Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet45/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Ведангаведаларнинг таркибий қисми, у смирити (эслаб қолинган), инсон тафаккури маҳсули. Унда билимлар тўпланган. Ақл-ведаларда юқори баҳоланган сифат бўлиб, у одамларга ва худоларга хос. Ригведа худолари донишмандлардир. Улар орасида Брихаспати-худолар устози, Дханватари- врач, Дхарма-қонун худоси, Сарасвати-нотиқлик худоси, фан ва санъат химоячиси бор. Ведалар даврида геометрик ўлчамлар, арифметик ҳисоблар, хусусан ўнлик саноқ системасига оид фикрлар мавжуд бўлган. Илк упанишад давридаёқ вужудга келган илмий билим куртаклари мифологик дунёқарашдан кейинги ҳинд фалсафасининг иккинчи маънавий манбаи бўлиб хизмат қилган.
Упанишад(атрофида ўтириш) устоз оёғи олдида ўтириб билим олишни билдиради. Бу Упанишадга мансуб асарларда кўрсатмалар, ўгитлар кўплигидан далолат беради. Айни пайтда, упанишадаларда шоҳ саройидаги диспутлар, суҳбатлар ўз аксини топган. Упанишадлар сони 200тадан кўпроқ. Улардан баъзилари шеър, бошқалари проза, учинчи бир турлари аралаш кўринишда битилган. Упанишадлар икки ярим минг йилдан кўпроқ вақт давомида яратилган (эрамизгача иккинчи минг йиллик охиридан бошлаб эрамизнинг иккинчи минг йиллари ўрталаригача). Упанишадлар муаллифлари яширилган, лекин унда тирик шахслар, хусусан брахманлар ва билимли кшатрийлар ҳаракати сезилиб туради.
Упанишадлар ведаларга талқинлар бўлиб хизмат қилган. Шунинг учун ҳам уларни веданта (ведалар охири, якуни) деб аташган. Кейинчалик бу термин манбаини ведалар ташкил этадиган фалсафий мактабга қўлланиладиган бўлди(Веданта фалсафий мактаби). Упанишадларда ведаларда илгари сурилган фикрлар ривожлантирилади. Масалан, Ригведадаги Пуруша гимни ва космогоник гимнларда ифодаланган дунёнинг тузилиши тўғрисидаги фикрни олайлик. Пуруша гимнида антропоморфизм ғояси илгари сурилган. Минг бошли, минг кўзли, минг оёқли Пуруша гавдаси билан ерни ёпиб, ўнта бармоғига таяниб, кўкка илгарилайди. Пуруша барча мавжуд нарсаларни яратади ва бошқаради. Бу Упанишадларда ягона бошланғич асос-субстанция ғоясининг шаклланишига туртки беради ва у космогоник гимнда акс этган: “Ягона, бутун нарса нима эди... Уни Индра, Митра, Варуна, Агни ... деб аташади. Борлиқ ягонадир, донишмандлар уни турлича аташади”90.
Упанишадларда онгнинг тўрт ҳолати ажратилиб, тавсифланади: уйғоқлик, уйқу, чуқур уйқу (тушсиз) ва соф онг-турия. Упанишадларда “ҳаёт нафаси” тушунчаси (пранлар) муҳим ўрин тутади. Аста-секин жоннинг кўчиб юриши концепцияси (сансара), ўтмишдаги хулқ-атвор, амаллар учун жавоб бериш (карма) тўғрисида қарашлар шакллана боради. Тақдирни айнан карманинг белгилаши айтиб ўтилади. Инсоннинг хулқ-атворини, ахлоқ қонунини дхарма белгилайди.
Юксак мақсадларга инсонни элтадиган нарса бу-билим; упанишадлар ҳиссий билим эмас, балки ақлий мушоҳада натижасидир. Билимга магия кучи хос деб саналади. Упанишадларда биринчи ўринга иккинчи даражали худо-Брахман кўтарилади: “Ким брахман эканлигини билса, упанишадлар бутун борлиқдан иборат бўлиб қолади. Ҳатто худолар ҳам унга қаршилик кўрсата олмайди. Чунки у уларнинг атмани бўлиб қолган. Кимда-ким бошқа худога таъзим қилса ва “мен бир нарса, у бошқа нарса” деса, у билимли эмас”91. Брахман-танасиз бирламчи сабаб, борлиқнинг бошланғич асоси. Брахман – бу бутун дунё.
Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқади: мутлоқ билим инсоннинг озод бўлиши, яъни ўлмас, мангу ҳаёт кечириши, ўз-ўзини, индивидуал “мен”ини илоҳий куч-“Брахман” билан бирлаштириши, “мен Брахман” деган фикрда бўлишидан иборат.
Атман тушунчаси, биринчидан танани, иккинчидан, “Мен” атамасини, учунчидан индивидуал борлиқнинг субъектив, маънавий асосини – жоннинг жонланишини англатади. Ҳинд фалсафасининг характерли ҳусусиятларидан бирини айнан ана шу тушунча ташкил этади. Атман (ап-нафас олиш, ат-ҳаракатланмоқ) тушунчаси инсоннинг доимо ҳаракатда эканлигини, фаоллигини, шу жумладан жоннинг ҳаракатини ифода этади. Брахман- Атман барча мавжудотнинг генетик-субстанционал асоси ҳамда якуни, ягона, абадий, ўзгармас моҳият. Бундан ташқари уларнинг ҳар иккаласи пуруша билан бир хил. Масалан, упанишадларда пуруша “барча нарсанинг ичига кириб борувчи Брахман сифатида тавсифланади”92.
Упанишадларда субъект объектга қориштирилиб юборилади: мен- бутун борлиқ. Упанишадларда таъкидланадики, агар Атман билиб олинса, барча мавжудот билиб олинган бўлади.
Ҳаётнинг олий мақсади-ҳаёт давомидаёқ атман-брахман билан қўшилиб кетиш, сансарадан озод бўлиш, “Брахман дунёси”га ўтиш (ўлимдан кейин). Бу ўғиллардан, бойликдан воз кечишдан иборат: “Бойлик доимий эмас, чунки абадий бўлмаган нарса билан мангу нарсага эришиб бўлмайди”93. Упанишадлар “ҳаракат, садақа, ҳаллоллик, куч ишлатмаслик, тўғрисўзлик”ни тарғиб қиладилар. Праджапатининг ўз фарзандларига учта васияти бор: “Эҳтиросларни босиш, камбағалларга садақа бериш, яқин кишига ҳамдард бўлиш”94. Ҳақиқий брахман-бу атманга эришган, қарамликдан, боғлиқликдан, қайғудан, ҳасаддан, умиддан озод бўлган, босиқ, соғлом фикрлайдиган, алданмайдиган, ўз-ўзини англаган одам. Бу-“худолар йўли”. Анъанавий маросимларни бажариш йўли-аждодлар йўли, сансара ва карма йўли, машаққатли дунёда мангу қолиш йўли.
Упанишадлар дунёқарашида ҳам идеализм, ҳам материализм элементлари мавжуд: бошланғич асос- овқат, сув, вақт, фазо, шамол, ёруғлик, ер биргаликда материя (пракрити), мавжудот. Зеро, бу асуралар (демонлар, фаришталар) фикри. Худолар уларни инкор этади.
Бхагавадгита”. Эрамизгача биринчи минг йиллик ўрталарида ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши натижасида савдо-ҳунармандчилик марказлари-шаҳарлар, пул-товар муносабатлари пайдо бўла бошлади. Кастачилик инқирозга юз тута борди: вайшларнинг кшатрийларни уларнинг брахманларга қарши курашида қўллаб-қувватлаши натижасида жамият ҳаётида брахманманларнинг мавқеи пасайиб, кшатрийларнинг мавқеи кучаяди. Бу даврда ўнтадан кўпроқ кшатрийлар давлати пайдо бўлади, улардан эса, Магатха давлати барпо бўлади. Аммо бу ҳиндларнинг бирлашишига олиб келмайди. Бирлашиш ҳиндларнинг олтинчи династияси-Маурья даврида, давлатни Ашоки бошқарган пайтда (273-232) содир бўлади.
Кшатрийлар жамиятни бошқарган даврда брахманизмга мухолифатда бўлган илк фалсафий системалар пайдо бўлади. Уларнинг муҳимларидан бири-“Бхагавадгита”дир. У 18 жлдлик “Махобхорот”нинг олтинчи китобининг бир қисмидан иборат бўлиб, унда “бхартлар жанги” ҳикоя қилинади. Бу қисм пандавалар (панду шоҳ болалари) ва кауравалар (пандаваларнинг амакиваччалари) ўртасидаги жангга тайёрланишни тасвирлашдан бошланади. Пандаваларнинг қўмондони Арджуна шубҳа остида қолади. Бу шубҳани унинг жанговор ғилдиракдоши Кришна – Вишну худосининг гавдаланиши, сиймоси тарқатади. Арджуна шубҳасининг, қўрқувининг асосини қуйидаги мулохазалар ташкил этади: олдинда турган жангда у ва ака-укалари ўз қариндошларини уриб-йиқиши керак; бироқ ўз уруғини йиқитиб, у тахтли бўла олмайди-ку?! “Ахир уруғнинг ҳалокати билан бирга уруғчилик қонунлари ҳам барҳам топадику?!” Қонунлар ўлими бутун уруғнинг бахтсизлигига олиб келади, бахтиқаролик қарор топади, уруғ аёллари бузилиб кетади, бу эса касталарнинг қўшилиб кетишига, “халқ қонунларининг йўқолиб кетишига” олиб келади. Кришнанинг бунга берган жавобида зарур амал, йога ва йогинлар, Брахман ҳақидаги таълимотларни ажратиш мумкин.
Зарур амал ҳақидаги таълимотда Кришна Арджуни камқалбликда айблайди ҳамда жангнинг кшатрийлар бурчи (дхарма) эканлигини эслатади. Арджу ундан сўрайди: “Доноликни амалдан, ҳаракатдан юқори қўя туриб, нега мени даҳшатли ишларга ундайсан?”. Унга жавобан Кришну ҳаракат, фаоллик билан озодликнинг ўзаро муносабатини тушинтириб кетади. Унинг фикрича, инсон барча турмуш урунишларидан озод бўлиб, дунё лаззатларидан воз кечиб, улар билан боғланиб қолмасдан ўз бурчини бажариши, зарур амални содир этиши лозим. Бунда у ўз ҳаракати, амали натижаларидан, яъни лаззатлардан фориғ бўлиши керак. Демак, “Бхагавадгита”нинг ахлоқий идеали-инсон турмушнинг майда-чуйда ташвишлари билан, неъматлар лаззати билан ўралашиб қолмаслик, барча ташвишлардан озод бўлган ҳолда, зарур амалларни адо этиш. Унда озод, қатъиятли, такаббурсиз инсон ҳаёт неъматлари билан ўралашиб қолган, хасадгўй, нопок одамга қарама-қарши қўйилади. Мазкур таълимотнинг рационал мағзи ана шунда.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish