12.2. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар.
Иқтисодий ўсиш авволом бор фойдаланилаётган ресурсларнинг сони ва
сифатига, шунингдек фойдаланилаётган технологияга боғлиқ. Агарда
каралаётган омиллар ва иқтисодий ўсиш таркибий кисмлари яхлитлашти-
рилган бўлса иқтисодий ўсишни экстенсив ва интенсив ўсишга бўлиш мумкин.
Агарда фойдаланаётган ресурслар миқдори ўзгармай қолган ҳолда ишлаб
чиқариш усса тўлиқ интенсив омиллар ҳисобига амалга ошган ҳисобланади.
159
Умуман олганимизда иқтисодий ўсиш бир нечта омиллар таъсирида
амалга оширилади. Яъни:
1.Табиий ресурслар сони ва сифати;
2. Меҳнат ресурслари сони ва сифати;
3. Асосий капитал ҳажми;
4. Технология ва бошқалар.
Ушбу омилларнинг барчаси ишлаб чикришга бевосита таъсир кўрсатади.
Бу эса иқтисодий ўсиш истикболларини белгилашда ишлаб чиқариш
функцияларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Яъни, Иқтисодиётдаги
ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг қўшимча ўсиш суръатлари ( K / K ва L
/ L ) ва техника тараққиёти натижасида уларнинг умумий унумдорлигини
қўшимча ўсиш суръатларига ( ^ A / A ) боғлиқ ҳолда маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг қўшимча ўсиш суръатини ( ^Y / Y ) ҳисоблаш имконини беради:
^Y/Y =
( ^K/K) + (1-
) ^L/L + ^A/A ёки
Ишлаб чиқариш ҳажмининг қўшимча ўсиш суръати тенг капитал ҳажми
пульюс меҳнат хиссаси пульюс омиллар умумий унумдорлиги қўшимча ўсиши
хиссаси.
Бунда коэффициент
ишлаб чиқарилган маҳсулотда капитал хиссасини,
(1-
) - меҳнат хиссасини кўрсатади. Фараз қилайлик, миллий маҳсулотда
капитал хиссаси 0,3 ни, меҳнат хиссаси эса 1-0,3= 0,7 ни Ташкил этса, унда
капитални (^ к/к) ва меҳнатни ( ^L/L) 10% га қўшимча ўсиши ишлаб чиқариш
ҳажмини ҳам 10 % га қўшимча ўсишига олиб келади. ( 0,3 х 10 % + 0,7 х 10 % =
3 % + 7 % = 10%) Яъни, экстенсив омиллар ҳисобланади. Аммо, Иқтисодий
ўсишни таъминловчи интенсив омиллар ҳамма вақт ҳам кадрланган ва иложи
борича улардан фойдаланишга ҳаракат қилинади. Шунинг учун ҳам давлат
Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида, фан-техниканинг истикболли
йўналишларини белгилаш, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, солиқ
механизми ва тизимини иложи борича ихчамлаштириш каби ишларни олиб
бормокда.
160
Хусусан,
республикамизда
фан-техника
ютуқларидан
самарали
фойдаланишни Республика фан-техника кумитаси олиб боради. Яъни, илмий-
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва
натижаларни ишлаб чиқаришга зудлик билан қўллаш мақсадида йирик-йирик
лойиҳалар ишлаб чикилган ва шунингдек ушбу кумита томонидан ҳар йили бир
нечта махаллий ва ҳалқаро олимпиада, конференция, коллуквиум ва энг яхши
илмий ишлар курик танловлари утказилиб турилади.
Бундан ташқари республика таълим тизимида кескин янгиликлар
қилинмокда. Яъни, республикада миллий кадрларни етиштириш мақсадида кўп
боскичли “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Ушбу
дастурга асосан ёшларни ҳалқаро жаҳон бозорлари талабига жавоб берадиган
даражада ўкитиш ишлари амалга оширилмокда. Яъни, лицей, коллеж,
бакалавратура, магистратура, аспирантура ва докторантураларда укишини
таъминлаш, ёшларни ҳалқаро даражада тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун
республика “Умид” “Устоз” ва шунингдек бошқа фондларнинг фаолият олиб
бораётганлигини келтириб ўтишимиз мумкин.
Иқтисодий ўсишга мамлакатнинг солиқ тизими ҳам сезиларли таъсир
қилади. Солиқка тортиш ставкаларини камайтириш ва амартизацияга
ажратмаларнинг ўсиш томон ўзгариши инвестициялар ҳажмини кўпайтиради ва
шу орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.
Кейинги йилларда ижтимоий ва экологик муаммоларни кучайиши деярли
барча мамлакатларда иқтисодий ўсиш энг аввало аҳоли фаровонлигини
таъминлашнинг шарти сифатида каралмокда. Чунки, иқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлаш зарурлиги сабабли ривожланган мамлакатларда амал
килган иқтисодий ўсишнинг миқдорий назарияси ўз ўрнини иқтисодий
ўсишнинг сифат назариясига бушатиб берди. 70 йиллар охирларидан бошлаб
жаҳонда муҳим ривожланиш гояси табора тарқалиб бормокда. Унинг асосий
мақсади келажак авлодлар эҳтиёжини, яъни экология жиҳатдан чеклашлар ва
аҳолининг камбагал катламлари эҳтиёжини ҳисобга олишдир.
161
Яъни, давлат сиёсати иқтисодий ўсишнинг қуйидаги муаммоларини хал
этишга йуналтирилган:
- истеъмол даражаси юқори бўлган иқтисодиётнинг барқарор ҳолатини
таъминлашга каратилган омонат жамғариш меъёрларини танлаш;
- аҳоли ўсишини тартибга солиш;
- фан-техника тараққиётининг экологик жиҳатдан хавфсиз ютуқларини жорий
этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш.
Иқтисодий ўсишнинг ижтимоий йуналтирилганлиги кучайиб бориши
билан Иқтисодий назария ва амалиётда ҳалқ фаровонлиги тушунчаси жамият
ижтимоий-Иқтисодий тараққиётининг энг мухум мезонлари сифатида янада
аниқланмокда ва кенгайтирилмокда.
Агарда илгарилари уни моддий таъминланганликнинг миқдорий
кўрсаткичлари акс эттирган бўлса, ҳозирда биринчи ўринга ўртача умр кўриш,
улим даражаси, шу жумладан болалар улими, ишсизлик даражаси, даромадлар
тенгсизлиги, таълим даражаси, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа шу
каби кўрсаткичлар қуйилмокда. Яъни, Иқтисодий ўсиш шахснинг ривожланиб
бориши учун шароит яратиб бериши лозим.
Иқтисодий ўсишнинг салбий оқибатларидан бири бўлиб аҳолини
ижтимоий, мулкий табакаланиши кучайиши ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
давлат аҳоли турли катламларини ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий
сиёсатларни олиб боради.
Давлат ушбу ижтимоий сиёсатларни олиб боришдан олдин аҳоли
дараомадлари миқдорини аниқлайди. Аҳоли даромади иш хақи, дивидентлар ва
фоизлардан,
шунингдек
трансферт
тўловларидан
ташкил
топади.
Даромадларнинг кенгроқ маъноси пулсиз ёки имтиёзли нархларда аҳоли
оладиган товарлар ва таълим, согликни сақлаш, уй-жой коммунал хўжалиги,
транспорт ва бошқа хизматлар кўринишидаги тўловларни ҳам ўз ичига олади.
Иш хақи, дивидентлар ва фоизларни ишлаб чиқаришда бевосита
катнашганлар даромадларни тақсимлаш натижасида оладилар. Давлат
даромадларни тақсимланишига иш хақининг энг кам миқдорини қонуний
162
равишда урнатиш орқали таъсир кўрсатади. Энг кам иш хақи ушбу мамлакатда
таркиб топган турмуш шароитига боғлиқ бўлиб, энг кам истеъмол бюджети
асосида аниқланади.
Давлат даромадларнинг қайта тақсимланишини асосан икки хил таянч
омиллар ёрдамида амалга оширади:
1. Солиқ тизими;
2. Трансферт дастурлари.
Давлат трансферт дастурларидан ташқари яна бир қатор нодавлат ва
жамоат дастурлари ҳам мавжуд. Давлат ва нодавлат Ташкилотлари трансферт
дастурларини барча турлари ягона бир мақсадга, яъни аҳоли даромадларини
тенглаштиришга йуналтирилган.
Даромадлар тақсимланишининг тенгсизлигини ифодалаш учун кўп
холларда Лоренц эгри чизиғи диаграммасидан фойдаланилади.
Бу чизма тўртбурчак кўринишида бўлиб, унинг горизантал томонида-
аҳоли хисссаси (фоизи), вертикал томонида-даромад хиссаси (фоизи)
кўрсатилган. Агар жамиятда даромад мутлоқ баравар тақсимланган деб фараз
қилсак, яъни 20 % аҳоли жами даромаднинг 20 % га, 40 % - 40 % га эга бўлса,
унда мутлоқ тенгликнинг бу вазиятини ифодаловчи чизиқ биссектриса
кўринишига эга булар эди.
12.1-чизма.
Лоренц эгри чизиғи.
Даромад фоизи
Mутлок тенглик
назарияси
Г
Лоренц
163
В эгри чизиғи
Б
A Аҳоли фоизи.
Аммо, ҳаётда аҳоли ўртасида даромадларни тақсимланиши бир хил
эмас. Масалан, агар аҳолининг 20 % А нуқта билан белгиланган
даромадларнинг озгина қисмини олса, аҳолининг 40 % Б нуқта билан
белгиланган қисмини олади ва хоказа. Бундай ҳолатда даромадни хақиқатда
тақсимланишини билдирувчи чизиқ Лоренц эгри чизиғи деб аталади.
Биссектриса ва Лоренц эгри чизиғи ўртасидаги ўзилиш ёки майдон қанча катта
бўлса, даромад тақсимланишининг тенгсизлик даражаси шунча юқори бўлади.
Бу ўзилиш катталиги тенгсизлик даражасини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |