156
12-Боб; Иқтисодий ўсиш.
12.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси. Иқтисодий ўсиш ўлчови;
потенциал ва
ҳақиқий даромад динамикаси.
12.2. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар.
12.3.Иқтисодий ўсиш моделлари.
12.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси. Иқтисодий ўсиш улчови; потенциал ва
хақиқий даромад динамикаси.
Иқтисодий ўсиш - бу объектив қонуният бўлиб, аҳолининг ўсиши, ФТТ
жараёнлари, ишлаб чиқариш ҳажмининг маълум бир вақт давомида ўсиши каби
жараёнлар билан боғланган. Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини
билдиради ёки бошқача сўз билан айтганимизда потенциал жами ишлаб
чиқариш ҳажмини билдиради. Шундай қилиб иқтисодий ўсиш нафақат ишлаб
чиқаришнинг ўсишини, балки Иқтисодиёт потенциалининг ўсишини
билдиради.
Иқтисодий ўсишда нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсишини,
шунингдек жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсиши ҳам
тушинилади.
Иқтисодий ўсиш икки хил усул билан аниқланади ва ўлчанади.
Биринчи усул, ЯММ ни (ЯИМ, СММ) утган даврга нисбатан ўзгариши
сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумИқтисодий
имкониятлари
ҳаракатини аниқлаш учун ишлатилади.
Иккинчи усул, реал ЯММ ни (ЯММ, СММ) утган даврга нисбатан аҳоли
жон бошига ўзгариши сифатида аниқланади.
Иқтисодий ўсишни аниқлаш ва асослаб бериш жараёнларида
қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1) Иқтисодий ўсишни ўлчаш;
2) Ўсиш омиллари;
3) Иқтисодий ўсиш моделлари.
157
Миллий иқтисодиёт ўсишини ўлчашда жами даромадларнинг (
маҳсулотларнинг) ҳар хил индиқаторларидан фойдаланиш мумкин. Умумий
ўсиш даражаси аслида ЯИМ миқдори билан белгиланади. Шунингдек бу
кўрсаткичлар миқдори ва хал килаётган вазифасига қараб ЯММ ёки МД ҳам
бўлиши мумкин. Бу кўрсаткичларнинг бари бир-бирига жуда ҳам яқин. ЯММ
ҳам ЯИМ каби ушбу мамлакат аҳолиси олаётган даромадлар миқдорини
кўрсатади. Шунинг учун ҳам уни аҳоли жон бошига тўғри
келадиган
даромадлар динамикаси ва даражасини аниқлаётганда фойдаланиш мумкин.
Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида умумий макроиқтисодий
кўрсаткичларнинг фарқи унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Чунки, уларнинг
фарқи иқтисодий ўсиш чегараси ва омиллари ўсиш даражасини таҳлил
қилишда хал килувчи жараён бўлиб ҳисобланмайди.
Иқтисодий ўсиш назариясида даромадларни олишдаги умумий
кўрсаткичлар таркиби одатда истеъмол ва инвестицияларга бўлинади.
I : Y = C + I ;
Давлат харажатлари ва соф экспорт кўрсаткичлари ҳам
истеъмол ва
инвестицияларга бўлинади. Абсолют миқдордаги кўрсаткичлар динамикаси Yt
( t-вақт индекси) ва жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар биргаликда
ўсиш жараёнини билдиради. Истеъмол ҳажми Ct Иқтисодиётнинг провард
мақсадини ва яшаш
даражасини ошишини билдирса, инвестиция эса It ресурс
имкониятларининг ўсиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини
билдиради. Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича қарама-қаршилик
мавжуд, чунки жорий истеъмол миқдорининг ошиши Иқтисодий ўсиш
потенциали имкониятларини қисқартиради.
Ўсишнинг барча имкониятлари реал миқдорда,
яъни доимий нархларда
каралади. Аксинча, номинал кўрсаткичда уларнинг динамикаси нафақат ўсиш
даражасини, балки инфляцияни кўрсатган булар эди.
Ҳар бир кўрсаткич бўйича уч хил миқдордаги динамикани таҳлил қилиш
мумкин.
1. Абсолют кўрсаткич: масалан, реал ишлаб чиқариш Yt;
158
2. Абсолют қўшимча ўсиш: масалан, ишлаб чиқаришнинг ошиши.
Yt = Yt-Yt-1 ;
3. Қўшимча ўсиш даражаси: масалан, ишлаб чиқаришнинг қўшимча ўсиши
Yt.
Иқтисодий ўсиш суръатлари қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади:
a) базис ўсиш суръати = Yi / Yo ;
б) занжирли ўсиш суръати = Yi / (Yi-1) ;
Қўшимча ўсиш суръатлари эса:
a) базисли қўшимча ўсиш суръати = (Yi - Yo) / Yo ;
б) занжирли қўшимча ўсиш суръати = ( Yi - Yi-1) / Yi-1 :
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга интилади, чунки иқтисодий ўсиш,
биринчидан миллий маҳсулот ҳажмини ва даромадни кўпайишини, иккинчидан
ресурслардан самарали фойдаланишни, учинчидан янги-янги эҳтиёжлар ва
имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан ҳалқаро бозорларда
мамлакат
обрусининг ошишига олиб келади.
Иқтисодий ўсиш усулларидан тўғри ва ўз жойида фойдаланиш катта
аҳамиятга эгадир. Масалан, мамлакат ҳарбий салохиятини аниқлаш ва
ривожлантириш муаммоси каралаётганда иқтисодий ўсишнинг биринчи
усулидан, мамлакат аҳолисининг турмуш фаолияти таққосланаётганди иккинчи
усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан,
Хиндистонда
етиштирилган ЯММ Швейцарияда етиштирилган ЯММ дан 70 % га кўп, аммо
аҳолиси яшаш даражаси бўйича Хиндистон аҳолиси Швейцария аҳолиси яшаш
даражасидан 60 мартагача кам.
Do'stlaringiz bilan baham: