ПI.Тишларни ривожланиши.
Тишларни ривожланишида учта боскич фарқланади:
1. тиш куртагларини бунёд бўлиши;
2. тиш куртагларини такомиллашиши;
3. тиш тўқималарини гистогенези.
Эмбрион тараққиётининг 6-8 хафтасида оғиз бушлиғи эпителийси ўзининг
остида ётган мезенхимага иккита эпителиал пластинка хосил қилиб ботиб
киради. Олдинги эпителиал пластинкадан оғизнинг дахлиз қисми хосил
бўлади . Тиш пластинкасининг ички юзасидан эмаль аъзоларини хосил
қилувчи эпителий тўпламлари тиш куртаклари (dermen dentis) пайдо бўла
бошлайди. Тиш куртакларининг остидан мезенхима ўса бошлайди ва
эпителиал тиш аъзога кириб бориб тиш сурғичини (papilla dentis) хосил
қилади . Бунинг натижасида қалпоқча шаклидаги эмаль аъзоси (organum
enamelum) хосил бўлади. Кейинчалик эмаль аъзоси аста-секин тиш
пластинкасидан ажралади. Эмальнинг эпителиал хужайралари 3 та
хужайралар қатламига бўлинади:
1. ички
2. ташқи
3. оралиқ
12-расм. А-Сут тишининг ривожланиши.1-эпителий;2-мезенхима;3-лунж-
лаб пластинкаси;4-тиш пластинкаси;5-эпителиал тиш аъзоси; 6-тиш сўрѓичи.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
27
13-расм. Б-Тиш куртагининг ривожланиши.1-эпителий;2-лаб пластинкаси;3-тиш
пластинкаси;4-тиш куртаги;5-тиш сўрѓичи.
Тиш сўрғичига тегиб ётган ички хужайралари ўсиб, баланд призматик
эпителийга айланади. Бу хужайралар кейинчалик тиш эмалини
(
enamelum)
хосил қилишда иштирок этади ва шу сабабли энамелобластлар ёки
амелобластлар (enameloblasti, ameloblasti) номини олади. Ташқи эмаль
эпителийси аъзонинг кейинги ўсиши жараёнида яссиланади. Оралик қават
хужайралари эса, уларнинг орасида суюқлик тўпланиши натижасида бир-
биридан узоқлашади ва шакли юлдузсимон кўринишга эга бўлиб қолади. Бу
хосила эмаль аъзосининг пульпаси деб аталиб, кейинчалик у эмаль
кутикуласини (cuticula enameli) хосил қилишда қатнашади. Тиш куртагининг
такомилланиши билан эмаль аъзоси ва тиш сўрғичини ўраб турган
мезенхима хам талай ўзгаришларга учрайди. У зичлашади ва тиш копчасини
(sacculus dentis) хосил қилади. Учинчи ой охирларида эмаль аъзоси тиш
пластинкасидан бутунлай ажралади. Дентин гистогенези хомиланинг 4-
ойларидан бошланади. Тиш сурғичининг бевосита энамелобластлар остида
ётган мехенхима хужайралари катталашади, одонтобластлар қатламини
шакллантиради. Одонобластларни хужайралараро моддасида нафис
преколаген толалари радиал йуналишга эга бўлиб, улар одонобластлар билан
энамелобластлар ўртасини тўлдиради. Преколлаген толаларнинг сони ошиб
бориши билан улар коллаген толаларга айланиб боради. Предентин
охакланиши жараёни одонтобласт хужайраларининг апикал ўсимталари
(томс иплари) сохасини ўз ичига олмайди. Бу жараён томс ипчалари
атрофида жойлашган радиал каналчалар – дентин каналчаларини хосил
бўлишига сабаб бўлади. Предентиннинг эмалга чегарадош қисмларида
охакланиш рўй бермаслиги сабабли бу ерда интерглобуляр бўшлиқлар пайдо
бўлади. Сўнгра радиал преколлаген толалар маълум бир қалинликка эга
бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши тўхтайди ва дентиннинг ривожланиши
секинлашади. Кейинчалик тангенциал йўналган каллоген толалар пайдо
бўлади. Бу толалар преколлаген босқичисиз тўғридан-тўғри пайдо бўлади:
мана шу толалар ҳисобига пульпа атрофида дентин ҳосил бўлади. Дентин
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
28
ҳосил бўлиши билан эмалнинг тараққиёти бошланади. Эмални хосил
бўлишида иккита босқич фарқланади.
1. Эмаль призмаларини ҳосил бўлиши ва уларни дастлабки оҳакланиши;
2. Эмални
такомилланиши,
яъни
эмаль
призмаларини
даврий
оҳакланиши;
Биринчи босқичда амелобластли ҳужайраларининг дентинга қараган қисми
чўзилади ва ўсимталар ҳосил қилиб, эмални структурали элементи бўлган
эмаль призмаларини хосил қилади . Эмальни ҳосил бўлиши даставвал
хужайра қутбларини алмашишидан, яъни амелобласт ядролари ташқарига,
хужайра органоиди – ичкарига (дентин томонга) силжишидан келиб чиқади.
Бунда энамелобластларни озиқланиши дентин томондан эмас, балки эмаль
аъзосининг оралиқ зонаси томонидан амалга оширилади. Қутбларни
силжиши натижасида энамелобластларда гранулалар пайдо бўлади.
Гранулалар эса эмаль призмаларига шимилади. Шу билан бирга
энамелобластлар цитоплазмасида ёпиштирувчи модда ишлаб чиқарилади.
Шундай ҳосил бўлган эмаль-бирламчи эмаль дейилади. Бирламчи эмаль
органик моддалардан тузилган бўлиб, сўнг унда оҳакланиш жараёни рўй
беради. Шундай қилиб эмаль ҳосил қилувчи ҳужайралар эмаль призмасига
айланади. Энамелобластларни қутби алмашиши хисобига тиш қопчасига кўп
миқдорда қон томирлар кириб боради ва асосан озиқ моддалар тиш
сўрғичидан эмас, балки тиш қопчаси томонидан амалга оширилади.
Эмальнинг кейинги ривожланиш жараёни давомида энамелобластлар
кичиклашади, дентиндан узоқлашади. Секин-аста унинг трофикаси
ёмонлашади, чунки тиш сўрғичини чўққисида дентин хосил бўлади.
Тишнинг чиқиши билан энамелобластлар редукцияга учрайди ва эмаль
аъзосининг хосиласи – кутикула билан қопланади. Эмаль аъзосининг ташқи
ҳужайралари милк эпителий ҳужайралари билан қўшилиб кетади, сўнг
емирилади. Эмаль призмаларини нотекис оҳакланиши минерал тузларни
турли вақтларда кам ёки кўп миқдорига боғлиқдир. Ушбу аниқ даврийлик
хисобига эмальни кесимида кундаланг тўқ ва оқиш чизиқлар пайдо бўлади.
Чизиқлар оралиғи тахминан 4 мкм ни ташкил қилади. Эмальни кўндаланг
кесимида эса концентрик жойлашган оралиғи 16 мкм ни ташкил қилган
ретциус чизиқлари кузатилади. Ушбу чизиклар эмальни ривожланишининг
ритмик
минералланиш
жараёнидан
далолат
беради.
Эмальни
ривожланишини такомилланиши 3 ой давом этади. Ушбу давр ичида эмальда
сув, органик моддалар камаяди, минерал тузлар кристаллари тўпланади.
Эмални ва тиш тож қисмини шаклланиш даврида эпителиал тиш аъзосини
хажми кичиклашади, унинг хужайралари редукцияга учраб, кейинчалик
йуқолиб кетади. Эмальни ўсиб ривожланишини эмаль – дентин
бирикмасидан бошланиб тишнинг тож қисмини периферия томонига амалга
оширилади. Тож қисмига тахланаётган эмаль қатламлари болишсимон
дўмбоқликлар – перикиматитни ҳосил қилишади. Пульпа мезинхимадан
ривожланади. Бу тўқиманинг дифференциацияси тиш сўрғичини чўққисидан
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
29
бошланиб, секин-аста унинг асосига давом этади. Хужайралараро моддада
нафис коллаген фибриллалар пайдо бўлади, улар сўрғични четларида радиал
йўналган бўлади. Пульпанинг марказий қисми фибробласт ва гистиоцитлар
сақловчи, бириктирувчи тўқимага айланади. Бу тўқимага қон томирлар, нерв
томирлари ўсиб киради. Илдиз цементи тиш қопчасининг тиш илдизи
сохадаги мезенхимадан цементобластлар пайдо бўлиши билан ривожланади.
Цементобластлар ҳужайра оралик моддасини ишлаб чиқариши ва бу ерда
кальций тузларининг йиғилиши цементни ҳосил бўлишига олиб келади. Тиш
қопчасининг ташқи қисми периодонт ва альвеоляр суяк тўқимасига айланади.
Тиш илдизи тиш ўсиб чиққандан кейин ривожланади, унинг тўла
шаклланиши яна 2-3 йил давом этади. Илдизни шаклланишини бошланиш
даври тиш ўсиб чиққунга қадар, эпителиал тиш аъзосини чети мезенхимага
чуқур ўсиб кириши пайтига тўгри келади. Тиш сўрғичини мезенхима
хужайралари такомиллашиб, одонтобластларга айланади, улар эса дентин
хосил килишда катнашади. Илдизни шаклланиши билан эпителийни ўсиши
тўхтайди. Секин-аста эпителий халкасимон шаклини олиб, илдизнинг чўққи
тешигини хосил қилади. Дентин чўкиши хисобига қон томирлар ва нерв
толалари ўтиши учун мўлжалланган чўққи тешиги тораяди. Доимий
тишларнинг тараққиёти эмбриогенезнинг 4-чи ойларининг охири ва 5-чи
ойининг бошларида бошланади. Булар ҳам тиш пластинкаси ва
мезенхимадан хосил бўлади. Даставвал иккита тишлар қатори (сут ва
доимий) умумий альвеолада ётади, аммо буларни орасидаги суяк тўсиқни ва
сут тишлари илдизини 6-7 ёшда остеокластлар емиради. Сўнг доимий тишлар
тез ривожланади. Тишнинг ўсиб чиқишига механик кучдан ташқари
организмнинг умумий холати ҳам мухим ахамиятга эга булади. Жумладан,
бир қатор касалликларда (рахит, сил ва х.к.) тишларнинг нафақат чиқиш
муддатлари, балки тартиби ҳам бузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |