“ТАСДИҚЛАЙМАН”
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МУДОФАА
ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ
подполковник
Б.Бекмуродов
“19” декабрь 2019 йил
Умумий ўрта таълим мактабларида 10-11- синф ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилар куни” байрами муносабати билан машғулот ўтиш
РЕЖА-КОНСПЕКТИ
Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 декабрдаги Ф-5529-сон фармойиши ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига, Темурбеклар мактабларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги талабларини етказиш.
Ўтказиш вақти. 2019 йил “20” декабрь
Ўтказиш жойи: ўқув синфи
Услуби: Маъруза
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 декабрдаги Ф-5529-сон фармойиши қабул қилинди ва ушбу Фармойиш билан “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” деган умумий шиор остида 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга бағишланган ватанпарварлик ойлиги эълон қилинди.
Ҳарбий-ватанпарварлик – инсоннинг ўз мамлакатидан фахрланиш туйғусини, унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссиётини, мустақил Ватанини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлиги учун фуқаролик бурчи ва масъулиятини англаб етишдир.
Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбия – тарбиявий ишларнинг таркибий қисми бўлиб, ёш авлодда Ватанни асрашда зарур бўладиган юқори мудофаа ҳиссини, сиёсий, ахлоқий, психологик сифатларни шакллантириш, ҳарбий-техник билимларни эгаллаш, шахснинг жисмоний такомиллашуви жараёнидир.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга қаратилган давлат ва нодавлат ташкилотлари, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг мақсадли, тизимли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.
Ватанпарварлик – ўз Ватани, она юрти, халқини чексиз севиш, Ватан манфаатлари учун жонбозлик кўрсатишни англатувчи тушунчалардир.
Инсон фарзанди туғилиб, ақлини танибдики, нимагадир интилиб яшайди. Аввалига боғча, кейин мактабга, академик лицей ва касб-ҳунар коллежига, сўнгра Олий (ҳарбий) таълим муассасаларига, хуллас катта ҳаёт сари талпинаверади. Улар орасида энг ҳавас қилгулиги – Ватанни ҳимоя қилиш учун ҳарбийлик касби танлаганларидир.
Бизнинг ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган ёшларимиз – Ватаннинг содиқ фарзандлари бўлишига ишончимиз комил.
Шу билан бирга, Сизларга Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшлар учун қуйидаги маълумотлар тақдим этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |