Таянч тушунчалар
Неоплатонизм, Плотин фалсафаси, борлиқ, оламнинг келиб чиқиши, “Ягона” тушунчаси, жон ва тана, Плотин этикаси, Порфирий дунёқараши, Ямвлих дунёқараши, Прокл дунёқараши, Аркесилай фалсафаси, Карнеад фалсафий қарашлари, эҳтимоллик тушунчаси талқини, Филон дунёқараши, Пифагорчи платониклар, Сурия мактаби.
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида
Миллий ва умумжаҳон фалсафа тарихини ўрганиш, уни бугунги кунда жамиятимиз олдида турган долзарб масалалар билан боғлиқ ҳолда қайта англаш ва шу асосда “Ўзбек фалсафаси ”ни яратиш маьнавиятимизни юксалтиришнинг муҳим омилидир. И.А.Каримов ўзининг жуда кўп чиқишларида, оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, асарларида, айниқса “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ”, “Миллий истиқлол мафкураси – халқ эьтиқоди ва буюк келажакка ишончдир ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”да буни кўрсатиб ўтган. Президентимиз Шарқнинг кўҳна цивилизация ўчоғи эканлигини, унинг Ғарб олами билан яхлит ижтимоий ва маданий ҳудудни ҳосил қилгани ҳолда ривожланганини, бунда Буюк Ипак йўлининг катта аҳамиятга эга бўлганини алоҳида таъкидлайди. Хусусан, 2014 йил 15 майда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида у Шарқ дунёсида, хусусан, Марказий Осиё халқлари ҳаётида ривожланган маданиятнинг мавжуд бўлгани, унинг Ғарб маданиятининг ривожига таъсирини, маданиятлараро мулоқотларда милодгача бўлган иккинчи асрдан милодий XV асрга қадар мамлакатларни боғлаб келган Буюк Ипак йўлининг тутган ўрнини кўрсатиб ўтиши эътиборга лойиқдир. Унинг қайд этишича, “Бу даврларда турли мамлакатлар халқларининг илмий билим ва ютуқлар билан бир – бирини бойитиб бориши алоҳида роль ўйнади. Буюк ипак йўли орқали Европага, Европадан эса Осиёга Шарқ ва Ғарб оламидаги улуғ аллома ва мутафаккирлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Сократ, Платон, Аристотель, Птолемей ва антик даврга мансуб бошқа буюк алломаларнинг илмий асарлари, ғоя ва кашфиётларини ўрганиш учун амалий имконият вужудга келди”74. Ҳозирги пайтда миллий ва умумбашарий маданий меросни ўрганиш вазифасини Президентимиз қуйидагича ифодалайди: “... кўҳна қадрятларимиз, дину диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда тарихий адолатни қарор топтириш , янги жамият қуриш йўлида ҳалқимизнинг маънавий юксалишини ўз олдимизга қуйган олийжаноб мақсадларга етишда ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эьтиборимиз марказида турганини таъкидлаш лозим ”75.
Президентимиз маънавиятни англаш, уни юксалтириш билан фалсафа, унинг тарихини ўрганишнинг ўзаро алоқадорлигини маьнавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги масаласи, унинг негизида фалсафанинг асосий тушунчалари, оқимлари – материализм ва идеализмнинг шакллангани, уларнинг турли даврларда мавжуд ижтимоий – сиёсий вазият ва турли гуруҳлар, табақалар дунёқарашини ифода этгани, соф назарий масала доирасидан чиқиб, муайяан сиёсий режим ва давлатнинг расмий мафкурасига айлангани билан боғлиқ ҳолда тушунтиради. Хусусан, моддий ва маьнавий ҳаёт муносабати масаласига қадимий ҳинд, хитой, юнон файласуфлари, масалан Сократ, Платон, Эпикур, Демокрит, Конфуций ва бошқа алломалар ижодида кенг ўрин берилганини алоҳида таькидлайди 76.
Шунингдек И.А.Каримов борлиқни моддий ва маьнавий жиҳатлари бирлигида, яхлит ҳолда олиб қарашнинг кўҳна меросимиз “Авесто ”да акс этиши77, буюк мутафаккирларимиз олимларимиз, хусусан Мусо Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий, имом Бухорий, ат–Термизий, имом Мотуридий, Марғиноний, Нақшбанд кабилар дунёқарашлари, илмий меросининг оламни ва инсонни, уларнинг ўзаро муносабатини фалсафий мушоҳада қилишда муҳим ўрин тутганини зикр этади 78.
Юқоридагилардан фалсафа тарихини ўрганиш миллий ғоямиз, мафкурамизнинг фалсафий-тарихий илдизлари ва моҳиятини тушуниб етиш, уларни халқ, айниқса ёшлар онгига сингдиришда ,мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятитни ривожлантиришда муҳим ахамият касб этишини кўрсатади.
Фалсафа тарихи ўзида фалсафий фикр тараққиётини акс эттиради. У фалсафанинг дунёқараши шакли сифатида қандай пайдо бўлгани, унинг муаммолари, асосий тушунчалари ва принципларининг қандай шаклланганлиги ва мазмунан бойиб боргани, қандай йўналишларда тараққий этгани, бу тараққиёт тенденциялари нималарда ифодаланишини тушунтиради. Ана шунинг учун ҳам фалсафага оид ўқув адабиётларида фалсафа тарихи фалсафий пропедевтика, яъни фалсафага кириш сифатида ўрин олган.
Фалсафа ва фалсафа тарихининг ўзаро муносабати тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги принципи асосида олиб қараладиган бўлса, битта фаннинг икки қиррасига ўхшайди: келиб чиқиш ва ривожланиш тарихи нуқтаи назаридан олиб ўрганилса – у фалсафа тарихи, тараққиёти давомида шаклланган фундаментал муаммолар, тушунчалар, ғоялар, принципларнинг синтезланган, умумлаштирилган, замонавий руҳда талқин этилган, мантиқий тизимга солиб баён қилингани эса назарий система ёки фалсафа назариясидир.
Фалсафа тарихи ўтмишга мурожаат қилар экан, яхлит фалсафий жараён доирасидан четга чиқмайди. Фалсафа тарихини ўрганишга киришар эканмиз, олдимизда фалсафий фикр эволюциясини баён этиш, “унинг қандай вужудга келгани ва қандай қилиб ўзини яратганини”79 кўрсатиш вазифаси туради. Мана шу маънода фалсафа тарихи “фалсафанинг ўз ўзини яратиш тарихи”дан иборат ва фақат ўз илдизларини топа билсагина, мавжуд бўла олади ва борлиғини намоён қила олади. Гегель фикрича, турли фалсафий системалар фалсафа биносини қурувчи қисмлардир. Шу сабабли, фалсафа тарихи ичида фалсафанинг ўзи билан иш кўрамиз. Буюк немис файласуфи масаланинг яна бошқа бир томонига эътиборини қаратади: фалсафа тарихи – бу билиш тарихи ва демак, инсоннинг ўз – ўзини англаш тарихидир; у инсон табиати, моҳиятига кўра бегона бўлган нарсаларнинг эмас, балки унинг ўзининг шаклланиши тарихидир. Бошқача айтганда, фалсафанинг тарихий тараққиёти инсоннинг, унинг маънавий дунёсининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихидир.
Гегелъ фалсафа тарихини сохталаштиришга, унинг аҳамияти, қадр – қимматини пасайтиришга ва, ҳатто, йўққа чиқаришга бўлган уринишларни қаттиқ танқид қилади. Унинг фикрича, “аксарият ҳолларда фалсафа тарихидан жуда оз кишилар уни йўққа чиқарадиган асосларни излаб топишга ҳаракат қилишади”80. Бу, одатда, фалсафанинг асл моҳиятини тушуниб етмаслик, уни ташқи томонидан идрок этиш, юзаки хулосага келиш натижасидир. Гегель фикрича, буни тушуниш мумкин. Агар бошқа фанларда уларнинг предмети ҳақидаги тасаввур аниқ, равшан бўлса, бу борада фалсафанинг битта “камчилиги” бор: муаммолари, тушунчалари ҳақидаги қарашлар турли хил бўлгани учун, унинг предмети ноаниқ, қандайдир мўртдек бўлиб кўринади. Лекин бундай тасаввур фалсафанинг ички томони, моҳиятини тушуниб ета олмаган одамларда бўлади. Уларни Гегель, “мусиқанинг барча товушлари, оҳангларини эшитган, лекин сезгилари битта нарсага – бу товушлар гармониясига етиб бормаган ҳайвонлар билан қиёс қилиш мумкин”81, деб айтади. Бу ҳолат, табийки, фалсафа тарихининг предмети, масалаларини аниқлашни тақоза этади.
Фалсафа тарихини ўрганиш усулларидан бири унга муоммавий ёндашишдир. Ижтимоий ҳаёт, хусусан, мафкуравий муҳит билан тақозаланадиган фалсафий фикрлар ривожи билишга хос бўлган қонуниятларга, абстракликдан конкретликка қараб кўтарилишга бўйсунади. Мазкур принцип билиш жараёнинг ҳиссий конкретликдан абстракт умумийликка қараб боришини фалсафий таффаккур вужудга келишининг шарт – шароити деб ҳам билади. Фалсафий дунёқарашдан аввал мифология ва олд фалсафанинг пайдо бўлиши, уларнинг фалсафий муаммоларнинг шаклланишига кўрсатган таъсири буни тасдиқлайди. Ибтидоий онгга хос бўлган субъект ва объектни фарқламаслик, масалан, оламни образли идрок этиш, уни жонлантиришга (гилозоизм), руҳлантиришга (аниматизм), дунё биносининг қисмларини жонли деб ҳисоблашга мойиллик (анимизм), шунингдек, табиат ҳодисаларини инсонга ўхшатиш (антропоморфизм), табиий жараёнлар муносабатини уруғчилик муносабатларига ўхшатиш (уруғчилик социоморфизми), мантиқий фикрлашнинг деярли йўқлиги дунёқарашнинг, шу жумладан, фалсафий дунёқарашнинг бош масаласи бўлган инсон – олам муносабати масаласининг қўйилишига имкон бермаган. Бунда уни социоантропоморфик дунёқараш деб ҳисоблаш ва унинг асосий хусусиятини мантиқий фикр юритишда деб эмас, балки эмоционал – ассоциатив ҳаёл суришда деб билиш устивордир82. Мазкур хусусиятлар муайян даражада мифологияда кузатилади. Лекин, айни пайтда, мифда ибтидоий аждодимизнинг оламни ва ўз – ўзини билишга бўлган интилиши ҳам кузатилади. Уни ҳиссиёт билан тафаккур ўртасидаги билиш ҳодисаси деб тавсифлаш мумкин.
Мифологиянинг моҳияти ва билишда тутган ўрнига нисбатан турли қарашлар мавжуд. Хусусан, баъзи тадқиқотчилар мифологиянинг моҳияти ва билишда тутган ўрнига нисбатан турли қарашлар мавжуд. Хусусан, баъзи тадқиқодчилар мифологияни борлиқни тушунтириш усули деб ҳисобласа, бошқалари уни ибтидоий аждодларимизнинг оламни ва ўз – ўзини билишга бўлган интилиши деб биладилар. Бизнингча, кейинги қараш ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Акс ҳолда мифологияни дунёқараш типи сифатида тавсифлаб бўлмайди. Мавжуд адабиётларда, айниқса, ўқув адабиётларида уни дунёқараш шакли деб ҳисоблашади.
Лекин, шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, билиш фақат соф субъектив тажриба эмас, балки объективликка таянадиган, ҳақиқатга интилиш, уни эгаллашни назарда тутадиган жараёндир. Шундай экан, борлиқ қонуниятларини билиш, улардан амалиётда, кундалик ҳаётда фойдаланишга бўлган эҳтиёж эртами – кечми билиш фаолиятини мифлар, афсоналар тўқиш жараёни доирасидан чиқишга, унинг сферасини кенгайтиришга олиб келади. Мифдан фанга, фалсафага, яъни, дунёқарашнинг бошқа шаклларига ўтиш содир бўлади. Бу жараёнда муҳим оралиқ бўғин вазифасини олд фалсафа ва парафалсафа бажаришади.
Олд фалсафа – ривожланган мифология ва илмий билимлар куртаклари йиғиндиси бўлиб, фалсафанинг пайдо бўлишига шарт – шароит яратган. У“шаклланаётган фалсафа ўзагини, парафалсафа эса– қобиғини ташкил этади. Агар мазкур ўзак,ядро йўқ бўлса, парафалсафа олд фалсафа шаклида, ичида ядро пайдо бўладиган қабиқ кўринишида бўлади”83.
Мазкур ҳолат фалсафанинг дунёқараш шакли сифатида мифология таъсирида ҳамда илмий билимлар, масалан, математика, астрономия, физика, тиббиёт ва шу кабиларга оид билимлар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланганидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |