Kkkkkkkkk


- Боб: Макроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти ва унинг аҳамияти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

1-
Боб: Макроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти ва унинг аҳамияти

1.1. Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт тушунчаси. 
1.2. Макроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти ва унинг бошқа иқтисод 
фанлари билан алоқалари. 
1.3. Ресурслар, маҳсулотлар, даромадлар ва харажатларнинг доиравий 
айланиши. 
1.4. Очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт тушунчаси. 
 
1.1. Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт тушунчаси. 
Жамиятнинг барча иқтисодий ва ижтимоий фаолиятларини ўрганиш ва 
юритишда фундаментал муаммога дуч келамиз. Бу муаммо авволом бор табиат 
бизга инъом этган ресурсларнинг чегараланганлигидир. Демак, инсоният 
хохлаганича ресурслар имкониятига эга эмас. Шунинг учун биз инсоният 
фаолияти учун моддий неъматлар яратиш жараёнларини ўрганиб чиқишимиз 
керак. Бу эса ўз навбатида иқтисодиётни ўрганиш демакдир. Чунки, иқтисод-
грекча сўз бўлиб, уй хўжалигини юритиш санъати демакдир. Эндиликда ушбу 
фан уй хўжалигини юритиш эмас, балки ҳудудлар, мамлакатлар ва жаҳон 
хўжалигини юритиш санъати билан шуғулланмоқда. Бунинг исботи сифатида 
ишлаб чиқариш соҳаларида Ташкил этилаётган корхоналар, фирмалар
корпорациялар, қушма корхоналар ва фирмалар каби кўплаб мисолларни 
келтиришимиз мумкин. 
Иқтисодиёт кенг ва чуқур маъноли муаммоларни ўрганади. Лекин 
иқтисодчилар ўрганадиган муаммолар ва хал қиладиган вазифаларни қисқача 
қуйидагича таърифлаш мумкин: Биринчидан, инсон чегараланган имкониятлар 
даражасида яшайди. Инсоннинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, вақт, маблағ 
ва барча ресурслари чегараланган. Вақтнинг чегараланганлиги у ёки бу ишлаб 
чиқаришни маълум вақт давомида амалга оширишни тақоза қилади. 
Маблағларнинг чегараланганлиги у ёки бу мақсадларни амалга оширишни 
молиявий жиҳатдан мушқўллаштиради. 



Демак, шахс ва жамият фаровонлиги чегараланган имкониятлардан 
оқилона 
фойдаланиш 
билан 
боғлик 
экан. 
Яъни, 
ресурсларнинг 
чегараланганлигини иқтисодий ўрганиш принципиал аҳамиятга эга. Бунинг 
маъноси шуки, барчанинг бир вақтнинг ўзида барча эҳтиёжларини қондириб 
бўлмайди. Агарда ресурслар чегараланмаган бўлмаганда эди, у ҳолда 
мақсадларга эришиш ва маҳсулотларни истеъмолчиларга самарали қилиб 
тақсимлашга зарурат бўлмаган бўлар эди. 
Бугунги кунда мавжуд бўлган - инфляция, ишсизлик, ҳарбий харажатлар, 
бюджет камомати, қашшоқлик ва тенгсизлик, атроф муҳитнинг ифлосланиши, 
бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва шу кабилар туб моҳияти 
жиҳатидан чегараланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммосини 
билдиради. Бундан шундай хулосага келишимиз мумкинки шахс, корхона, 
ҳудуд, мамлакат ва хатто ҳалқаро миқёсларда ҳам иқтисодиёт билан 
шуғулланиш объектив зарурат экан. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни ўз вақтида ва жой-жойида хал 
қилишда кўпгина иқтисодий фанлар қатори микро ва макроиқтисодиёт фанлари 
ҳам бевосита шуғулланади. Масалан, бирор-бир мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантириш учун ҳар хил қарор ва қонунлар қабул қилишда иқтисодчилар 
икки хил таҳлиллар орқали ёндошадилар. Яъни, микроиқтисодий ва 
макроиқтисодий ёндошувлардан иборат. 
Микроиқтисодий ёндошув ёки микроиқтисод бу бирор бир аниқ 
иқтисодий бирликни тўлиқ таҳлил қилишдан иборатдир. Масалан, бирор-бир 
ишлаб чиқариш корхонасини ўрганиш, яъни, корхонини Ташкил қилишдаги 
ички (инсонлар, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва маълумотлар билан 
таъминланганлик даражаси) ва ташқи (маъмурий ва марказий бошқарув 
Ташкилотлари, истеъмолчилар, ишлаб чиқариш компонентларини етказиб 
берувчилар ва аҳоли яшаш жойларига ўзоқ - яқинлиги) омиллар, ишлаб 
чиқарган маҳсулотларининг харажатлари, фойдаси, тушуми, тўланадиган 
солиқлар ва шунингдек корхона фаолияти билан боғлик бўлган барча 
жараёнларини тулиқ ўрганишдан иборатдир. Ёки бошқача қилиб айтганда 



ресурслар, товарлар ва даромадлар доиравий айланишини алохида олинган 
корхона, тармоқ ҳудуд даражасида ўрганишдан иборатдир. 
Макроиқтисодиёт эса кенг куламдаги иқтисодиёт билан шуғулланади. 
Унинг объекти бўлиб ялпи ишлаб чиқариш, иш билан бандлик, баҳо ва ташқи 
иқтисодий савдо, инфляция ҳисобланади. Яъни, ресурслар, товарлар ва 
даромадлар доиравий айланишни ҳалқ хўжалиги ёки мамлакат миқиёсида 
ўрганишлардан иборат. Ҳозирги жаҳон хўжалиги ривожланган, илмий техника 
тараққиёти даврида барча мамлакатларнинг иқтисодиётлари ўзвий боғликдир. 
Мамлакатларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва мудофаа қобилиятлари кўп 
жиҳатдан уларнинг макроиқтисодиётига боғликдир. У мураккаб ва кўп қиррали 
масалаларни ўз ичига олганлиги туфайли ҳозирда иқтисодчилар орасида 
макроиқтисодиёт мунозарали фан бўлиб келмоқда. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish