига 10тадан кўпроқ асарлар мансуб: “Мавжудот ҳақида”, “Фанлар тўғрисида”, “Давлат ҳақида”, “Худолар ҳақида”, “Ҳақиқат ёхуд рад этувчи нутқлар” ва шу кабилар. Улардан фақат айрим парчаларгина бизгача етиб келган. Протагор ҳақидаги маълумотларни Платоннинг “Протагор” ва “Тэтет”, Секст-Эмпирикнинг “Олимларга қарши” ва “Пиррон фикрларининг учта китоби”дан оламиз.
Протагор фалсафий таълимоти Демокрит, Гераклит, Парменид ва Эмпедокл таълимотларининг релятивизм руҳида қайта ишланиши натижасидир.
Онтологиясида Протагор материянинг ўзгарувчанлиги ва идрокнинг нисбийлигини таъкидлаган. Атомистларнинг борлиқ ва ноборлиқнинг бирдай реаллиги тўғрисидаги фикрини ривожлантириб, ҳар бир фикрга унга зид бўлган фикрни топиш ва қарама-қарши қўйиш мумкинлигини асослаган ва тариқа релятивизмга ён босган.
Протагор релятивизми асосида муайян онтологик тасаввурлар ётади. Хусусан, у “барча нарсаларнинг сабабини материяда деб билади”.(Секст-Эмпирик фикри). Унингча, материянинг асосий хусусияти унинг объектив тарзда мавжудлиги ҳамда бошланғич асос эканлигида эмас, балки ўзгарувчанлиги, оқувчанлигидир. Протагор материянинг мутлоқ ўзгарувчанлигини субъектга ҳам хос деб ҳисоблайди: нафақат ташқи дунё, балки уни идрок этувчи жонли тана ҳам ўзгариб туради. Бунинг исботлари қуйидагича:

  1. Биринчи исбот: субъект ҳам объект ҳам тўхтовсиз ўзгариб туради.

  2. Иккинчи исбот: ҳеч бир нарса ўз ҳолича мавжуд эмас, ҳар бир нарса бошқа нарсага нисбатангина вужудга келади ва мавжуд бўлади.

  3. Учинчи исбот: барча нарсалар ўзгариш жараёнида ўзининг қарама-қаршисига айланади.

Гносеологик хулосалари:
Барча нарсалар ўзгаришда экан ва ўзининг қарама-қаршисига ўзгарар экан, ҳар бир нарса ҳақида ўзаро қарама-қарши фикр мавжуд. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги аввалдан маълум эди, ҳозирда ҳам таъкидланади. Лекин бу қарама-қарши фикрлардан қайси бирининг асослироқ эканлигини аниқлаш зарур бўлади. Акс ҳолда релятивизм ва догматизмга ён босган бўламиз. Протагор айнан мана шу йўлдан бориб, ҳақиқатнинг нисбийлигини мутлоқлаштиради, барча фикр ҳақиқатдир, деган хулоса чиқаради. Демокрит, Платон, Аристотеллар бунга эътироз билдиришган. Улар фикрича, Агар муҳокаманинг ҳар бир натижаси чин бўлса, унда муҳокаманинг ҳеч бир натижаси чин эмас, деган фикр ҳам ҳақиқат бўлади, яъни ҳар қандай ҳақиқат ёлғон бўлиб қолади: бу фикр ҳам муҳокама маҳсулидир. Протагор бундай хулосалашни рад этмаган. Унингча, бир нарса тўғрисида қарама-қарши фикр билдириш деган тезис бир нарса тўғрисида қарама-қарши фикр билдириш мумкин эмас, деган тезисга қараганда ортиқча чин эмас.
Протагорнинг бош тезиси: “Инсон-барча барча нарсаларнинг мезони, мавжуд бўлган нарсаларнинг ҳам, мавжуд бўлмаган нарсаларнинг ҳам”. Бу тезиснинг моҳиятини тушуниш учун юқорида қайд этилган релятивизм исботига яна бир марта мурожаат қилиш лозим бўлади. Хусусан, Платон Протагор тезисини қуйидагича тавсифлайди: нарсаларнинг моҳияти ҳар бир киши учун алоҳидадир, демак нарсани мен қандай тасаввур қилсам, у мен учун шундай бўлади; сен қандай тасаввур қилсанг, сен учун у шундай бўлади. Платон буни шундай мисол орқали тушунтиради: Баъзи ҳолларда эсаётган битта шамолдан кимдир совқатади, кимдир совқатмайди. Яъни, битта киши учун шамол совуқ, бошқаси учун ундай эмас. Қандай туюлса, шундай сезилади. Шу асосда, шамол ўз ҳолича совуқми ёки кимгадир нисбатан совуқми, деган савол туғилади. Бу релятивизмнинг биринчи исботи.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish