Оламнинг илмий манзараси


Ҳозирги замон табиатшунослиги панорамаси



Download 29,58 Kb.
bet2/5
Sana06.07.2022
Hajmi29,58 Kb.
#748327
1   2   3   4   5
Ҳозирги замон табиатшунослиги панорамаси.
Ҳозирги замон табиатшунослигининг панорамасини беришдан олдин, табиий фанларнинг илмий-техника инқилоби даврида ривожланиши тўғрисида гапириш керак. Илмий-техник инқилоб (ИТИ) деб илм-фаннинг ишлаб-чиқариш ривожланишнинг етакчи факторига айланиши асосида ишлаб-чиқариш кучларининг сифат ўзгаришлари тушунилади. ИТР нинг бошланиши ХХ-аср 40 йилларнинг ўрталарига тўғри келади. Бу вақтда фан атом энергиясини қўлга киритишга, ЭҲМлар ва компьютер техникасини яратиш ва ундан кенг фойдаланишга, амалий космонавтикани ривожлантиришга яқинлашиб қолган эди.
Илмий техник инқилоб даврида фан бевосита ишлаб-чиқариш кучига айланади, унинг ишлаб-чиқариш билан алоқалари кескин кучаяди, янги илмий ғояларнинг ишлаб-чиқаришга қўлланилиши тезлашади. Шу билан бирга, илм-фаннинг жамият ва табиатга таъсири кучаяди, натижада илм-фан нафақат тараққиёт фактори сифатида намоён бўлади, балки бир-қатор ечилиши қийин бўлган глобал муаммоларнинг (масалан, экологик) сабабчиси ҳам бўлади.
Табиий, ижтимоий ва гуманитар фанларнинг ўзаро алоқалари кучайиб боради. Фан фундаментал ва амалий изланишлар олиб бораётган кўп сонли олимлар, мутахассисларга эга бўлган-қудратли ижтимоий институтга айланади.
Илмий билимларнинг дифференциаллашуви, яъни тармоқлар, йўналишлар бўйича ажралганлиги кўп асрли тарихга эга. 19-асргача фанлар бир-биридан изоляцияланган ҳолда, алоҳида-алоҳида ривожланишда эдилар. Лекин, моддий тизимлар ва уларнинг ҳаракат шакллари бир-бирига айланиш жараёни орқали боғлангандир. Шунинг учун ҳам уларни ўрганадиган фанлар бир-бири билан «ўзаро боғлиқ фанлардир» масалан: электрохимия, биохимия, биофизика ва ҳоказолар. Бундай ҳолларда билимларнинг мутахассисликлар бўйича ажралиши, дифференциялашуви фанлар тизимида интеграцияловчи фактор бўлиб хизмат қилади.
Ҳаракат шаклларининг кўп жиҳатларини (бошқариш жараёни, тизимларнинг ўз-ўзини ташкил қилиши ва ҳоказо) ўрганувчи бошқа турдаги фанлар, масалан термодинамика, кибернетика, синергетика ёки билимларнинг ҳар хил йўналишларини (бўлимларни) бирлаштирувчи умумий фанлар-математика, фалсафа ҳам интеграцияловчи ва синтезловчи функцияларини бажаради. Онкология каби муаммоли фанлар ҳам синтезловчи ролни ўйнайди.
Алоҳида фанларнинг, умуман илм-фаннинг моддий ишлаб-чиқариш, маънавий маданият, жамият ҳаётининг ҳамма жиҳатлари билан алоқаси кучаймоқда. Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг бирлашиши натижасида илмий-техника фаолиятининг комплекс бўлимлари вужудга келди. Агрономика, тизим техникаси, дизайн, биотехнология шулар жумласидандир.
Умумий ҳолда, фанлар табиий, техник, жамиятшунослик ва гуманитар фанларга бўлинади. Бунга қишлоқ хўжалик, медицина, психология, педагогика фанларини ҳам киритиш мумкин. Табиий фанларга шунингдек коинот тўғрисидаги, унинг тузилиши ва эволюцияси тўғрисидаги (астрономия, космология, астрофизика ва ҳоказо). Ер тўғрисидаги (геология, геофизика, геохимия ва ҳоказо) фанларни киритиш мумкин.
Жамиятшунослик фанларига социология, сиёсатшунослик, ҳамда сиёсий ва мафкуравий фанлар гуруҳи, иқтисодий, ҳуқуқшунослик, бошқарув ва ҳоказо фанлар киради.
Гуманитар фанлар-бу инсонни ижтимоий тип, яъни шахс сифатида ўрганувчи унинг маънавияти, ички дунёси тўғрисидаги фанлардир. Бу туркумга руҳшунослик (психология), мантиқ, адабиётшунослик, санъатшунослик, тарих, тил тўғрисидаги ва бошқа фанлар киради.
1. Фан нима?
2. Табиий фанлар нима?
3. "Табиатшунослик" сўзи қандай сўздан келиб чиққан?
4. Фан утопиядан, диндан, мафкурадан қандай фарқ қилади?
5. Фаннинг ижобий ва салбий оқибатлари нималарда бўлади?
6. Атом энергиясидан фойдаланиш ва Чернобил хавфи.
7. Химия ва алхимия, астрономия ва астрология фарқлари нимада?
8. Табиатшунослик ривожланиш этаплари.
9. Фалсафий маънодаги материя физик маънодаги материядан нима билан фарқ қилади?
10. Табиатшуносликнинг гуманитар, техник билимларидан ва
математикадан фарқи нимада?
11. Табиатшунослик инсонда, табиатнинг нимани ўрганади?
12. Ҳамма нарсанинг назариясини яратиш ва ҳамма саволларга жавоб бериш мумкинми?
13. Табиатшуносликнинг тарихида фикрий экспериментнинг аҳамияти қандай?
14. Нима учун биринчи физика, сўнгра астрономия фани пайдо бўлди?
15. Фаннинг ривожланишида ташқи ва ички омилларнинг таъсири
қандай?
16. Илмий ҳақиқат абсолютми ёки нисбий?
17. Илмий техника инқилобнинг (ИТИ) асосий хусусиятлари нимадан иборат?
18. Табиий фанларнинг ҳозирги замон концепцияси нима? Нима учун уни ўрганиш лозим?
19. ИТИ - ривожланишида қандай қарама-қаршиликлар мавжуд?
20. ИТИ - нинг қандай салбий оқибатлари мавжуд? Уларни енгиб ўтиш учун нима керак?
21. Табиатшуносликнинг қайси концепцияси ҳозирги замонга тегишли?
22. Астрономия, кибернетика ва бошқа фанлар қандай техник йўналишига эга?
23. Физика, биология, химия ва психология қонунларига асосланган қандай қуроллар сизга маълум?
24. Ҳозирги замон фан ва техникаси ўртасида қандай алоқалар бор? Бу алоқалар қадимги дунёда ва ўрта асрларда қандай бўлган?
25. Илмий техника инкилоби - социал-сиёсий ва илмий революцияларидан нима билан фарқ қилади?
26. Фаннинг бош функцияси нимадан иборат?
27. Билимларнинг ҳар хил шаклларини характерланг.
28. Илмий тадқиқотнинг қандай усул ва методлари мавжуд?
29. Моделлаштиришли тажрибага характеристика беринг.
30. Билишнинг эмперик усули нима?
31. Билишнинг назарий усули нима?
32. Кузатиш экспериментдан нима билан фарқ қилади?
33. Оламнинг табиий-илмий манзарасини тушунтиринг.
34. Илмий билишнинг усуллари нимадан иборат?
35. Илмий билишнинг динамикасини тушунтиринг.
36. Илмий тадқиқотлар методологияси ва мантиқ нима?
37. Гипотеза, назария ва назарий моделларнинг фарқлари нимада?
38. Объектдан тадқиқот предмети фарқи нимада?
39. Илмий факт нима?
40. Илмий билимларни текширишининг қандай усуллари мавжуд?
41. Нима учун физика "фанлар онаси" дейилади?
42. Оламнинг ҳозирги замон табиий-илмий манзараси қандай принципларга асосланган?
43. Табиий фанлар ривожланиш тарихида қандай асосий даврлар қаралади?
44. Табиий фанлар ривожланишда мусулмон оламининг, хусусан Маразий осиё ҳудудида яшаган олимларнинг қўшган ҳиссалари қандай?
45. Қадимги ўрта асрлардаги Шарқ олимлари илмий ишларининг Европа ва жаҳон цивилизациясига кўрсатган таъсирини айтиб беринг.
46. 18-19 асрларда табиатшуносликнинг асосий ривожланиш йўналишлари қандай бўлган.
47. 20 асрда табиий фанлар соҳасида қилинган асосий кашфиётларни айтиб беринг.
48. Табиатшунослик тараққиётига муҳим ҳисса қўшган Ўзбекистонлик олимлар, уларнинг илмий ишлари тўғрисида сўзлаб беринг.
49. Ҳозирги замон табиатшунослиги панорамаси қандай?
50. Қайси фанлар табиий, ижтимоий, гуманитар ва техника фанларига киради?


Download 29,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish