Таянч тушунчалар
Дунёқараш, мифология, дин, илмий билим, олд фалсафа, парафалсафа, фалсафа, қадимги дунё фалсафаси.
2-мавзу. ҚАДИМГИ МИСР ВА БОБИЛДА ДУНЁ ҲАҚИДА ДАСТЛАБКИ ИЛМИЙ ТАСАВВУРЛАР ВА ОЛД ФАЛСАФАНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Қадимги Бобилдаги давлатчилик. Географик жойлашувига кўра Бобил, яъни Месопотамия ёки Икки дарё (Тигр ва Евфрат) оралиғи икки қисмдан: шимолий тоғолди ва жанубий паст-текисликдан ташкил топган. Унда палеолит давридаёқ аҳоли яшар эди. Эрамизгача бўлган тўртинчи минг йилликда Месопотамиянинг текислик қисмига шумерлар,ўрта қисмига аккадлар келиб жойлашади. Эрамизгача учинчи минг йилликда шумерлар жанубда, frкадлар шимолда қатор мустақил шаҳар-давлатлар барпо этадилар. Эрамизгача бўлган учинчи минг йиллик ўрталарида Шумер шаҳарлари Лугальзагисси, Аккад шаҳарлари Саргон I томонидан бирлаштирилади. Бу икки бирлашма курашида Аккад ғолиб чикади. У ўзига Месопотамия текислик қисмини бўйсундиради. Бироқ Шумер-Аккад давлати узоқ яшагани йўқ. Месопотамия табиий чегаралар, тўсиқлар билан ҳимояланган, халқларнинг кўчув марказида жойлашган эди. Келгинди гутлар Аккад давлатини яксон қилди. Кейинчалик пайдо бўлган Шумер давлатининг Ура III династияси аморитлар қилинди, кейингиларнинг ўзаро курашида эса аморитлар ғолиб чиқишадива эламитлар томонидан йў. Улар маркази Бобил бўлган давлатни барпо этдилар.
Қадимги Бобил ҳоқонлиги (1894-1595) ўз юқори чўққисига Хаммурапи (1792-1750) даврида эришди. У иккинчи минг йилнинг ўрталарида хеттлар ва касситлар томонидан яксон қилинди. Кассит династияси (1518-1202) тарихи кам ўрганилган. Эрамизгача VII-асрда Месопотамиянинг тоғолди қисмида ассурияликлар дастлабки йирик Яқин Шарқ давлатини барпо этиб, унинг ҳудуди Эрондан Мисргача бўлган жойларни қамраб олган эди.
Бобилнинг иккинчи гуллаб-яшнаши Янги Бобил ҳақонлигига тўғри келади (612-538). У форсийлар томонидан яксон қилинган. Қадимги Бобил- “бронза даври” маданиятининг типик намунаси. Манбалар тошдаги ёзувлар, қотган лойдаги ёзувлар бўлиб, улар ассурия-бобил (аккад) тилида битилган. Ассурия хукмдори Ашшурбанипал кутубхонасида 30 мингдан кўпроқ лой жадваллар мавжуд бўлган. Матнларда иш хужжатлари, қоидалар, тарихий маълумотлар, тиббий рецептлар, луғатлар, математик масалалар, худолар шарафига бағишланган битиклар қайд этилган. Уларда қадимги илмий ва дунёқараш мазмунига эга маълумотлар ҳам ўз аксини топган.
Илм куртаклари. Қадимги Бобил ҳоқонлиги даврига оид кўп математик масалалар мавжуд. Улар орасида кўпайтириш жадвали, квадрат ва куб сонлар, ҳисоблаш позицион системаси бор. Шумер ва аккад-бобилда олтмишлик ҳисоб системаси ўйлаб топилган. Эрамизгача иккинчи минг йилликда Бобил олимларига квадрат диоганалининг томонларга муносабати, айлананинг радиусга муносабати маълум бўлган. Улар квадрат ва куб тенгламаларга мос келувчи масалаларни ечишган.
Қадимги Бобил астрономлари Александр Македонский даври (эрамизгача 4-аср) га келиб, яъни 2250 йил аввал ой ва қуёш тутилиши даврийлигини аниқлашган. Икки мингинчи йил бошида қуёш-ой календарини яратишган. Ҳаммурапининг қўшимча ой тўғрисидаги буйруғи ҳозиргача сақланган. Бу 12 ойдан иборат ой йилини (354,36сутка) қуёш йилига (365,24сутка) яқинлаштириш мақсадида қўлланган. Кейинчалик 8 қуёш йилининг 90 (ой йилидаги) ойга яқин бўлиши аниқланган.
Илмий билимлар билан узвий боғлиқ ҳолда рационал тафаккур кўникмалари ҳосил бўла боради, фалсафий дунёқараш элементлари шакллана бошлайди. Лекин Бобилда фалсафа пайдо бўлган эмас. Ҳатто, Янги Бобил ҳоқонлиги даврида ҳам оламнинг тузилиши миф, афсоналар асосида тушунтирилган. Илмий билим куртаклари ҳам фанни ҳосил қилиш даражасигача ривожланмаган .
Шумер мифологияси Қадимги Шарқ маданиятининг юксак наъмунаси бўлиб, унда Абзу қамишзор батқоқли ўрмон образи яратилган ва тавсифланган. Месопотамиянинг жанубий қисми айнан шундай бўлган.Афсонага кўра, унинг бағрида ибтидо она Намму пайдо бўлади. Улкан Кур тоғи (шумер теогониясининг учинчи элементи) асосида лой, юқорисида қўрғошинсимон модда (осмонга ишора) бор. Тоғ асосида ер худоси Ки, чўққисида осмон худоси Ан жойлашган. Ан ва Ки (осмон ва ер) ҳавонинг она худоси Нинлиль ва ота худоси Энлильни яратишади. Айнан Энлиль Осмон ва Ерни бир-биридан ажратади, космик бўшлиқни ҳосил қилади, унда одамлар ва худолар яшай бошлайди. Ан ва Кидан аста-секин Энки-ер ости ва океан сувлари худоси, невараси-ой худоси-Напнар, ер ости ҳоқонлиги худоси Нергал, эвараси – қуёш худоси Уту ва бошқалар пайдо бўлишади.Мазкур афсона ўзида оламнинг пайдо бўлиши ва структурасини ифода этувчи дастлабки манбалардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |