Даршанлар – ҳинд фалсафий системалари
Даршан-кўриш, кўриб чиқиш, кўрилиб туриш, учрашиш , олдиндан кўриш, идрок , билиш , ичига кириб бориш, таниш ва билиш маъноларида ишлатилади ҳамда қадимги грек термини фалсафанинг синоними бўлиб ҳисобланади. Санкхья (ҳисоблайдиган, яхши ҳисобчи) у тўғри билишни мақсад қилиб қўяди .
Даршанларга-қадимги ҳинд фалсафий системаларига хос умумий хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
1) уларда диний-мифологик дунёқараш таъсири яққол сезилиб туради;
2) барчаси бирга мавжуд, ёнма-ён яшаган бўлиб, улар кўпроқ соф ақлий мушоҳадага таянади, илму фан билан алоқаси саёз, анъанавий ҳинд турмуш тарзини ифода этади ва шунинг учун ҳам оламни руҳ, жон орқали тасвирлаш, яъни унга идеалистик ёндашиш устувордир. Буни интеллект, тафаккурни вулгарлаштириш, хусусан ақлий фаолиятни моддий жараён, ҳиссиётни физикавий ҳодиса деб тушунишда ўз ифодасини топади. Айни пайтда даршанлар баъзи фалсафий масалаларни ҳал этишда бир-биридан кескин фарқ қилади.
Ҳинд фалсафий системаларини одатда веда ғоялари, анъаналарига бўлган муносабатига кўра икки гуруҳга: астика ва настикага ажратишади. Астикага ведалар авторитетини эътироф этадиган, ортодоксал, мумтоз системалар – веданта, ньяя, вайшешика, йога, миманса ва санкхьялар мансуб. Ведалар авторитетини тан олмайдиган таълимотлар қаторига локаята, буддизм ва жайнизм киради. Лекин улар таркибини бошқача талқин қилиш ҳоллари ҳам мавжуд. Хусусан, баъзи мутахассислар даршанлар деганда фақат астикани тушунса, бошқалари ҳам астикани, ҳам настикани назарда тутишади. А. Н.Чанишев эса даршанларни фалсафий ва парафалсафий турларга ажратиб, кейингисига буддизм ва жайнизмни тегишли деб ҳисоблагани ҳолда, даршанларнинг сонини еттитага келтиради95.
Аввал настикага мансуб фалсафий системаларни кўриб чиқамиз.
Жайнизм (жина - ғолиб) моҳиятига кўра мифологияга бориб тақалади. У 24 йўл бошловчи – тиртханкар (борлиқни океан орқали бошлаб борувчи) фаолиятини кўрсатади, шулардан иккитаси: паршва ва махаваралар реал мавжуддир. Биринчиси Бихар (шарқий Ҳиндистонда) жамоа ташкил этиб, унга қабул қилинган эркаклар ва аёллар дунёчилар (мирян) ва таркидунёчилар (аскетлар) га бўлинган; улар тўртта амални сақлаганлар: ахимса-бировга ёмонлик қилмаслик, сатья-ҳақгўйлик, астейя-ўғирлик қилмаслик, апариграха – бировга боғланиб қолмаслик, дунё неъматларидан воз кечишлик. Махавира кшатрийлар зотидан бўлиб, эрамиздан аввалги VI асрда яшаган. У дунёвийлар (мирян)га секс билан шуғулланмасликни, таркидунёчиларга эр-хотинларнинг бир-бирига хиёнат қилмаслигини ва дунё лаззатларидан ўзини тийишни буюрган. Таркидунёчилар-монахлар ўрмонларда яшашган. Махавиранинг ўзи жайнлар жамоасига бош бўлгандан кейин (30 ёшида) оиласини тарк этиб, кийимсиз ва деярли овқат емасдан 12 йил умр кечирган (кўзи очилгунча, яъни борлиқ моҳиятини тушуниб етгунча).
Махавира 14та китоб ёзиб қолдирган. Эрамизга қадар III асрда паталипутра шаҳрида умумжайн йиғинида жайнлар канони – “Сиддханта” тузилган ва тасдиқланган. Унинг ичида “Кальпасутра” кўпроқ ўқиладиган, юқорироқ баҳоланадиган қисми бўлиб, унда астрономия, география, космогония, хронология, архитектура, мусиқа, рақс, эротика, гетерларни тарбиялашга оид илмий ва амалий характердаги маълумотлар бор.
Жайнизмда брахманизм танқид остига олинади, ведаларнинг муқаддаслиги инкор этилади. Жайнизмда қон чиқариб қурбонлик қилиш қораланади, бошқа жонзотлар ҳаётига раҳм қилишга чақиради. Жайнизм худоларни эмас, жайнларни улуғлаш зарурлигини таъкидлайди. Жайнизм сансарага ишонади, унинг мақсади азоб-уқубатдан иборат деб тушуниладиган ҳаётдан озод бўлиш. Жина – бу карма қонунини енгиб ўтган киши. Жайнизм – дуалистик таълимот. Унда тирик ва ўлик дуализми мавжуд. Нотирик борлиқ – атомлар (ану)дан ташкил топган, материя (пудгала) – бирлашиш ва бўлиниш ҳусусиятига эга, фазо (акоша), вақт (кана), ҳаракатни ўз ичига олади. Тирик табиат тўлалигича жонга эга, жон битта. “Учта гавхар”-бу: тўғри хулқ-атвор, тўғри билиш, тўғри эътиқод.
Жайнизмнинг билиш назарияси. Жайнлар “шрути” – авторитар билим ва “матн”ни фарқлашади. Билишда хотира, таниб-билиш ва хулосалаш иштирок этади. “Матн” га ташқи ва ички дунё предметларини ҳиссий қабул этиш ва ақл билан билиш киради.
Жайнларда ёнма-ён яшайдиган бир неча дунёнинг мавжудлиги тан олинади : қуйи икки дунёда гуноҳкорлар жонини қийнайдиган, уларга азоб берадиган демонлар (фаришталар) яшашади; ўрта дунё-ер, юқоридаги дунё- худолар яшайдиган дунё (амалдагина бу дунё мавжуд деб ҳисобланади, назарий жихатдан эса, худолар мавжудлиги инкор қилинади).
Do'stlaringiz bilan baham: |