Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида


– қадимги ҳинд дунёқарашида кшатрийлар аксибрахманчилик ҳаракатининг (бхагаватизм ва жайнизмдан кейин) учинчи шакли. Будда



Download 1,49 Mb.
bet47/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Буддизмқадимги ҳинд дунёқарашида кшатрийлар аксибрахманчилик ҳаракатининг (бхагаватизм ва жайнизмдан кейин) учинчи шакли.
Будда. Ганг водийсининг шимолий чеккасида қадимдан орийларнинг шак қабиласи яшаган. Унда шоҳ уруғи Гаутама ажралиб турган. Бир вақт шаклар уруғида Сидхарта (ўғил) туғилади, туғилаётганда онаси вафот этади. Чақалоқнинг, агар у касални, қари одамни ёки ўликни кўрса-монах таркидунёчи (аскет) бўлиши аввалдан белгилаб қўйилган бўлади. Отаси чақалоқни махсус шароитда тарбиялаган, унга дунёнинг соя томонини кўришга йўл қўймаган. Унинг яхши рафиқаси ва ўғли бўлган. Бир куни у касални, кейин чолни, ундан кейин ўликни, охирида таркидунёчини (аскетни) – монахни кўради. Унинг кўз олдида намоён бўлган дунё азоб-уқубатлари руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Кунлардан бирида Гаутама хизматкори билан кийим алмашиб, халқ орасига кириб кетади, дарвешона ҳаёт кечира бошлайди. Ведаларни ўрганади. Кўп уринади, лекин ҳақиқатни топа олмайди. Ниҳоят, бир дарахтнинг тегида ўтириб олади ва ҳақиқатни англамагунча ўрнидан қўзғалмасликка ҳаракат қилади. Тўртинчи кунда “нурланиш” содир бўлади. Сиддхарта “будда”га, яъни “нурланган одам”га айланади. Аста-секин Будда атрофида шогирдлари тўплана боради, будда жамоаси шаклланади. Будда (563-483) таълимоти илк будда матнларида-типитака (уч сават) тўпламида баён қилинган. Буддизмнинг брахманизмдан фарқи шундаки, брахманизмда азоб-уқубат гуноҳкорликнинг натижаси деб ҳисобланса, буддизмда ҳар қандай ҳаёт азоб-уқубатдан иборат деб саналади.
Ҳаётнинг бош қонуни-эзгулик ва ёвузлик мутлоқ қарқма-қарши нарсалар. Ёвузлик фақат ёвузликни туғдиради: “...ҳеч қачон бу дунёда нафратни нафрат билан тўхтатиб бўлмайди. Нафратнинг йўқотилиши- нафратнинг тугаши”96. Будда тўртта “эзгу ҳақиқат”ни таъкидлайди:
Ҳаёт азоб-уқубатдан иборат: “туғилиш – азоб-уқубат, қарилик – азоб-уқубат, касаллик-азоб-уқубат, ўлим-азоб-уқубат, яхши нарсадан жудо бўлиш-азоб чекиш, нимагадир етишолмаслик-азобланиш”97. Бундан маълум бўладики, буддизм фақат ҳаётнинг қоронғи томонини кўради.
Азоб-уқубатнинг келиб чиқиш сабаби бор. Асосий сабаб-яшашга бўлган иштиёқ , лаззатланишга бўлган иштиёқ: “Иштиёқ натижасида одамлар қўрққан қуён каби чопиб юришади. Турли йўллар билан боғланган одамлар такрор ва такрор азоб-уқубатларга қайтаверадилар”.
Азобланишга чек қўйиш мумкин, агарки унинг сабаби маълум бўлса: “иштиёқни изсиз йўқотиш, ундан қутулиш мумкин”. (юқоридаги ва иқтибослар “самьютта-никоя”да ёзилган)
Азоб-уқубатдан қутулиш йўли бор: Бу йўл саккизталик тўғри йўлни танлаш:

    1. тўрт ҳақиқатни тушуниш;

    2. қатъиятлилик, ирода кучини ишга солиш (тўрт ҳақиқатни англаб, шунга риоя қилган ҳолда яшаш);

    3. тўғрисўзлик (ёлғон гапирмаслик, тухмат қилмаслик, қўпол муомала қилмаслик);

    4. тўғри амалларни бажариш-тирик зотга зарар келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик;

    5. тўғри турмуш тарзи – ҳалол меҳнат билан кун кўриш;

    6. куч-қувватни тўғри йўналтириш – жозибадор нарсадан ва ёмон ўй-фикрдан ҳоли бўлиш;

    7. фикрни тўғри йўналтириш – барча нарсаларнинг ўткинчилигини англаш;

    8. эътиборни тўғри жамлаш98

Мана шу йўллар инсонни нирванага (“нирва”- ўчириш, жиловлаш, хусусан турли хил ҳисларни жиловлаш) элтади. Нирвана-инсоннинг ҳаёти давомида ўзини хавф-хатардан қутқариши, азоб-уқубатдан узил-кесил озод бўлиши, соф онг шаклида яшаши.
Буддизмнинг оригиналлиги шундаки, у борлиқнинг субстанциаллигини инкор қилади, яъни худо ва жон (Брахман ва атман) тушунчаларида ифодаланган субстанцияларни тан олмайди. Борлиқнинг кўп турлилиги буддизмда маънавий асосга эмас (яъни худо ва жонга эмас), балки умумий алоқадорликка боғлиқ ҳолда пайдо бўлиш қонунига таянади ва шу асосда бирликка эга бўлади. Субстанция бўлмагани учун мавжудликнинг барча шакллари нисбий характерга эга, онтологик мазмуни йўқ, яъни ҳеч нима, бўшлиқ (шуня)дан иборат.
“Нурланиш” доктринаси субъект психикасини қайта қуриш ва онг майдонини тозалашдан иборат. Руҳият - субстанция эмас, у элементар холатлар оқимидан ташкил топувчи соф жараён. Дхарма - ҳаёт энергиясининг ярақлаши (упанишадларда дхарма – қонун, тартиб, бурч).
Будда авторитетларга сиғинишга ҳам қарши чиқади : “Мен брахман деб жисми, сўзи, ўй-фикри билан ёвузлик қилмаганни тушунаман”.
Будда фалсафий масалаларни системали тарзда ишлаб чиқмаган.
Будда нурлангандан кейин яна 30 йил яшаган ва шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ кезиб, ўз таълимотини ёйган. Бу таълимот эрамизга қадар 80 йилда шаклланган. Буддизм ҳозирда Хиндистондан ташқари, Тибетда , Хитойда , Японияда , Бирмада , Цейлонда ва бошқа жойларда тарқалган . Хиндистонда у брахманизм таълимотига сингдириб юборилган .
Буддизм-жаҳон динларидан бири ҳамдир.
Локаята (Чорвоқлар) фалсафий таълимоти. Локаята (санскрит. Лока- бу дунё ёки бу дунёда тарқалган) фақат бу дунёнинг мавжудлигини тан олади. Бу таълимот асосчиси Брихаспатидир. У ва унинг тарафдорлари фикрича, фақат ҳиссий қабул қилинадиган дунёгина ҳақиқатан мавжуддир. Моддий дунёнинг тўртта бошланғич асоси: сув, ҳаво, олов, ер барча предмет ва ҳодисаларнинг сабабидир. Локаята вакиллари фикрича, онг ҳам ўзининг мавжудлиги билан моддий асосларга бориб тақалади. Билиш масалаларида сенсуализм позициясида туришади: ақл, ғайритабиий ғояларни инкор этишади, барча билимларни фақат ҳиссий тажриба асосида пайдо бўлади деб таъкидлашади.
Ахлоқ масалаларида локаятачилар гедонистлардир. Улар ҳаётнинг мазмун-моҳиятини бахт-саодатда деб билишиб, уни лаззатланиш маъносида тушунишади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish