11.4. IS-LM модели ва ундаги мувозанат.
Энди бизда IS-LM моделининг барча ўзгарувчи омиллари мавжуд.
Моделнинг иккита тенгламаси:
(IS) У = С(У-T)+I(к)+G;
(LM) M/P= L(к.у);
Бюджет-солиқ сиёсати G ва T пул кредит сиёсати М ва нархлар даражаси
Р моделда ўзгарувчи омиллар сифатида берилган. Бу икки IS ва LM эгри
чизиқларини бирлашишида хосил бўладиган графикни биз, IS-LM модели деб
аташимиз мумкин.
11.8-чизма.
Фоиз ставкаси
к
LM
к*
IS
IS-LM модели
IS - эгри чизиқ - бу товарлар бозоридаги мувозанат эгри чизиғидир. У
ўзида товарлар бозоридаги мувозанатни таъминловчи фоиз ставкаси к нинг ва
даромад у нинг барча ўзаро бирликларини кўрсатади, LM эгри чизиғи эса пул
бозоридаги мувозанат шартларини қондирувчи к ва у нинг ўзаро
бирлашувларини беради.
IS-LM эгри чизиқлари кесишадиган нуқта IS-LM моделидаги иқтисодий
мувозанатлик ҳолатидир. Бу нуқта ўзида шундай фоиз ставкаси к ни ва
даромад даражаси У ни аниқлайдики қачонки улар реал пул маблағларига
бўлган талаб уларнинг таклифига тенг келган вазиятни ифодалайди. Яъни,
маҳсулотлар пул бозорида ҳам мувозанат шартларига риоя қилинса, пулга
бўлган умумий талаб фоиз ставкаси миқдорига ёки пулнинг ишлатилиш
баҳосига нисбатан тескари боғлиқликда бўлади.
154
Шундай қилиб IS-LM модели иқтисодий сиёсатнинг оқибатларини қисқа
муддатли даврга макроиқтисодий таҳлил қилишда жуда кенг кулланилади.
Қисқача хулосалар.
1. Иқтисодий мувозанатга эришишда жаҳон амалиёти иккита усулга
асосланади: нархлар ёрдамида тартибга солиб туриладиган бозорлар ва турли
хил баланслар ёрдамидан фойдаланилади. Шунингдек барқарорлаштириш
сиёсатини амалга оширишнинг икки хил асосий ёндошуви: монетар ва
таркибий ёндошувлари ишлаб чикилган.
2. IS эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида пайдо бўладиган даромадлар
даражаси ва фоиз ставкаси ўртасидаги муносбатларни билдиради. Бунинг учун
“Кейнсиан хочи”ни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиёт ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлган
шароитда мувозанатга эришар экан.
3. LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида
вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни тушуниш учун “тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси”ни
қараб чиқишини кўрсатар экан. Тез (пулга) айлана олиш назарияси эса
кейнсианчилар фоиз ставкаси назариясини изоҳлашдан иборат экан.
Таянч иборалар.
IS-LM модели, IS- эгри чизиғи, LM-эгри чизиғи, Кейнсиан хочи, тез пулга
айланиш назарияси, нарх даражаси, даромад, харажат, фоиз ставкаси, реал пул
заҳиралари, мувозанат нуқта, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кретид сиёсати,
товарлар бозоридаги мувозанат, макроиқтисодий мувозанат, товар ва
хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари ва улардаги мувозанат, монетар-
таркибий ёндошув, пул эмиссияси, Хейк эгри чизиғи ва бошқалар.
Назорат ва мулоҳаза саволлари.
1. Миллий даражадаги ёки макроиқтисодий мувозанат нимани билдиради.
2. IS эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари қандай? Ёпик Иқтисодиёт ва очик
Иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий мувозанатга қандай эришилади?
155
3. LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат? LM эгри
чизиғида Кейнсиан хочи нимани кўрсатади? Тез (пулга) айлана олиш афзаллаги
назариясини қандай тушунасиз?
4.
IS-LM модели қандай вазиятни ифодалайди ?
Do'stlaringiz bilan baham: |