З-боб. ҚУрилиш машиналари тўҒрисида умумий маълумотлар



Download 20,27 Kb.
bet1/3
Sana13.06.2022
Hajmi20,27 Kb.
#664637
  1   2   3
Bog'liq
3-modul


З-боб. ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
3.1. Қурилиш машиналарига қўйилган талаблар

Қурилиш жараёнлари технологиясида турли-туман машиналардан фойдаланилади. Машинанинг тузилиши, бажарадиган иши, вазифаси бўйича иш жараёнларига энг мувофиқ тарзда жавоб берадиган бўлиши керак. Машиналарга қўйиладиган талаблар даражаси ва уларнинг сифат жиҳатидан баҳоси фан техника тараққиётига боғлиқ бўлади.


Қурилиш машиналарини яратишда конструктив, технологик, фойдаланиш талаблари, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий талабларга риоя қилиш керакки, уларнинг бажарилиши машинанинг юқори сифатли бўлишини таъминлаши зарур.
Конструктив талаблар шундан иборатки, машина маълум шароитда маълум вазифаларни бажара олиши, ҳозирги стандартларнинг барча кўрсаткичларига жавоб бериши, Ватанимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган машиналарнинг энг яхши намуналари қаторида туриши, унумли ишлаши, мустаҳ­кам ва ишончли ишлаши керак.
Технологик талаблар деталлар, умуман (деталларни), машинани тайёрлаш-йиғиш оддий, қулай ва арзонга тушишини кўзда тутилади.
Фойдаланиш талаблари шундан иборатки, қурилиш машинасидан фойдаланиш жараёнида унга техникавий хизмат кўрсатишда (мойлаш, ёқилғи қуйиш), ростлашда, деталларни алмаштиришда қийинчиликлар бўлмаслиги, машина ўз вазифасига монанд бўлиши ва ишлаб чиқариш шароитларида белгиланган иш унумдорлигини бериши кўзда тутилади.
Иқтисодий талаблар - машинанинг ўзининг таннархи ва ундан фойдаланишда кетадиган ҳаражатларни иложи борича камайтириш.
Ижтимоий талаблар-хавфсиз ишлашни ва хизмат кўрсатаётган ходимларнинг қулай ишлашини таъминлаш. Бунда машинистни чарчаб қолмаслиги, атроф яхши кузатилишини, ўлчов асбоблари қулай жойланиши, чанг ва шовқин кирмаслигини таъминлаш, машинада ишлаб чиқариш эстетикаси элементлари пардози, ташқи кўриниши ҳисобга олиниши кўзда тутилади. Ижтимоий талаблар машинанинг эргономик сифатларида ўз аксини топади. (ГОСТ 22973 «Одам-машина» системаси. Умумий эргономик талаблар). Ишлаб чиқариш жараёнида «оператор-машина-мухит» системаси иштирок этганлиги туфайли система бутун элементларнинг эргономик монандлиги тўғрисида гапирилади.

Download 20,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish