Kkkkkkkkk


 Божхона тарифларининг ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet78/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

14.2. Божхона тарифларининг ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга 
ва мамлакат аҳолиси турмуш даражасига таъсири. 
Божхона тарифлари аввалом бор импорт билан рақобатлашадиган миллий 
ишлаб чиқаришни ҳимоя қилишдан иборат. Агарда тарифларни жорий қилиш 
орқали импорт чекланса, миллий ишлаб чиқариш сотилаётган маҳсулотлар 
14.1-чизма. 
Тарифнинг ишлаб чиқарувчилар манфаатига таъсири. 
P Sh 
C B Sw+t 
Pw+t a 
D A Sw 
Pw a* 
Dh 
S1 S2 D2 D Q 
ҳажмини ошириш ва тарифни жорий қилиш орқали нархларнинг ошиши 
ҳисобига сотади. Миллий ишлаб чиқаришнинг таърифи жорий қилиш орқали 
сотишни биз графикда ҳам кўришимиз мумкин. 
Тариф миллий ишлаб чиқаришни Pw дан Pw+1 гача ошишига олиб 
келади. Миллий ишлаб чиқарувчилар бу ўсишни улар учун кулай бўлган 
вазиятгача, яъни S1 дан S2 гача давом эттиради. Айнан S2 нуқтада ишлаб 


180 
чиқариш харажатлари бозор нархига Pw+t тенглашади. Ундан юқориси миллий 
ишлаб чиқарувчилар учун фойдали ҳисобланмайди. Чунки ишлаб чиқариш 
харажатлари бозор нархидан ошиб кетади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фойдаси 
ялпи тушум билан харажатлар ўртасидаги фарқга тенг. Юқоридаги чизмада 
ишлаб чиқарувчиларнинг ялпи тушуми тарифни жорий килгунгача OPwДS1 
(яъни, P*wS1) тўғри тўртбурчак майдонига тенг. қачонки ишлаб чиқариш 
харажатлари эгри таклиф майдонига тенг экан, миллий ишлаб чиқарувчилар 
фойдаси ҳалқаро нарх тўғри чизиғи (Pw) эгри харажатлар (яъни, эгри таклифга 
мос келадиган Sh) нархларнинг вертикал тўғри чизиғидан Ташкил топган 
учбурчак шаклида олади. Тариф маҳсулотлари нархини OPwДS дан Pw+t гача 
оширар экан миллий ишлаб чиқарувчиларнинг тушуми OPw ДS1 тўғри 
тўртбурчак майдонидан OPw+tCS2 тўғри тўртбурчак майдонигача оширади. 
Уларнинг фойдаси эса тарифни жорий килгандан кейинги эгри харажатлар ва 
нархнинг вертикал тўғри чизиғи асосида Ташкил қилинган учбурчак шаклини 
олади. Демак, тариф жорий килгандан кейин миллий ишлаб чиқарувчилар 
фойдаси е+а кўринишидаги учбурчак майдонига тенг.
Олдинги саволларда айтилганидек тарифларни жорий қилиш орқали 
импорт товарлари ва нархнинг ошиши биринчи ўринда истеъмолчиларга таъсир 
этади. Чунки тариф нафақат импорт товарларини балки, миллий товарларни 
ҳам нархини ошириб юборади. Истеъмолчилар товарларни сотиб олиш учун 
кўпроқ сарф қилишга ёки камроқ миқдорда сотиб олишга ёхуд иккаласини 
бараварига олиб боришга мажбур бўлишади. Демак тарифларни жорий қилиш 
истеъмолчилар имкониятларини ёмонлаштиради.
Импортга тариф жорий қилинмаган шароитда эркин ҳалқаро нархларда 
айирбошлашлар амалга оширилади. 
Миллий ишлаб чиқариш билан ҳорижий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги 
рақобат ички нархларни ҳам ҳалқаро нархларга тенглаштириб куяди. 
Тариф ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархини ошириши натижасида 
ҳажмини камайтиришга олиб келади. Демак мос равишда тарифлар 
истеъмолчиларнинг қўшимча маҳсулотларини сотиб олишдан сотадиган 


181 
имкониятларни камайтиради. Истеъмолчиларнинг тарифни жорий қилиш 
натижасида ютказадиган соф йўқотишларни кичкина а+в+с+д чегарасида 
Ташкил топади.
Истеъмолчиларнинг тарифни жорий қилиш натижасида йўқотишлар 
миқдорини аниқлаш учун импорт товарларни тариф жорий қилишдан олдин ва 
тариф жорий қилишдан кейинги қийматини шунингдек ушбу товарга бўлган 
талаб ҳажмини билиш лозим. 
Агарда тарифни жорий қилиш натижасида истеъмолчилар а+в+с+д 
чегарасида йўқотишса ишлаб чиқарувчилар а чегарасида ва давлат хазинаси с 
чегарада нуқталарга эга бўлса, тарифларни жорий қилиш мамлакатга қандай 
таъсир кўрсатиши мумкин.
Тарифларнинг истеъмолчиларга, ишлаб чиқарувчиларга ва давлат 
хазинасига таъсирини умумлаштириб импорт килаётган мамлакатга таъсирини 
аниқлаш мумкин. Жамият учун тарифларни жорий қилишдан келадиган соф 
йўқотишлар в+д чегарасидан иборат. D чегараси (кўпроқ тарифнинг истеъмол 
самараси деб юритилади.) импорт килаётган мамлакат истеъмолчиларининг 
ушбу товарларни истеъмол қилишни камайтириш натажасидаги йўқотишларни 
кўрсатади. В чегараси (кўпроқ тарифнинг ишлаб чиқариш самараси деб 
юритилади.) мамлакат ичкарисидаги ишлаб чиқаришнинг кўпайиб кетиши 
натижасида вужудга келади.
Умуман божхона тарифлари амалда аҳоли турмуш даражасини 
камайтиради. Чунки, истеъмолчилар ишлаб чиқарувчилар ва давлат ютуқларига 
нисбатан кўпроқ йўқотишади. Тарифлар истеъмолчиларнинг импорт 
қилинаётган маҳсулотлардаги даромадларини бошқа ижтимоий гуруҳлар 
манфаатига қайта тақсимлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish