Комилов Х. П. Тс фантом doc


I боб  1. Фантом курсининг маќсад ва вазифалари. Эргономика



Download 5,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/109
Sana25.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#288363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
Комилов Х П ТС Фантом-2

I боб 
1. Фантом курсининг маќсад ва вазифалари. Эргономика. 
Олий ўќув юртининг янги ўќув дастури бўйича терапевтик 
стоматология пропедевтикаси фанида талабалар даволаш усулларини
муляж ва фантомларда ўрганиб, амалий кўникмаларни шакллантириб 
борадилар. Фантом курси стоматология факультетида 2 курсдан бошлаб 
олиб борилади. Бунда бўлажак шифокорлар терапевтик стоматология
пропедевтикасини асосларини ва маќсадларини ўрганадилар. 
Терапевтик стоматология пропедевтикаси фанини ўќитишдан
кўзланган асосий маќсад гипсга ўрнатилган тишларда (фантом), оѓиз 
бўшлиѓи ва тишларни имитация ќилувчи ќўѓирчоќларда чархлаш усулини
босќичма-босќич бажаришни ўргатиш, турли пломба ашёларни 
ќориштириш, тиш кавакларини пломбалаш каби ќўл ћунари
кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Шу жумладан, фантом 
курсининг вазифалари - бўлѓуси мутахассисликка керак бўлган назарий
бўлим ва ќўл ћунари кўникмаларини ўргатиш ва шакллантиришни
ўргатишдан иборат.
Талабалар стоматология кабинетидаги йирик ва майда асбоблар, 
керакли ќуроллар билан танишадилар, уларни ишлатишни ўрганадилар.
Оѓиз бўшлиѓи, тишларни эмбриогенетик тараќќиёти, анатомик,
гистологик тузилишларни чуќур эгаллайдилар. Кариес касаллиги, унинг
асорати натижасидаги пульпит ва периодонтит касалликларининг
сабаблари, таснифи, клиника ва даволаш усулларини назарий
эгаллайдилар ва фантомлар ёрдамида амалий кўникмаларни 
шакллантирадилар. 
Терапевтик 
стоматология 
пропедевтикаси 
фани 
доирасида талабалар ќорилган пломба ашёларини фантом ва муляжлардаги 
тишлар кариоз кавакларига жойлаштирадилар. Пломба ќориш ќоидаларини 
ўрганадилар. Даволаш стоматологияси мутахассислигидаги фантом курси
бўлажак шифокорларни ўз соћаларини яхши эгаллашларига, юќори
мутахассис - шифокор бўлишларига ёрдам ќилади ва клиника учун асос
тайёрлайди.
а 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


б 
в
1- расм. Фантом хонаси. а,б,в- талабалар иш жараёнида. 
Стоматологик ёрдам асосан поликлиника шароитида мустаќил
стоматологик поликлиника, бўлим ва кабинетларда кўрсатилади.
Стоматологик кабинет 250 ўрингача бўлган касалхоналарда 0,5 шифокор
ўрни ћисобида; 250 ундан ошиќ бўлса 1,0 шифокор ўрни ћисобида
белгиланади, кейинги ћар бир 300 ўринга 1,0 шифокор стоматолог ўрни
белгиланади.
Сил касалхонасида ћар бир 75-200 ўринга 0,5 стоматолог ўрни
белгиланса, 200 ва ундан ошганда 1,0 стоматолог ўрни белгиланади.
Диспансер, аёллар консультацияси, мактаб, техникум институт ва бошќа
ўќув муассасаларида 800 дан ошиќ талаба сонига 1,0 ўрин, ишлаб
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


чиќариш корхоналарида эса 1500 дан ошиќ ишчи сонига 1,0 стоматолог
ўрни белгиланади. Стоматологик ёрдамни ташкил ќилиш асослари ћам 
терапевтик стоматологик пропедевтикаси фанидан бошлаб ўргатилади.
Эргономика- бу инсоннинг мећнат фаолиятига аниќ бир шароитда
таъсир этувчи омилларни ўрганувчи илмий йўналишдир.
У - гигиена, психология анатомия ва турли бошќа мажмуаларнинг
маћсули бўлиб ћисобланади. Бу фаннинг натижалари ишчи ўринларни
ташкиллаштириш ва таќсимлашда аћамиятлидир.
Стоматолог иш фаолияти ташкиллаштиришда ќуйидаги амалий ва
илмий йўналишларга асосланади.
1. Мућандислик психологияси 
2. Мехнат психологияси ва гигиенаси. 
3. Мехнат фаолиятини илмий ташкиллаштириш ва ћимоялаш.
4. Антропология, антропометрия. 
5. Инсон анатомия ва физиологияси. 
6. Режалаштириш назарияси. 
7. Бошќариш назарияси. 
Стоматолог иш фаолиятини режалаштириш, хонани жићозлашда
юќорида санаб ўтилган эргономика кўрсаткичлари ћисобга олинади. 
Стоматолог кабинети кенг, ёруѓ хонада жойлашган бўлиши керак.
Битта врачнинг иш жойи 14 м
2
(ўртача 4,3 х 3, 3м) бўлиши керак.
Ќўшимча ћар бир кресло учун 7 м
2
, стоматологик ускуна учун 10 м
2
ќўшимча майдон талаб этилади. Хонанинг баландлиги 3,3 м дан кам
бўлмаслиги керак. Стоматологик креслоларни бир ќатор, деразага
яќинроќ жойлаштириш керак. Иш жойи тоза ћаво, табиий ёруѓлик
жойда бўлиши керак. Хона полини ленолиум билан беркитилиши,
деярли оч ћаво ранг, яшил ёки сарѓиш ёѓли бўёќ билан сирланиши 
талаб даражасида бўлиб ћисобланади. 
Стоматологик кабинет иссиќ ва совуќ сув билан таъминланиши,
иккита ќўл ювгич мослама бўлиши зарур. Бирида ќўл ювилса,
иккинчисида асбоб- анжомларни ювиш мумкин. Албатта канализация ва
марказий иситгич тармоѓига эга бўлиш керак. Хонадаги ћар бир ускуна
хавфсизлик нуќтаи назаридан ташќи контурли электр токини ерга
ўзатгичга уланиши керак. Хона ћарорати амальгама билан ишланадиган
бўлса, 18
0
С дан ошмаслиги керак, бошќа хоналарда 20
0
С бўлиши керак;
намлиги 50-60 % , ћаво кўчиши 0,15 м/с бўлиб, деразада дарчаси
бўлиши керак. Ёруѓ нарсадан хира нарсага ќараш кўзни чарчатади.
Ялтироќ ва кўзни ќамаштирувчи нарсалар ћам ишлаётганда кўзга салбий
таъсир кўрсатади. Шу сабабли, кўзни толиќтирмаслик учун иш жойи бир
хилда ёритиладиган бўлиши керак. Ћар бир хона табиий ёруѓлик билан
таъминланиши керак. Ойнанинг кенглиги полнинг кенглигига бўлган
нисбати 1:4-1:5 атрофида бўлиши керак. Ойна шимол тарафга ќаратиб
ќурилса, хонага ќуёш нури тушиб, уни исиб кетишидан саќлайди ва
ёруѓликни бир текислигига эришилади. Жанубий регионларни 45-55
0
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


шимолий кенгликдаги ерларда стоматологик хонани шимол, шимолий-
ѓарб, шимолий - шарќќа ќаратиб ќуриш тавсия этилади. 
Табиий ёруѓликдан ташќари, сунъий ёритиш манбалари билан ћам
хона ёритилади. Иш юзасида ёруѓлик 150 лкдан кам бўлмаслиги керак. 
Асосан люминесцент ва галоген ёруѓлик манбаларидан фойдаланилади.
Айрим ћолларда иш жойини ќўшимча маћаллий ёритиш талаб этилади.
Бунинг учун махсус рефлектордан, ёки электр ёритгичи бор
стоматологик ойнадан фойдаланиш мумкин. Иш тартибига риоя ќилган
холда, кўпроќ ўтириб (75%) ишлаган маъќул. Оёќ кийими ћам ќулай
бўлиши керак. Пошнаси кенг (камида2-3см) ва енгил бўлиши керак.
Айниќса, симобли амальгамалар ишлатиладиган стоматологик хоналар
санитария-гигиена ќоидаларига жавоб бериши керак. Ленолиум чеккаси
полдан 5-10 см четга чиќиши, ёрилган, очиќ жойлари бўлмаслиги керак.
Хона девори 5% ли олтингугурт аралашмали симоб парини ютмайдиган
моддадан сувалиши керак. Албатта сўриб-тортиб олувчи шкаф бўлиши
лозим. Симобли амальгамаларини шу шкафда амальгама аралаштиргич
ёрдамида тайёрлаб, эћтиётлик билан, оѓзи берк идишда саќлаш керак. 
Симоб билан заћарланиш ћолати бўлмаслиги лозим. Стоматологик
хонада тоза, яхши мусаффо ћаво бўлишига эришмоќ керак. 
Ќирќ шифокори бўлган поликлиника - 1 категорияли ћисобланади. 
Биринчи, иккинчи, учинчи категорияли стоматологик поликлиникаларда
стерилизациялаш марказлаштирилиши, биринчи келган беморни кўриш
хонаси, функционал диагностика кабинети, физиотерапия бўлими,
рентген кабинети, эндодонтия, пародонтология хоналари ёки бўлими
бўлиши керак. Стоматология поликлиникасининг асосан учта бўлими :
даволаш стоматологияси, жарроћлик стоматологияси ва ортопедик
стоматология бўлимлари бўлиши маќсадга мувофиќдир. Стоматологик
кабинетнинг энг асосий асбоб- ускунаси стоматологик кресло ва
бормашинадир. Стоматологик бормашина ва креслолар ћам эргономик 
талабларга жавоб бериши, бемор ва шифокор учун албатта ќулай ва эстетик 
бўлиши лозим.

Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish