Оламнинг илмий манзараси



Download 29,58 Kb.
bet1/5
Sana06.07.2022
Hajmi29,58 Kb.
#748327
  1   2   3   4   5

1.1 Оламнинг табиийғилмий манзарасини ёритишнинг хозирги замон холати.
19-асрнинг охиридан бошлаб "оламнинг илмий манзараси" деган тушунча табиатшуносликда ва фалсафада кенг ишлатиб қелинмоқда. 20- асрнинг 60-йилларидан бошлаб системали равишда унинг маъноси махсус таҳлил қилина бошланди. Алоҳида фанлар-физика, биология, астрономия нуқтаи назаридан-олам манзаралари, ҳамда умумий-илмий олам манзараси мавжуд. Олам манзараси ҳақида ҳар хил тасаввурлар, усуллар, фикрлашлар нуқтаи назарлар ҳам мавжуд: эҳтимолиятли, эволюцион, тизимли, информацион-кибернетик, синергетик ва ҳоказо.
Оламнинг илмий манзарасининг айрим тушунчалари ундаги инсоннинг урнини аниқлаб берадиган илм-фаннинг ютуқларини ўз ичига олади. Бунда илмий манзара умумий билимларнинг йиғиндисини эмас, балки табиатнинг умумий хусусиятлари, ҳолати ва қонуниятлари тўғрисидаги тасаввурларнинг тўлиқ системасини кўрсатади. У етарли даражада кўргазмали томонларига эга бўлиб, моделлар ёрдамида ҳосил қилинадиган мавҳум назарий билимлар билан характерланади. Шундай қилиб, оламнинг илмий манзараси-ҳар хил илмий назарияларнинг синтези ва уларнинг сифатий умумлашмаси бўлиб, ўзига хос билимлар системасининг алоҳида шаклидир.
Оламнинг физик манзараси тўғрисидаги таълимотларнинг тарихан ўзгариб борганлигини кўриб чиқайлик. 16-17 асрларда оламнинг натур фалсафий манзараси ўрнига механик манзараси тасдиқланади, бунда оламдаги рўй берадиган ҳодисалар табиатнинг ҳамма қонунлари асосида ётувчи Галилей-Ньютоннинг механика қонунлари билан тушунтирилади. 14-асрда оламнинг механик манзараси ичида молекуляр-кинетик концепция ва эҳтимоллик статистик қонунларига асосланган оламнинг термодинамик манзараси пайдо бўлди.
М.Фарадей ва Дж.К.Максвеллар томонидан 19-асрнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқилган электромагнит майдон назарияси оламнинг механик манзарасини тўласинча емирилишга олиб келди. Бу назарияга асосан физик реал борлиқ турли хил турдаги узлуксиз майдонлардан иборат.

20-асрда келиб илмий билишда физика билан биргаликда лидерликка эволюцион таълимотга, генетикага, ҳамда биосфера тўғрисида фанга айланган экология йўналишларига эга бўлган биология ҳам даъво қила бошлади.


Оламнинг биологик манзараси системали тадқиқотларга, кибернетикага, информация назариясига асосланган назариялар билан ёнма-ён туради.
Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларда мураккаб уюшган эволюцион тизимларни ўрганиш билан пайдо бўлган фаннинг янги йўналиши-синергетика фани биринчи ўринга кўтарилди. Бу таълимотни 70-йилларнинг бошларида физиклар: бельгиялик И.Пригожин ва немис Г.Хакинлар асослашган. Синергетика даставвал физикавий, кимёвий, биологик ҳодисалардаги кейинчалик эса иқтисодий, техникавий, ижтимоий жараёнлардаги ўз-ўзини ташкил қилиш, ўз-ўзини бошқариш, хаос (тартибсизлик) каби ҳолатларнинг йўналишини, қонуниятларини билишга қаратилган эди. Синергетика бугунги цивилизация ривожланишига хос тамойил-узлуксиз (эволюция), босқичма-босқич ривожланиш, мувозанатсизлик, беқарорликнинг барқарор сифат кашф этиши каби қонуниятларни шарҳлаб бердики, улар фан, ижтимоий ҳаёт ривожланишида борган сари ўз исботини топмоқда. У тараққиёт жараёнида бекарор ҳолат билан барқарор ҳолат, мувозанатсизлик билан мувозанат ўртасидаги қонуниятга таянади.
Шу вақтга қадар беқарорлик ҳолат олимлар назаридан четда бўлиб келди. Маълумки, барқарорлик қонуният ва сабабият натижасидир. Уни олдиндан билиш, бошқариш мумкин. Беқарорлик ҳодисасининг моҳиятини тушуниш учун унга теран ва синчков назар ташлаш лозим бўлади. Уни "сийка фикр тарзи билан изоҳлаб бўлмайди",-дейди Пригожин.
Синергетика ҳозирги вақтда табиат ва жамият қонунларини ўрганадиган фанлараро йўналишга айланди.
Тўлқин-корпускуляр назариясига кўра микродунё яхлит бўлганидек, борлиқ ҳам беқарорлик ва барқарорликнинг ўзаро муштараклигидан иборатдир. Шу сабабдан улардан бирортасиз дунёни атрофлигича ўрганиб бўлмайди.



Download 29,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish