Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet37/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Скептизм, Пиррон, бахт-саодат, Тимон фалсафаси, Энесидем дунёқараши, Академия скептиклари, “Сабабият” тушунчаси танқиди.
5.3 СТОИЦИЗМ
Стоицизмнинг асосичиси Китионалик Зенон (336-264) ўлимидан кейин бу мактабни эски ортодоксал таълимот руҳида Клеанф (264-232), кейинчалик Хиослик Аристон бошқаради. Кейингиси даврида мактабда киниклар этикаси элементлари янада жонланади. Айни вақтда, унинг бошқаруви пайтида стоицизмга Аркесилай ҳужуми бошланади, у Академияга скептицизм ғояларини олиб киришга уринади ҳамда стоицизмга таъсир ўтказади. Жамият маънавий ҳаётига стоицизмнинг таъсири Хриссипп даврида кучаяди: стоиклар Академиядаги скептиклар устидан ғалаба қозонишади, бунда скептикларнинг догматик таълимотини танқид қилиш, рад этишда стоиклар қўллаган мантиқий методлар, айниқса тушунчаларни аниқ таърифлаш усули яхши самара беради.
Стоиклар физикаси Аристотел физикаси, айниқса унинг материя ва шакл тўғрисидаги таълимоти билан
Инсон ва жамият. Инсон – ижтимоий мавжудот, оламнинг бир бўлаги, у ўз-ўзини ҳимоя қилади, ана шу инсоннинг ҳулқ-атворини, ҳатти-ҳаракатини белгилашдан тортиб, то давлат фаровонлигини ўйлашгача бўлган уринишларни тақозалайди. Доно одам шахсий манфаатларидан давлат манфаатини устун қўяди.
Билиш назарияси ва мантиқ Стоицизмда мантиқ масалаларини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилади. “Логика” терминини айнан шу стоиклар илмий айланмага киритишган ва шу ном билан фалсафанинг бир бўлимини аташган, уни бошқа бўлимлари – физика ва этика билан бирдек кўришган.
Инсон туғилганида унинг онги ҳеч нарса ёзлмаган жадвалдек бўлади. Ҳиссий идрок (мушоҳада) аста-секин тасаввурлар билан тўлдира бошлайди. Бундай идрок нусхалари хотирада муҳрланиб қолади ва бунинг натижасида эмпирик тушунча пайдо бўлади. Эмпирик тушунчаларнинг иккита тури мавжуд: 1) барча кишиларда бирдай, табиий ҳолда тажриба асосида ҳосил бўладиган тушунчалар; 2) тафаккур натижасида, онгли тарзда йўналтирилиш оқибатида пайдо бўладиган тушунчалар.
Тажрибамиз хаос эмас, тартибдир. У тартиб жинс тушунчалар туфайли сақланиб туради, чунки ҳар бир жинс тушунча турларни ўз ичига олади. Ана шунинг учун ҳам тажриба соҳаси кўриниб туради, тушунарлидир, ақлимиз эса мушоҳада (идрок) тасаввурлардан (улар алоҳида-алоҳида тасаввурларни ифода этади) умумий мулоҳазаларни ҳал қилади; улар тажриба соҳасини тўлалигича қамраб олади ва, шу тариқа, тажрибани ҳар бир киши учун эриша оладиган воситага айлантиради. Бу таълимотда логос ҳам нутқ аъзоси (органи), ҳам тафаккур аъзоси тарзида юзага чиқади. Логос одамларни ҳайвонлардан ажратиб туради. Инсон Худо бир қаторда ақлга эга, унинг логияси Худо ақли билан баравардир, ҳар иккаласи бутун олам миқёсида амал қилади ва материяни ўзи ҳоҳлаган кўринишда шакллантиради.
Стоиклар одам ақлини дунёвий ақлни ўзида ифода этишини ана шундай тушунтиришади. Демак, ақл борлиқни фикрлай оладиган ва тил воситасида ифода қила оладиган кўринишга келтиради. Лекин илоҳий ақлдан фарқли ўлароқ, инсон ақли хато қилиши мумкин. Бироқ фикрлаш предметлари, яъни фақат тафаккурда мавжуд предметлар ўз маъноларига эга, чунки улар оламда ҳукмрон бўлган ақл билан мувофиқлашади. Ана шунинг учун ҳам ақл предметлари ҳақиқат соҳаси ва хатолар соҳасига ажралади.
Стоиклар Аристотелнинг материя ва шакл тўғрисидаги ноаниқ тасаввурларига чек қўйиш, дуализмдан монизмга ўтадилар. Аристотел фикрича, Худо “шакл” бўлиб, усиз материя мавжуд эмас эди, у оламдаги барча жараёнларнинг мақсади.
Стоиклар оламнинг ягона субстанциясида материя ва кучни фарқлаб, уларни атрибутлар деб билишади. Сбутсанция–бу жисм, у ўз-ўзини шакллантиради. Аксинча, куч ва шакл–моддий эмас, ақл билан эришиладиган ибтидодир.
Жисм–мавжудотнинг ягона жинси. Лекин кишилар ўй-фикрида жисмга турли хил қарашлар мавжуд. Бу қарашларнинг моҳияти категориялардир. Зеро, жисмни унинг хоссасига қарама-қарши қўядиган фикр субстанцияни ҳосил қилади.
Стоикларнинг сабабият тўғрисидаги таълимоти дунёвий жараёнларни яхлит ҳолда тасаввур этишни тақоза этади. Дунёдаги барча нарсалар кучнинг ягона манбаидан ҳосил бўлади. Сабабий таъсирларни олий элементлар: олов, ҳаво ва уларнинг аралашмаси бўлган “пневма”лар яратадилар. Бошқа барча жисмлар уларда “пневма” бўлгани учун сабаб бўлиши мумкин. Сабабият фақат номоддий натижаларга олиб келади, чунки сабабиятнинг моҳияти шундаки, бир жисм бошқа жисм ҳолатини ўзгартиради, ҳаракатга келтиради, унда муайян ўзгаришларни содир қилади.
Стоикларнинг фалсафасидаги муҳим тушунча – фатумдир. Ҳар қандай сабабий таъсир табиат қонунларига мувофиқ ҳолда содир бўлади. Жисмлар ўзаро таъсирда бўлганда муайян оқибат пайдо бўлади. Ана шунга кўра ҳодисалар ўртасида сабабий алоқадорлик бор деган хулосага келишади. Сабаб ва оқибат ўртасидаги кетма-кетлик, аслида биринчи ҳаракатга келтирувчи куч фаолияти билан боғлиқ.
Стоиклар этикаси
Асосий яхши фазилатлар қуйидагилардан иборат: мулоҳазакорлик, мардлик, ёки ўзини тута билиш, ва адолатлилик. Ушбу фазилатлар ёки барчаси бирга мавжуд бўлади ёки улардан ҳеч бири мавжуд бўлмайди: улардан бирига эга бўлган уларнинг барчасига ҳам эга бўлади. Зенон барча яхши фазилатларнинг сарчашмаси (манбаси) мулоҳазакорлик деб ҳисобласа, Клеанф – ўртачалик (мўътадиллик) деб ҳисоблайди. Майда тафсилотлардаги фарқларга қарамасдан, стоиклар умуман яхши фазилатлар айнан бир табиатга эаг бўлган ҳосилалар сифатида чамбарчас боғлиқ ва шу сабабли улардан бирининг мавжудлиги қолган барчасининг мавжудлигини ҳам белгилаб беради. Худди шу каби улар бир нафар нуқсон бор жойда қолган барча нуқсонлар ҳам мавжуд бўлади, деган фикрга қатъий ишонганлар. Шундай қилиб, инсондаги асосий нарса – бу характер (инсон табиати); аслида эса ўз бурчини бажариш каби яхши фазилатларга эга бўлиш (бурч – бу атамани чамаси Зенон ўйлаб топган, ) асл маънода фақатгина донишмандларга хосдир. Догнишманд эҳтирослардан ҳоли ва ўзининг қадрини ҳис қилиш туфайли ҳеч кимнинг, ҳаттоки Зевснинг ҳам ўзидан устун эканлигини ҳис қилмайди. Бундан ташқари у ўз ҳаётининг эгаси ва ўзини ўлдириш хуқуқига ҳам эга.
Агар барча яхши (эзгу) фазилатлар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлса ва улардан бирининг мавжудлиги қолганларининг ҳам мавжуд эканлигини англатса, у ҳолда уларнинг барчаси тенг қийматли эканлигини тахмин қилиш қийин эмас. Инсон ё жамики эзгу фазилатларга эга ва нуқсон ҳамда камчиликлардан ҳоли, ёки у фақат иллатларга эга. Шундай қилиб, Хрисиппга кўра, маънавий такомиллашиш йўлини тўлиқ босиб ўтган инсон тўлақонли ҳолда жамики эзгу фазилатларга эга бўлиб қолмайди, яъни у ҳақиқий бахт бўлган эзгу фазилатларни ўзида мужассамлантирмайди. Бундан келиб чиқадики, фақат айрим кишиларгина эзгу хислатларга эга бўла оладилар, ва улар ҳам бунга ҳаётларининг охирида эриша оладилар. Инсон бутун ҳаёти давомида, ёки унинг қандайдир қисми давомида гуноҳларга кўмилиб яшайди. Ва ҳаттоки у эзгу фазилатларга эга бўлса ҳам, бу ҳодиса фақат унинг кексайганидагина содир бўлади. Бироқ ушбу қатъий маънавий идеализм фақатгина нисабатан эрта ижод қилган стоик(мутафаккирларга) хос бўлган, нисбатан кечроқ ижод қилган стоиклар маънавий тараққиётга ишонганлар ва одамларни эзгу фазилатлар йўлини танлашга ва шу йўлдан юришга даъват қилганлар. Ҳеч бир инсон донишманднинг талабларига жавоб бермаслигини тан олган ҳолда улар дунёни аҳмоқлар ва эзгу фазилатлар ва донишмандлик йўлида турганларга ажратганлар.
Стоиклар этикасининг ўзига хос хусусияти – бу уларнинг эҳтирослар назариясидир. Стоиклар уларни тўрт турга ажратганлар – қайғу, қўрқув, ҳирс ва лаззатланмоқ. Уларнинг барчсаси иррационал ва табиатга қарама-қаршидир, ва шу сабабли муаммо уларни кучсизлантириш ва бошқаришдан эмас, балки улардан халос бўлиш ва совуққонли, вазминликка эришишдан иборат. Эҳтирослардан ҳеч бўлмаганда, улар одат тусига кирганда халос бўлиш зарур. Шу сабабли стоиклар этикаси амалда асосан маънавий эркинликка эришиш ҳамда ўз ҳаётига эгалик қилиш мақсадида эҳтирослар билан курашишни англатади. (ваҳоланки, айрим стоиклар донишманд инсон ҳам айрим қўшимча рационал ҳиссиётлар – масалан, лаззатланиш ҳиссиётларини ҳис қилиши ҳам мумкин эканлигини эътиборга олган ҳолда ушбу қатъий қарашлардан узоқлашганлар). Стоиклар этикасининг ушбу томони, яъни айнан жамики ташқи нарсалардан тўлиқ озод бўлишга эришишга интилиш киникларнинг меросидир, бироқ бу масаланинг киниклар билан умуман боғлиқ бўлмаган бошқа томони ҳам мавжуд, - бу космополитизм. Ҳар бир инсон ўз табиатига кўра – ижтимоий мавжудот, ва онг биз жамиятда яшашимиз зарур эканлигини англатиб туради. Бироқ онг барча одамларга хос, демак, ҳар бир инсон учун ягона қонун ва ягона Ватан мавжуд. Инсониятни ўзаро бир-бири билан душманлик қилувчи давлатларга ажратиш бемаънилик – донишманда қайсидир бир давлатнинг фуқароси ҳисобланмайди, у Дунё фуқаросидир. Бундан келиб чиқадики, биз барча инсонларга нисбатан эзгу ниятли бўлишимиз зарур, чунки ҳаттоки қуллар ҳам ўз хуқуқларига эга ва ҳаттоки душманлар ҳам бизнинг марҳаматимиз ва кечиришимизга лойиқдирлар. Тор ижтимоий қарашлар чегарасидан бу каби чиқиш, албатта стоиклар тизимининг монизми (дунёнинг негизи битта - руҳ ёки материя - деб билувчи фалсафий таьлимот)дан келиб чиққан, бироқ ушбу нуқтаи назардан уларнинг космополитик қарашлари асосида ўз жонини сақлашга интилиш ёки ўз-ўзини севишнинг фундаментал ҳисси ётади. Биринчи навбатда, албатта ўз жонини сақлаш инстинкти инсоннинг ўз-ўзини севиши кўринишида намоён бўлади. Бироқ у ушбу севги сарҳадларидан четга чиқиб кетади, ва инсоннинг ўзига тегишли бўлган жамики нарсаларни – оила, дўстлари, ватандошлари, ва ниҳоят жамики инсониятни қамраб олади.
Албатта, инсонга барча нарсалардан ҳам яқин бўлган нарсаларга нисбатан ўз жонини сақлаш туйғуси кучли даражада намоён бўлади, ва унинг учун катта аҳамиятга эга бўлмаган нарсаларга нисбатан у камайиб боради, шу сабабли ушбу этик нуқтаи назардан ҳар бир индивидумнинг вазифаси ўз муҳаббатини инсонга шахсан тегишли бўлмаган нарсаларга нисбатан ҳам кенгайтиришдан иборат. Бошқа сўзлар билан айтганда, биз одамларни ўзимиздан кам бўлмаган даражада севганимизда, ёки бизнинг севгимиз ўз шахсиятимиз билан боғлиқ бўлган барча нарсалар, ҳаттоки жамики инсониятни ҳам қамраб олганда, ҳамда барча жабҳаларда бир хил кучга эга бўлган ҳолда намоён бўлганида маънавий идеалга эришамиз. 72



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish