Kkkkkkkkk



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet77/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

 Адабиётлар рўйхати.
1. Каримов И.А Бунёдкорлик йўлидан. 4 Том. Т.: “Ўзбекистон”, 1996.351 бет. 
2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997 
3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995 
4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. 
Судоистроение. 1998 
5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. 
Петербург.: 1994
6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во 
“Дело”. 1996 
7. Йўлдошев З., косимов М.С.“Макроиқтисодиёт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994
8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.М.:1998 
9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”. 
М.:1996 
10. Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета.:1994 
11.Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994
12. М.А. Хақимова. “Макроиқтисодиёт”. Т.: “Меҳнат”. 1997


175 
14- Боб: Савдо сиёсати. 
14.1. Божхона тарифлари назарияси. 
14.2. Божхона тарифларини ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга ва 
мамлакат аҳолиси турмуш даражасига таъсири. 
14.3. Тарифларни қўлловчи ҳамда уларга қарши фикрлар. 
14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари. 
14.5. Демпинг ва демпингга қарши тадбирлар. 
 
14.1. Божхона тарифлари назарияси. 
Савдо сиёсати - давлат томонидан ҳалқаро савдога солиқ, субсидия, 
валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклаш сиёсатлари 
олиб бориш орқали таъсир кўрсатиш ҳисобланади. 
Мамлакат ташқи савдосини чеклаш борасида олиб борилаётган ҳар 
қандай чора-тадбирлар аҳоли турмуш фаолиятининг пасайишига олиб келади. 
Шу нуқтаи-назардан олиб карасак эркин ташқи савдо сиёсати фойдалирок 
бўлиб ҳисобланади. Аммо, амалиётда ташқи савдони чеклашнинг 50 дан 
ошикрок тури мавжуд. Уларнинг айримлари давлат газнасини тулдиришга 
йуналтирилган бўлса, бошқа бирлари эса умуман импортни чеклашга ва яна 
бошқа бир тадбирлар эса экспортни чеклашга ёки рағбатлантиришга 
йуналтирилган. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатлардаги катта-катта 
иқтисодчи ва сиёсатчи гуруҳлар протекционизмни кучайтиришни қўллаб-
қувватлашади. Савол тугилади, агарда ташқи савдони чеклаш натижасида 
аҳоли турмуш фаолияти ёмонлашса протекционизмни кенг қўллаш нима билан 
боғлиқ ? 
Яъни, кўпгина аргументлар протекционизмга ён босса ҳам, у хато 
ҳисобланади. Чунки уни иқтисодий таҳлиллар ёрдамида асослаб бериш 
мумкин. Эркин савдо жаҳон иқтисодиёти нуқтаи-назаридан фойдали бўлиш 
мумкин, аммо алохида олинган мамлакат иқтисодиёти нуқтаи-назаридан эса 
эркин савдо ҳамма вақт ҳам фойдали ҳисобланавермайди. Айрим ҳолатларда 


176 
савдо чеклашларини ташқи савдо ютуқларини қайта тақсимлашда, яъни, бир 
мамлакат аҳолиси турмуш фаолиятини ёмонлаштириш эвазига оширишда 
фойдаланиш мумкин. Улардан шунингдек гуруҳлар ўртасида оладиган 
даромадларини қайта такисимлашда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам 
Ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқишда олиб бориладиган Ташқи савдо 
сиёсатининг иқтисодий таҳлили катта аҳамиятга эгадир. 
Ташқи иқтисодий савдони тартибга солишнинг энг асосий усулларидан 
бири бўлиб божхона божлари ва таърифлари ҳисобланади. Таъриф, яъни 
импортга божхона божи савдо сиёсатининг энг кадимий усулларидан бири 
бўлиб ҳисобланади ва доимий равишда давлат газнасини тулдириш учун 
фойдаланилади. Аммо, тариф нафақат давлат газинасини тулдиришда 
фойдаланилади, балки миллий ишлаб чиқарувчиларни импорт рақобатидан 
ҳимоя қилишда ҳам фойдаланилади. Тарифларни ўзгартириш орқали давлат 
экспорт ва импортни рағбатлантириши ва шу йўл билан ишлаб чиқариш ва 
истеъмол муносабатларига таъсир этиши мумкин. 
Божхона божи - бу мамлакатга олиб келинаётган ёки мамлакатдан олиб 
чикилаётган маҳсулотларга солинадиган мажбурий солиқдир. Ҳалқаро 
амалиётда божхона божларининг турли хиллари кулланилади ва уларни 
ҳисоблаш йўллари, ифодаланиши ҳамда ҳаракат соҳасига кура қуйидагича 
гуруҳлаш мумкин.


177 
Божхона божлари 
Уларни ҳисоблаш йўлига 
Уларни фойдаланиши ва 
кура 
ҳаракат соҳасига кура 
-адвалер маҳсулотлари - маҳсулотлар Билвосита таъсир Билвосита таъсир 
қийматидан фоиз ҳисобида олинади: куртсатувчи: им- - мавсўмий
ўзига хос (специфик) - маҳсулот огир- порт божлар - махсус 
лиги ҳажми ёки бирлигидан пул мик- а)энг кам мидорда -демпингга қарши 
дорида олинади:
б)энг кўп миқдорда- компенсацион
аралаш-юқорида кўрсатилган иккала экспорт божлар - қайтариладиган
турларни мувофиқлаштиради. 
Чизмадан кўриниб турибдики, амалиётда кулланиладиган божхона 
божлари турлича. Агар уларнинг ҳисоблаш бўйича гуруҳланишини курадиган 
бўлсак, маҳсулот нархига нисбатан фоизда белгиланадиган адвалер божлар 
жаҳонда кўпроқ тарқалган. Шу сабабдан ҳам божнинг бу тури кулланиладиган 
мамалкатларда маҳсулотнинг бож қийматини яъни, адваллер божларини 
ҳисоблашига асос бўладиган маҳсулотнинг нархини аниқлаш усулларига катта 
эътибор берилади. Бож қиймати импорт ва экспорт килувчи, ташувчи ёки 
уларнинг ишончли вакиллар томонидан маҳсулотлар баённомасида 
кўрсатилади ва шунга мувофиқ ҳужжатлар билан тасдикланади. 
Божхона божларининг ифодаланиши ва фаолият соҳаси бўйича 
бирлаштирилган иккинчи гуруҳи аввало импорт божлари ва экспорт божларига 
ажралади. 


178 
Импорт божлари давлат бюджетини тулдириш мақсадида ва ички 
бозорларга тушадиган чет эл товарлари окимини тартибга солиш учун 
белгиланади. Ўз навбатида улар энг кам ва энг кўп миқдордаги импорт 
божларига бўлинади. Энг кам микдодаги импорт божлари ўзаро кулай 
шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи савдо шартномалари ва битимлари 
бўлган мамлакатлар маҳсулотларига урнатилади. Энг кўп миқдордаги импорт 
божлари эса бундай шартнома битимлар тузилмаган мамлакатлар маҳсулотига 
нисбатан урнатилади. 
Экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маҳсулотлар 
такчиллигини олдини олиш мақсадида белгиланади. 
Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб 
келиш ва олиб кетиш такикланган маҳсулотлар, шунингдек божхона божлари 
ставкаси яъни, уларнинг тартибга солинган рўйхати божхона тарифлари деб 
аталади. 
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (хайвонот ва 
усимлик дунёси), қайта ишлаш даражасига (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, 
тайёр буюмлар) кура тақсимланган маҳсулотлар рўйхатини ўз ичига олган 
маҳсулот сархилловчилар (классифиқаторлари) асосида курилган. 
Бу 
классифиқаторлар 
маҳсулотларини 
тарифлаш 
ва 
шартли 
белгилашнинг уйгунлаштирилган тизими бўлиб унда олти хонали шартли 
ракам белгига эга бўлган маҳсулот хақидаги асосий маълумотлар ҳамда унинг 
маҳсулотлар номенклатурасидаги урни кўрсатилган. 
Божхона тарифлари бир ёки бир неча бож миқдорлари устунига эга 
бўлиши мумкин, яъни улар оддий ва мураккаб бўлади. Оддий божхона 
тарифлари устуни маҳсулотлар келиб чиққан мамлакатлардан катъий назар 
маҳсулотларга ягона ставкаларни кўзда тўтади. Мураккаб божхона тарифлари 
устунида эса, маҳсулот бир неча бож ставкаларига эга бўлади ва у ёки бу 
мамлакатга унда вужудга келган Иқтисодий ва сиёсий вазиятларга қараб танлов 
асосида кулланилади. 


179 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish