Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet56/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Милет мактаби–Ионияда шаклланган илк фалсафий мактабдир. У Кичик Осиёда шаклланган бўлсада, руҳи бўйича Европа фалсафий мактабидир. Асосчиси–Фалес Яқин Шарқ маданияти билан яхши таниш бўлган. У Иониядаги биринчи математик ва физик. Фалес келиб чиқишига кўра финикиялик, лекин Милет фуқаролигини олган деган ривоятлар мавжуд. У эр.авв VII аср охири–VI асрнинг биринчи ярмида яшаган. Фалес Ионияда қуёш тутилишини аниқлаган (ҳозирги астрономия уни эр.авв 585-йил 28-майда содир бўлган деб ҳисоблайди). Шунингдек, Фалес “етти донишманд”лардан биринчиси деб эълон қилинган. У сиёсий масалалар билан ҳам қизиққан: ионияликларни Лидия ва форсийлар ҳужуми хавфи туғилганда бирлашишга чақирган.
Асарлари: “Бошланғич асос тўғрисида”, “Қуёшнинг тутилиши тўғрисида”, “Кун ва туннинг тенглашиши тўғрисида”, “Денгиз астрологияси” ва бошқалар унинг қаламига мансуб деб ҳисобланади.
Олим сифатидаги фаолияти. Мисрдан Элладага геометрияни олиб келган. Фалес Қуёшнинг йиллик ҳаракатини аниқлаган. Осмон сферасини бешта қисмга бўлган. Йилнинг 365 кундан ташкил топишини аниқлаб, уни 12та 30кунлик ойга бўлиб календар тузган (Мисрдаги сингари 5кун тушиб қолган). Геометрия соҳасида қатор тенгликларни аниқлаган: тенг томонли учбурчак, доира ичига учбурчак чизган.
Физик сифатида Нил дарёсининг ёзда тошиши сабабларини излаган ва уни қарама-қарши йўналган шамолда деб билган. Бу шамол, унинг фикрича, Нил дарёси сувининг ҳаракатини қийинлаштирган ва натижада унинг сатҳини кўтарган. Албатта бу фараз шаклидаги фикр, лекин хато. Унинг асл сабаби ёзда қорларнинг эриб, ёмғирлар ёғиб, сув миқдорининг кўпайтиришида.
Фалеснинг файласуф сифатидаги фаолиятига дастлаб баҳо берган мутафаккир Аристотел бўлди. У “Метафизика” асарида қуйидагиларни ёзади: “Фалсафа билан илк бор шуғулланганларнинг кўпчилиги барча нарсалсаларнинг ибтидосини, бошланғич асосини материяда деб билишган. Ундан барча нарсалар ташкил топади, ундан барча нарса келиб чиқади ва унга охир-оқибатда қайтади. Бунда асос сақланиб қолади, нарсаларнинг хоссалари ўзгаради, холос. Буни нарсанинг бошланғич асоси ва элементи деб ҳисоблашган. Шунинг учун ҳам улар ҳеч нарса пайдо бўлмайди ва йўқолмайди, чунки асосий табиат сақланиб қолади деган фикрда бўлганлар. Бундай бошланғич асос учун миқдор ва шаклни барча ҳам бир хил қилиб кўрсатмаган. Фалес шу турдаги файласуфларнинг бошловчиси. У бошланғич асосни сув деб ҳисоблаган”.
Сув–Океан, Нун, Абзу (Апсу)нинг фалсафий қайта англаниши натижаси, Фалес китобининг “Асос ҳақида” деб аталиши унинг биринчи асосни тушунча даражасида англаганидан далолат беради, акс ҳолда у файласуф бўла олмасди, деган ҳулосага келишга имкон беради. Сувни бошланғич асос деб ҳисоблар экан, у барча мавжудотни унда сузиб юришга мажбур қилади. У субстанцияни шу шаклда тасаввур қилади.
Бошқа томондан қаралса, бу тушунчани оддий сув эмас, у “ақлли”, илоҳий сув. Диоген Лаэртский сўзи билан айтганда, “Фалес барча нарсанинг асосини сувда деб билди, дунёни эса жонли, худоларга тўла деб ҳисоблади”117. Фалес фақат моддий борлиқнигина эмас, балки билимларни ҳам ягона асосга келтириш зарур деб ҳисоблади. У айтади: “Кўпсўзлик ақлли фикр кўрсаткичи эмас”, “Қандайдир бир ёлғиз фикрни изла, битта яхши нарсани танла, ана шунда махмадоналарнинг қуруқ сўзли эканлигини англайсан”118.
АнаксимандрФалеснинг шогирди ва ишининг давомчиси. У проза шаклида ёзилган илк фалсафий асар: “Табиат ҳақида” муаллифи. Бу асарни эр.авв. VI асрда ёзган, ундан айрим парчаларгина сақланиб қолган. Бошқа асарлари: “Ер харитаси” ва “Глобус”. Анаксимандр барча мавжудотнинг ибтидоси, бошланғич асоси “архе” тушунчасини бирламчи асос, субстанция даражасигача кенгайтирди. Бундай субстанцияни Анаксимандр апейрон деб атайди. Апейрос–“чегарасиз, чексиз, ниҳоясиз” демакдир. Баъзи қадимги грек олимлари апейронни Анаксимандр моддий деб ҳисоблаган дейишади, баъзилари тўрт элемент–ер, сув, ҳаво, олов аралашмаси деб талқин қилишади. Аристотел фикрича, Анаксимандр ана шу тўртта стихиядан қайсидир биттаси чексиз, ниҳоясиз бўлиши мумкин деб ҳисоблаб, қолган учтасига нисбатан уни афзал деб билган ҳолда апейрон ғоясини илгари сурган. Субстанциал асос сифатида апейрон чексиз бўлиши зарур, акс ҳолда у турли стихияларнинг алмашиб туриши асосини ташкил эта олмайди. Тўртта элемент бир-бирига ўтиб турса, унда улар учун умумий бўлган сув ҳам, ҳаво ҳам, ер ҳам, олов ҳам эмас, нарса бўлиши керак. Айнан шу нарса апейрондир. У фазода чексиз бўлибгина қолмай, балки ички табиати бўйича ҳам чексиздир, яъни ноаниқдир. Демак, апейрон–чексиз, чегарасиз, ниҳоясиз, ноаниқ субстанциал асосдир.
Анаксимандрнинг сақланиб қолган матнлари бўйича “апейрон – қариш нималигини билмайди, у ўлмас ва йўқ бўлмасдир”119, абадий фаолликда, ҳаракатда. Ҳаракат–апейроннинг муҳим хоссаси.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish