Kkkkkkkkk


 Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари. 
Жаҳон амалиётида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг 
билвосита усулларига караганда бевосита услларидан кенгроқ фойдаланилади. 
Бевосита усуллар ўзининг мазмунига кўра иқтисодий, маъмурий, меъёрий - 
Хуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин. 
Лийензиялаш ва квоталаш иқтисодий ҳарактердаги бевосита усуллар 
ичида кенг тарқалган ҳисобланади. 
Лицензиялаш - бу ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга 
давлат Ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи 
иқтисодий операцияларга маҳсулотлар, ишчи ва хизматчилар экспорти ҳамда, 
молия операцияларини утказиш, ҳорижга ишчи кучини ишга жойлаштириш ва 
бошқалар киради. Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат рўйхатида кайд 
этилган Ташқи Иқтисодий фаолият катнашчиларига берилади. Бошқа юридик 
шахсларга бериш такикланган. 
Маҳсулотлар экспорти ва импортини лицензиялаш давлатга улар 
окимини каттик тартибга солишга, баъзи холларда уларни вақтинча 


184 
чегаралашга ва шу асосда Ташқи Иқтисодий такчиллик ўсишининг тўхташига 
ҳамда савдо балансининг тенглаштиришга имкон беради. 
Маҳсулотлар ва ишчи ва хизматчилар экспорти ва имортига лицензиялар 
бериш хуқуқига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги бошқарув 
Ташкилотлари эга: Вазирлар Махкамаси, Молия, Адлия, Ички ишлар, Согликни 
сақлаш, Ҳалқ таълими вазирликлари, шунингдек Марказий банк. 
Белгиланган чегаралар доирасида амалга ошириладиган битимларга 
лицензиялар ҳар бир алохида битим учун мол етказиб бериш ҳажми ёки 
қийматига ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан берилади. 
Молия операцияларини утказишга лицензиялар асосан Республика Молия 
вазирилиги ва Марказий банк томонидан ўз ва ҳорижий банкларга, Молия 
муассасаларига берилади. Улар молия-кредит муассасаларига мамлакат ичида 
ва унинг ташқарсида чет эл валютаси билан опреацияларини амалга ошириш, 
ҳорижий молия кредит муассасаларига эса ички бозорда юридик ва жисмоний 
шахсларга хизмат кўрсатиш Хуқуқини беради. 
Лицензиялаш билан бир қаторда жаҳон амалиётида маҳсулотлар 
шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш 
кенг кулланалиди. 
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки унда ваколатли давлат ёки 
ҳалқаро ташкилот алохида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва 
мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий ёки 
қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш тадбири 
сифатида квоталаш тўлов балнсларини ички бозорда талаб ва таклифни 
баланслаштириш учун музоқараларда ўзаро келишувга эришиш учун 
кулланилади. Ўзбекистонда квоталаш ҳалқ истеъмоли молларини ва стратегик 
хомашёнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида 
кулланилмокда.
Квоталаш фақат маҳсулот окимларини эмас, балки ишчи кучи 
окимларини 
тартибга 
солишда 
кулланилади. 
Кўпгина 
ривожланган 


185 
мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида ҳориждан ишчи кучи 
импортига квоталар урнатади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish