Комилов Х. П. Тс фантом doc



Download 5,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/109
Sana25.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#288363
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
Комилов Х П ТС Фантом-2



Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни Саќлаш Вазирлиги 
ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ ПРОПЕДЕВТИКАСИ 
 
 
 
 
 
 
(Тиббиёт олий ўќув юртларининг стоматология факультети 2 курс 
талабалари учун дарслик) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2006 
 
 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


 
Тузувчилар: 
 
- Комилов Хайдар Позилович – тиббиёт фанлари доктори, терапевтик 
стоматология кафедраси профессори; 
- Ибрагимова Малика Худойбергановна – тиббиёт фанлари номзоди, 
терапевтик стоматология кафедраси доценти; 
- Ризаев Жасур Олимжонович - тиббиёт фанлари номзоди, терапевтик 
стоматология кафедраси ассистенти; 
- Рустамова Дилдора Абдумаликовна - терапевтик стоматология 
кафедраси ассистенти; 
- Юсупалиходжаева Саодат Хамидуллаевна – терапевтик стоматология 
кафедраси шифокор-ординатори. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


КИРИШ 
Терапевтик 
стоматология 
пропедевтикаси 
фани 
тиббиёт 
институтларида стоматология факультетлари талабалари учун стоматология 
амалиёти билан таништирувчи, талабаларни клиникага тайёрловчи фан 
бўлибгина 
ќолмай, 
балки 
талабаларда 
стоматологиянинг 
амалий 
кўникмаларини шакллантирувчи асосий фанлар жумласига киради. 
Терапевтик стоматология пропедевтикаси фани орќали талабалар терапевтик 
стоматологияда ишлатилувчи асосий ва ёрдамчи асбоблардан тортиб,
пломба ашёлари, косметик реставрацион ашёлар, галоген лампалар, 
эндодонтик тўпламлар билан танишиш замирида, улар билан биргаликда 
турли хил муолажалар ўтказиш ќоидаларини ћам ўрганадилар. 
Азиз китобхон! Ќўлингиздаги дарсликда стоматологияда кенг кўламда 
ќўлланадиган асбоб-ашёлар, жумладан бормашина ва дастаклар, турли 
пломбалар, уларнинг таркиби ва хусусиятлари, галоген лампалар, эндодонтик 
асбоб ва ашёлар, улар билан ишлаш тартиблари, оѓиз бўшлиѓи тузилиши ва 
вазифалари, тишларнинг анатомия ва гистологияси кенг тарзда ёритилган. 
Терапевтик 
стоматология 
пропедевтикаси 
фани 
стоматология 
факультетларининг 2 курсида ўќитилади. 
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари 
асосидаги намунавий дастур бўйича тузилган бўлиб, ундаги мавзулар 
керакли расмлар, жадвал ва бошќа кўргазма воситалари билан тўлдирилган.
Дарсликда авторлар томонидан стоматологик асбобларни фаќатгина 
тузилиши тушунтирилиб ќолмай балки, уларнинг ќўлланилиш услублари ћам 
кенг ёритилган. 
Кариоз кавакларинг турлари, уларни чархлаш босќичлари, хар бир 
босќичга ќўйилган талаблар билан таништириш, атипик кариоз каваклар 
билан ишлаш ќоидалари клиникага тайёрлов курси - фантом курсининг
асосий маќсад ва вазифаларини ташкил этади. Талаба клиникага кириб борар 
экан, бемор билан мустаќил муолажа олиб бориш учун фантом курсида 
замин яратади. Турли хил фантомлар, гипсли блоклар, беморни эслатувчи 
ќўѓирчоќлар ёрдамида талаба ўзини бемор билан мулоќотга киришаётгандек 
тутади ва турли амалий кўникмаларни мана шу фантомларда амалга 
оширади.
Дарсликда бугунги кун учун энг долзарб хисобланган реставрация 
ашёлари, уларнинг хусусиятлари, ишлаш ќоидалари, кариоз кавакка ќўйиш 
босќичлари 
ћам 
тўлиќ 
ёритилган. 
Композит 
пломба 
ашёлари, 
фотополимерлар, галоган лампалар, замонавий ажратувчи ва даволовчи 
тагликлар, уларнинг авлодлари хаќида кенг маълумотлар келтирилган. 
Композит пломба ашёлари учун чархлашнинг ўзига хос бўлган 
хусусиятлари, шишаиономер цементлар, уларнинг авлодлари, бондинг 
тизимлари дарсликда турли хил расм ва жадваллар ёрдамида ёритилган. 
Чархлаш ва пломбалашдаги хато ва асоратлар, уларни бартараф этиш 
ќоидалари, усуллари талабаларни етук мутахассис бўлиб етишишларида 
кўмакдош бўлади, деб ўйлаймиз. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Дарсликда 
талабалар 
стоматологик 
хона 
ва 
стоматологик 
бўлимларнинг тузилиши, уларга ќўйиладиган талаблар, хоналарнинг
жихозланиши билан ћам яќиндан танишадилар. Стоматологик хоналарнинг 
тозалиги, асбоб ва ашёларнинг стерилизацияси бугунги куннинг асосий ва 
долзарб талабларидан бири ћисобланади. Шундай экан, бўлажак шифокор 
учун бугунги кун билан ћамнафас бўлиш зарурдир. Дарсликнинг IV бобида 
асептика ва антисептика ќоидалари ћаќида ћам тўлиќ маълумотлар бериб 
ўтилган.
Дарсликнинг охирги боблари стоматологиянинг яна бир эркин тармоѓи 
бўлмиш эндодонтия бўлимини ўз ичига ќамраб олади. Бу бўлимда 
тишларнинг топографик анатомияси турли хил расм ва жадваллар ёрдамида 
ёритилади. Кесувчи, ќозиќ, премоляр ва моляр тишларнинг тож ва илдиз
бўшлиќларининг тузилиши ва уларда ўтказиладиган муолажалар, уларга 
ќўйилган талаблар, эндодонтик асбоблар билан ишлаш ќоидалари 
эндодонтия бўлимининг асосий маѓзини ташкил этади. Эндодонтияда янги 
йўналишлар, янги пломба ашёлари, пломбалашнинг янги усуллари ћам 
талабаларга кўмакдош бўлади, деб ћисоблаймиз. 
Муаллифлар хар бир мавзу ва муолажаларни амалиёт билан уйѓун 
тарзда ёритишга харакат ќилишган. Талабалар илдиз каналларига турли хил 
ишлов бериш усуллари орќали ўзларини клиникага тайёрлаб, кариес асорати 
бўлмиш пульпит ва периодонтит каби касалликларни даволаш усуллари 
билан ћам танишадилар. 
Азиз талабалар! Ќўлингиздаги дарслик сизни келажакда етук шифокор
бўлишингизга албатта хисса ќўшади, деган умиддамиз. Бошлаган йўлингиз 
хайрли бўлсин!
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com



Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish