Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet68/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Сократ диалектикаси, майевтика, “Ҳақиқатга эришиш учун зиддиятлар дарвозасидан ўтиш керак”, “Ўз-ўзингни бил”, мегар мактаби, эллидо- критий мактаби, киниклар мактаби, кирен мактаби.
5.4. МУМТОЗ ГРЕК ФАЛСАФАСИ.
ЛЕВКИПП –ДЕМОКРИТНИНГ АТОМИСТИК ТАЪЛИМОТИ
Атомистик таълимот антик фалсафанинг етук ривожланган даврида вужудга келган. Унинг асосчилари Левкипп ва Демокритдир.
Левкипп (эр.авв. 500-440) нинг ҳаёти ва асарлари тўғрисида маълумотлар кам. Туғилган жойнинг Абдер, Милет, Элей деб тахмин қилишади. Баъзилар Левкиппнинг бор эканлигига шубҳа қилишади. Хусусан, Эпикур “ҳеч қандай файласуф Левкипп бўлган эмас”, деб айтади. Ана шунга асосланган бўлса керак, XIX асрда Эрвин Роде “Левкипп масаласи” деган китобида Левкиппнинг мавжуд бўлганлигини инкор этади. А.О. Маковельский фикрича Эпикур файласуфлар тўғрисида ҳазиллар айтишни яхши кўрган, у Левкиппни ноборлиқни тан олгани учун, ўзини ҳам мавжуд эмас деб ҳисоблашган145.
“Ақл тўғрисида” (“Катта дунё қурилиши”)асарини баъзилар Левкиппга, бошқалар Демокритга тегишли деб айтишади. Левкипп ва Демокритнинг таълимотларини ажратишда ҳам тадқиқотчилар қийналишади. Аристотел “Левкипп ва Демокрит Битта таълимот яратишган”146, деб таъкидлайди.
Айни пайтда улар яшаган даврлар ва ўрганган масалалари фарқланади. Хусусан, Левкипп Сократгача бўлган файласуфлар қаторига киради. У атомлар, космология, космогония асослари билан қизиққан, асосий эътиборини дунёнинг тузилиши масаласига қаратган. Демокрит эса Сократдан катта, у Аристотел фикрича “барча нарсалар ҳақида мулоҳаза юритган” хусусан билиш, ахлоқ, сиёсат, тарбия ва бошқа масалалари билан шуғулланган.
А.Н. Чанишев “Катта дунё қурилиши” борлиқ масалаларига тааллуқли бўлиб, у Левкипп ва Демокрит қарашларини акс эттиради, “Кичик дунё қурилиши” инсон масаласига бағишланган бўлиб, у асосан Демокрит қарашларини ифода этади деган фикрдан келиб чиқиб, уларнинг таълимотларини бир – биридан чегаралашга ҳаракат қилади”147.
Демокрит (эр.аа. 460-470 йилларда туғилган деб тахмин қилинади) Абдер шаҳрида дунёга келган; - Протагорнинг замондоши, ёши Сократдан сал каттароқ.
Демокрит ҳаёти тўғрисида бир қанча ярим афсонавий ривоятлар сақланган. Таниқли зотдан бўлиб, катта меросга эга бўлиб қолган Демокрит барча бойлигини илмий сафарларга сарфлайди. Бу даврда Абдерда отадан қолган меросни бемаҳсул ишларга сарф қилиш жиноят ҳисобланарди ва шунинг учун ҳам Демокрит нинг иши бўйича жиноий иш қўзғатилади. Лекин Демокрит илмий сафарларда йиққан билимларига суяниб ёзган асарларини ўқиб беради ва жазодан қутилиб қолади. Аллома Бобил, Форс давлати, Ҳиндистон ва Мисрга саёҳат қилган, олимлар, магия билан шуғулланувчиларга шогирд бўлиб тушган. Демокрит V аср охири IV аср бошида вафот этган. Демокрит Левкиппнинг шогирди бўлган. Бу даврда Абдерда Софист Протагор, натуралист ва шифокор Гиппократлар яшаган.
Левкипп ва Демокритнинг физикавий ва фалсафий қарашларининг асосини жисмларнинг бўлинмас заррачаларининг мавжудлиги тўғрисидаги фаразлари ташкил этади. Бундай сон – саноқсиз заррчаларни, яъни атомларни (атомос- бўлинмас, қисмларга кесилмайдиган) мутлоқ зич ва ҳавосиз бўлгани учун бўлинмайдиган заррачалар деб ҳисоблашган. Ҳаво атомлар ҳосил қиладиган жисмларда бўлади ва улар ана шу ҳавода ҳаракатланишади. Атомлар бир биридан 1) шакли, яъни ташқи кўриниши; 2) ўлчамлари; 3) ҳолати ва 4) тартиби билан фарқ қилинади148. Бўшлиқдаги ҳаракати жараёнида атомларнинг баъзилари бир бирининг устидан сакраб ўтиб кетишади, бошқа бир хиллари тарқалишиб, ўралишиб кетишади, (шакли мос келганда) ва мураккаб жисмларни пайдо қилишади. Левкипп ва Демокритлар фикрича борлиқда атомларнинг фақат сонигина эмас, балки кўринишлари, шакллари ҳам чексиздир. Лекин улар (шакллар) кўринмайди, ҳис этилмайди. Симплицийнинг ҳабар беришича атом шакллари сони шунинг учун ҳам чексизки, “улар сони бошқасининг сонидан ҳеч қанча кўп эмас”.
Атомистик таълимот элейликлар қўйган масала: борлиқ пайдо бўлиши ҳам йўқ бўлиши ҳам мумкин эмасми? деган саволнинг ўзига хос ечими эди. Айни пайтда Левкипп ва Демокритлар элейликларнинг кўплик (тўплам)ни, ҳаракатни фикралаб бўлмайди деган хулосасини инкор этадилар.
Левкипп ва Демокритлар атомлар ҳаракати сабаби тўғрисидаги масалани қўйишмайдилар. Бунинг сабаби шундаки, улар ҳаракат атомга аввал бошиданоқ ҳос бўлган хусусият деб ҳисоблашган.
Атомистик таълимот кундалик тажрибадаги ҳодисага таянади, уни умумлаштириш асосида пайдо бўлган. Бу ҳодиса: қаттиқ жисмнинг қисилишидан иборат. Теофраст берган маълумот бўйича Левкипп ва Демокритлар шундай фикр юритишган: агар атомлар оралиғида ҳаво бўлмаганда жисмнинг ҳажми қисқармаган бўлар эди. Демак, жисмнинг қаттиқлиги ёки юмшоқлигига унинг зичлиги ва сийралиги мос келади, деган хулосага келганлар. Атомлар барча йўналишларда ҳаракат қилишади. Ана шунинг учун ҳар улар борлиқда муайян тартибни ҳосил қилиши ҳам, ёки тартибсиз хатотик ҳаракатда бўлиши ҳам мумкин. (масалан, қуёш нури деразадан ўтганда майда заррачалар чанг ичида ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринади.
Левкипп ва Демокритнинг фикрича атомларни ҳар хил катталикда бўлиши, кўзга кўринмайдиган энг майда заррача ва катта хажмдаги заррача кўринишида бўлиши мумкин.
Аристотел фикрича, Демокрит чексиз катта миқдордаги моҳиятни – бўш фазони мавжуд деб ҳисоблаган. Лекин бундан худди шундай катталик, ўлчамдаги атом ҳам бўлади, деган хулоса чиқармаган.
Демокрит Атомни “ғоя” ҳам деб атаган, лекин унинг жисмли шакл, жисмли “ғоя” деб ҳисоблаган. (Платонда “ғоя”- жисмсиз шакл).
Атом – жисмли ғоя бўлса, у қандай моддий сифатларга эга, деган савол пайдо бўлади. Бунга Демокрит атомлар ҳис этиладиган сифатларга ҳид, ранг, товуш, ҳароарт кабиларга эга эмас. Атомлар фақат фазодаги шакли, ўлчами, ҳолати, тартиби бўйича фарқланади, бу сифатлар ҳис этилмайди. Секст Эмпирик Демокритнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Ширин, аччиқ, иссиқ, совуқ ва бошқалар фақат фикрда мавжуд, борлиқда эса фақат атомлар ва бўшлиқ мавжуд, холос”.
Шуни ҳам эьтиборга олиш керакки, Атомистик таълимот вақтининг чексизлиги тўғрисидаги фикр билан бирга ривожланди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish